1. ШУ ярим йил ичида жамоатларимиз учун қаттиқ ибодат қилдим. Менинг назаримда, имонлиларимиз хушхабар айтмай, хизмат қилмай қўйган эди.
3кунлик рўза вақтида Раббий менга шуни очди: Ҳамма жамоат аъзоларимиз хушхабар айтишга ҳаракат қилди, лекин одамлар ёпиқлиги учун бўшашдилар. Агар одамлар очиқ бўлганида эди имонлиларимиз фаол хушхабар айтган бўлар эди.
Мен руҳий дунёда шайтон имонлиларга тушкунлик руҳини берганини кўрдим. Улар шу учун руҳий машғулот қилишга ҳам имонлари етишмас, шу учун ўзларини бошқа ишга натижа кўраётган ишларига урар эдилар.
Мен уларнинг устидан тушкунлик руҳини боғлаб, Муқаддас Руҳ қуйилишини, руҳлантиришини эълон қилишим лозимлигини англадим.
Сизларни ҳам руҳлантираман: Одамларингиз учун ҳар куни руҳий жанг қилинг: устиларидан тушкунлик руҳини боғлаб, МУқаддас РУҳни чақиринг!!!
Мен шундай қила бошлаганимда натижалар кўрина бошланди. У ердан, бу ердан хизмат қила бошлаганлари ва натижа бўлгани ҳақида гувоҳликлар кела бошлади.
2.Кейин Раббий одамлар Худони яхши кўришини, фақат сохта дин руҳи уларнинг онгини қоронғулаштириб турганини кўрсатди. Яъни одамлар гуноҳлари тавба қилмаётган бўлса, истаганлари учун эмас, шайтон уларни алдаб тургани учун!
Шунда мен имонлилар имонсизлар учун руҳий жанг қилиб, улар устидан сохта дин руҳини, дунё руҳини боғлашлари муҳимлигини тушундим.
Шунингдек, имонлиларимиз чекинмас бўлиши лозимлиги, ўзи яхши шогирд бўлиб, РУҳга тўлишиши, хушхабарчилик, шогирдчилик, етакчилик маҳоратини тобора ўрганиб, хизмат қилавериши, шунда натижа бўлишини кўрдим.
Шу учун мен сизларни руҳлантираман. Келинглар, бизлар ўлжамизни олдирмайлик. Бизлар чекинмас бўлайлик. Ибодат қилиб, хушхабар айтишни, одамларни нурга олиб чиқишни давом эттирайлик.
Муаммо бизда!
1)характеримизда: чекинмас, бағишланган, тутганни кесадиган бўлишимиз лозим.
2)руҳий дунёда: руҳий жанг, Муқаддас РУҳга тўлиб -тошиб хизмат қилиш.
3)хизматда: далаларга тинчлик уйларини, Худо юраги билан ишлаётган одамларни излаб бориб, хизмат қилишимиз керак. Кўп одамларга экишимиз, чуқур экишимиз, кўп ерларга экишимиз керак. Қанча кўп эксак шунча кўп ўриб оламиз.
3.Азиз опа-сингиллар. Раббий оилаларингизга хушхабар кириб келиши учун кўпроқ сизни ишлатди. Энди оилангизда биродарлар яхши шогирд ва хизматчи бўлиши учун ибодат ва юмшоқ насиҳатингизни қўлланглар. Раббий очди: агар бизлар руҳда чекинмас бўлсак ҳосиллар, кўпайиш келади. ШУ учун биродарлар яхши шогирд ва моҳир, мойланган, чекинмас хизматчи бўлиши учун ҳаракат қилишимиз керак. “Сизлар кимга хизмат қилишни ўзингиз танланг. Мен ва менинг оилам РАббийга хизмат қиламиз!”(Йешуа Нун ўғли 24:15).
Биродарларимиз моҳир хушхабарчи, шогирд кўтарувчи етакчи бўлиши учун ибодат қилайлик, бирга қилиб руҳлантирайлик.
Хушхабарчиликда: РАббий нобуд бўлаётганларга нисбатан севги билан ва хушхабар айтишга дадиллик билан юракларини тўлдиришини сўрашсин. Тарғиботдек эмас, шунчаки суҳбатдек билганларини айтишсин.
Шогирдчиликда. Келинг, бирга Ёзувни ўрганамиз, деб таклиф қилишсин.
