Kategoriya

1.МУАММОЛАР ИЛДИЗИНИ АНИҚЛАШ ВА БАРТАРАФ ҚИЛИШ

БАРЧАСИ САБАБСИЗМИ ЁКИ МУАММОЛАР ИЛДИЗИ

 Болалигимдан: “Бир кам дунё, мана ҳатто Худо ҳам мукаммал дунё ярата олмаган”, –деб эшитар, бунга ишонар эдим(Худойим билимсиз вақтимда қабул қилган ва ишонган фикрларим учун кечирсин). Ўшанда Совет Иттифоқи қулаган, кўп оилалар бир бурда нонга зор дарвлар эди. Бирдан давлатимиз дунёга очилиб, ҳамма ҳам бизлардек ночор яшамаётганини билдик. Ғалатиси шунда эдики, бизлар ёпиқ давлатимиздаги ташвиқотлар туфайли оч-ёлонғоч деб ўйлайдиган капиталистик давлатлар бизлардан анча бой, халқи эса анча ижтимоий таъминланган эканини билдик. Бир кишига нафақат уй, машина, ҳатто учоқ, кема, орол, осмонўпар меҳмонхоналар, бинолар, кўп маблағли бизнеслар тегишли эканини кўриб, аслида Худо халқларни, давлатларни бой, тўкис қилиши мумкинлиги,  бизлардаги аянчли аҳволнинг сабаби Худода эмас, еримизни бошқарган одамлар юритган сиёсат ва иқтисодда эканини англадим. Хўш, моддий бой бўлсалар бордир, лекин уларда бошқа муаммо учрамайдими? –деган  савол пайдо бўлади.  Бўлади, ҳар бир одамда, бутун одамзодда баъзан муаммолар бўлиб туради, лекин сабаби топилиб бартараф қилинса муаммо ва талафотлар барҳам топади!

Кўпчилик Худони яхши кунида эсламайди, ёмон кунида эса кимдир “Художон ёрдам бер”, деса, кимдир тилида, кимдир дилида: “Нима учун мен билан бу содир бўлди, Худо қаерга қаради?”-дейди. Ҳар бир муаммонинг илдизи бор. Агар илдизини топиб, бартараф қилмасак, мевалари, барглари, шохларини чопиб ташлаганимиздан фойда йўқ, илдизи бутунми, яна ўсиб чиқаверади. Бу мақола айнан инсоният ҳаётида учраётган муаммоларнинг илдизини аниқлаш ва бартараф қилишга қаратилгандир. Инсоният тарихи яратилиш давридан хронологик(кетма-кет тартибда) тарзда баён қилингани туфайли, асрлар назаримиздан тўсиб турган даврларда нималар содир бўлганини, улар нима оқибатларга олиб келганини билиш учун манба сифатида Муқаддас Китобга мурожаат қиламиз.

ХУДО ЯРАТГАН ДУНЁ

Худо олдин еру, осмонни, ўсимликлар ва ҳайвонот оламини яратди. Кейин Одамни яратиб Адан боғида жойлаштирди. У яратган дунё ажойиб эди. Адан боғида ҳар хил дарахтлар бўлиб, ичидан сув оқиб ўтар эди, ҳатто қимматбаҳо тошлар ва олтин бор эди. Бу ернинг олтини яхшидир. У ерда хушбўй қатрон ва ақиқ тоши бор(Ибтидо 2:12).  ХУдо Одам Атога Адан боғини парваришлаш ва қўриқлашни топширди. Раббий Худо одамни олиб, Адан боғига ишлов бериш ва уни қўриқлаш учун уни ушбу ерда жойлаштирди(Ибтидо 2:15).  Боғдаги ҳамма меваларни озиқ қилиб берди, фақат яхшилик ва ёмонлик дарахтига тегишни тақиқлади. Раббий Худо инсонга шундай амр берди: “Боғнинг ҳар бир дарахтидан бемалол еявергин. 17.

Фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтидан емагин. Чунки ундан еган куниёқ аниқ ўласан”(Ибтидо 2:16-17).

ХУдо Одам Ато учун Момо Ҳавони яратди. Илк одамларнинг Худо билан суҳбати, яшаш жойлари, егуликлари, кийгуликлари, иш жойлари бор эди. Кўриб турганимиздек, ХУдо яратган дунё мукаммал эди! Одамларнинг энг катта эҳтиёжи: егулик, кийгулик,  турар-жой, ҳимояланганлик, қабул қилинганлик муаммоси илк одамларда йўқ эди. Имон, итоатда юр, вазифангни бажар ва олам гулистон!!!   

1.ИЛК ИТОАТСИЗЛИК ГУНОҲИ ВА ОҚИБАТИ

Шайтон илон жисмида келиб, Момо Ҳавони авради. “Илон эса хотинга деди: –Йўқ, аниқ ўлмайсизлар!

5.Зеро Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилади, шунда сизлар худолар каби яхшилик ва ёмонликни биладиган бўласизлар(Ибтидо 3:4-5).

Шунда Момо Ҳаво ХУдодан кўра шайтоннинг гапига кўпроқ ишонди ва итоат қилди. Мевадан олиб еди, эрига ҳам берди, эри ҳам еди(Ибтидо3:6-7).

Бу қандай оқибатларга олиб келди?

1.Улар яланғоч эканликларини пайқадилар ва анжир баргларидан ўзларига белбоғлар ясадилар(Ибтидо 3:7). Уларни қоплаб турган шараф йўқолди.   

2.Кейин Одам Ато ва хотини Худодан яшириндилар, чунки қўрқдилар.  9.Раббий Худо эса одамни чақириб унга: –Қаердасан? – деди.

10.У эса: –Мен боғда овозингни эшитиб қўрқдим, чунки мен яланғочман. Шунинг учун яшириндим, – деди(Ибтидо 3:9-10).

