ЖИСМОНАН, АҚЛАН ВА РУҲАН КУЧЛИ БЎЛИШ
Жисмоний фаол одам жисмоний кучли бўлади.
Ақлий фаол одам ақлий кучли бўлади.
Руҳан фаол одам руҳан кучли бўлади.
Руҳан кучли бўлиш учун мен сизларни руҳий машғулотларда фаол бўлишга руҳлантираман.
Ёзув ўқиб бажариш, ибодат, рўза, ҳамду-сано, Раббийга хизмат – бизни руҳий кучли қиладиган руҳий машғулотлардир.
РАББИЙНИНГ КУЧИНИ ИЗЛАШ
Руҳан кучли имонлилар руҳан кучли авлод, фарзандлар кўтарадилар. Шу учун ҳар биримиз болаларимизга ижойиб таъсир ўтказиш учун ҳам руҳан чанқоқ, фаол бўлишимиз лозим!
ХУдонинг сўзида: РАббийни изланглар, РАббийнинг кучини изланглар», деб ёзилган.
Санолар 104-сано.
1. Раббийга шукрона айтинглар! Унинг номини чақиринглар! Халқларга Унинг ишларини эълон қилинглар!
2. Унга куйланглар, Унга қўшиқ айтинглар! Унинг барча мўъжизаларини сўзлаб беринглар!
3. Унинг муқаддас номи билан мақтанинглар! Раббийни изловчиларнинг юраклари шод бўлсин!
4. Раббийни ва Унинг кучини изланглар, Унинг юзини доимо изланглар.
5. Унинг қилган мўъжизаларини, Унинг аломатларини, Унинг оғзидан чиққан ҳукмларини эсга олинглар.
Бизлар Раббийнинг илтифотига ва кучига жуда муҳтожмиз.
Раббийнинг юзини руҳий машғулотларда, айниқса, рўзаларда қидириш маҳсулдордир.
ШУ учун мен сизларни ҳар ҳафта камида 1марта, иложи бўлса ҳафтасида 2марта рўза тутишга руҳлантираман.
Фарзийлар ҳар ҳафтада 2марта рўза тутганлар. ШУ учун ёдингизда борми, фарзий рўза тутишини айтган эди? Луқо 18:10-12. 10. “Икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирдилар. Улардан бири фарзий, бошқаси эса солиқчи эди. 11. Фарзий туриб, ўз ўзига шундай ибодат қилар эди: “Ё, Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зинокор ёки бу солиқчи каби бўлмаганим учун Сендан миннатдорман. 12. Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимдан ушр бераман”.
Фарзийнинг руҳий машғулотини кўряпсизми? Ҳафтада 2марта рўза, топганидан ушр.
Бизлар иноятда яшаётганлар руҳий машғулотларда янада фаолроқ бўлишимиз лозим! Матто 5:20. 20. Зеро сизларга айтаман, агар сизларнинг ҳақлигингиз уламолар ва фарзийларнинг ҳақлигидан устун бўлмаса, Осмон Шоҳлигига кира олмайсизлар.
РУҳий уйғониш бўлган хизматчилар ҳам ҳар чоршанба ва жума кунлари ўзлари учун рўза кунлари деб эълон қилишган. Келинглар, бизлар ҳам шундай қиламиз.
РЎЗА ТУТИШГА ТЎСИҚЛАР
2нарса бизларга доимиз рўзада РАббийни излашга тўсқинлик қилади.
1)Танамиз кучлилиги.
ТАнамиз очқолишни истамайди. Лекин танамизни жиловлаганимиздан ХУдонинг кучи ҳаётимиз ва хизматимизга кела бошлайди. ЕНгил топамиз, ХУдонинг қудратини кўриб лаззатланамиз.
2)ДУнё ташвишлари билан бандлигимиз.
ДУнё ҳам ўтади, ишлари ҳам, лекин РАббийнинг иродасини излаган абадий яшайди. Бизлар ҳам ҳарбийлардек ўзимизни дунё ишларидан ажрата олишимиз, руҳий машғулотларни устун қўйишни ўрганишимиз керак. Олдин Худони излаш ва хизмати бўлиши лозим, қолган вақтда дунё ишларини қилишимиз керак. Ўшанда РАббийнинг ҳузури, баракаси, кучи ва ҳимояси бизларга ҳамроқ бўлади. Бугун мен рўзадаман. Ким рўзада бўлса айтинглар, бўлмаса эрта рўза олинглар. Келинглар, Раббийнинг кучи қуйилиши учун рўза тутиб ибодат қиламиз.
РЎЗА ВАҚТИДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Кўпроқ калом ўқиб, ибодат қилиб, ҳамду сано куйлаб диққатимизни РАббийга қаратишимиз керак, шунда Раббий Ўзини очади ва кучини қуяди.
РЎЗАНИНГ 3БОСҚИЧИ:
Рўзанинг одам ҳис қиладиган уч босқичи бор:
1)Очлик ҳисси. БУ жуда кучли ҳис бўлиб, кўпчилик шу ҳисга дош бера олмайди, шу учун рўза тутмайди.
2)Ўз заифлигини тан олиб Раббийга таяниш. Одам бор диққатини Раббийга қаратиб, Ундан куч сўрайди, РАббийга мутлақ бўйсунади.
3)Раббийнинг ҳузир қуйилиши. БУ босқичда Раббийнинг ҳузури шу қадар қуйиладики, ҳеч қанақа тўқлик ҳисси, бахт, лаззат ҳисси бунга тенг кела олмайди. Одам илоҳий тинчлик, севги, қувонч, бахтни ҳис қила бошлайди. Гўёки кўкларга парвоз қилаётгандек бўлади. Руҳий кучга тўлади. Раббийдан жавоблар кела бошлайди, ечимлар кела бошлайди.
Шу босқичда кўп муаммолар ечим топади, ёриб ўтиш келади. Азизлар, келинглар, шундай руҳий лаззатни ҳис қилиш учун доимий равишда рўза тутайлик.
Хулоса: ДУнё бир лаҳзалик. Ҳар бир киши нимагадир кўнглини қўйиб, умрини шунга сарфлайди. Агар бизлар Худони севиб, руҳан кучли бўлиб, руҳий дунёга таъсир қилишга ҳаракат қилсак, бу дунёда Худонинг Шоҳлигини кенгайтирамиз, у дунёда эса мукофот оламиз.
Ибодат: Раббий, борлигинг, Сўзинг учун раҳмат. Дуо қил, фарзийлардан, ўтиб кетган имонлилардан қолишмай рашк билан рўза ва ибодатларда юзингни қидирайлик. Кучингга тўлишиб, Сени бу заминда улуғлайлик. Исо Масиҳ номи билан: Омин.