Шогирдга Муқаддас Китобни бошидан охиригача ўзи ўқиб чиқишини таклиф қилиш, бирга эса Яратилишдан Ваҳийгача асосий ҳикояларни ўрганиш, саволларига жавоб бериш, ХУдо ҳақиқатни очиб, жаннати қилиши учун бирга ибодат қилиш мумкин.
ххх
ЛУҚО 10 ТРЕНИНГИ
Луқо 10тренинги биринчи қисми нажот эшикларига бағишланган эди. Булар:
1)ИСо Масиҳга НАжоткор сифатида ишониш.
2)Гуноҳларига астойдил тавба қилиш.
3)Сувга чўмиш.
4)РУҳга чўмиш.
Буларнинг ҳаммасини одам тушуниб қилса, Муқаддас РУҳ қуйилади ва одам РУҳга тўлиб -тошиб ғайритабиий ҳаёт кечиради.
Ҳамма шогирдларингизни шу эшиклардан ўтказинг, шунда улар кучли шогирдга айланиб, ғайритабиий ҳаёт кечиришади.
Кўпинча шу эшиклардан ўтган одамларнинг ҳаётида катта ўзгаришлар кўрдик. Лекин ғайритабиий хизматни кўрмадик. Шу ҳақида айтганимизда бу тренинг ҳали ярми бўлгани, 2-қисми бу саволга жавоб беришини айтишди. Биз 2-тренингда ҳақиқатан бу саволга жавоб олдик.
Бу жавоб шу эди: Ғайритабиий ҳаёт ва хизматга эга бўлиш учун бизлар тобора трансформация(ўзгариш)дан ўтишимиз ва МУқаддас РУҳга тўлиб тошишимиз керак.
Ҳар бир имонли Масиҳга келганида дунёвий характерга эга бўлади. бу гўё одам жаладан уйга кирганидек. У жаладан қутилди, лекин ҳали кийимлари ҳўл.
Энди ҳар бир имонли характерида трансформация, яъни ўзгаришни бошидан кечириши керак. Ичида ва ташқарисида эски ўзлигидан кечиб, Исо Масиҳ характерига ўзгариши керак. Агар Худо ўзгармаган одамга кучи ва шуҳратини қуйси у буни нотўғри ишлатади, шу учун ХУдо бизни ўзгарганимиз сари юксалтира бошлайди.
АГАР БИЗ ЎЗИМИЗНИ ТЎЛИҚ БАҒИШЛАСАК ВА ТОБОРА ЎЗГАРСАК ХУДО КУЧЛИ ИШЛАТАДИ!
Тасаввур қилинг: ер тагида сув кўп. Кимдир кичкина труба улайди, кимдир катта қувур ташлайди. Артезан қудуғидан сув отилиб чиқади, кичкина трубадан кам чиқади.
Худди шундай, биз ўзимизни нақадар кўп бағишласак, шу қадар кенг қувурга айланамиз, нақадар Раббий суратига ўзгарсак шу қадар тоза сув чиқади.
Кам бағишласак кичик труба, ўзгармасак, ичини ахлат тўлдириб қўйиб, сув чиқа олмаётган труба бўламиз. Шу учун ўзимизни тобора бағишлаш ва ўзгариш жуда муҳим!
Трансформация вақтининг муҳимлиги.
Бизда Раббий ичимиз билан ишлаши учун ҳар куни камида ярим соат ибодатда ўтказадиган вақтимиз бўлиши керак.
ҲАр бир одамда ўзига севги кучли. Шу учун биз камчиликларимизни ҳатто пайқамаймиз. Лекин шу камчиликларимиз бизни ХУдонинг кучи оқишидан тўсади.
Бундай бўлмаслиги учун биз камтар бўлишмиз керак:
А)Аввало, РАббий олдига келиб, мени қандайлигимни кўрсат, ўзгаришимга ёрдам бер деб ибодатда сўрашимиз керак.
Б)Кейин Ёзув билан ўзимизни солиштиришимиз керак.
В)Ишонган одамларимизга: Камчилигимни кўрсанг айт, мен ўзгаришни истайман, дейишимиз керак.
Трансформациянинг 3қадами:
Римл.12:2. Дунё билан бирлашманглар, балки онгларингни янгилаб тубдан ўзгаринглар.
