1. ИМОН
Имон – масиҳийнинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Имон билан нажот топганмиз, имон билан Худо билан суҳбатлашиб яшаймиз ва имон билан Худонинг Шоҳлигига кирамиз. Шу учун бу мавзуни Худонинг Сўзи орқали ўрганиб мустаҳкамланишимиз имонда мустаҳкам бўлишимизга ёрдам беради.
Бу мавзуда қуйидагиларни батафсил ўрганамиз:
1. Имон нима?
2. Худонинг имони Худонинг сўзидан пайдо бўлади.
3. Имон ўсиши шарт-шароитлари.
4. Худо имонни нима учун берган?
5. Худонинг имони ва ўз-ўзини ишонтириш.
6. Имон қандай ҳолатларда бўлиши мумкин?
7. Худонинг имонининг хусусиятлари.
8. Имоннинг душманлари.
9. Имон душманларини қандай енгиш мумкин?
Имоннинг муҳимлиги
Одам Атога Худони кўриш учун имон керак эмас эди. У Худони ҳар куни кўрар эди.
Гуноҳ бизларни Худодан ажратди, шунинг учун бизлар Худони кўра олмаймиз.
- Имон – кўринмас кўприкдек бизларга кўринмас дунёга ўтиш ва:
Ҳар куни Худо билан учрашиш ва яшаш;
Ҳар куни Худо билан ишлаш имконини беради.
Худо билан яшаш ва ишлаш учун йиллар кутиш шарт эмас, агар Исо Масиҳни Раббим деб қабул қилган бўлсангиз, юрагингизда маълум миқдор имон бор. (Рим 12:3)
2)Ҳаётимизнинг ҳамма соҳасида муваффақият қозониш учун имон керак. (Луқ.17:3-5) Ҳатто кечириш учун ҳам имон керак.
3)Худога маъқул бўлиш учун имон керак.
Одамлар Худога маъқул бўлиш учун нималар қилмайдилар. Худо эса: фақатгина имонингиз билан Менга ёқасизлар,-демоқда(Ибр.11:6).
4) Фақат ҳақ инсонларгина Худони кўришлари мумкин. (Ҳик.3:32)
Ерда эса бирорта ҳақ инсон йўқ. (Рим.3:10)
Имон келтирганларга эса имонлари ҳақликка йўйилади. (Рим.4:18)
5) Имон билан қилинмаган ҳар бир иш гуноҳдир. Ҳар бир ҳаракатимиз гуноҳга йўйилмаслиги учун имон керак. (Рим.14:23)
Худо Ўз Сўзида айтмоқда: “Ўзларингни синанглар, имондамисизлар?” (2Кор.13:5)
1. ИМОН НИМА?
Имон инсонинг ишониш қобилиятидир. “Юрак билан ишонадилар…”,- деб ёзилган Худонинг Сўзида.
Рим10:10 Чунки инсон ҳақликка эришиш учун юраги билан ишонади ва нажот топиш учун оғзи билан эътироф этади.
Инсон бирор сўзни эшитиб, уни тўғри деб юрагига қабул қилса, шу сўзга ишонч пайдо бўлади.
Демак, ишонч сўздан пайдо бўлар экан. Масалан: Ота-она боласига: «Кечаси қорбобо келиб, совға бериб кетади,»- дейди. Бола ишонади. Ёки рак касаллигига дучор бўлган одамга: “Хорижда даволаш йўли топилган»,- дейдилар. У ишониб хорижга бориш йўлини излайди. Ҳамма ҳолатда ҳам имон қабул қилинган сўздан пайдо бўлади.
Дунёда сўзлар кўп бўлса-да, уларнинг муаллифи иккита: Худо ва шайтон. Бизларнинг Худонинг Сўзига ишонишимиз ҳаётимизни тобора юксалтиради, чунки Худода ваъдасини бажариш учун имконият, муҳаббат ва қудрат етарли. Шайтоннинг сўзига ишонишимиз эса ҳаётимизни барбод қилади, чунки унда аслида ёвузликдан, ёлғондан бошқа ҳеч нарса йўқ. Шунинг учун шайтон айтаётган сўз бошида мафтункор кўринган тақдирда ҳам, унинг мақсади бизларга бирор нарса бериш эмас, аксинча олиш эканини тушуниб, Худонинг Сўзига, ҳақиқатга ишонишга қарор қилиш керак.
Масалан: Шайтон Момо Ҳавога:“Бу дарахтнинг мевасидан есанглар, Худо қадар бўласизлар,”- деди.
Ибт.3:5 Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва илоҳлар каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар, -деди. Момо Ҳаво ишонди, аммо уларни “Худолардек” қилишга шайтонда на истак, на имконият бор эди, унинг истаги шунчаки улар эга бўлган шоҳликни тортиб олиш эди. У алдов йўли билан мақсадига эришди, одам ҳеч нарсасиз қолди.
Имон эшитган сўзимиздан пайдо бўлар экан, юрагимизга нима кираётганига эътибор беришимиз шарт. Чунки нимага ишонсак шуни оламиз.
Марк 11:23-24 оятлар Худога ишончингиз бўлси. Сизларга гапим шуки, аргар ким бутоққа:“Қўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида ўубҳаланмай, айтга божо келишига қатта ишонса, айтгани бўлади. Бинобарин, сизларга аййтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар.
Одамлар Исонинг шифолашига ишонган эдилар, шунинг учун жавоб ола олдилар. Лекин бирор нарсани истасак-у юрагимизда шу нарсага ишончсизлик бўлса, бизлар ҳеч нарсани ола олмаймиз.
Исо бизларга: Худонинг имонига эга бўлинглар,-дейди. (Марк11:23-24)
2. ХУДОНИНГ ИМОНИ ХУДОНИНГ СЎЗИДАН ПАЙДО БЎЛАДИ.
Худонинг имони:
Ибр.11:1,6 Имон-кутилаётган нарсаларнинг пайдо бўлиши ва кўринм айдиган нарсаларга амин бўлишидир. Имонга эга бўлмасдан эса Худога маъқул бўлишнинг имкони йўқ. Чунки Худониниг олдига келадиган одам Унинг болигига ва Уни излочиларга У мукофот беришига ишониши керак.
Эътибор беринг: Имон-
1)Кўринмасга ишониш.
2)Кутилган нарсанинг амалга ошишини кутиш.
Яъни-P Худонинг борлигига
PУнинг ҳаракат қилишига ишонишдир.
Кўпларнинг муаммоси- Худонинг борлигига ишонади; аммо Худо сўраган нарсасини беришига, яъни ҳаракат қилишига ишонмасликдир. Шунинг учун сидқидилдан ибодат қилмайдилар, ибодат қилиб жавобини кутмайдилар, имонлари чўлтоқ бўлганлиги учун жавоб ола олмайдилар.
Нима учун Худонинг борлигига ишонган одам, Унинг жавоб беришига ишонмайди? Чунки оддий мисол сифатида қарак: масалан, Абдуллаевнинг ҳоким эканига ишониш менга осон, у ҳақиқатдан ҳам ҳоким, лекин у менинг илтимосимни бажаришига ишониш учин мен унинг:
Pхарактерини;
Pменга муносабатини билишим керак.
Буни эса мен шахсан муносабатдан билиб оламан.
Одамлар Худонинг қандайлигини билмайдилар, шунинг учун Унга буткул ишона олмайдилар. Худо эса бизлар Уни шахсан танишимизни, У билан муносабатда бўлишимизни, Унга ишонишимизни истайди. Шунинг учун У бизларга Ўзини Муқаддас сўзи орқали очади. Ҳеч ким Худо ҳақида Унинг Ўзидан ортиқ аниқ маълумот бера олмайди. Шу туфайли: “Имон- Худонинг Сўзидан,”-дейилган. Яъни Худонинг Сўзини ўқиганимиз сари Худонинг фазилатларини, турли одамларга, турли вазиятларда қандай ёрдам берганини, бизга муносабатини билиб борамиз ва юрагимизда Унга ишонч пайдо бўлади.
Рим. 10:6,11… Аммо Ёзув нима демоқда? “Сўз сенга яқиндир, сенинг оғзингда ва сенинг юрагингдадир,” яъни бу биз воизлик қилаётган имон сўзидир. … Зеро Ёзув шундай демоқда: “Унга имон келтирган ҳар бир киши уятда қолмайди.”
Рим.10:17 Шундай экан, имон – эшитишдан, эшитиш эса – Худонинг Сўзи орқалидир.
“Сўз” сўзи-Янги Аҳд ёзилган юнон тилида иккита сўз билан ифодаланган:
1)Логос– Худонинг ёзма сўзи;
2)Ремо- Худонинг ҳаракатдаги ёки жонли сўзи;
Бизнинг имонимиз ремадан пайдо бўлади. Бизлар“логос”ни қабул қилганимизда Худонинг Руҳи уни жонлантиради ва у “рема”га айланади. У имонни ҳосил қилади. Бизлар Худодан қанча кўп “рема” олишни истасак, шунча кўп “логос” билан ишлашимиз керак. Бунинг учун Худонинг Сўзини:
1) Ўқишимиз; 3)Ўйлашимиз;
2)Эшитишимиз; 4)Ёдлашимиз; 5)Ўрганишимиз керак.
Имонингиз кучли, мукаммал бўлишини истасангиз- Худога яқинлашишингиз, У билан танишишингиз керак. Бунинг учун Худонинг Сўзини кўпроқ ўқишингиз, ибодат қилишингиз керак.