3.Одам Ато айбни Момо Ҳавога, Момо Ҳаво эса илонга тўнкади(Ибтидо 3:9-13). Одамзоднинг ўз айбини тан олишни истамаслиги, айбни бировга тўнкаши ўша ердан бошланган. Лекин бу муаммони ечмайди. Мард бўлиб, масъулият олиб айбини тан олиш, тавба қилиш ва бу айбни қайта қилмасликка қарор қилиш муаммони ечади.

4.Хотин азобланиб фарзанд кўрадиган бўлди: Хотинга эса: “Сенинг ҳомиладорлигингда азобларингни ўта кўпайтираман. Фарзандларингни азобда туғасан. Иштиёқинг эрингга бўлади, у эса сенинг устингдан ҳукмронлик қилади”, – деди(Ибтидо 3:16).

5.Одам туфайли ер лаънатланди, эркак ердан азобланиб озиқланадиган бўлди: 17.Одамга эса деди: “Сен хотинингнинг сўзига қулоқ солганинг учун, Мен сенга: “Ема”, –деб буюрган дарахтдан еганинг учун ер юзи сен туфайли лаънатланди. Бутун умринг бўйи ундан азобланиб озиқланасан.

18.Ер сенга тикану янтоқ ўстиради, сен эса дала ўтлари билан озиқланасан.

19.Сен ўзинг олинган ерга қайтгунингча пешана теринг билан нон ейсан, чунки тупроқдирсан ва тупроққа қайтасан”(Ибтидо 3:17-19)..

6.Ҳаёт дарахтидан татиб, абадий яшашдан маҳрум бўлди: Сўнгра Раббий Худо: “Мана, одам яхшилик ва ёмонликни билиб, Бизларнинг биримиздек бўлди. Энди қўлини чўзиб, ҳаёт дарахтининг мевасидан ҳам олмасин ва уни еб, абадий яшамасин!” – деди(Ибтидо 3:22).

7.Адан боғидан қувилди: “Шундай қилиб, Раббий Худо, одамни ўзи олинган ерга ишлов бериши учун Адан боғидан чиқариб юборди”(Ибтидо 3:24).

Хуллас, Худога, Унинг Сўзига ишонмаслик ва итоат қилмаслик гуноҳдир. Гуноҳнинг катта кичиги йўқ, ҳар бир гуноҳнинг оқибати бор. Одам Ато ва Момо Ҳавонинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг. Бир кунда ҳам озиқ, ҳам кийим таъминотидан, ҳам уйдан, ҳам қабул қилинганлик, ҳимояланганликдан маҳрум бўлиш, саҳрога қувилиш… Бу оила учун кичик офат эмас! Четдан қараганда: “Бечоралар, Худо қаерга қаради?”– дейиши мумкин. Лекин бу жазо Худодан келган эди. Худо буни истамаган эди, бу ҳақида огоҳлантирган эди. Одам Ато балки оқибатини ўйламагандир. Биз ҳам кўпинча қилаётган ишимиз оқибатини ўйламаймиз. Тўхтаб, ўйлаш, Худога, Сўзига ишониш ва итоат қилиш вақти келди!  Бу учун Худони излаш, шахсан мурожаат қилиш, Сўзини ўқиш керак. Акс ҳолда, Худони, Унинг Сўзини билмасдан ишонмаслигимиз, итоат қилмаслигимиз мумкин. Агар Худонинг Сўзини ўқимасак ва Унга биноан юрмасак, ҳаётимизда муаммолар келганида Худони айбламаслигимиз керак. Аввало айбни ўзимиздан қидиришимиз керак!

Коронавирус тарқалиши бўйича статистик маълумотлар: 06апрель, 2020йилда дунёда хитой коронавирусини юқтирганлар сони 1.274. 956, шулардан 69.479киши ҳалок бўлган, 260.484киши тузалган. Ўлимлилик ҳолати 4,9%[1].

Ўзбекистонда 6апрелда юқтирганлар cони 298, ҳалок бўлганлар 2, тузалганлар 30киши[2].

Албатта Худо бу офатни тўхтатиши учун ҳаммамиз сўрашимиз лозим. Лекин коронавирусдан ё ўлимдан эмас, менимча, кўпроқ Худодан ва дўзахдан қўрқиришимиз керак. Чунки коронавирус кимларгадир етиб келиб, кимларгадир етиб келмайдиган касаллик, ҳукм куни эса миллиардлаб одамларнинг, ҳар биримизнинг дўзах ва жаннатга кетишимиз масаласи ҳал бўлади. У куни ҳақиқий даҳшат бўлади, лекин ҳеч нарсани ортга қайтариб бўлмайди. Шу учун ҳозир, ҳали нафасимиз борида, дунёвий нарсаларга, пулга кўпроқ кўнгил қўйиб, уларни бут қилганимизга тавба қилишимиз ва чин юракдан Худони излашимиз, Унга юрагимиз тўридан жой бериб, пок ҳаёт ва эзгу ишлар билан сажда қилишимиз керак.  

Ибодат: Худойим. Ҳар нарсанинг сабаби борлигини англадим. Қаршингда тиз чўкиб сўрайман, билиб, билмай қилган гуноҳларимни кўрсат. Шу гуноҳларимга сидқидилдан тавба қилиб, бошқа уларни қайтармасликка ёрдам бергин. Сўзингга ишониб, итоат қилиб яшашимизга ёрдам бергин. Коронавирус офатидан мени, оиламни, халқимни асрагин, касалланганларга шифо бергин;  имонлилар янада поклансинлар, Сени билмайдиганлар Сени таниб-билсинлар, дунё, мол-мулкка эмас, Сенга сажда қилсинлар, коронавирус офати йўқ бўлсин.  Омин. 

