Мен шогирдчиликни шундай қайноқ бошлаб, ташлаб қўйганларни кўрганман.
Мен руҳий уйғонишни орзу қилиб, хизмат қилиб, кейин ташлаб қўйганларни кўрганман.
Нима учун бу Худонинг иродаси бўлса, бунинг амалга ошиши қийин?
Бундай вазиятларда нима қилиш керак? Бугун шулар ҳақида суҳбатлашамиз.
Мен шулар ҳақида ўйлаб, ибодат қилиб юрганимизда юрагимга шундай фикр келди:
Бизлар мақсадли, режали хизматга эга бўлиб, чекинмай хизмат қилишимиз лозим.
Масалан, мен хушхабарчи бўлмоқчиман, шогирдлар кўпайтирмоқчиман, шаҳримда руҳий уйғониш келтирмоқчиман.
1.Аввало ибодатда Худодан мақсад олиб, ўз хизматимизга мақсад қўямиз:
1)шаҳримда ҳаммага хушхабар айтмоқчиман.
2)Бир йилда 10шогирд кўтармоқчиман.
3)Шаҳримда руҳий уйғониш келтирмоқчиман.
2.Кейин режа қўямиз.
1)Мақсадимиз шаҳарда ҳаммага хушхабар айтиш бўлса, шаҳарда қандай одамлар борлиги, уларга қандай чиқиш мумкинлигини режалаштирамиз.
А)Аввало, ўз танишларимиз доираси: тенгдошлар, қариндошлар ва ҳок.
Б)Кейин, янги танишлар орттириш. Қайси гуруҳ одамларига хушхабар айтмоқчи бўлсак, уларнинг олдига қандай боришни режалаштириш ва амалга ошириш.
В)Шогирдларимизнинг доираси. Шогирдлар билан келишиб, улар билан бирга уларнинг доирасига кириш мумкин.
Ҳафтада неча одамнинг олдига боришни режалаштирамиз. Масалан, менинг режамда ҳафтасида камида 1одамга, бўлмаса, 3,4одамга хушхабар айтиш бор ва уни қилишга ҳаракат қиламан. Айнан шу туфайли кейинги 1йилда атрофимдаги ҳамма одамлар хушхабар эшитишди.
2)Агар мақсадимиз 1йилда 10шогирд кўтариш бўлса, бу учун ибодат қилишимиз ва юз кишига хушхабар айтишимиз керак. Ёдингизда борми, ИСо Масиҳ 4хил юрак ҳақида гапирган эди. Бизлар хушхабар айтган одамларнинг 4/1қисми юраги тошлоқ, 4/1қисми йўл бўйидаги, 4/1қисми тиканли, 4/1қисми язши юракли одамлар деб тахмин қилсак, демак 100нафардан ярми қабул қилмаса-ю, ярми қабул қилса, 10-13 нафари имонга келиши ва шогирд бўлиши мумкин.
3)Агар мақсадимиз шаҳримизда руҳий уйғониш келтириш бўлса, халқимизнинг 70-80%хушхабар эшитганида, 40-60%Масиҳга очиқ бўлганида руҳий уйғониш келади. Бу учун шаҳримизда, қишлоқимизда 50минг, 60минг одам яшаса, шулардан 30-40минги хушхабар эшитиши керак. Булар уруғ экилган ерлар бўлади, Худо Ўз вақтида ҳосилни ўстиради.
Биз режа қўймаганимизда ва режага биноан ҳаракат қилмаганимизда кунимиз шунчаки ўтаверади, режа бизни тартибга солиб туради, мақсадга йўналиб хизмат қилишмизга олиб келади ва ҳосилларни беради.
Чекинмаслик
Мақсад қўйилгани, режа қўйилганидан сўнг, ҳаракат бошланганидан сўнг бизлар ҳаёт ҳақиқати билан юзлашамиз. Вазиятлар, шайтон тўхтатишга ҳаракат қилади. Лекин бизлар томонда бўлган фактларни ҳисобга олиб бизлар чекинмаслигимиз керак. Қалбимизни узоқ йиллар, мақсадга эришгунча, режа билан чекинмасдан хизмат қилишга йўналтириш лозим.