3. ИМОН ЎСИШИ ШАРТ- ШАРОИТЛАРИ
Одамлар Худога ёқишга интилиб, нималар қилмайдилар. Худо эса Ўз Сўзи орқали бизларга очиқ айтяпти: Имонга эга бўлмасдан Худога ёқиб бўлмайди!
Ибр. 11:6 Имонга эга бўлмасдан эса Худога маъқул бўлишнинг имкони йўқ. Чунки Худонинг олдига келадиган одам Унинг борлигига ва Уни изловчиларга У мукофот беришига ишониши керак.
Худога ёқишни истасангиз имонингизни ўстиринг!
Имон ўсиши учун тўрт нарса муҳим: 1)Юрак, 2)Уруғ, 3)Худо, 4)боғбон
Бизлар имон йўлида ҳаётимизнинг ҳар соҳасида Худога боғлиқ эканимизни чуқур англашимиз лозим. Имонимиз ҳам Худодан айри ҳолатда фақат Библия ўқишимиздан шаклланмайди. Масалан: Қўлингизда пиёз уруғи бор. У ўз-ўзича ўсмайди. Олдин деҳқон ерни ишлаб, ўғитлаб, уруғни ерга экади. Кейин уруққа кўз-қулоқ бўлади: ўтоқ қилади, суғоради, хуллас, парваришлайди. Шунда кундан-кунга уруғ ўсимликка айланиб ўса бошлайди. Бизнинг имонимиз ҳам шундай: Юрагимиз имон ўсиши учун ер ҳисобланади. Бу ер қаттиқ, тиканли, тошлоқли ёки юмшоқ бўлиши мумкин. Худо бу ерга Ўзининг Сўзи –имон уруғини экади.
Марк 4:14-20 Мана, уруғ сепувчининг сепгани-Худонинг Сўзидир. Йўл ёқасига тушган уруғ шундай одамларни билдиради: уларнинг юрагига илоҳий Сўз сепилади. Бироқ улар эшитган замон шайтон келиб, қалбларига сепилган Сўзни ўғирлаб кетади. Тошлоққа тушган уруғ эса шундай одамларни билдиради: улар Сўзни эшитар-эшитмас, севинч билан қабул қилаверадилар. Лекин улар илдизи йўқ беқарор одамлардир. Сўнгра Сўз туфайли қайғу ёки қувғинга дучор бўлишса, тезда васвасага тушиб қоладилар. Яна бошқалар тиканзорга тушган уруққа ўхшайдилар. Улар Худонинг Сўзини эшитади-ю, лекин бу дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва бош-қа ҳаваслар уларнинг юракларига суқилиб кириб, Сўзни бўғиб қўяди,Сўз эса самарасиз қолади. Яхши тупроққа тушган уруғ бўлса, Сўзни эшитиб, қалбига жо қилган одамларни билдираби. Улар гоҳ ўттиз, гоҳ олтмиш, гоҳ юз баробар кўп самара берадилар.
Бу масал орқали имон ўсиши учун нималарга аҳамият беришимиз лозимлигини ўрганишимиз мумкин.
1)Исо имон учун юрак ҳолатининг нақадар муҳимлигини кўрсатди (3-9оят).
2)Шогирдлар оломондан Осмон Шоҳлигининг сирларини ўрганишга ҳаракат қилиши, саволлар бериши билан фарқ қилади (10 оят).
3)Юрак ҳақидаги масал бошланғич, энг асосий масал (13 оят).
4)“Йўл бўйидаги ер” (15 оят). Унинг устидан ҳамма ўтгани учун қаттиқлашиб қолган, сўз чуқур кира олмайди. Масалан: Одам сериаллардан, атроф дунёдан турли ахборотларни олиб юрагини тўлдиради ва юраги қаттиқлашади, У Худонинг Сўзини қабул қила олмайди. Имонлилар юраклари “йўл бўйидаги ердек” бўлмаслиги учун Худодан бўлмаган сўзларни ўтказмасликлари учун юракларига “қоровул” қўйишлари лозим.(Ҳик.4:23)
5)“Тошлоқли ер” (16,17 оят). Тошлоқли юракда дунёвий ёки диний дунёқараш тошдек чуқур ўрнашиб ётибди ва у Худонинг Сўзини юракда илдиз отишига қаршилик қилади. Сиқилиш ёки қувғин келганида улар васвасага тушадилар. Масалан: Она боласини жуда севар эди. Бола оламдан ўтиши натижасида қалбида буюк изтироб ва сиқилиш келди. Лекин у дунёвий дунёқарашга эга бўлгани учун, боласининг фақат ердаги ҳаётига қараб уни йўқотдим деб ҳисоблади, унинг Осмон Шоҳлигида мангу яшашига ишона олмади ва: “Исо Масиҳ унинг ҳаётини сақлаб қолмади,” дея имондан қайтди.
6)“Тиканли ер” (18-19 оят). Бирор ерда яхши мева ўз-ўзидан ўсмайди, уларни экиш керак. Лекин тикан доим ўсиб ётади. Бирор нарса экканингиздан кейин ҳам тиканлар ўсиб уни бўғиб қўйишга ҳаракат қилади. Бизнинг юрагимиз бундан мустасно эмас. Руҳдан туғилгунча моддий дунёқараш билан яшар эдик, шунинг учун ҳар бир ҳаракатимиз моддий дунёда бирор нарсани қўлга киритишга қаратилган эди.Руҳдан туғилгач буларининг барчаси ёниб кетишини фаҳмладик. Лекин Худонинг Сўзига ишонмасак, яна бу дунёнинг ташвишлари билан яшашни давом этгирамиэ. Бу эса Худонинг Шоҳлигининг уруғлари юрагимизга ўрнашишига тўсқинлик қилади.
7)“Яхши ер”-20 оят. Худонинг Сўзига қулоқ солиб қабул қиладиганлар ва уни амалда қўллаб ҳосил келтирадиганлар яхши юрак ҳисобланадилар.
Худонинг Сўзининг уруғи имон дарахтига айланиши учун, Худо уни хизматчилари ёрдамида одамларнинг юракларига экади ва суғоради. Шунда Муқаддас Руҳ уни жонлантиради ва ўстиради:
1-Кор.3:6 Мен экдим, Аполлос суғорди, лекин Худо ўстирди.
Имон уруғи бўлмиш Худонинг Сўзи яхши ерга тушганида, Муқаддас Руҳ ўстириб, боғбон парваришлай бошлаганида имон шакллана бошлайди.
4. ИМОННИНГ ЎСИШ ЖАРАЁНИ
Худонинг Сўзида “Хантал уруғидек имонларинг бўлса, тоққа кўч десанглар кўчади,”-дейилган. Яъни одам Худонинг Сўзи орқали бирор нарсани ўрганган бўлса, шу нарсани ҳаётида қўллаши керак. Бу аввало шу Сўзга ишонганини кўрсатади; иккинчидан эса имон билан бирор нарсани сўраганида ёки бирор иш қилганида, уни Худо тасдиқлайди. Бу Сўз амалга ошганида, унинг ҳақиқат эканидан имони мустаҳкамланади. Аксинча, одам ўқиганини ҳаётида қўлламаса, унинг бу Сўзга ишонмаганини кўрсатади ва ҳаракат қилмаганлиги туфайли имони мустаҳкамланмайди. Масалан: Кимдир келиб:“Мана бу тоққа олтин кўмилган, фақат қазиб олиш керак”,- дейди. Агар ишонсангиз, ҳамма ишингизни ташлаб олтин қазигани тоққа кетасиз. Чунки олтинни топганингиздан кейин ҳаётингиз ўзгаради. Ишонмасангиз, одатий ҳаётингиздагидек кун кечиришда давом этасиз. Агар Худонинг Сўзини ўқиб, Унда ёзилганига биноан ҳаёт кечирмасак, Худонинг буюрганларини қилмасак “Худога ёки Худонинг Сўзига ишонаман,” дейишимиз беҳуда.
Ёқуб 2:17 Худди шундай имон ҳам ишсиз бўлса, ўз-ўзидан ўликдир.
Демак, имонни ишлатсак у ўсади, ишлатмасак ўсмайди. Масалан: Нимадир сабаб билан ўрмонда улғайган болаларни топиб олганларида, улар одамлардек гапира олмасликлари ва тўрт оёқлаб юришлари маълум бўлган. Уларни сўзлашга ўргатиш ҳаракатлари беҳуда кетган. Чунки болаларнинг онги, тили ишлатилмаганлиги учун ривожланмай қолган. Шунинг учун тушуниш ва сўзлаш қобилиятини йўқотганлар. Улар мияга эга, лекин гапни тушунмайдилар; тилга эга, лекин сўзлай олмайдилар. Агар ўз вақтида инсонлар орасида бўлиб, сўзларни эшитганларида, улар ҳам сўзлай оладиган бўлар эдилар. Боланинг илк сўзлашини эшитиб қанчалик қийналаётганини кўришимиз мумкин, лекин тўхтовсиз ҳаракатлари натижасида бир икки йил ичида бурро сўзлай бошлайди. Имонли ҳам илк бора имон ишларини қилишни бошлаганида қийин туюлиши мумкин, лекин доимий қилавериши натижасида имонида дадил ўсиб боради.