2. АЙБНИ БИРОВГА ТЎНКАШ ВА УНИНГ ОҚИБАТИ

Одам Ато ва Момо Ҳаво мисолида айбни бировга тўнкаш муаммони ҳал қилмаслигини кўрдик. Биров бизни васвасага солиши мумкин, мажбурлаши мумкин, лекин қилган ишимиз учун ўзимиз жавоб берамиз! Шу учун айб ҳақида гап кетяптими, доим бошқаларнинг эмас, аввало ўз айбимизни кўра олишимиз ва тавба қилишимиз керак, чунки айбни бировга тўнкаган одам ўз айбини инкор этади ва у учун тавба қилмайди. Тавба қилинмаган айб эса жазони келтириб чиқаради. Биров жазоланаётганини кўрсак ҳам уни ҳукм қилишимиз эмас, балки ўз гуноҳимиз учун ХУдо қаршисида тавба-тазарру, эҳтиромда юришимиз лозим, чунки бизлар ҳам бегуноҳ чиқмаслигимиз, жазо учун бизнинг галимиз келаётган бўлиши мумкин.   

Хитойда коронавирус чиққанида, бошида баъзилар: “Хитойликлар ҳаром гўшт егани учун Худо уларни жазолаяпти”, – дея видеороликлар чиқардилар. Бошқанинг айби тез кўринади, бошқаларни ҳукм қилишга тезмиз, ўзимизнинг айбимиз кўринмайди. Кейин бу офат бизларгача етиб келди. Аслида, ҳар биримиз ўз гуноҳларимиз учун тавба қилишимиз керак эди!    

Сўнгра: “Европада, Америкада кенг тарқаляпти, шарқий давлатларда йўқ”, – дея бошлашди. Кейин ҳамма жойда чиқа бошлади. Асосан самолётларда учаётганлар ташувчи бўлганлари туфайли давлатлар билан кўп кириб чиқиш қиладиган ривожланган давлатларга тезроқ ва кўпроқ кириб борган экан.  

Умуман, АҚШ, Европа ва бошқа жойлардаги атеистлар, яъни худосизлар қилаётган ишлар учун у ердаги масиҳийлар, яъни христианларни айблаш баъзиларга одат бўлиб қолган. АҚШ энциклопедияси маълумотларига кўра, статистика бўйича Америка аҳолисидан 69% масиҳийлар, 2%яҳудийлар, 1%мусурмонлар, 1%буддистлар, 1%ҳиндуистлар, 1%бошқа динлар, 25%атеистлардир[3].         

Хорижий Европа динлари мақоласида ёзилишича: Европа 19асрнинг бошидан эркин фикрлаш маркази ҳисобланади. Айнан шунинг учун диндан кечаётган одамларнинг сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Атеизм энг кўп тарқалган давлатлар Франция, Буюк Британия, Нидерландиядир. Германияда аҳолининг 60%масиҳийлар,  қолган катта фоизи атеистлар, жуда кам фоизи бошқа дин вакилларидир. Францияда 45%атеистлар, 42%масиҳийлар, 8%мусулмонлар, 1%бошқа дин вакилларидир[4].  

Европа ҳам, Америка ҳам ривожланишига албатта Худо, улар ўшанда ўқиган ва бажарган Муқаддас Ёзув сабаб бўлган. Гап шундаки, Худо эркин танлов беради. Чунки Худо бизларнинг онгли шахслар сифатида ихтиёрий ишониб, ихтиёрий итоат қилишимизни истайди. Одамзод яхши кунида баъзан нотўғри қарор қабул қилади, бу одамлар ҳам давлат гуллаб-яшнаганидан сўнг атеистликни яъни худосизликни танлай бошлашган. Миллат ва дин бошқа- бошқа нарса. Бир миллат вакили турли динларга мансуб бўлиши, ёки умуман Худо борлигига ишонмайдиган атеист бўлиши мумкин. Худонинг Сўзини ўқиб, Унга биноан яшайдиганлар имонлилардир, Худонинг Сўзига биноан яшамайдиганлар шунчаки дунёвий одамлардир. Америка, Европанинг масиҳийларининг ўзлари дунёвий одамларининг очиқ кийиниши, эркин жинсий муносабатларидан ор қилишади, гомосексуализм, абортларга қарши курашишади. Ўзлари эса Муқаддас Китобни ўқиб, ибодат қилиб, одобли кийинишга, оила қургунча жинсий муносабатлардан тийилишга, оила қургач эса бир жуфтига умрбод содиқ қолишга ҳаракат қилишади. Шу учун статистикани била туриб, атеистларнинг ишларини кўриб: “Мана, масиҳийлар шунақа”,дейиш туҳмат гуноҳидир. Туҳмат қилган туҳматга қолади.

Дунёвий яшасак, Худонинг Сўзини билмаганимиз учун ҳам кўп гуноҳ қилишимиз ва бу учун жазоланишимиз мумкин. Хўш, шу атеистлар бўлган давлатларда имонлилар ҳам бор-ку, дейишингиз мумкин. Ҳақиқий имонлилар устидан аввало Худонинг ҳимояси бўлади, аввало улар касал бўлмайдилар, касалланганларида ҳам ўлмайдилар, фақат ерда вазифаларини бажариб бўлганларини, Худо бундай вазиятларда охиригача ишлатиб Ўз ҳузурига олиб кетиши мумкин. Бунга Италия шифохоналаридан бирининг шифокорининг сўзларини мисол қилиб олиш мумкин: Жулиан Урбан, 38 ёш; Ломбардия доктори, Италия:

