1.ОДАМ АТО
1.а.ОДАМ АТОГА БЕРИЛГАН ТОПШИРИҚ
Муқаддас Руҳ Сўзнинг маъносини очишини сўраб ўқиб, қуйидаги саволларга жавоб беринг.
1)Худо одамни нима учун ерда жойлаштирди?
2)Худо нимани ейишни таъқиқлади?
3)Еса нима бўлар эди?
Ибтидо 2:15-17. 15. Раббий Худо одамни олиб, Адан боғига ишлов бериш ва уни қўриқлаш учун уни ушбу ерда жойлаштирди.
16. Раббий Худо инсонга шундай амр берди: “Боғнинг ҳар бир дарахтидан бемалол еявергин.
17. Фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтидан емагин. Чунки ундан еган куниёқ аниқ ўласан”.
Саволларга жавоблар:
1)Худо ерни ишлов бериш ва қўриқлаш учун одамни ерда жойлаштирди.
2)Яхшилик билан ёмонликни билиш дарахтидан ейишни таъқиқлади.
3)Еса ўлар эди.
Хулоса: Худо одамни мақсад билан яратган. Дала онгимиз ва юрагимиз. Уларни Худонинг Сўзи билан озиқлантириб, дунё, шайтоннинг фикридан ҳимоя қилишимиз керак. Худога ишониб ва итоат қилиб, Худо таъқиқлаган ишларни қилмай яшашимиз керак. Шунда яшаймиз, бўлмаса Худодан ва баракалардан ажраламиз.
Ибодат: Раббий, борлигинг, Сўзинг учун раҳмат. Дуо қил, Сенга имон ва итоат билан яшайлик. Қил деганингни қилайлик, қилма деганингни қилмайлик. Сени ва баракаларингни йўқотмайлик. Исо Масиҳ номи билан: Омин.