Луқо 17:3-10 Ўзингизни назорат қилинглар! Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унга танбеҳ бергин. Агар тавбо қилса, уни кечиргин. Агар бир куннинг ўзида сенга қарши етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга қайта келиб: “Тавба қилдим” деса, уни кечиргин.“Ҳаворийлар эса Раббий:“Бизнинг имонимизни кўпайтир,”- дедилар. Аммо Раббий жавобан деди:” Агар хантал уруғидай имонингиз бўлиб, шу анжир дарахтига: “Илдизинг билан қўпорилиб, денгизга кўчиб ўтқазил,” десангиз, у сизларга бўйсунар эди. Сизлардан ким қўш ҳайдовчи ёки подачи қулга эга бўлиб, у даладан қайтганда, унга: “тез келиб дастурхоннга ўтир”-дейди? Аксинча: “Кечки овқатимни тайёрла, овқатланиб бўлганимча бел боғлаб, менга хизмат қилиб тур, ундан кейин ўзинг еб-ичасан”, – демайдими? Буюрган ишларни бажаргани учун у қулига ташаккур билдирармикин? Ўйлайманки, йўқ. Шундай қилиб, сизлар ҳам буюрилган ҳамма ишни бажарганингизданкейин: “Бизлар арзимайдиган қуллармиз, чунки қилишимиз керак бўлган ишни қилдик,” –денглар.
Исо шогирдларига “кечиринглар”- деганида, улар “имонимизни ўстиргин”-дейишди. Кечириш учун ҳам имон керакми?- дейиш мумкин. Ҳа, имон керак. Одам ҳеч нарсани бесабаб қилмайди. Масалан: табиий ҳолатда одам унга ёмонлик қилганни кечирмайди. Исонинг “кечирсанглар кечириласизлар”, – деган Сўзига ишониб кечира олади.
Демак, бизларнинг Худо билан яшашимизда ҳаётимизнинг ҳар соҳасида имон керак.
Кейин Исо шогирдларига имоннинг хусусиятини тушунтирди:
17:6 Аммо Раббий жавобан деди: “Агар хантал уруғидай имонингиз бўлиб,шу анжир дарахтига: “”Илдизинг билан қўпорилиб, денгизга кўчиб ўтқазил” десангиз, у сизларга бўйсунар эди.
Одамлар ҳамма нарсани миқдор билан ўлчашга ўрганиб қолганлар.“Кўп бўлса демак кучли, кам бўлса демак кучсиз. ”Исо эса Худонинг имон миқдордан қатьий назар буюк қудратга эса эканини кўрсатмоқда. Масалан: Онанинг севгисини миқдор билан ўлчаб бўлмайди. Агар онада бу севги бор бўлса, у бола учун ҳар нарсага, ҳатто жонини қурбон қилишга қодир бўлади. Маълум шарт-шароитларда у намоён бўлади.
Худди шундай инсоннинг юрагидаги имон ҳам маълум шарт-шароитларда намоён бўлади.
17:7 Сизлардан ким қўш ҳайдовчи ёки подачи қулга эга бўлиб, у даладан қайтганда, унга: “тез келиб дастурхонга ўтир”- дейди? Аксинча: “Кечки овқатимни тайёрла, овқатланиб бўлганимча бел боғлаб, менга хизмат қилиб тур, ундан кейин ўзинг еб-ичасан,”-демайдими? Буюрган ишларни бажаргани учун у қулига ташаккур билдирармикин? Ўйлайманки, йўқ. Шундай қилиб, сизлар ҳам буюрган ҳамма ишни бажарганингиздан кейин: “Бизлар арзимайдиган қуллармиз, чунки қилишимиз керак бўлган ишни қилдик,”-денглар.
Демак: имонинг ўсишининиг шартлари:
- Ўзини Исо Масиҳнинг қули ҳисоблаш;
Фақат ўзини юрагида қул ҳисоблаганларгина эгаларининг сўзларини қонундек бажаришга қодир бўладилар.
- Худонинг Сўзига- қулоқ солиш;
Қулоқ солиш деганда, бўйинга олиш ва бўйсуниш назарда тутилади.
- Уни бажариш;
Худонинг Сўзини бажариш ишонганликнинг кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади.
- Худонинг қудрати намоён бўлганида эса, бор мақтовни Худога бериш;
Худонинг буйруғини бажарганимизда, одатда натижаси шарафли бўлади. Шунда Худонинг шуҳратини ўзлаштириш васвасаси келиши мумкин. Шунинг учун биз юрагимизни бошидан тўғри йўналтиришимиз лозим.
5. ХУДОНИНГ ИМОНИ ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ИШОНТИРИШ
Ўз-Ўзини ишонтириш инсоннинг истагига асосланган бўлиб, одамнинг онгида истак бўлади, лекин юрагида ишонч бўлмайди. Масалан кимдир: “Имонлига ҳамма нарсанинг имкони бор”, -деган оятни ўқийди-ю, мен ҳозир Худодан соат сўрайман, мен ишонаман, ишонаман, ишонаман! Худо албатта беради! –дейди. У онги билан юрагидаги ишончсизликни сўндиришга ҳаракат қилади. Бу ўз-ўзини ишонтириш бўлиб, ҳеч қандай имон ҳосилини келтирмайди.
Бизлар юқорида “юрак билан ишонилади”,- дедик. Ҳақиқий имон юракдан бошланади. Яъни одам ҳаётига тааллуқли Сўзни ўқиганида юрагига қарайди: Мен бунга ишонаманми? Масалан:
2-Кор.9:11ни ўқийсиз: Сизлар янада сахий бўлиб, ҳар жиҳатдан бойиб кетасизлар, натижада бу туфайли Худога ҳамду санолар ошиб кетади.
Сизнинг эса ҳатто ўзингизнинг қорнингизни тўйдиришга имконингиз йўқ. Бу оят сизнинг оддий ҳаётингиздан узоқ. Сиз ўз кучингиз билан бу даражага эриша олмадингиз. Лекин Худо ҳаётингизнинг шундай бўлишини истайди ва У ҳаётингизни шундай ўзгартиришга қодир ҳам. Сиз бу оятни онгингиз билан қабул қилдингиз, лекин шундай бўлишига юрагингизда ишонч йўқ. Шунда сиз Худога илтижо қиласиз: “Художон Сен ҳам, мен ҳам шундай бўлишини истаймиз Мени ишончсизликдан қутқар, ишонишимга ёрдам бер” (Марк 9:24).
Худонинг қаршисида қанчалик хоксор турсангиз сизнинг имонсиз, яъни тош юрагингиз шунчалик юмшайди, Худонинг Руҳи кириб, ишонишга қодир қилади. Бирдан юрагингизга ишонч келади: “Менинг ҳаётимда бу оят ишлайди!”
6. ИМОННИНГ ҲОЛАТЛАРИ
Имон Худонинг Сўзи уруғидан пайдо бўладиган нарсадир. Шундай экан имоннинг ҳолатларини ўрганишимиз мумкин.
1) Имон миқдорга эга. Рим. 12:3;
2) Имон ўсади. 2 Сал. 1:3; Рим. 1:17;
3) Имонга тўла бўлиш мумкин. Ҳав. 11:24;
4) Имон камайиши мумкин. Луқо 22:32;
5) Имон инъом сифатида берилади. 1Кор. 12:9;
Имон ўз борлиғига кўра кучли нарсадир. Имонда мустаҳкамланишимизга қараб бизлар, имонда кучли ва заиф бўлишимиз мумкин.
Демак, имонда мустаҳкамланиш мумкин:
1-Пет 5:9да Бу дунёда биродарларингиз билан ҳам худди шундай азоблар содир бўлаётганини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар.
Имонда заифлашиш мумкин:
Иброҳим ҳақида Рим. 4:19да: “имонда заифлашмади,”- дейилган:Шундай экан, имонда заифлашмасдан, у юз ёшга яқинлашгач, ўзининг танаси ўликдай бўлгани ва Соронинг бачадони ўлиб қолгани ҳақида ўйламади.
Заифлашмаганлиги ҳақида ёзилгани заифлашиши ҳам мумкин бўлганлигининг кўрсаткичидир.
Демак, имонда мустаҳкамланиш ва заифлашиш мумкин.
Масалан: Мансабдор бир киши имонга келди. Шу кунгача у пок яшашга ҳаракат қилиб, қўлидан келганида ўзини гуноҳдан тияр, ноилож вақтда эса гуноҳ қиларди. Шунда Худонинг Сўзини очиб унга Иешуа 1:8никўрсатдилар: Бу Қонун китоби оғзингдан йироқлашмасин: Ўшанда йўлларингда муваффақиятли бўласан ва донолик билан иш юритасан.
Унинг олдида танлов бор эди:
1) Дунёдаги одамлар қандай яшаса шундай яшаш, имонга келганлиги учун вақти-вақти билан Худонинг сўзини ўқиб: “Афсус бу замонда бундай яшашнинг идожи йўқда”-дея ўксиниб қўйиш;
2) Уни гуноҳларидан, дўзахдан қутқаришга қодир Худо, шу дунёда ҳам уни боқишга, ғамхўрлик қилишга қодир зканига ишониб кечаги ҳаёти учун ўлиш, ҳаётини қайтадан Худонинг Сўзига асосланиб қуриш.