Ҳеч қачон менинг энг қоронғу тушларимда ҳам кейинги уч ҳафта давомида бизнинг шифохонамизда содир бўлаётган воқеаларни кўраман ва бошдан кечираман деб ўйламаган эдим. Даҳшат ўсиб бормоқда, дарё каби тобора тошиб бормоқда. Бошида беморлар бир неча киши эди, кейин ўнлаб, кейин юзлаб кела бошлади, энди биз  шифокорлар эмасмиз, балки одамларни ким яшаб кетишини ва кимни уйига ўлиш учун жавоб бериш кераклигини ҳал қиладиган тақсимловчилармиз… Икки ҳафта олдин, менинг ҳамкасбларим ва мен атеист эдик; бу нормал ҳолат эди, чунки биз шифокорлармиз ва биз биламизки, илм-фан Худо борлигини инкор этади.  Мен доим ота-онамнинг жамоатга қатнашлари устидан кулардим. Тўққиз кун олдин 75 ёшли бир руҳоний бизга келди; У меҳрибон одам эди, нафас олишида жиддий муаммолари бор эди, лекин унда Муқаддас Китоб бор эди ва у бизда катта таассурот қолдирди,  у ўлаётганларнинг қўлларидан тутиб, ўзи ўлишига қадар уларга Худонинг Сўзини ўқиб берар эди. Биз уни тинглаш даражасига етганимизда чарчаган, руҳан ва жисмонан ҳолдан тойган, умидсизликка тушган шифокорлар эдик. Энди тан олишимиз керак: бизлар одамлар сифатида ўз чегараларимизга етиб келдик, бизлар кўпроқ иш қила олмаймиз, ҳар куни кўпроқ одамлар ўлмоқда. Ва биз чарчадик, икки ҳамкасбимиз вафот этди, бошқа ҳамкасбларимиз ҳам Ковиб 19 вирусини юқтирган.

Биз инсоний қобилият чегарасига етган жойда, Худога муҳтож эканимизни англадик ва бир неча дақиқали бўш дақиқаларимиздан Ундан ёрдам сўрай бошладик. Бизлар бир-биримиз билан суҳбатлашамиз ва ўта даҳрий атеислар сифатида энди ҳар куни Раббийдан  тинчлик қидириб, Ундан бизга касалларга ғамхўрлик қилишимизга ёрдам беришини сўраётганимизга ишонмаймиз. Кеча 75 ёшли руҳоний вафот этди; сўнгги 3 ҳафта ичида 120 дан ортиқ ўлимлар бўлганига ва барчамиз жуда чарчаганимизга қарамасдан, у ўзининг хасталигига ва бизларнинг қийинчиликларимизга қарамасдан, бизлар топишга бошқа умид қилмаган ТИНЧЛИКни келтира олди. Руҳоний Раббимизнинг олдига кетди ва агар вазият шундай давом этса, биз ҳам унинг ортидан борамиз.Мен 6 кун уйда бўлмадим, охирги марта қачон овқатланганимни эслай олмайман ва бу заминда беҳудалигимни англамоқдаман ва бошқаларга ёрдам бериб, сўнгги нафасимни олишни хоҳлайман. Ака-укаларимнинг азоб-уқубатлари ва ўлимлари аро  Худога қайтганимдан бахтиёрман».

Коронавирус бўйича статистик маълумотлар: 07 апрель 2020йилда юқтирганлар сони 1.347.892, ҳалок бўлганлар 74.808, соғайганлар 284.802. Ўлимлилик ҳолати 4,9%[5].

Ўзбекистонда 7апрелда юқтирганлар сони 472, ҳалок бўлганлар 2, тузалганлар 30кишидир[6].

Сўнгги 1суткада коронавирусни юқтирган одамлар сони 38.266нафарга, ўлганлар сони 4000нафарга кўпайган[7].  

Худогина қайтара оладиган офатлар олдида энг катта ҳимоямиз –  Худога   ишониш, гуноҳларга тавба қилиш ва уларни қайтармасликка қарор қилиш, Худонинг Сўзини ўқиб, Унга итоат қилиб яшашдир. Гап ташқи кўринишдан диндор бўлишга интилиш, ёки бошқаларни диндорликка мажбурлаш ҳақида кетаётган эмас, балки ҳар кимнинг ўзи, ўзи учун қалбида Худони эҳтиром қилиб яшаши ҳақидадир, қалбдаги имон эса албатта эзгу ишларда ўзини намоён қилади. 

Ибодат: Худойим, борлигинг учун раҳмат. Ўз айбимизни кўрмаслигимиз учун, бошқаларни ҳукм қилишга тезлигимиз учун  кечиргин. Бизларни ўзгартиргин, Сенинг қаршингда имонда, итоатда, пок яшайлик. Айбларимиз, гуноҳларимиз учун Сенинг қаршингда тавба тазарруда бўлайлик. Бошқаларни ҳукм қилмасдан улар учун дуо қилайлик, токи айблаш гуноҳи учун ҳам жазо олмайлик.

3.ИШДА, МАБЛАҒ СОҲАСИДА БАРАКАСИЗЛИК КЕЛИБ ЧИҚИШИ

1-қисмда, Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилганлари, бу учун жонларидан ташқари ҳамма нарсадан маҳрум бўлганларини ўқидик. Ким уларни жазолади? Худо. Нима учун? Чунки аввало, Худо ва гуноҳ бир жойда тура олмайди, шу учун Худо уларни Ўз ҳузуридан Адан боғидан қувиб юборди. Гуноҳ вирус кабидир, агар у чегараланмаса, ҳамма жойни булғайди. Одам Ато ва Момо Ҳаво шайтоннинг гапига кирган лаҳзалари, уларга гуноҳ вируси кирган эди, уларнинг табиати гуноҳкорга айланган эди. Шу учун уларнинг насллари бошқача бўлиш ўрнига ота-оналарининг қилмишини такрорлади.

Одам Ато 2ўғил кўрди: Қобил ва Ҳобил. Қобил деҳқон бўлди, Ҳобил эса чўпон бўлди. Қобил Худога ҳосилларидан қурбонлик келтирди, лекин ХУдо қабул қилмади. Ҳобил эса қўйларидан қурбонлик келтирди, ХУдо қабул қилди. Шунда Қобил Ҳобилни ўлдирди.

Шуниси аҳамиятлики, Худо Қаънга гапирди, лекин Қаънга ХУдонинг Сўзидан кўра, ХУдонинг кўнглидан кўра ўзининг келтирган қурбонлиги ва ХУдо қурбонлиги учун баракалаши устун бўлди:   “Ҳобил ҳам қўйларининг тўнғичларидан ва уларнинг думбасидан қурбонлик келтирди. Раббий Ҳобилга ва унинг қурбонлигига назар ташлади,

5лекин Қаънга ва унинг бағишловига назар ташламади. Қаън эса ўта ғазабланди, унинг юзи тундлашди.