1)Дунёқарашни янгилаш.
2)Эски Ўзликни ечиш.
3)Янги ўзликни кийиш.
Трансформация вақтини қандай ўтказамиз?
1)Ёзув ўқиб, ўзимизни солиштирамиз. 1Тим.4:16. Ўзингга ва Ёзувга диққат қил. Шундай қилиб ўзингни ва сени тингловчиларни қутқариб қоласан.
Демак, ўзимизга диққат қилмасак нажотни йўқотиш хавфи бор!
2)Ҳикматлар китобини ўқиб, ўзимизни солиштирамиз. Ҳик.1-30боблар. Аосийси донолик!!!
3)10амрга нисбатан юрагимизни имтиҳон қиламиз. Чиқ.20-боб.
4)Кўпларда ташқи гуноҳлар йўқ, лекин қалбида бор. Масалан, зино, бировникини исташ, нафрат, душманлик(Матто 15:18-19).
ИСо Масиҳ: ҲАқлигингиз фарзийларникидан ўтмаса ОСмон Шоҳлигига кира олмайсизлар деган(Матто 5:20). Фарзийлар ташқаридан ўзларини гуноҳдан тияр эдилар. Бизлар эса юракни тозалашимиз ва ўзимизни юрак даражасида гуноҳдан тийишимиз керак.
5)Кўпларда гуноҳ пардага ўралган: бировникини олади, ўзини оқлашга баҳона топади; ёлғон гапиради, баҳона топади.
6)Баъзилар шунчаки кўр, ҳамма гуноҳларни қилиб юради, лекин тан олмайди. Ваҳий3:18. Кўзингга мой суртгин токи кўра олгин.
7)Тана ишлари ва руҳ ҳосилларини ўзимизда аниқлаб. ГАлатликларга 5:19-26.
8)Ёзувдаги охирги замон одамлари билан ўзимизни солиштириб ва ҳок. 2Петрус 3:3; 1Тимотий 4:1; 2Тимотий 3:1-5.
Трансформациядан мақсад тобора муқаддаслашиш, мукаммаллашиш. Биз Масиҳ суратига ўзгаришимиз керак.
Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман. 1Пет.1:14-25;
Оталаринг каби мукаммал бўлинглар, душманларингни севинглар. Матто 5:38-48.
Мукаммалликнинг тожи эса севги. Колосликларга 3:14.
Агар шартсиз севгимиз ошаётган бўлса тўғри кетяптмиз!
Муқаддас Руҳга тўлишиш вақтининг муҳимлиги.
Биз ҳар куни МУқаддас РУҳга тўлишишга ҳар куни камида ярим соат вақт ажратишимиз керак. Бу машинани ҳайдашдан олдин заправка қилгандек гап.
Худо бежиз Муқаддас РУҳни кутинглар, демади.
Биз доимо Муқаддас РУҳни ибодатларда, рўзаларда кутишимиз керак.
Ҳар кимнинг ўзининг Муқаддас РУҳга тўлишиш усули бор. Кимдир Ёзув ўқиётганда тўлишади, кимдир ибодат қилаётганда, кимдир ҳамду сано вақтида ва ҳок.
Масалан, мен кўпроқ рўза орқали Муқаддас РУҳга тўлишаман. Шу учун ҳар ҳафта 6кун маза қилиб овқатланиб, 1кунни ХУдога рўзада бағишлашга ҳаракат қиламан.
Сиз ўзингизнинг усулингизни аниқланг ва ҳар куни бунга вақт ажратинг.
Муқаддас Руҳга тўлиб тошиш белгилари:
1)Сўз айтишга дадиллик. Ҳав.4:31.
2)Қувонч. Римл.14:17.
3)Руҳланиш. 2Тим. 1:7.
4)Ваҳийлар, Муқаддас РУҳдан йўналиш олиш. Ҳав.16-боб.
Шулар содир бўлганича руҳий машғулотлар қилаверинг.
ххх
ШОГИРДЧИЛИК
Кўп хизматчилар жамоат аъзолари яхши шогирд бўлишини исташади, лекин бундай бўлмаганидан эзилиб юришади. Шу ҳақида Раббий қуйидагиларни очди:
Аввало, шогирдчилик ўзимиздан бошланади!
Кейин оиламиздан бошланади!
Кейин эса жамоат аъзоларимиздан бошланади!