Албатга кўплар бу имон синовидан йиқилдилар, лекин бу одам: “Мен эртага, ҳукм кунида жонимни қўлига ишониб топшираётган Худоимнинг қудратини шу ҳаётимда кўришни истайман. Кучим етганича Унинг Сўзи билан яшайман, кучим етмаганида Ундан куч сўрайман,”-деди. Бу унинг танлови эди. Унинг имони кўп сиқувга олинди, тазйиқларга учради. Лекин у Худога: “Агар Сен менинг шу ташкилотда қолиб, нур ва туз бўлишимни истасанг, Ўз қудратинг билан мени ҳайдашларига йўл қўйма! Мен Сен учун виждонан ва ҳалол ишлайман. Лекин Сенинг йўлингда ишимдан айрилишга ҳам тайёрман. Художон, мен учун ягона қадрли Сенсан! Сендан ажралмасам бас!”- деди. Уч йил давомида у ўз ишида муваффақиятли ишлади, баракали, ҳалол пул топди. Шу йиллар давомида у ишхонасидагиларга Исо Масиҳга ишониши ва Унга ишонишининг сабабини ўз ҳаёти билан кўрсатди. Сўнгра Худо уни бошқа ишга ўтказди ва у ўз ҳаётида Исо Масиҳга ишониб, ҳалоллик билан яшаб, баракали пул топишнинг иложи борлигини кўрди. У ўз ихтиёри билан “гуноҳкорлар тўпи” дея ишини ташлаб кетмади ёки “ишимдан ажралсам оч қоламан,” деб юрагига қўрқувни йўлатмади. Худо мени бошқаради ва оилам хақида ғамхўрлик қилади, Иброҳим ўғиллари билан чодирда яшаганидек, мен ҳам Худо қаерга буюрса, ўша ерда бўламан,”-деди.
Шунда унинг имони Худо томонидан баракаланди!
7. ИМОНДА ҚАНДАЙ МУСТАҲКАМЛАНИШ МУМКИН?
Имонда қандай мустаҳкамланиш мумкинлигини Худонинг Сўзи Иброҳим ҳаётининг мисолида кўрсатади. (Рим. 4:18.) Аввало у Худодан Сўз олди ва:
1) Умидсизлик узра умид билан ишонди;
2) Имонда заифлашмасдан, салбий томонлар ҳақида ўйламади;
3) Худо ваъдасини бажаришга қодир эканига шубҳаланмади;
4) Ҳали жавоб олмасдан, ишончи комиллиги туфайли Худонинг номини шарафлади.
8.ХУДОНИНГ ИМОНИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ:
1) Ғайритабиий қудрат беради. Бизлар дунёда табиат қонунларига қул яшаётган эдик. Врачлар диагноз қўйди, бўлди, маҳкумлик! Фожеа юз берди, бўлди маҳкумлик! Гуноҳнинг жазоси ўлим, маҳкумлик! Ҳаётимиз “умуман иложсиз”лик билан тўла эди. Ҳар ким нимагадир қул, энг ёмони охири иложсизлик! Имон дунёдаги иложсизликни ағдар тўнтар қилиб юборди! Иложи бор! Ҳамма нарсанинг иложи бор! Худо учун ва имонлилар учун ҳамма нарсанинг иложи бор! Фалаж беморнинг ўрнидан туриб кетишининг иложи бор! Ўликларнинг тирилишининг иложи бор! Одамдек тўлақонли бахтли ҳаёт кечиришнинг иложи бор! Худонинг Шоҳлигига боришнинг иложи бор!
Мат. 19:26 Исо уларга кўзларини тикиб: “Одамларга бу имконсиз, лекин Худога ҳамма нарса мумкиндир, ”- деди.
Марк. 9:23 Исо унга: “… Тўғриси,сен бир оз бўлса ҳам ишона олсанг эди…! Эътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади,”- деди.
Масалан: Кўз олдингизда ўн етти ёшли ногирон қиз ётибди. Ўта гўзал, лекин етти йилдан буён тўшакка михланган қиз, Врачлар “Мияси шикастлангани учун энди тузалишининг иложи йўқ”- деганлар. Қиз тўшакка михланиб қолганидан, кечалари ҳам дам олишга қўймайдиган тутқаноқ хуружларидан безор бўлган. Врачдан ҳам, табиблардан ҳам умид қолмаган. Исо Масиҳ ҳамма касалликларни даволашга қодир эканини эшитиб, сизга умид билан тикилади.
Тасаввур қилинг, сиз ишонган Раббий Исо Масиҳ ҳақиқатдан ҳам уни даволашга қодир. У буни сиз орқали қилишга қодир. Фақат ишона олсангиз бас!
2) Мангу ҳаёт беради. Ибр. 10:38 Ҳақ одам имони билан ҳаёт бўлур. Агарда у орқага чекинса, жиним ундан рози бўлмас.Етук одам эртанги кунни ўйлаб яшайди. Яъни у эртага нимагадир эришиш учун бугун нималардир қилади. Масалан: Эртага врач бўлмоқчи. Демак тиббиёт олийгоҳига кириб ўқиш учун тайёрлана бошлайди. Гўдаклар эса фақат бугун билан яшайдилар. Бугун музқаймоқ, ўйинчоқ олиб берсангиз бас, кўнгиллари чоқ!
Бу дунёнинг кўплаб одамлари болалардек яшайдилар. “Бугун куним ўтса бас, эртага бир гап бўлар!” Шунинг учун мангу ҳаёт қадрланмайди. Эрта эса мангуликда қаерда яшашимиз ҳал бўлади: Худо ва муқаддаслар билан жаннатдами, шайтон ва ёвуз руҳлар билан дўзахдами. Ортига қараб, ҳаёти бир зумда ўтиб кетаётганини фаҳмлаган одам, қолган умри ҳам шундай тез ўтиб кетишини тушуниб, мангу ҳаёт ҳақида ўйлай бошлайди. Шунда мангу ҳаёт олдида бу дунёдаги ҳаёт, бу дуёнинг ўзи бир тийин эканини фаҳмлайди ва Осмон Шоҳлигига кириш имконини берадиган имон ҳақида ўйлай бошлайди. Имонда мустаҳкамлана бошлайди.
3)Худога яқинлашишга дадиллик беради. Одам тавба қилиб, имон билан яшай бошлагач, ҳаётининг ҳар соҳасида Худодан ёрдам сўрай бошлайди. Шунда шайтон уни алдайди: Худо истаса жавоб берар, истамаса йўқ; Сен гуноҳқорсану, Худо сени эшитармиди ва ҳоказо. Имон эса: Сен Худонинг фарзандисан! Худо сени доим эшитади! Гуноҳларинг учун Исо Қонини тўккан, дадиллик билан Отанг Худонинг олдига келиб, баракатларни ол!- дейди.
Ибр. 10:19,22 Шунинг учун, эй биродарлар, Исо Масиҳнинг қони туфайли муқаддас маконга киришга жасоратимиз бор. …Шундай қилиб, юракларимиз ёмон виждондан покланган, баданимиз эса тоза сув билан ювилган бўлиб, биз энди тўла ишонч ва эътиқод билан, чин қалбдан Худога яқинлашайлик.
4)Худо Шоҳлигини қалбимизга келтиради. Одамнинг хотиржамлиги, бахти кўплар ўйлаганидек ташқи тўкисликка боғлиқ эмас. Яъни одам бой бадавлат, обрў эътиборли бўлиши мумкин. Лекин юрагида хотиржамлик бўлмаслиги мумкин: “болаларимга бир нарса бўлса; ишимдан ажралиб қолсам; уйимни ўғри босса ёки ёниб кетса ва ҳоказо”.
Худонинг Шоҳлигинининг хусусияти эса, ҳатто ҳаётимиздаги энг оғир кунларда ҳам бизларни тинчлантиришга, қалбимизга қувонч беришга қодир. Масалан: Менинг севимли синглим оламдан ўтди. Раббийга биринчи берган саволим: Нима учун? Айрилиқ доғидан ҳатто ўлишни орзу қилиб, “Ёрдам бер” деб ҳайқирганимда, Раббийдан юпанч келди. Айрилиқ ўша-ўша, реаллик ўша-ўша. Лекин малҳам қўли келиб, зирқираётган юрак ярасини силагандек бўлди, гўё ҳаётим бир томчи-ю, Раббий уни қўлига олди, агар қўйиб юборса, бу оғриқ яна қайтади. Синглим жилмайиб турган ҳолатда кўз олдимда гавдаланди; Шунда мен бу дунё бир лаҳза эканини, у Раббий билан мангу яшашини, мен ҳам Раббийнинг олдига бориш учун ҳиссиётга берилмасдан имонимни сақлашим зарурлигини тушундим. Юрагимга тинчлик хотиржамлик, уни яна кўра олишим учун қувонч кирди.
Рим. 14:17 Чунки Худонинг Шоҳлиги ейиш ва ичиш эмас, балки Муқаддас Руҳдаги қувонч, ҳақлик ва тинчликдир. Худонинг Шоҳлигига эса имон орқали эришамиз.
5)Худониг Шоҳлигининг қудратини бизлар орқали намоён бўлишини таъминлайди. Дунёда оддийгина одамлар эдик, ҳаётимиз ҳам бошимизга нима кун тушса тақдирга тан берувчиларнинг ҳаёти эди. Имон орқали эса бизлар:
Ўзимизнинг, яқинларимизнинг ва дунёнинг ҳаётига таъсир кўрсатиш;
Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган мўъжизаларни қилиш;
Одамларни касаллик, камбағаллик, ёвуз руҳлар, офат балоларидан халос қилиш қудратига эга бўламиз.
Юҳ. 14:12 Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман.
6) Келажак ва умид беради. Ҳозирги кунда кўплаб одамлар келажакка умидсиз яшамоқдалар. Улар эртанги кундан бирор яхшилик кутмайдилар, аксинча қўрқадилар, чунки барча орзу-умидлари тақдир тоши қаршисида чил-чил синмоқда. Худода эса ҳаёт кундан-кунга орқага эмас олдинга силжийди.Чунки Худо дунёдан устун, Унинг ўз фарзандлари учун тайинлаб қўйган буюк режалари бор. Худо уларни кунма кун очади, улар сари бошлайди ва уларни ҳаётимизда амалга оширади.