Бизнинг вазиятимизни иситгич билан таққослаш мумкин. Иситгич ҳам кичик бўлиб, бутун бир катта хонани иситади. Иситгич хонага иссиқлик чиқариб беради, хона эса унга совуқлик билан жавоб қайтаради. Лекин иситгич бундан совиб қолмайди. У яна иссиқлик бераверади. Чунки унинг иссиқлик манбаи ташқарида эмас, балки ичкарида. У қанча кўп иссиқлик ишлаб чиқса, шу қадар хонани иситади. Баъзан шу қадар иситадики, биз уни пасайтириб қўямиз, баъзан деразани очиб қўямиз. Биз ҳам шундай бўлишимиз керак. Мақсад қўйиб, режалаштириб, чекинмасдан атроф муҳит қаршилигига парво қилмасдан ўз ишимизни қилишимиз керак – шунда атроф енгилади!!!
Нима бизларнинг чекинмаслигимизга асос бўла олади?
1)РУҳий уйғониш келиши, Осмон Шоҳлиги келиши – ХУдонинг иродаси, шу учун ҳозир ҳосил олмаётган бўлсакда, олгунча чекинмай хизмат қилишимиз керак! Сенинг Шоҳлигинг келсин(Матто 6-боб).
2)Халқларни имонга бўйсундириш учун бизларга иноят ва ҳаворийлик берилган. (Римликларга 1:5).
3)Кўринарли дунёга эмас, кўринмасга қарасак Худонинг Шуҳратини кўрамиз.
2Коринфликларга 4-17.18. Чунки бу қисқа муддатли енгил қайғуларимиз бизга беҳад мўл-кўл абадий шуҳрат вазнини келтиради;
18. фақатгина биз кўринадиган нарсаларга эмас, кўринмайдиган нарсаларга қарасак: чунки кўринадиган нарсалар ўткинчи, кўринмайдиганлари эса абадийдир.
4)ХУдо ичимизда ҳаракат қилаётган Руҳи орқали бизлар сўраган ва кутгандан кўра кўпроғини қилишга қодир! ЭФесликларга 3:20.
5)Худо ҳар бир кишининг нажотга келишини ва ҳақиқатни англашини истайди. 1Тимотий 2:1-5. Шундай қилиб, энг аввало шуни илтимос қиламан: барча инсонлар, подшоҳлар ҳамма ҳокимлар ва бошлиқлар учун ибодатлар, илтижолар, шафоатлар қилинглар ҳамда миннатдорчилик билдиринглар,
2.токи биз ҳар қандай диёнат ва покликда тинч ҳамда осойишта ҳаёт кечирайлик, 3.
чунки Нажоткоримиз Худога бу яхши ва маъқулдир, 4.
зеро У барча одамлар нажот топишларини ва ҳақиқатни билиб олишларини хоҳлайди. 5.
Чунки Худо ягона ва Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир, яъни инсон Исо Масиҳдир.
Хулоса: Шайтон қалбимиз мулойимлигидан фойдаланиб, бизларни хизматдан қайтармоқчи бўлади. Лекин бу дунёда абадий қоладиган ва бизларга барака келтирадиган нарса бу хизмат. Хизмат ҳам табиат қонунлари каби ўсишга қодир. Яъни қанча кўп эксак, шунча кўп ўриб оламиз. Фақат маъносиз серҳаракатлик бўлмаслиги учун мақсадли, режали хизмат қилишимиз лозим. Бу йўлда ҳеч ким бизларни тўхтата олмаслиги учун чекинмасликка қарор қилишимиз лозим. Шунда оилада фарзанд туғилиши, ўсиши, улғайиши, кўпайиши табиий бўлганидек, бизнинг руҳий оиламизда ҳам руҳий фарзандлар дунёга келиши, ўсиши, улғайиши, кўпайиғи табиий бўлиб қолади. Яна МУқаддас РУҳ кучи, инояти, инъомлари, мойланиши – ҳаракатдаги, қайноқ хизматга оловини қуяди ва у ғайритабиий ўсади! Шундай экан, мақсадли, режали, чекинмас хизматга бел боғлайлик ва биз ҳам руҳда, ақлда олд қаторда бўлган ривожланган давлатлар хизматчиларидан кам эмаслигимизни кўрсатайлик. Чунки бизни ҳам шу Худо яратган ва ичимизга Ўз Руҳини солган!
Вазифа: Худодан хизматингиз учун мақсад олинг ё юрагингиздаги истагингизни мақсад қилиб олинг, шу мақсадни амалга ошириш учун 1йиллик режа тузинг, то мақсадга етгунча чекинмай хизмат қилинг. Иложи бўлса, гувоҳликлар билан бўлишинг.
РУХШОНА ИНОЯТ
13.10.20.