6.Шунда Раббий Қаънга деди: “Нега ғазабландинг? Нега юзинг тундлашди?

7.Агар яхшилик қилсанг, бошингни кўтариб юрмайсанми? Агар яхшилик қилмасанг, гуноҳ эшик ёнида ётибди ва сени ўзига жалб қилади, лекин сен унинг устидан ҳукмронлик қил!”(Ибтидо 4:7).

Биз ҳам юрагимизни синайлик, бизларга ХУдонинг Ўзи, Унинг Сўзи муҳимми ёки бизлар келтираётган қурбонлик ва бу қурбонлик учун барака муҳимми?

Қаън укаси Ҳобил билан суҳбатлашди. Улар далада бўлганларида, Қаън укаси Ҳобилга қарши чиқиб уни ўлдирди(Ибтидо 4:8).

Жаҳл, ҳасад, қотиллик…

Бизлар-чи? Бошқаларнинг эътиқодини, қурбонлигини Худо қабул қилса, баракаласа, ҳасад қилмаймизми? Агар ундек қурбонлик келтириш ХУдога кўпроқ маъқул бўлса, ўзимиз истагандек, ўргангандек қурбон келтиришдан кўра ХУдо истагандек қурбонлик келтиришга қурбимиз етадими?

Шундан сўнг Қаън ҳам ҳаётига лаънат олди: “10.Раббий эса деди: –Сен нима қилиб қўйдинг? Уканг қонининг овози Менга ердан фарёд қилмоқда.

11.Энди сенинг қўлингдан укангнинг қонини қабул қилиш учун оғзини очган ердан сен лаънатландинг.

12.Ерга ишлов берганингда, у бошқа сенга қувватини бермайди. Сен ер юзида қувғин ва дайди бўласан”(Ибтидо 4:10-12).

Қаън гуноҳи учун лаънат олди. У деҳқон эди. Деҳқончилик билан кун кўрар эди. Энди олдингидек ишлаш эди, фақат барака олмас эди. Четдан қараган одамлар: “Бечора, шунча ишлайди, нима учун ХУдо бирини икки қилмайди?”-деб ХУдони айблашлари мумкин. Лекин баракасини йўқотиши, лаънатга қолишининг сабаби бор эди.

Илк одамлардан одамзод ҳаётига Худодан кўра кўпроқ шайтонга ишониш ва итоат қилиш гуноҳи ва бунинг лаънати кирган бўлса, Каън орқали қотиллик гуноҳи ва унинг лаънати кириб келди. Каъндан 5авлод кейин Ламех одам ўлдиради(Ибтидо 4:23).

Хуллас, Одам Ато, Момо Ҳаво орқали одамзоднинг ҳаётига, қонига гуноҳкорлик, ўлимга маҳкумлик вируси кирган бўлса, бу вирус одамзодни тобора гуноҳкор ва маҳкум қила бошлади…

Агар сизнинг ҳам ишингиз йиллар давомида юришмаса, қалбингизни имтиҳон қилинг, авлодингизда ё ўзингизда  Худонинг баракасини ёпадиган гуноҳ бордир?

Халқаро ташкилотнинг маърузасига кўра, дунё бўйича ишсизларнинг сони 192,7млнга етган[8]. Бу дунё аҳолисининг ишга қобилиятли қисмининг 5,6%идир.

Мен ишсиз юрган, ишлаганда ҳам баракасиз юрганларнинг аксарияти ялқов, масъулиятсиз эканини кузатганман. Лекин баъзиларда шундай ҳолатни ҳам кузатганман: Қаттиқ ўқийди, қаттиқ меҳнат қилади, лекин топганига барака йўқ, нима қилса муваффақият қозонмайди, бири икки бўлмайди…

Шундай ҳолатлардан камида 8тасининг ХУдонинг қаршисида тиз чўкиб, ота-боболари ва ўзлари билиб-билмай йўқ қўйган ҳамма гуноҳлари учун кечирим сўраб, бошқа бу гуноҳларни қилмасликка қарор қилиб, ишларини дуо қилишини сўраб, ишлашни бошлаганларида йўллари очилиб кетгани гувоҳи бўлганман.  Шулардан бирини бир йигит айтиб берган эди. Ҳикоя қилишича, ота-оналари ажралиб, болаларни боқа олмай қолишган экан. Ака ука иложсизликдан кўмир ўғирлаб, полизлардан тарвуз ўғирлаб, қўшниларники, кўчалардан қўлга илинган нарсаларни ўғирлаб, сотиб, еб кун кўришган. Лекин кўмир сотишса, пули ҳатто қорайган кийимларини ювишга оладиган совунни қопламаган. Улғайиб, неча жойга ишга кирмоқчи бўлсалар одамлар алдаган. Пиёз даласида бир мавсум ишлагандан сўнг иш берувчи пулсиз ҳайдаб юборган ва ҳок. Шу ака –укалардан бири бир йили пул топиш учун пахта теримига боради. У ерда пул топиш учун борган бошқа йигит билан танишиб қолади. У йигит бошқалардек сўкинмайдиган, чекмайдиган бола бўлиб, доимо Муқаддас Китоб ўқиб, ибодат қилиб юрар экан. Шунда бу йигит ундан Худо одамзоднинг азоб тортиб юришини истамаслиги, одамзод Худосиз, гуноҳга ботиб яшаши учун иши юришмаслигини айтган. Бу йигит гуноҳларига тавба қилиб, Худонинг Сўзи билан яшашни бошлаган. Шунда ҳаёти ўзгарган. Олдин ҳарбийлик билетини ола олган, кейин ҳайдовчилик гувоҳномаси. “Бу ҳаётимдаги илк муваффақиятларим эди,-эслайди йигит,-шундан кейин ҳаётим яхши томонга ўзгара борди. Лекин укам ўзгаришни истамади. ҲАнуз Худодан кўра кўпроқ дунёни яхши кўради. Ўз кучига ишонади. Шу учун мен илгари қийналгандек қийналиб юрибди”…        