Келинглар, бугун шу мавзуга чуқурроқ тўхталамиз.
1)ШОГИРДЧИЛИК НИМА?
-шогирдчилик устозининг ўргатганини устозидек қайтариш.
Масалан, бир йигит машина ҳайдамоқчи. Устози ўргатади ва бир куни у мустақил равишда машина ҳайдай олади.
Ёки бир қиз пишириқлар устаси бўлмоқчи. Пазандадан ўрганади ва вақт ўтиб, у мустақил равишда мазали пишириқлар пиширади.
Биз ҳам устозимиз Исо Масиҳнинг ортидан изма-из юриб, У яшагандек яшашимиз ва У қилганидек хизмат қилишимиз керак. Шунда яхши хизматчи бўламиз.
Нима бунга халақит беради? ДУнёвий иш ва ташвишлар. Булардан устун бўлиш учун доимо бу дунё ўткинчи эканлиги, ҳамма муваффақиятларимиз: уй, машина, тўй, обрў ҳаммаси бу дунёда қолиб кетишини, у дунёга фақат жонимиз ҳосилларимиз билан боришини ёдда тутинг ва ҳеч қурса ҳаётингизнинг ярмини ХУдони излаш ва Унга хизмат қилишга бағишланг. Шунда 2дунё лаззатига ҳам улгурасиз!
2)ШОГИРДЧИЛИК ХУДОНИНГ ИРОДАСИ
Исо Масиҳ айтди: “Агар шогирдларим бўлсангизлар ва кўп ҳосил келтирсангизлар шунда Отам улуғланади.”
Исо Масиҳ аввало ўзимиз Унинг шогирди бўлишимизни, кейин бошқаларни шогирд қилишимизни амр берган.
3)ШАХСИЙ ШОГИРДЧИЛИК
Шогирд сифатида Раббий билан ўтказадиган вақтингиз бўлсин: Ибодат: ХУдо Ўзини, иродасини очиши учун. Руҳий жанг ибодати, жамоат аъзолари учун шафоат ва ҳок. Ёзув ўрганиб, қўллаш вақти, ҳамду-сано вақти. Раббийга хизмат қилиш вақти.
4)ОИЛАДА ШОГИРДЧИЛИК
Ўзимиз ҳар куни руҳий машғулотларлар ва хизматга вақт ажратиб қила бошлашимиз оиламизга ўрнак бўлади. Лекин бизнинг масъулиятимиз оиламизга ҳам буни ўргатиб, қилишга руҳлантириш.
Қонунлар 6:6-9. 6. Мен сенга бугун амр бераётган ушбу сўзлар юрагингда бўлсин. 7. Буларни фарзандларингга уқдиргин, булар ҳақида уйингда ўтирганингда ҳам, йўлда юрганингда ҳам, ётганингда ҳам ва турганингда ҳам гапириб тургин. 8. Бу сўзларни қўлингга белги сифатида боғлаб қўйгин ва булар пешаналарингга пешанабоғдек бўлсин. 9. Бу сўзларни уйингнинг ёндорларига ва дарвозаларингга ёзиб қўйгин.
- ҲАли гўздагингиз она қорнида бўлса, қўл қўйиб ибодат қилинг, Сўзни овоз чиқариб ўқинг ва Раббийни улуғланг. Яҳё Чўмдирувчи она қорнидан МУқаддас РУҳга тўлган эди, туғилгач Худонинг танлангани бўлди! Сизнинг руҳий чанқоқ, руҳий меҳнаткашлигингиз болангиз учун буюк келажак тайёрлайди.
- Болангиз туғилгач, ўқишни ўргангунича бирга мультфильм кўринг, ҳамду-сано эшитинг, МУқаддас Китобни ҳар куни ҳикояларини соддалаштириб айтиб беринг, бирга ибодат қилинг.
- Болангиз ўқишни ўргангач, ёшига мос Муқаддас Китоб олиб беринг, бирга ўқинг, у эшитсин, сиз қулоқ солинг, тушунганларингни бир-бирларингга айтиб беринглар, бажариш учун бирга қарорлар қилинглар, бажаришга Раббий ёрдам бериши учун бирга ибодат қилинг. Болангиз мустақил ўқишни бошлагунича бирга ўқинг ва мустақил ўқишга руҳлантиринг. Аста-секин болангизга шафоат қилишни, ўртоқларига Раббийнинг қилаётган ишлари ҳақида гувоҳлик беришни, Раббийни улуғлашни ўргатинг.