Йер. 29:11 Зеро сизлар ҳақларингизда қандай ниятларим борлигини фақат Мен биламан, – деди Раббий, сизларга келажак ва умид бериш учун ёмонликка эмас, яхшиликка бўлган ниятлар.
7) Руҳий дунёни ёритади ва унда ҳукмронлик қилиш имконини беради. Ҳамма одамлар руҳий, яъни кўринмас дунё билан қизиқадилар. Шунинг учун астрономларга, фолбинларга, табибларга мурожаат қиладилар, жодугарлик билан шуғулланадилар. Бизлар билдикки, кўринмас дунёнинг иккита шоҳи бор экан: Худо ва шайтон. Худо бизнинг ҳақиқатни билишимизни истайди. Шунинг учун бизларга зулматни ёритади.
Сано 17:29 Ё Раббим, Сен менинг шамимни ёқасан, Зулматимни Худойим Ўзи ёруғ айлар.
Исо Масиҳ Худонинг Сўзи бўлганлиги учун Худо Ўз ҳақиқатини Исо Масиҳ орқали очади. Исо Масиҳ орқали ҳақиқатни билиб бизлар кўринмас дунёга кириш, боз устига у ерда Худонинг хоҳиши билан ҳукмронлик қилиш қудратига эгамиз.
Мат. 18:18 Симўн Петъор жавоб бериб деди: “Сен барҳаёт Худонинг Ўғли Масиҳсан!”
Фолбинлик ва шунга ўхшаган йўллар билан кўринмас дунёга киришга ҳаракат қилганлар аввало ҳақиқатни билмайдилар, чунки шайтон ҳеч қачон ҳақиқатни очмайди. Энг ёмони улар кўр одам нотаниш кўчада ҳассасиз кетаётиб, қанча кўп қоқилиб йиқилса, кўринмас дунё зулматида шунча азобланадилар.
Аюб 12:25 Улар зулматда нурсиз пайпаслаб юрадилар ва мастлардек чайқаладилар. Боз устига шайтон уларга ҳар қадамда пистирма қўйиб қийнайди.
9. ИМОННИНГ ДУШМАНЛАРИ
Имонлининг ҳаёти баъзилар тасаввур қилганидек беозоргина ибодат қилиб ва инжил ўқиб яшаш эмас. Имон учун руҳий дунёда жанг қилишимизга тўғри келади. Шайтоннинг имонимизни кўргани кўзи йўқ!
Чунки, имон бизларга ақл бовар қилмас имкониятлар беради:
PИмонли шайтонни енгади!
PИмонли бу дунёнинг муаммоларининг устидан бўлади!
PИмонли Худо билан яшайди, Худонинг имкониятларига эга бўлади!
PИмонли Худонинг иродасига биноан ўз ҳаётини бошқаради!
PИмонли шайтоннинг ишларини барбод қилади!
PИмонли Осмон Шоҳлигига боради!
PИмонли келажакни кўради! Бўлажак дарахтни кўриб уруғини экади.
Шайтон буларни билади. Шунинг учун бизлар юқоридан туғилганимиздан имонимиз ўсишига қаршилик қилади.
Худонинг Сўзи имонни йўқотиш мумкинлиги ҳақида гувоҳлик беради:
Инсон Ўғли келиб… имонни топармикан? (Луқ. 18:8)
Имонинг камаймасин деб ибодат қилдим. (Луқ. 22:32)
Бизлар жонимиз Раббийнинг олдига жўнаганича имонимиз учун курашишимизга тўғри келади. Чунки бедор бўлмасак, тўғри келган вақтда шайтон имонимизни ўғирлаши мумкин.
2 Тим. 4:7да: Мен яхши жанг билан жанг қилдим, ўз масофамни тугатдим, имонимни сақладим,- деб ёзган имон қахрамони Повул, бизларга ҳам шундай яшашни буюряпти:
1 Тим. 6:12 Имоннинг яхши жанги билан жанг қилгин. Абадий ҳаётни ушлаб тургин, чунки сен шунга даъват этилгансан ва яхши эътирофни кўп гувоҳлар олдида эътироф этгансан.
Имонимиз учун курашишимизга тўғри келар экан, имонимизнинг душмани бўлмиш шайтонни, унинг қуролларини ва жанг усулларини билишими – бизларни унга қарши тайёрланишимизга ва ғалаба қозонишимизга ёрдам беради.
1) Нотўри таълимот:
Бизлар юқорида кўриб чиқдик-ки, имон -одам тўғри деб қабул қилган сўздан келиб чиқар экан. Шунинг учун Худонинг имонининг энг катта душмани нотўғри таълимотдир. Масалан: Библияда: “Исо Масиҳни Раббим деб тан олсанг нажот топасан”- дейилган. Лекин одам бошқалардан бошқача фикрлар эшита бошлайди. “Савоб ишлар қилсанг жаннатга борасан, ҳар ким жаннатга ўз йўли билан боради ва ҳок.” Натижада у Момо Ҳавонинг ҳолатига тушади. Яъни Худо Сўзи орқали бир гапни айтяпти, шайтон илон танаси орқали бошқа гапни айтяпти. Унда эса танлов: Ёки Худонинг Сўзига ишонади, ёки шайтоннинг.
Худо бизларнинг ҳар биримизга онг, ирода, ақл берганидан мақсад:
PҲар бир киши ҳақиқатни ўзи излаши ва билиши;
PБошқаларнинг фикрига қул бўлмасдан Худонинг Сўзига биноан имонда қаттиқ туриши;
PИмони учун курашиши.
Чунки бу имон мангу ҳаётимизни ҳал қилади! Фил. 1:27 Фақат Масиҳнинг Хушхабарига муносиб равишда ҳаёт кечиринглар. Токи мен келиб сизларникўрсам ҳам ёки келмасам ҳам, сизларни бир руҳда турганингизни ва якдиллик билан Хушхабарнинг имони учун курашаётганингизни эшитайин.
- Дунёвий дунёқараш:
Имонсиз одам фақат шу дунёдаги ҳаётини кўра олади. Шунинг учун шу дунёда лаззатланиб яшаш йўлини излайди: обрў орттириш, мол мулк орттириш ва бошқаларнининг пайидан бўлади. Имонлиларнинг фарқи эса, бу дунёдаги ҳамма нарса бир куни ёниб кетишини билиб, Худонинг Шоҳлигига бойлик тўплайдилар, Худо учун яшай бошлайдилар. Лекин дунё берадиган лаззат кўринарли ва ҳозир бўлганлиги, Худо берадигани эса кўринмас ва келажакка тааллуқли бўлганлиги учун баъзан имонлилар ҳам дунёвий одамлардек фикрлаб, яшай бошлайдилар. Чунки одамнинг яхши яшашга эҳтиёжи борлигини биладиган шайтон уни яхши ҳаёт билан васваса қилади. Бу васвасага берилган имонлилар- тўнғичлигини бир коса овқатга сотиб, кейин кўз ёш қилиб, ўтиниб қайтариб ола олмаган Эсовдек Худонинг Шоҳлигидан маҳрум бўладилар (Ибр. 12:16-17).
Лекин агар имонли Мусога ўхшаб Худонинг мукофотига қараса, бу дунёнинг ўзига жалб қилувчи лаззатларини енга олади. 1 Юҳ. 5:4 …чунки Худодан туғилган ҳар бир киши дунёни енгади. Дунёни енгадиган ғалаба эса бизнинг имонимиздир.
Худонинг қандайлигини билгандагина одам, Худо учун нималардан кечса Худо унга шу дунёнинг ўзида юз баробар ортиқ беришига, у дунёда эса мангу ҳаёт беришига ишона олади.
3) Қўрқув
Ҳамма одам нимадандир қўрқиб яшайди. Кимдир кўринмас дунёдан, кимдир одамларнинг фикридан, кимдир фожеалардан, касалликлардан ёки бошқа нарсадан қўрқади. Бизларнинг нимадан қўрқиб яшашимизни шайтон билади ва у бизларни кўпроқ қўрқув исканжасида ушлайди. Масалан: Имонли одамларнинг гап сўзидан қўрқади. Худонинг Сўзида: “Одамлардан қўрқиш тўр қўяди,” – дейилган. (Ҳикм. 29:25)
Шайтон уни одамлар орқали васвасага сола бошлайди. Кимнидир: Халқдан ажратиб қўйишлари, ёки уриб сўкишлари билан қўрқитади. Унда эса танлов бор: Ёки вақтинчалик тинчликни ўйлаб одамлардан қўрқишни танлайди ва натижасида Худодан қўрқмаслигини намоён қилади; Ёки Худо ҳамма нарсани назорат қилаётганини, ҳақиқат Исода эканлиги ва бу ҳақиқат бир куни намоён бўлишини тушуниб, одамлардан эмас, Худодан қўрқишни танлайди.
Мат. 10:26,28,31 Шундай қилиб, улардан қўрқманглар! Чунки очилмай қоладиган ҳеч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳеч қандай сир ҳам йўқдир. Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси, жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлгандан қўрқинглар. Шунинг учун қўрқманглар, сизлар талай чумчуқлардан кўра қадрлироқсиз.
Исонинг бизларга берган буюк инъомларидан бири қўрқувдан холи, хотиржам ҳаётдир. У ҳаётимизни Ўз қўлига олди. Бизларни севувчи Отадек Ўз қарамоғига олди, Унинг қўлларида бизлар бехатар яшай оламиз. Раббий ҳам имонлиларнинг У берган озодлигида туришини истайди.
Гал. 5:1 Шундай қилиб, Масиҳ бизга берган эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруғини тақманглар.