Ибодат: Худойим, дуо қил, Сенинг жамолингни излайин. Сенинг жамолингни кўриш менга қурбонлигимдан, баракаларингдан кўра қадрлироқ бўлсин. Мендан нафсни, ҳирсни олиб ташлагин, токи бировнинг баракасига ҳасад қилмай ва қалбимни Сенинг қаршингда пок тутай, ўзим истаган эмас, Сен истаган қурбонликларни келтирай. Агар ота-бобомдан қолган гуноҳлар бўлса кечир, ўзим баракани қочирадиган гуноҳ қилган ва қилаётган бўлсам Ўзинг очгин, кўрсатгин, токи мен бу гуноҳларни бошқа қилмай. Ота-бобом ва ўзим билиб-билмай қилган барча гуноҳларим учун кечирим сўрайман, кечир, буюк шафқатинг билан менга баракангни қуйгин. Омин.

4.ОММАВИЙ ГУНОҲ – ОММАВИЙ ЖАЗОНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРИШИ МУМКИН

Одам Ато яратилганида абадий яшаш учун яратилган эди. Гуноҳ қилиб, қонига гуноҳ ва ўлим вируси киргач, маълум вақт яшаб, кейин ўладиган бўлди. Ўшанда ҳам илк одамлар қарийб минг йил яшар эдилар. Лекин одамзод гуноҳига тавба қилиш, ХУдога қайтиш ўрнига тобора гуноҳга берилдилар. Ҳар бир киши, ҳар хил гуноҳ қилар, Худонинг РУҳини инкор қилар эди. Шунда Худо уларнинг яшаш йилларини қисқартирди:  “Шунда Раббий: “Менинг Руҳим одамлар билан абадий баҳслашмайди, чунки улар танадирлар. Шунинг учун уларнинг кунлари бир юз йигирма йил бўлсин”, – деди”(Ибтидо 6:3).

Лекин бу ҳам одамларни гуноҳкорликдан қайтара олмади, уларнинг гуноҳ косалари тўлди ва жазо келди: “5.Худо ер юзида одамларнинг бузуқлиги буюк эканини ва уларнинг юрагидаги ҳамма ўй-фикрлари доимо фақат ёмонлик эканини кўрди.

6.Раббий ерда инсонни яратганидан афсусланиб, юрагида қайғурди.

7.Шунда Раббий деди: “Ўзим яратган инсонларни ер юзидан қириб ташлайман. Инсондан тортиб чорвагача, судралиб юрувчилар ва осмондаги қушларгача қириб ташлайман, чунки уларни яратганимдан афсусдаман”(Ибтидо 6:5-7).

Агар тошқин ҳақида фильм қилинса, бутун жонзотнинг сувга ғарқ бўлаётганини кўриб турган томошабинлар одамларга раҳм қилишлари, “ХУдо қаерга қаради, шунча бегуноҳ ҳалок бўлди?!!”-дейишлари мумкин. лекин тошқинни ХУдо юборди, бу оммавий гуноҳ учун келган оммавий жазо эди! Агар бизлар халқ миқёсида гуноҳ қилиб яшасак, халқ миқёсида жазоланишимиз мумкин. Худо одил судьядир. Гуноҳ болалаб кетмаслиги учун, гуноҳни чегаралашга, жазолашга мажбур. Унинг одил эканининг яна бир исботи ҳақ одамни ноҳақлар билан ҳалок қилмаганидадир: “Бироқ Нуҳ Раббийнинг нигоҳида илтифот топди.

9.Мана бу Нуҳнинг насабномаси: Нуҳ ўз авлодида ҳақ ва бенуқсон одам бўлиб, Худонинг қаршисида юрар эди”(Ибтидо 6:8-9). Худо Нуҳга кема қуришни ва оила аъзолари билан, ҳар ҳайвондан бир жуфтдан олиб кемага киришни буюрди. Нуҳ кема қурди, оиласи билан кирди ва ўша дунё сув тошқинида ҳалок бўлди:  “7.Нуҳ ва унинг ўғиллари, унинг хотини ва ўғилларининг хотинлари у билан бирга сув тошқини туфайли кемага кирдилар. 10.Етти кундан сўнг ер юзини сувлар тошқини босди. 12.қирқ кеча ва қирқ кундуз ер юзига ёмғир ёғди. 23. Ер юзида бўлган барча мавжудот: инсондан тортиб чорвагача, судралувчилар ва осмондаги қушларгача қирилиб кетди. Фақат Нуҳ ва у билан бирга кемада бўлганлар тирик қолдилар. 24.

Ер юзида сув бир юз эллик кун тошди”(Ибтидо 7:7,10,12,23,24).

Нуҳнинг ХУдога имони ва итоати ҳам ўзини, ҳам оиласини, ҳам ҳайвонот дунёсини ҳалокатдан сақлаб қолди. Шу учун қаердадир табиий офат бўлса бир томондан: “Худо қаерга қаради?”-деб Худони ҳукм қилишдан ўзимизни тийишимиз лозим. Бунинг ўрнига оммавий гуноҳлардан ўзимизни тийиб, ХУдога имон ва итоатда яшашга ҳаракат қилишимиз лозим.

Сув тошқинидан сўнг НУҳ Худога қурбонлик келтирди. ХУдо қурбонликни қабул қилди, одамзоднинг гуноҳи учун  бошқа бутун жонзотни нобуд қилмасликка қарор қилди: “20.Нуҳ эса Раббийга қурбонгоҳ қурди ва ҳар бир ҳалол ҳайвондан, ҳар бир ҳалол қушдан олиб, улардан қурбонгоҳда тамоман ёндириш қурбонлиги келтирди.

21.Раббий хушбўй ҳидни ҳидлади. Шунда Раббий Ўз юрагида деди: “Энди Мен ерни инсон туфайли бошқа лаънатламайман, чунки инсоннинг юрагидаги фикру хаёли ёшлигидан бузуқдир. Мен энди қилганимдек, ҳамма жонзодни бошқа нобуд қилмайман.