- Болангиз катта бўлиб, ўзи мустақил ўқишни бошлаганида ҳам кечки овқат устида бугун нимани ўқиганларинг, қандай қарор қилганларинг ҳақида суҳбатлашишни оила маданиятига киритинг. Иложи бўлса ҳар куни, бўлмаса 1,2марта бутун оила аъзолари йиғилиб, шогирдлар учрашуви ўтинглар. Болангизга қизиқиши бўлган соҳада Раббийга хизмат қилишга руҳлантиринг ва хизматга киришишига ёрдам беринг.
Биз болаларимизга мустақил равишда Сўз ўрганиб, бажариб юришни, ибодат қилишни, улуғлашни ва хизмат қилишни ўргатишимиз лозим!
ШУнда уларга имонлилик меросини ва энг яхши, содиқ дўстни тақдим қилган бўламиз.
Бир одамдан сўрашибди: “Фарзандларимга қанча мулк қолдирсам охиригача бахтли ҳаётни таъминлаган бўламан?” Унга жавоб беришибди: “Мол-мулк билан фарзандингга ҳеч қандай барака қолдира олмайсан. Чунки мол-мулкни нотўғри сарфлаб тез йқўотиши мумкин, ёки ўғли ўғирлаб кетиши мумкин. Сен фарзандларингни ХУдо билан дўст қилиб қўй. ШУнда улар содиқ дўст, маслаҳатчи, ҳимоячи, барака манбаига эга бўлишади. БУ Дўст билан 2дунё хор бўлмайди!” Азизлар, фарзандларингиз 2дунё хор бўлишини истамасангиз, болалар руҳий тарбиясига вақт ва куч ажратинг.
Болани шогирд қилишга 2нарса халақит беради:
А)сизнинг бандлигингиз халақит беради.
Б)Боланинг истамаслиги ҳалақит беради.
Лекин ибодат қилиб, ХУдодан ёрдам сўраб ҳаракат қилсангиз кундан кунга натижа келишни бошлайди. Шахсий мисол: 2фарзандим кўчаги эди. Бошида тинглашни исташмади. Ибодат қилиб, ҳаракат қилаверганда, РАббий юракларида қандай ишлаётганини кўрдим, кундан кунга ёқиб, ўқийдиган бўлиб қолишди. бу уларнинг хулқига ҳам, мактабда ўқиш сифатига ҳам ижобий таъсир қила бошлади.
Болаларимизни дунёнинг таъсиридан чиқариб, Худонинг йўлига солишни ўрганишимиз борасида, жамоат аъзоларимизни ҳам дунё таъсиридин чиқариб Худо йўлига солишга тажриба ва мойланиш оламиз! 1Тимотий 3:12. Жамоат хизматчилари ўз болаларини яхши тарбиялайдиган бўлишлари керак.
Жамоатда шогирдчилик.
Агар жамоатни ҳафтада 1марта йиғиб воизлик қилсангиз бу ҳафталик клуб бўлиб қолади. Сиз жамоат аъзоларингизни шогирд бўлишига ёрдам беришингиз лозим.
А)ҲАр куни шахсан Ёзув ўрганиб, бажариб яшашни ўргатинг ва руҳлантиринг; ҳар куни ибодат қилишни, Худони улуғлашни ўргатинг ва қилишга руҳлантиринг. Хушхабарчилик, шогирдчилик, етакчилик қилиб яшашни ўргатинг ва руҳлантиринг.
Б)Иложи бўлса ҳар куни, бўлмаса, ҳафтада 1шогирдлар учрашувига йиғилинг. Шогирдлар учрашуви саволлари бўйича суҳбатлашиб, ибодат қилиб, кейин Сўз атрофида йиғилинг, яъни ўқиб, ҳар бир киши тушунганини айтсин, қарор қилсин ва бажара олиш учун ибодат қилинг.
В)Ҳар куни хизмат қилиб яшашга ва янги уй жамоатлари кўтарилиши учун тинчлик хонадонларини ХУдо кўрсатиши учун ибодат қилиб, тинчлик хонадонларини излашга, кириб уй жамоатлари кўтаришга руҳлантиринг.