Лекин баъзи ҳолларда имонлилар қўрқувдан қутулишга, озод ҳаёт кечиришга интилмасликлари билан Раббийни ранжитадилар. Тасаввур қилинг: Подшоҳ кўчада қаровсиз юрган болалардан бирини фарзандликка олди. Подшоҳ уни қўлида кўтариб юрибди, унга аъёнлари устидан қандай ҳукмронлик қилишни ўргатмоқчи. Бола эса учраган қулдан титрайди. Подшоҳ ўзини қандай ҳис қилади? У дунёнинг шоҳи бўла туриб, қўлидаги фарзанди учраган қулдан қуёндек титраб турса, бу подшоҳ учун ҳакорат эмасми? Бизлар дунёнинг ҳаққоний Шоҳининг фарзандларимиз. Бизларга шайтон зиён етказа олмайди. Бизларнинг ҳар шароитда ҳеч нарсадан қўрқмасдан яшашимиз, юрагимизнинг хотиржамлиги имонимизнинг кўрсаткичидир.
2 Тим. 1:7-8 Чунки Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч қудрат, севги ва соғлом онг Руҳини берган. Шундай қилиб, Раббимиз ҳақида гувоҳлик беришдан ҳам, У учун маҳбус бўлган мендан ҳам уялма. Лекин Хушхабарнинг азобларида Худонинг куч қудрати билан иштирок этгин.
Қўрқув имоннинг аксидир. Қўрқув имоннинг ўсишига тўсқинлик қилади.
Масалан: Раббий беморларга қўлларингни қўйганларингда улар шифоланади, – дейди. Биз буни қилмоқчи бўлганимизда, юрагимизни қамраб олган қўрқув: “барибир бўлмайди,”-дейди. Шунда қўрқиб имонимиз ҳосил беришига йўл очмаймиз. Аслида, Худонинг Сўзини кўпроқ ўқиб, ибодат қилиб айтганимиз амалга ошмаслиги ҳақидаги қўрқувни юрагимиздан қувишимиз керак эди.
Энг ёмони қўрқувдан қутулишга аҳд қилмаган одам шу дунёда қийналиб яшагани етмаганидек, ҳукм кунида ҳам дўзахга дучор бўлади. Ваҳ. 21:8 “Аммо қўрқоқ, имонсиз, нопок, қотил, зинокор, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлғончиларнинг қисмати олов ва олтингугур билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир.”
4) Нопок виждон
Одамнинг виждони-у нимани тўғри, нимани нотўғри қилаётганини айтиб турадиган ички овозидир. Яъни одам гуноҳ қилганида виждони қийналиб, бу ҳақда хабар беради. Инсоннинг виждони пок ва ифлосланган, куйдирилган бўлиши мумкин.
А) Пок виждон ўзини гуноҳлардан тийиб яшовчиларда бўлади. 1 Пет. 3:16 Яхши виждонга эга бўлинглар. Ўшанда сизларнинг Масиҳдаги яхши турмушингизни ҳақорат қилаётган, сизларни жиноятчилар каби ғийбат қилаётганлар уялиб қолсинлар.
Б) Заиф виждон – Худонинг Сўзида мустаҳкамланмаган, яхши ёмонни билмаганидан ҳар бир ишни шубҳаланиб қилувчиларда бўлади. 1 Кор. 8:12 Шу тарзда биродарларингизга қарши гуноҳ қилиб, уларнинг заиф виждонини жароҳатлаганингизда, сизлар Масиҳга қарши гуноҳ қиласизлар.
В) Ифосланган виждон – Худонинг Сўзини билан туриб ўз хоҳишлари бўйича гуноҳ қилиб, нопок яшовчиларда бўлади. Тит. 1: 15-16 Пок одамлар учун ҳамма нарса покдир. Ҳаром ва имонсиз одамлар учун эса ҳеч қандай пок нарсанинг ўзи йўқ, аммо уларнинг онги ҳам, виждони ҳам ҳаром бўлган. Улар: Худони биламиз, деб айтадилар-у, лекин ўз қилмишлари билан Ундан воз кечадилар. Булар ҳеч қандай хайрли ишга ярамайдиган, разил ва итоатсиз одамлардир.
Г) Куйдирилган – виждоннинг овозини тамомила инкор этиб гуноҳ остида яшовчиларда бўлади. Бундай виждон эгаси қийналмай гуноҳ қилаведи, чунки виждонининг овози ўлиб бўлган. 1 Тим. 4:1-3 Руҳ эса аниқ айтяптики, охирги замонларда баъзилар алдовчи руҳларнинг ва жинларнинг таълимотини тинглаб, имондан қайтадилар. Шу алдовчилар ўз виждонларида гўё қизиган темир билан куйдирилган бўлиб, риёкорлик билан ёлғон сўзлаб, уйланишни ман этадилар ва ҳақиқатни билиб олган имонлилар миннатдорчилик билан ейишлари учун Худо яратган овқатлардан тийилишни буюрадилар.
Одам ўзини имонли ҳисобласа-ю, гуноҳлардан тиймаса, муқаддас яшашга ҳаракат қилмаса, унинг имон бир тийиндир. 1Тим. 1:19 … ва имонни ҳамда яхши виждонни инкор этиб, ўзларининг имон кемаларида ҳалокатга учрадилар.
Худо муқаддас, имоннинг мақсади эса бизларни кундан -кунга гуноҳ ботқоғидан чиқариб, Раббийга ўхшаш муқаддас қилишдир. Ибр. 13:18 Бизлар учун ибодат қилинглар, зеро яхши виждонга эга эканлигимизга аминмиз, чунки бизлар ҳамма нарсада ростгўй бўлиб юришни истаймиз.
5)Мағрурлик
Мағрурлик шайтоннинг ўта кучли қуролларидан биридир. Чунки шайтон бошқа қуроллари билан ҳужум қилганида одам васвасага тушса, ўзининг заифлигини ҳис қилиши мумкин, лекин мағрурликда эса одам аксинча ўзини устун ва ҳақ ҳис қилади. Мағрурлик ҳар соҳада намоён бўлиши мумкин:
А) Билим соҳаси.
Одам ниманидир ўрганиб, ўз фикрига эга бўлгач ёки бир неча бор Библияни ўқиб чиққач, шайтон унинг: “Мен Худонинг Сўзини етарли даражада биламан, ортиқча ўрганишимга ёки биров ўргатишига муҳтож эмасман,- деган фикрга келишига ёрдамлашади. Шунда одам учун Библияни қўлга олиш ёки бировнинг воизлигини эшитиш кераксиз ишдек туюлади. “Ахир мен ўзим ҳамма нарса биламанку!” Худонинг Сўзи эса бундай демоқда:
1Кор. 8:1-3 … чунки ҳаммамиз билимга эгамиз. Лекин билим мағрурлантиради, севги эса барпо қилади. Кимдир бирон нарсани биламан, деб ўйласа, у ҳали ҳеч нарсани билиши керак бўлган даражада билмайди. Лекин ким Худони севса, у Худо томонидан таниб билингандир.
Бизлар Худонинг Сўзини ўқишимиз ёки ўрганишимиздан мақсад Библия ҳақида маълумот олиш эмас, шу китоб орқали унинг маллифи билан танишиш. Масалан: Сиз телевизор сотиб олдингиз Унга қўшиб қўлланма китобчасини бердилар. Бу китобчани телевизор қандай қисмлардан тузилганлиги, қандай ҳолатда ишлашини ўрганиш учун ўқийсиз. Худонинг Сўзининг фарқи эса у бизларга нафақат одам, дунё ҳақида, балки руҳий дунё ва Худо ҳақида умумий маълумотлар беради. Лекин Худо очсагина, бизлар буларни тушуна оламиз ва ҳаётимизда қўллай оламиз. Худо эса Ўзини бўйсунувчанларга очади!
Гап шундаки, Юнон тилида “сўз”маъносини билдирувчи иккита сўз бор- “Logos” ва “Rema”. Бизлар ўқиётган Сўз-ёзма Сўз “Logos” бўлиб, улар билан юрагимизни тўлдираётганимизда, Худонинг Руҳи уларни “жонлантирди” ва У Худонинг жонли сўзи “REMA”га айланади. Имон ана шу жонли Сўз “REMA”дан ҳосил бўлади. Масалан:оқ қанд қаттиқ нарса, ширин таъми сувда эриганда чиқади. Бензин ёнилғи, суюқ модда- олов тушганда ёнади. Имон ҳам шундай, қанча кўп Библия ўқимайлик, юрагимизда Худонинг қаршисида бўйсунувчанлик бўлмас, Худони Ўзидан ўрганишга интилмасак тоғларни кўчиришга қодир имонга эга бўла олмаймиз, фақат онгимизда олган билимимиздан Худонинг кўнглини ранжитадиган мағрурлик пайдо бўлиши мумкин холос.
Ёқуб 4:6 Лекин У янада кўпроқ иноят ато қилади, чунки шундай ҳам айтилган: “Худо мағрурларга қарши туради, лекин камтарларга иноят ато этади”.
Б) Ҳаёт соҳаси.
Дунё бизларга ўз қадриятларини солиб улгурган. Яъни дунёда обрўли саналадиган нарсаларга эришган бўлсак шундан мағрурланиб юрамиз. Масалан: одам бойликка, мансабга, насл насабга, обрўйга, чиройга ёки бошқа нарсалар эга. Масиҳга таниб билгач Худонинг Сўзи билан онгини янгиламаса, ўша дунёвийлигидаги нарсалардан масрурланиш ва мағрурланиш ўзи билан қолади. Бу эса Худонинг ортидан итоаткорлик билан боришига тўсқинлик қилади ва одамни Худо тайинлаб қўйган иноятдан маҳрум қилади. Бундайлар Худо учун оддий хизматларни қилиш учун, Худонинг билими ортидан югуриш учун ўзларини “ўта аслзода” ҳисоблайдилар. Бошқа томондан қараганда эса ҳеч ишга яроқсиз чиқадилар. Худо эса: “Сизларнинг ҳақлигингиз Менинг олдимда ифлос латтадек!” – дейди.