22.Бундан буён, ҳали ер турар экан – экиш ва йиғиш, совуқ ва иссиқ, ёз ва қиш, кун ва тун ҳеч тугамайди”(Ибтидо 8:20-22).  Ҳали ҳам одамзоднинг тириклиги ХУдонинг шафқати ҳосилидир! 

 Худо бутун дунёни бошқа ҳалок қилмасликка аҳд қилган, лекин маҳаллий табиий офатлар вақти –вақти билан турли жойларда содир бўлиб туради, ҳар бирининг илдизига назар ташласак, бесабаб бўлмайди.

11кучли ва даҳшатли табиий офатлар бўлиб, улар қуйидагилардир[9]:

1)Сел қуйилиши.  Қорлар эриши туфайли тоғ-қирлардан сув, лой, балчиқ оқиб келиб йўлида ҳамма нарсани ювиб кетиши.

2)Кўчма кўчиши. Тоғ жинсларининг, тошларининг кўчиши. Массавий кўчиб, йўлидаги ҳамма нарсани босиб қўяди.

3)Қум тўъфони. Кучли тўъфон қум ва чангларни тез ва кўп миқдорда кўчиради.  Саҳрога яқин жойларда учрайди.

4)Лавина –қор кўчиши.

5)Вулқон отилиши. Асосан тоғли жойларда вулқон отилиши хавфи бор, лекин улар ердаги бор ҳаётга таҳдид солиши мумкин.

6)Торнадо ёки смерч- воронка шаклида ҳаво булутдек айланади, воронка диаметри 300-400метр бўлиши мумкин. Ҳар йили торнадодан ўртача 60киши ҳалок бўлади, воронка билан учиб келаётган нарсалар уларга урилиб ўлдиради.

7)Ураган ёки Тропик циклон, кучли шаршара, дўл, тўфон ҳамкорлигида боради. Кейинги 2асрда тропик циклон дунёда 1,9млн одамнинг ҳалокатига сабаб бўлди.

8)Сув босиши. Энг катта сув тошқини 2009йилда Бразилияда бўлиб, 60дан ортиқ шаҳарлар талафот кўрди. 13.000одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, 800дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

9)Қурғоқчилик. Ҳаво иссиқ бўлиб, кам ёғингарчилик бўлиши, натижада ўсимлик дунёсининг нобуд бўлади. Африкада 1970йилдан 2010йилгача қурғоқчиликдан ҳалок бўлганлар сони 1миллион одамдир. Африка кучли оккультик амалиёти билан машҳурдир. Илоҳиётчи олимлар африкадаги бу офатни халқнинг тирик Худони изламасдан, ёвуз кучларга сиғинишида деб ҳисоблашади.

10)Цунами – сув ости ер қимирлаши натижасида сувда пайдо бўладиган узун тўлқинлар.   2011йилда Японияда ер қимирлашидан сўнг цунами келиши натижасида Фукусима 1АЭС аварияга учради. Расмий маълумотларга кўра 15.524киши ҳалок бўлди, 7130киши бедарак йўқолди, 5393киши яраланган.

11)Ер қимирлаши. Энг талофотли ер қимирлашларида бири хитой шаҳарларидан бири Хэбэйда 1976йил, 28июлда содир бўлган ер қимирлаши ҳисобланади. Расмий маълумотларга кўра 242.419киши, баҳолашга қараганда, 800.000киши ҳалок бўлган; шаҳар вайрон бўлган, 5,3миллион уйлар вайрон бўлган.

12)Ёнғинлар. Кейинги йилларда ўрмонлар ёниши ҳоллари кўп учрамоқда. Баъзи кузатувчиларнинг фикрларига кўра, Австралия ўрмонларида тўхтовсиз ёнғин гўдакларни аборт қилиш қонуни чиқарилганидан бошланган.

Коронавирус. Интернет саҳифаларида, ибодат ва қўшиқларда эътибор берсангиз, коронавируснинг одамларнинг Худонинг ўрнига қалбларида бутларга сиғинганларининг жазоси деб тан олишяпти. Бут – бу фақат ҳайкалча эмас, балки қалбимизда кимни Худодан кўра кўпроқ яхши кўрсак, ким ё нима ҳақида кўпроқ ўйласак, ҳаётимизни бағишласак – ўша бут ҳисобланади. Ким учундир иши, бизнеси, мансаби бут бўлса, ким учундир пул, обрў-иззат, ҳашамат бут бўлиши мумкин. Ҳозир ҳар биримиз юрагимизни имтиҳон қилишимиз ва бутларни ўрнидан қулатиб, Худони қалбимиз тўрига ўтқизиш вақти келди. Нақадар кўп одамлар буни тезроқ амалга оширсалар, бу муаммодан қутулишимиз шу қадар тезлашиши мумкин.

Умумжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, 8апрелда дунё бўйлаб касаллик юқтирганлар сони 1.429.307киши, ҳалок бўлганлар сони 82.074, тузалганлар сони 301000киши,  ўлим ҳолати 4,9%[10].  Ўзбекистонда касаллик юқтирганлар сони 545киши, ҳалок бўлганлар сони 3киши, соғайганлар 30киши[11].

Ибодат:  Худойим одам ўзи гуноҳ қилса, гуноҳига жазо олади, жамият гуноҳ қилса жамият миқёсида жазо олади. Дуо қилгин, шахс сифатида ҳам, жамият сифатида ҳам Сендан қўрқиб, ўзимизни гуноҳдан тийиб яшайлик. Қалбимизда бирор нарсани бут қилган бўлсак кўрсатгин, олиб ташлашга ёрдам бергин. Фақат Сени Худо, севишга, сажда қилишга, кўп ўйлашга лойиқ Зот, барака, ҳимоя манбаи деб биламиз. Шахсан мен Нуҳ каби кўпчиликнинг ортидан гуноҳга ботмай, аксинча, ўзим ҳам Сенинг юзинг қаршисида тўғри яшай, оиламни, яқинларимни, қолаверса жамиятимни ҳам шунга бошлай. Токи табиий офатлар келганида Сенинг ҳимояловчи қўлинг, мен, оилам, яқинларим, жамиятим устида бўлсин. Омин. 

