Тошкент вилояти Юкори Чирчиқ тумани, Янгибозор шаҳарчасида яшовчи фуқаронинг ўлиги сарсон бўлаяпти, гўр йўқ… У 14 июнь куни юрак хуружидан вафот этган. Нега ундан танишлари, қариндошлари юз ўгирган, майит сарсон? Гап шундаки, акахон 2010 йилда оила аъзолари билан «ИЕГОВА шоҳидлари» диний ташкилотига аъзо бўлган. У ўлгач, оила аъзолари марҳумни исломий амаллар билан кўмиш мақсадида, яшаш манзилидаги диний уламоларга мурожаат қилган. Уламолар диндан чиқиб кетган муртадга жаноза намозини ўқишни истамаган. Мусулмон қабристонига кўмишга рухсат беришмади. Жасад бир муддат уй шароитида қолиб кетди. Муртадлар оиласи «ИЕГОВА шоҳидлари»нинг Чирчиқдаги валинеъматларига мурожаат қилди. Улар қандай ёрдам берарди, масалан? Йўқ, ҲАТТО ЎЛГАН МАСЛАКДОШИГА ГЎР ҲАМ ТОПИБ БЕРОЛМАДИ. Кейин марҳумнинг оила аъзолари бошқа дин вакилларига ҳам мурожаат қилишди (рус православ, корейс, протестант ва ҳ. к). Бироқ, улар ҳам марҳумни ўзларининг қабристонига дафн этишни рад қилган. Энди нима бўлади? Билмадим. Ватанда ўлиги хор бўлишдан ортиқ жазо йўқ. Муртаднинг жазоси шу. Астоғфируллоҳ, астоғфируллоҳ… Аллоҳ асрасин!😔
Депутат Феруза Жўрабековна
t.me/aslzoda21
Мақолага жавоб:
Бу мақолани ёзганга ҳам, депутатга ҳам, қўйганга ҳам қойил қолмадим. Аввало депутат масаласида, дин эркинлигига риоя қилмагани хабари чиқиб кетганидан курсисини йўқотаман деб қўрқиб юз бор узр сўрайди; мақолани ёзганга ҳам: чунки Иегова шоҳидларининг таълимоти мусурмонларникидан фарқ қилмайди, улар ҳам Исо Масиҳни пайғамбар деб билишади, улар христианлар эмас; мақолани қўйган одамга ҳам, чунки гуруҳдошлар орасида турли дин вакиллари борлигини ҳисобга олиб, мен уларга тегишли бўлмаса ҳам ўзларига олишларини ўйлаб, нафсониятига тегадиган нарсаларни қўймайман. Чунки бугун ўзи билиб-билмай гўр талашаётганларнинг жони танасидан чиққанидан жони борадиган жойини кўриб: “Яхшиси танам ахлатхонага борсину, жонимни борадиган жойини ўйлашим керак экан, қабрнинг ҳам, дўзахнинг ҳам эгаси Худо экан, одамларнинг гапи билан яшабману, бирор марта Яратганга: ХУдо Ўзингни оч, Сенга олиб борадиган йўлни кўрсат деб сидқидилдан мурожаат қилишни ўрнига, мендан кўра Худони кўпроқ излаганларни ҳукм қилиш билан машғул бўлиб юрган эканман»,- дейишлари, лекин сўнгги пушаймон ўзларига душман бўлишини биламан.
Кечагина қабрга қўйилмасликлар, ўлигига ҳеч ким кела олмасликлар беҳуда кетдими? Ҳали коронавирус енгилмай, коронавирус келтирган сабоқлар унут бўла бошлабдими? Худодан қўрқмаган, тўйганлар бунақа мақолалар ёзишади. Чунки улар Худо қаршисида ўз имонини бут қилиб, камтарликда юриш ўрнига қаерда кўпчилик бўлиб қолишса, бундан фойдаланиб, камчиликни эзмоқчи бўлади(Дунё бўйлаб 4млд христианлар, 1ярим миллиард мусурмонлар бор. Христианлар кўп жойларда мусурмонларга индашмайди, лекин мусурмонлар кўп жойда Худонинг талабларини бажарса бажармаса ўзини мусурмон ҳисоблаб бошқаларга таҳқирловчи ҳаракатлар қилади) , Лекин Худо доим ҳақиқатни изловчилар томонда, Худони изловчиларгина жаннатга киради, қабр бу жаннат эмас, қабр бу жасад қўйиладиган жой. Жонимиз қаерга боришини ўйлаш керак. Тавба қилайлик, кимга қандай ўлим, қандай қабр, қандай охират насиб қилишини Худо билади. Ҳатто ўлик хор бўлса ҳам бу жамиятнинг ёвузлигини исботлайди, ўликнинг ноҳақлигини эмас!
Бу дунёда одамлар ер талашиб, ер билан бир бирини қўрқитади. Худо эса : “Қани одамлар олдида обрўли кўмилишни танлайсанми, ёки Мени танлайсанми? -дейди. Кўряпсизларми, бундай қўрқитишлар заминида нима ётади? Одамлар олдида обрў. Сизчи? Қалбингизни имтиҳон қилинг, танлов келганида ХУдони танлаган бўлардингизми ёки одамлар олдида обрўними? Мана шу кўпларнинг Худони изламаслиги сабаби! Мана шу кўпларнинг ХУдони топмаслиги ва жаннатга кирмаслиги сабаби! ХУдо: «Мен учун ҳатто ҳаётингдан нафратланмасанг Менга лойиқ эмассан». деган. мен сизларга айтаман: одамлар олдида обрў ХУдо қаршисидаги абадий ҳаётнинг бир лаҳзасига арзимайди, абадий дўзахнинг бир лаҳзасига арзимайди.
Бизлар одамларни севишимиз, ҳурмат қилишимиз керак, лекин фикрларига қул бўлмаслигимиз керак. Одамнинг қули шайтоннинг қули. Шайтон одамлар фикрига қуллик орқали дўзахга олиб кетади. Одамларнинг фикридан қўрқмай қўя қолинг, одамлар сизни барибиб яхши дейишмайди. Чунки ҳамма ўзини яхши кўради, ўзини сиздан устун кўрсатиш учун ҳам сизни ёмонлайди, орқангиздан гапиради. шу учун одамлар фикридан озод яшаш керак. Шундай экан, бундай қўрқитишлар Худони билмайдиганларнинг юрагини олади, Худони биладиганлар эса бундай ожизликдан озод. Ўйлаб кўринг: сочингиз, тирноғингиз тушади. Қаерга кетди деб ўйлайсизми? Худди шундай жон танадан чиққач, тана эски кийимдек бўлиб қолади. Гуноҳи ювилган, имон билан яшаганлар Иброҳимнинг маскани деган имонлилар жони сақланадиган жойга бориб ҳукм кунини кутади. Гуноҳи ўзида қолганлар гуноҳкорлар жони ҳукм кунини кутадиган жойга боради. Бу зулмат ва умидсизлик жойи. Кейин ҳукм куни келади. Раббий ҳаммани ҳукм қилиб, гуноҳкорларнинг гуноҳини бўйнига қўйиб беради ва шайтон билан бирга олов кўлига ташлайди. Ҳақиқий имонлилар буни билишади ва жонлари нажоти ҳақида қайғуришади. Азизлар, ҳамма эртага Худонинг олдида жавоб беради, шу учун бошқаларни ҳукм қилгунча ўз охиратимизни ўйлаб, Худони излайлик.
Руҳшона Иноят.
03.07.21.