Бизлар тавба қилганимизда, Худо бизларни янги ижодга айлантирди. Шунинг учун дунёдаги ҳамма фикрлариммз учун ўлиб, содиқ фарзанддек Унинг ортидан боришимизни истайди. Ахир ҳеч ким ота уйида ҳар хил ишларни қилишдан, отасининг, онасининг буйруғини бажаришдан ор қилмайдику! Тўғри, ҳатто ҳожатхона тозалаши мумкин, лекин отаси уни ҳожатхона тозалаш учун яратгани йўқку! Бу шунчаки ҳозирги кундаги бажариши керак бўлган мажбуриятларидан бири, холос.
Одамнинг Худонинг ортидан хоксорлик билан боришига тўсқинлик қиладиган, мағрурланишга сабаб бўладиган ҳеч нарса аслида унинг ўзиники эмас. Одам бу дунёга яланғоч келиб, яланғоч кетади. Шунчаки одам ким унга буларнинг ҳаммасини берганини, Берганга миннатдорчилик билдиришни билмайди. Раббий эса кўринарли дунёдаги вақтинчалик нарсалардан мағрурланиб юрмасдан, шу нарсаларни берадиган, боқий Худодан мақтанишимизни истайди.
2 Кор. 17-18 Мақтанаман деган Раббимиз билан мақтансиз. Ўзи-ўзини мақтаган эмас, балки Раббимиз мақтаган киши мақбулдир.
В) Хизмат соҳаси.
Баъзан одамлар имон йўлида илк қадамларни қўйганларида Раббийнинг мўъжизалари намоён бўла бошлайди. Бир икки муваффақиятдан сўнг, уларнинг юракларига мағрурлик келади ва улар Худонинг Сўзига бўйсуниш, бошқа руҳий биродаларга бўйсуниш қобилиятини йўқотадилар. Улар: “Мен фақат Худога бўйсунаман,” –дейдилар, лекин Худонинг Сўзига бўйсунмасликлари билан аслида ўз таналарига бўйсунаётганларини, манманликка берилганликларини кўрсатадилар. Шунинг учун Худонинг Сўзида:
ØХизматда бўлган имонлилар ўзларини бошқа хизматчилар билан солиштирмасликлари:
2 Кор. 10:12 Биз ўзларини намойиш қилаётганларнинг баъзилари билан ўзимизни баробар тутишга ёки қиёс қилишга журъат этмаймиз.Улар ақлсизларча ўзлари билан ўлчаб, ўзларига ўзлари меъёрдирлар.
ØОртларидаги ҳамма нарсани унутиб, олдинга интилишлари буюрилган;
Фил. 3:13-15 Биродарларим, мен ўзимни буларга эришганман, деб ҳисобламаяпман. Фақат орқамдигиларни унутиб, олдимдагиларга интиляпман. Мен бир мақсад сари, яъни Исо Масиҳдаги Худонинг олий унвонининг соврини сари босиб бормоқдаман. Шундай қилиб, агар бизлардан ким баркамол бўлса, шундай фикр қилиши керак. Агар сизлар бирор нарса ҳақида бошқача фикр қилсангиз, унда Худо буни ҳам сизларга очиб беради.
Шайтон ҳар жиҳатдан мукаммал фаришга бўлган. У Худонинг яратганларининг камолоти чўққиси эди. Юрагига магрурлик кирганигина уни Худодан ажратди. Бирор соҳада юрагимизга мағрурликка эшик очсак ўз-ўзимизни бахтсиз ҳаётга маҳкум қиламиз. Чунки шахсан Худонинг Ўзи ҳар ишимизга қарши туради!
1Пет. 5:4-6 Шундай қилиб, Бош Чўпон зоҳир бўлганида, сизлар сўнгмас шон-шуҳрат тожини оласизлар. Сиз, ёшлар, ҳам жамоабошиларингизга бўйсунинглар. Ҳаммангиз эса камтаринликка бурканиб, бир-бирингизга итоат қилинглар, чунки Худо мағрурларга қаршилик қилади, камтарларга эса иноят беради. Шундай қилиб, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар, У эса ўз вақтида сизларни юксалтиради.
6)Иккиланиш
Дунёвий одамларнинг муаммоси Худонинг Сўзини билмаслик бўлса, имонлиларнинг муаммоси ҳам Худонинг Сўзига, ҳам дунёнинг сўзига ишонишга ҳаракат қилишдир. Масалан: Худонинг Сўзи беморларга қўлларингни қўйиб уларни шифоланглар, -дейди. Шайтон: “Барибир шифо топмайди, уриниб ўтирма,”- дейди. Одамда шубҳа пайдо бўлади ва бу шубҳа имонни йўққа чиқаради. Худонинг Сўзига шубҳаланиш аслида шайтоннинг сўзига кўпроқ ишонишнинг кўрсаткичидир.
Ёқуб. 1:5-8 Агар сизлардан бирор кишининг донолиги камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин ва унга берилади. Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин, чунки шубҳа қилувчи киши шамолда кўтарилган ва тўзитиб юборилган денгиз тўлқинларига ўхшайди. Бундай одам Раббийдан бирон нарса олишни умид ҳам қилмасин. Фикрида иккиланаётган одам ўзининг ҳамма йўлларида беқарордир.
Бизлар ҳаққоний имонли бўлишни истасак, Худонинг Сўзига тўлиқ ишонишга ва тўлиқ Унга биноан яшашга интилишимиз керак. Агар ҳаётимизда Худонинг ваъдаларидан бирортаси амалга ошмаётган бўлса бизлар “бу ваъдаларнинг вақти ўтган” – деб имонсизлик ишини қилишимиз керак эмас, аксинча, имонимизни шу ваъдаларга етишиш даражасида кучли қилишимиз керак.
Ибр.10:23 Имон келтириб топган умидизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз Сўзига содиқдир.
Бунинг учун:
А) Биз юрагимизга битта уруғни, Худонинг Сўзи уруғини экишга ахд қилишимиз керак.
Лев. 19:19 Менинг йўриқларимга риоя қил: …далангга икки хил уруғни экма…
Б) Биз юрагимизга нима кириб, нима чиқаётганини назорат қилишимиз керак.
Ҳик.4:23 Барча асраладиган нарсалардан кўра кўпроқ юрагингни асра, чунки ҳаёт манбаи ундандир.
7) Дангасалик
Одам қанчалик мақсадга интилувчан бўлса, унинг хулқ атвори шунчалик шаклланган бўлади. Масалан: Бола дунё чемпиони бўлишни орзу қилди. У яшайдиган қишлоқда бу хомхаёлни амалга ошришнинг иложи йўқлигини ҳар куни тушунтирадиган Ота-онасининг қаршилигини, шарт шароитлар қаршилигини енгиш ва орзуси сари олға интилиш учун бола кўп курашишига тўғри келади. Унинг хулқ атворида чекинмаслик, қаттиқ ирода, чидамлилик, олдинга интилувчанлик, орзусини амалга оширишнинг йўлини излаш ва бошқалар шакллана бошлайди. Бунинг натижасида у орзусига эришди.
Ҳаётда ўзига бирор мақсад қўйиб, унга интилиб яшамаган, ўзини шунчаки ҳаёт оқимига ташлаб қўйган одам имонга келганида, ҳаётда қанчалик сусткаш бўлган бўлса имон йўлида ҳам шунчалик сусткаш бўлади. У мустаҳкам ирода билан имонини ҳимоя қилмайди, имонда ривожланиш учун жон койитиб Библия ўқимайди, ибодат қилиб олға интилмайди. Худо эса Ўз гавҳарларини қадрини билмайдиганларнинг олдида сочмайди ва бу одам имонда ривожланмайди. Қисмати эса имонсизлар билан бир бўлади.
Мат. 25:26,27-30 Хўжайини унга жавоб қайтариб: -“Эй, ёмон ва ялқов хизматкор!-дебди.- Мен экмаган ердан ўришимни, уймаган жойдан хирмон кўтаришимни биларкансан, у ҳолда пулимни судхўрларга қарзга берсанг бўлмасмиди?… Энди бу ярамас хизматкорни ташқарига, қоронғиликка улоқтириб юборинглар. У ерда йиғи сиғи ва оҳвоҳлар бўлади.”
Худди шунингдек, Ҳикматлар китобида 6 боб 6-11оятларда чумолиларнинг меҳнаткашлиги намуна қилиб кўрсатилиб, дангасаликнинг шу дунёдаги оқибатлари ҳам кўрсатилган.
10.ИМОН ДУШМАНЛАНЛАРИНИ ҚАНДАЙ ЕНГИШ МУМКИН?
1) Аввало нима Худодан, нима шайтондан аниқ билиш керак. 1 Юҳ. 4:1, 4-5 Севганларим! Ҳар бир руҳга ишонаверманглар, лекин уларнинг Худодан эканликларини синаб кўринглар, чунки дунёда кўп сохта пайғамбарлар пайдо бўлган. Фарзандларим! Сизлар Худодансизлар ва уларни енгдингизлар. Чунки ичингизда Бўлган бу дунёда бўлгандан устундир. Улар бу дунёдандир, шунинг учун ҳам дунёга оид гапирадилар, дунё эса уларни тинглайди.
