АМАЛИЙ МАСИҲИЙЛИК НИМА?

Масиҳийлик ҳам мактабдек гап. Мактабда аълочилар ва сустроқлар бўлганидек, масиҳийликда ҳам Масиҳ талабларини ўрганиб, бажариб, барака олиб яшайдиганлар бор, булар амалий масиҳийлардир.  Шунингдек, руҳий машғулотларга сустроқлар бор. Афсус улар баракалардан маҳрум яшашади. Чунки шартсиз ва шартли баракалар мавжуд.

 Масалан, нажотни бизлар шунчаки имон билан қабул қиламиз, у учун меҳнат қилмаймиз. Эфесликларга 2:8-9.Чунки сизлар имонингиз орқали иноят билан нажот топдингизлар. Бу эса сизлардан эмас, балки Худонинг инъомидир;

9.бу – савоб ишларингиз туфайли эмас, токи ҳеч ким мақтанмасин.

Лекин моддий баракаларни хизмат ва меҳнат орқали оламиз.

Аюб 1:10. Уни, унинг уйини ва унинг барча нарсаларининг атрофини тўсиқ билан ўраган Сен эмасми? Сен унинг қўлларининг ишини дуо қилдинг ва унинг мол-мулки ер юзи бўйлаб тарқалмоқда.

Чиқиш  23:25. Фақат Раббий Худойингизга хизмат қилинглар ва Мен нон-сувингизни дуо қиламан ҳамда орангиздан хасталикларни йўқ қиламан.

Руҳий баракаларни руҳий машғулотлар орқали оламиз:

Менга яқинлашинглар ва Мен сизларга яқинлашаман. Яъни ХУдо бизга яқинлашиши учун биз Унга ибодатда яқинлашишимиз керак. Ёқуб 4:8. Худога яқинлашинглар ва У сизларга яқинлашади. Эй, гуноҳкорлар, қўлларингизни тозаланглар! Эй, фикрида иккиланаётганлар, юракларингизни покланглар!

Сўзимни туну кун ўрганинглар ва қўлланглар, шунда донолик, муваффақият, узоқ умр, кўпайиш ва ер бераман. (Йешуа Нун ўғли 1:8; Қонунлар 8:1).

Шу учун келинглар, қуйидаги “Амалий масиҳийлик” курсини қунт билан ўрганиб қўллаймиз, Худонинг талабларини билиб бажарамиз ва тайёрлаб қўйган баракаларига эга бўламиз!!!

Рухшона Иноят

ХУДОНИ ИЗЛАШ ВА У БИЛАН ШАХСИЙ МУНОСАБАТЛАР ҚУРИШ

 Худо билан шахсий муносабатлар – бу ҳаётимиздаги энг муҳим масала деб ҳисоблайман. Мен авваллари жуда кўп тушкунлик ҳолатида яшар эдим. Чунки ичимдан ёмон одам эканлигимни билар эдим. Лекин Худо билан шахсий муносабатлар ҳақида эшитганимдан сўнг, ҳар куни эрта тонг соат 4:00 дан бошлаб Уни қидиришни бошладим.

НОМИГА МАСИҲИЙ ВА АСЛ МАСИҲИЙНИНГ ФАРҚИ

Масиҳ – Машиаҳ – яҳудийчада мойланган деган маънони билдиради. Эски Аҳдда 3тоифа хизматчилар Худо томонидан мойланган. Булар руҳонийлар, пайғамбарлар, подшоҳлардир. Булар шахсан Худо томонидан мойланиб, мойланиш шу хизматга қўйилганлик, шу хизматни бажариш ҳокимиятига эга бўлганларини билдирган.

ВАҲИЙ КИТОБИДАН ЖАМОАТЛАРГА ВА ИМОНЛИЛАРГА НАСИҲАТЛАР

Кириш: Ваҳий китоби тарихий манбаъларга қараганда 1-аср ниҳоясида Ҳаворий Юҳанно томонидан ёзилган. Ириней шундай гувоҳлик берган: “Бу китоб яқинда пайдо бўлди, қарийб бизнинг давримизда, Домициан ҳокимиятининг охирида”. Домициан 81-96йилларда ҳукмронлик қилган[1].

Разработка сайта: BrainHayStack