2. Жамоатлар кўпайтиришда 2-қадам: Хушхабарчилик
Биз нимани олдимизга мақсад қилиб қўйиб, шунга интилсак ўшанга эришамиз. Жамоатлар кўпайтиришни мақсад қилсак, ибодат қилсак ва масъулият олиб хизмат қилсак натижага эришамиз.
Ҳаворийлар 8:31. Шу орада, бутун Яҳудия, Галилия ва Самария юртлари бўйлаб жамоатлар барпо бўлиб ва Раббийнинг қўрқувида юриб тинчликка эга эдилар ҳамда Муқаддас Руҳнинг юпанчида кўпаяр эдилар.
Ўтган дарсда жамоатлар кўпайтиши учун 1-қадам ибодат эканини ўтган эдик. Бугун 2-қадамни ўтамиз. Бу хушхабарчиликдир. Келинг, Ёзувдан парча ўрганиш билан бошлаймиз:
Ҳаворийлар 13-боб. 1.Антиохия шаҳридаги жамоатда баъзи пайғамбарлар ва муаллимлар: Барнабо, Нигер деб аталган Симеон, киринеялик Луций, вилоят ҳокими Ҳирод билан бирга тарбияланган Манаен ва Шоул бор эдилар. 2.Улар Худога хизмат қилиб, рўза тутаётганларида, Муқаддас Руҳ уларга: “Менга Барнабо билан Шоулни Мен уларни даъват этган иш учун ажратиб беринглар!”-деди. 3.Шунда улар рўза тутиб, ибодат қилдилар ва уларга қўлларини қўйиб, уларни жўнатиб юбордилар. 4.Улар эса Муқаддас Руҳ томонидан юборилиб, Селевкия шаҳрига келдилар ва у ердан Кипрга сузиб кетдилар. 5.саламис шаҳига келиб, яҳудийларнинг синагогаларида Худонинг сўзини воизлик қилдилар. Юҳаннони ҳам хизмат учун ўзлари билан бирга олган эдилар. 44.Кейинги шаббат куни қарийб бутун шаҳар Худонинг Сўзини эшитиш учун йиғилди. 49.Раббийнинг сўзи эса бутун юрт бўйлаб тарқалар эди. 52.Шогирдлар эса қувончга ва Муқаддас Руҳга тўлар эдилар.
Нима билдик? Қандай қўллаймиз?
Жамоатлар кўпайтириш учун жамоат ичида жамоат кўпайтиришга ҳаракат қилиш муҳити яратилиши лозим. Яъни ҳар доим 2фронтда ишлаймиз: 1)Бор шогирдлар билан шогирдчилик ва етакчилик,
2)дунёвийлар билан хушхабарчилик.
Эътибор берайлик:
1)Охирги марта кимга хушхабар айтдик? Қачон охирги марта кимдир тавба қилди?
2)Шогирдимиз борми? Уни ўстириш учун у билан шуғулланяпмизми?
3)Хизматчилар кўтаряпмизми? У билан шуғулланяпмизми?
4)Янги жамоада ишлаяпмизми?
Қандай қилиб хушхабар айтишимиз керак?
1)Хушхабарни Муқаддас РУҳ ҳузури ва қудрати намойиши билан етказиш. 1Кор.2:4-5. Менинг сўзим ҳамда воизлигим инсоний доноликнинг ишонтирарли сўзларидан эмас, балки руҳ ва куч-қудратнинг намоён бўлишидан иборат эди,
5.токи имонингиз инсоннинг донолигига эмас, балки Худонинг куч-қудратига асосланган бўлсин.
Биз доим бунга интилишимиз ва бу учун ибодат қилишимиз керак.
2)Хушхабар воизлиги. Одамлар қулоқ солиши ва биз дадиллик билан айта олишимизни сўрашимиз лозим. Эфес.6:18-20. 18. Ҳар доим барча ибодат ва илтижолар билан Руҳда ибодат қилиб, бутун сабот билан ҳамма муқаддаслар учун бўлган илтижоларда ҳушёр бўлинглар.
19.Мен учун ҳам ибодат қилинглар, токи Хушхабарнинг сирини маълум қилишимга оғзимни дадиллик билан очишим учун менга сўз берилсин
20ва сўзлашим керак бўлганидек, жасорат билан воизлик қила олайин. Шу Хушхабар учун мен кишандаги элчиман.
3)Баъзан мўўъжизалар содир бўлмайди, одамлар хушхабарни эшитишни исташмайди. Бундай вақтда 3-йўл асқотади. Бу -Масиҳни кўрсатишдир. Танишиш, дўстлашиш, ғамхўрлик қилиш. Ёзувдан мисоллар: Марк 5.жинга чалган одамнинг мисоли; Юҳанно 4.Самарияликлар. Масалан: Қариндошлар.
Масиҳни ҳаёти билан кўрсатиш -ШМА ҳаётидир.
Кимнинг ёдида бор: ШМА ҳаёти нима?
Шма – ивритдан “эшит ва бажар” демакдир.
Ибодат: Раббий, борлигингиз, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, бизлар хушхабар айтайлик. Хушхабарни аломатлар ва мўъжизаларингиз билан тасдиқланг. Йиллар оша олдин қилган ишларингизни қилинг. Жамоатлар кўтарилсин ва кўпайсин. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
РУХШОНА ИНОЯТ