2)Шайтондан бўлган нарсалардан нафратланиш керак. Ибр.1:9 Сен адолатни севиб, Қонунсизликдан нафратланасан. Шунинг учун Худо, Сенинг Худойинг, Тенгдошларингдан кўпроқ Сенинг бошингга хуррамлик мойи суртди.
3)Худодан куч олиш керак. Эф.6:10-11 Ниҳоят, менинг биродарларим, Раббийда ва Унинг қудратининг қувватида кучли бўлинглар. Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олишингиз учун Худонинг ҳамма қурол-аслаҳаларига бурканинглар,…
Хулоса:
1)Имонсиз қилинган ҳамма иш гуноҳ. Рим. 14:23 Лекин агар бирор кимса шубҳаланиб еса, маҳкум бўлади, чунки бу имон бўйича эмас. Имон бўйича бўлмаган ҳар бир нарса эса – гуноҳдир.
2)Ташқи кўриниш кучга эга эмас, севги билан ҳаракатланадиган севги кучга эга. Гал. 5:6 Чунки Исо Масиҳда хатна ёки хатнасизлик эмас, балки севги билан ҳаракат қилаётган имон кучга эгадир.
3)Имон ҳамма муқаддасларга берилган. 2 Пет. 1:1 Исо Масиҳнинг қули ва ҳаворийси мен, Симўн Петъор, Худойимиз ва бизнинг Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг халқи туфайли биз билан бирга тенг қимматбаҳо имонни қабул қилганларга салом йўллайман:…
4)Ҳақ инсон имон билан яшайди. Ибр. 10:38. “Ҳақ одам имони билан яшайди. Агарда у орқага чекинса, жоним ундан рози бўлмас.”
5)Имон билан яшаш фақат Унга итоат қилиш. Ёқўб 2:19-22 Сен Худонинг ягоналигига ишонасанми? Яхши қиласан! Жинлар ҳам ишонадилар ва даҳшатдан титрайдилар. Эй нодон одам, ишларсиз имон ўлик экалигини билишни хоҳлайсанми? Бизнинг отамиз Иброҳим ўғли Исҳоқни қурбонгоҳга қўйганида, ўз ишлари билан оқланган эмасмиди? Кўряпсанми? Унинг имони ишларига кўмаклашган ва ишлари билан имони камолотга эришган эди.
6)Исо имоннинг бошловчиси ва тугалловчиси. Ибр.12:2 Имоннинг Сарвари ҳамда уни тамомловчиси бўлган Исога кўз тикайлик. У тайинланган қувончга қарамасдан шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатига чидади ва Худа тахтининг ўнг томонида ўтирди.
7)Имон имонлининг қалқони. Эф.6:16 Бунинг устига имон қалқонини олинглар, у билан ёвузнинг ҳамма қиздирилган ўқларини ўчира оласизлар.
8)Имон ишлар билан мукаммаллашади. Ёқуб. 2:17-26 Худди шундай имон ҳам ишсиз бўлса, ўз-ўзидан ўликдир. Бироқ бирор киши: “Сен имонингга эгасан, мен эса ишларимга эгаман”, – деб айтиши мумкин. Хўп, ишларсиз бўлган имонингни менга кўрсатчи, мен эса сенга имонимни ишларим орқали кўрсатаман! Сен Худонинг ягоналигига ишонасанми? Яхши қиласан! Жинлар ҳам ишонадилар ва даҳшатдан титрайдилар. Эй нодон одам, ишларсиз имон ўлик эканлигини билишни хоҳлайсанми? Бизнинг отамиз Иброҳим ўғли Исҳоқни қурбонгоҳга қўйганида, ўз ишлари билан оқланган эмасмиди? Кўряпсанми? Унинг имони ишларига кўмаклашган ва ишлари билан имони камолотга эришган эди. Шундай қилиб, Ёзув бажо бўлди: “Иброҳим Худога ишонди, бу эса унга ҳақлик деб ҳисобланди ва у Худонинг дўсти деб аталди”. Кўряпсизларми? Инсон фақат имони билан эмас, балки ишлари билан ҳам оқланади. Худди шундай, фоҳиша Раҳабо ҳам жосусларни қабул қилиб, уларни бошқа йўлдан жўнатиб, ўз ишлари билан оқланмадими? Хуллас руҳсиз бадан ўлик бўлганидек, имон ҳам ишларсиз ўликдир.
9)Имон ўзаро муносабат, ҳамкорликдаги хизматлардан мустаҳкамланади. Рим. 4:17-21 … худди ёзилганидек: “Мен сени кўп халқларнинг отаси қилиб қўйдим”. Чунки Иброҳим ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаганларни мавжуд деб атовчи Худога ишонган эди. У умиди қолмаганига қарамасдан, умид билан ишонди, токи “Сенинг уруғинг сон-саноқсиз бўлади”, – деб айтилгани бўйича кўп халқларнинг отаси бўла олсин. Шундай экан, имонда заифлашмасдан, у юз ёшга яқинлашгач, ўзининг танаси ўликдай бўлгани ва Соронинг бачадони ўлгани ҳақида ўйламади, имонсизлик билан Худонинг ваъдасидан ҳам шубҳаланмади, лекин Худони улуғлаб, имонда кучлироқ бўлди, ҳамда Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир эканлигига тўлиқ амин бўлди.
Имонни ишлатинг ва у ўсади! Худонинг ҳақиқати имондан имонга.
Рим. 1:17 Ушбу Хушхабарда Худонинг ҳақлиги имондан имонга ошкор бўлмоқда, худди ёзилганидек: “Ҳақ одам имони билан яшайди”. 1Юҳ. 5:4 …чунки Худодан туғилган ҳар кимса дунёни енгади. Дунёни енгадиган ғалаба эса бизнинг имонимиздир.
Имон мавзуида амалий машғулот: Ҳозирги вақтда ҳаётингизда жуда муҳим масалага оид Худонинг сўзидан оятни топинг ва шу оятга асосланиб Худога ибодатда шу масалага оид ибодат қилинг. Имон билан ибодат қилгандан сўнг, имон билан унинг жавобини кутинг ва натижасини ёзинг. Масалан, У ҳаётингиздан бирор нарсани олиб ташлашини сўраб, Худонинг сўзига асосланиб ибодат қиласиз ва жавоб оласиз.
Ёдлаш учун оят: Яҳудийларга 11:1,6.
Тестлар:
1. Имон бизларга нима учун керак?
1)Имон кўринмас дунёга кўприк.
2)Имон ҳақликка йўйилади, демак ҳақлик ҳолатини беради.
3)………4)……………5)…………………
2. Умумий тушунчада имон нима?
1)Одамнинг ишониш қобилияти
2)Масиҳийларнинг Худога ишониши
3)Ҳамма одамларнинг Худога ишониши
4)Имонлиларнинг ҳақиқий Худога ишониш қобиятлари
3. Библияда ёзилишига кўра имон нима? Ибр. 11:1,6 ни ёзинг
………………………………………………………………………………..
4. Имоннинг иккита таркибий қисми:
1)……………………2)………………….
5. Нима учун баъзи одамлар Худога ишониб ҳам Ундан ҳеч нарса ола олмайдилар?
1)Худога ишонмайдилар ва Ундан жавоб кутмайдилар.
2)Худога ишонмайдилар, лекин Ундан жавоб кутадилар.
3)Худога ишонадилар, лекин Ундан жавоб кутмайдилар.
4)Худога ишонмайдилар ва Ундан жавоб кутмайдилар.
6. Рим. 10:17 оятни ёзинг.
…………….………………………………………………………………………………
7. Имон ўсиши учун шарт шароитлар:
1)Юракнинг яхши ери, уруғ, Худо, хизматчи;
2)Юракнинг яхши ери, уруғ, шарт шароит, Худо;
3)Юракнинг яхши ери, руҳий муҳит, уруғ, Худо;
4)Юракнинг яхши ери, уруғ, севги, Худо.
8. Имон қандай ўсади?
1)Қул юрагига эга бўлганимизда, Библияни кўп ўқиганимизда ва жамоатга қатнаганимизда.
2)Қул юрагига эга бўлганимизда, Худонинг Сўзига қулоқ солганимизда, Уни бажарганимизда ва шарафни Худога берганимизда.
3)Қул юрагига эга бўлганимизда, савоб ишлар қилганимизда ва шарафни Худога берганимизда.
4)Қул юрагига эга бўлганимизда, яқинимизни севганимизда, шарафни Худога берганимизда.
9. Имон ва ўз- ўзини ишонтиришнинг нима фарқи бор?
1)Ҳеч қандай фарқи йўқ.
2)Имон Худонинг Сўзига асосланади, ўз- ўзини ишонтириш йўқ.
3)Имон юракда пайдо бўлади, ўз- ўзини ишонтириш онгда.
4)Имон онгда пайдо бўлади, ўз- ўзини ишонтириш юракда.
10. Имон душманларини санаб ўтинг:
1)Сохта таълимот
2)Дунё
3)Қўрқув
4)……………5)………………6)………………7)………..
11. Имон душманлари билан қандай курашимиз мумкин?
1)………2)………………3)…………
12. Марк 4-бобда Исо қанақа юраклар ҳақида таълим беради?
1)…………2)……………3)……………4)………………………..
Қандай юрак кўп ҳосил келтиради?
………………………………………………………………………………
13. Рема ва логос дегани нима?
1)Рема -………………2)Логос – ………………………………
14.Қандай қилиб рема олишимиз мумкин?
1)Сўзни ўқиб
2)…………3)……………4)…………5)…………….
РУХШОНА ИНОЯТ