АМАЛИЁТ
Диванда ўтириб, дунёни қўлга киритиб бўлмайди. Халққа, ерга эришишни истаган одам албатта халқ бор жойга бориши лозим бўлади. Агар далада ХУдонинг ишларини кўришни истасангиз далага чиқишни севинг. Ўзингизни руҳлантиринг ва Худо билан амалиётга чиқинг.
Санолар 106:23-24. Худонинг оқимларига чиқадиганлар Худонинг уммондаги ишларини кўрадилар.
Товуқ товуқхона даражасида учади. Бургут тоғлар узра учади. Биз нималарни орзу қилишимиз, мақсад қилиб ҳаракат қилишимиз атроф-муҳитимиз, маданиятимизга боғлиқ.
Масалан, русларнинг боласи илм-фанга қизиқади, ривожланган давлатлар фарзандлари ҳай.тек, етакчиликка қизиқади, бизники фақат футбол ва машинага қизиқиши мумкин. Лекин бу орзу билан дуёни ўзгартириш қийинроқ. Шу учун ўзимизга Худонинг назари билан қарашимиз керак. Ҳаворийлар, пайғамбарлар бизларнинг ота-боболаримиз, улардаги Руҳ бизда ҳам бор, улар қилган ишни биз ҳам давом эттиришимиз керак. Кенг далалар миқёсида ўйлашни бошланг ва ҳаракат қилинг.
ЕТАКЧИЛИКДА ХУДОНИ ЧЕКЛАМАНГ
Биз одатда одамнинг ўзига воизлик қилар, зўр келса бошқаларга айтиб бер деб айтар эдик. Ёзув эса янада чуқур кетяпти.
2Тимотий 2:2: Мендан эшитганларингни бошқаларга ўргатишга қодир бўлган содиқларга етказгин. Бу ерда биз 4авлодни кўряпмиз. Павлус, Тимотий, содиқлар, бошқалар. Демак, бундан буён:
1)Бошқаларга ўргатишга қодир бўлган содиқларни сўрашимиз лозим.
2)Шогирдларимизга сўзни ўргатаётганимизда: “Сен ҳам бошқаларга ўргатишга қодир бўлганларни ХУдо бериши учун ибодат қилган ва сўзни бошқаларга етказ, Улар ҳам бошқаларга ўргатишги қодирларни сўраб уларга етказсин,”-дейишимиз лозим.
Албатта, шогирдларимиз буни қила олмайдиган туюлади. Сиз эса ибодат қилиб, етказаверинг ва қолганини Раббийга қўйиб берайлик, Ўзи бошқаларга етказадиган қодирларни кўтарсин!
РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ҲИСОБОТ -МАҚСАДГА ТЎҒРИ ОЛИБ БОРАДИГАН МАРШРУТ
Самолетга билетингиз бўлса шу куни ҳамма ишни аниқ, ўз вақтида қиласиз ва кечикмай аэропортга борасиз. Акс ҳолда, кечикасиз. Режалаштириш шунга ўхшайди. Мақсаддан келиб чиқиб кунингизни режалаштирасиз, режангиз кераксиз ишларга чалғишдан асрайди.
Ҳисобот эса – ўзингиз ва ёнингиздагиларга нақадар мўлжалга ураётганингизни кўрсатиб туради ва чалғиган вақтингизда йўналишни тўғирлаб олишга ёрдам беради. Натижада янада аниқроқ ҳаракат қилиб, мақсадга тезроқ эришасиз!
Хулоса: Биз бу воизликда тўхтаб қолиш сабаблари, ҳаракат қилиш учун йўналиш, чанқоқлик, масъулиятлилик, шогирдчиликнинг аҳамияти, муваффақиятли хизмат қилишимиз учун ёрдам берадиган омилларни кўриб чиқдик. Агар буларни қўлласак, хизматимиз янги даражага кўтарилади.
Ибодат: ХУдойим, дуо қил, ибодатда сезгир бўлайлик, токи шайтон тушкунлик руҳи билан бизни фалажлаб қўймасин. Хизматда масъулиятли бўлайлик, Сенинг содиқ шогирдинг бўлиб, оиламиз ва жамоатимизни шогирдинг қила олайлик. Олға қадам босим, серҳосил бўлайлик ва кўпаяйлик. ИСо Масиҳ номи билан: Омин.