  5.ЛАЪНАТ ОШИШИ

1)Отани мазах қилгандан келган лаънат:

Нуҳ бобонинг уч ўғиллари бўлиб, ерда одамзод улардан тарқалгандир(Ибтидо 9:19).Илоҳиётшуносларнинг тадқиқотларига кўра Шемдан оқ танлилар, Йафетдан қизил танлилар ва Хамдан қора танлилар келиб чиққан.

Муқаддас Китоб баённома китоб бўлиб, воқеалар қандай содир бўлган бўлса шундай баён қилинган, шу учун баъзи қаҳрамонларнинг заифликларини кўрсак, ҳайрон қолмаслигимиз керак, беайб фақат Парвардигор!  Нуҳ бобо узумдан шароб қилиб ичиб ухлаб қоладилар. Шунда кенжа ўғиллари Хам у кишининг кийимсиз ётганларини кўриб, акаларига айтади. Акалари Шем ва Йафет эса орқа билан кириб, дадаларининг устиларини ёпиб қўядилар. НУҳ бобо уйғониб буни биладилар ва икки катта ўғилларини дуо қиладилар, кенжа ўғилларини лаънатлайдилар: “Кейин яна деди: “Шемнинг Раббий Худоси муборак бўлсин. Канъон эса Шемга қул бўлсин.

27.Худо Йафетни кенгайтирсин, у Шемнинг чодирларида яшасин. Канъон эса унга қул бўлсин””(Ибтидо 9:26-27). Канъон Хамнинг ўғли бўлгани учун у ҳам лаънатга қолади. Бу воқеа орқали отанинг камчилигини кўриб, достон қилгани учун бир ўғли лаънатлангани, яширгани учун бошқа ўғиллари барака олганини кўришимиз мумкин. Тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра қора танлиларнинг узоқ вақт қулликдан азобланиши шу лаънатнинг оқибатидир.

Демак, Худони, ота-онани, ёши улуғларни ҳурмат, эҳтиром қилсак –ҳаётимизга   барака келади, камситсак, беҳурмат қилсак – лаънат келади.  Бу руҳий қонуният! Шу учун баъзилар қанча чиришмасин ишлари юришмайди.

Ибодат: Худойим, агар шу вақтгача билиб-билмай Сенга, ота-онамга ё бошқа ёши катталарга ҳурматсизлик қилган бўлсам, буюк шафқатинг билан кечиргин, мен эса бундан буён бу соҳада эҳтиёт бўлишга қарор қиламан. Дуо қилгин: Сени, ота-онамни, ёши улуғларни ҳурмат қилиб гапирай, токи билмай мазах қилиб қўйиб лаънатга қолмай. 

2)Мағрурлик туфайли келган лаънат

Худо Одам Ато ва Момо Ҳавони яратганида уларга: “Кўпайиб, ерни тўлдиринглар”,-деган эди. Уларнинг авлодлари эса Худо уларга буюрган ишни қилишдан олдин ном чиқаришни исташди:  “Улар: “Келинглар, ўзимизга шаҳар ҳамда боши осмонга етар минора қурамиз. Шу тариқа, бутун ер юзига тарқалиб кетишдан аввал, ном чиқарамиз”, – дедилар”(Ибтидо 11:4).

Улар ХУдо берган имкониятлар: ақл, куч билан ХУдони эмас, ўзларини улуғламоқчи бўлдилар. Бобил минорасини қура бошладилар. Натижада ХУдо уларнинг тилларини аралаштириб ташлади ва улар ишларини якунлай олмадилар.

Нақадар кўпчилигимиз ном чиқариш учун иш қиламиз, бизнес очамиз, мансаб истаймиз, уй, тўй қиламиз? Худонинг эмас, ўз номимизни чиқариш учун қиладиган ҳар бир ишимиз ХУдога жирканч ҳисобланади ва Худо уни бузади. Кимдир биздан зўрроқ тўй, уй қилади, иши, бизнеси муваффақиятлироқ бўлади, бизнинг ишимиз юришмайди ва ҳок. Бир киши бор кучини ҳовлисига берди, хона устига хона қурди, уйини кўз-кўз қилиб маъракалар қилди. Виждонсиз фарзандлари уй талашиб ҳовлини олиб қўйишди ва у одам ижарага чиқиб кетишга мажбур бўлди. Кейинчалик, бор пулини шу бир ҳовлига тикканига пушаймон бўлди… 

Ҳеч ким ўз кучи билан ХУдони улуғлаш учун яшайдиган бўлиб қолмайди. Чунки худбинлик ҳам қонимизга гуноҳга мойиллик билан бирга кирган. Биз Худони улуғлаб яшашга қарор қилишимиз ва Худодан бу учун куч сўрашимиз керак.

Ибодат: ХУдойим, юрагимда кибр бўлса Ўзинг очгин ва олиб ташлагин. Ҳеч нимани ўзимни улуғлаш учун қилмай, балки Сени улуғлаш учун қилай, чунки агар Сен ақл, қобилият, қўл, оёқ бермасанг мен ҳеч нарса қила олмаган бўлар эдим. Шу учун мен қила олаётган ҳамма нарсада Сенинг номинг улуғлансин! Омин.      

 3)Иброҳим пайғамбарнинг наслини лаънатлаш туфайли келадиган лаънат

Йиллар ўтиб, тарих саҳнасига Иброҳим бобо келадилар. У киши Худо учун ота уйини, ерларини ташлаб чиқиб кетадилар, шу учун Худо у кишига нафақат дуо-баракат, балки у кишини дуо қилганларни дуо қилишини, лаънатлаганларини лаънатлашини ваъда беради: “Раббий Ибромга деди: “Ўз ерингдан, она юртингдан, ўз отангнинг уйидан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга боргин.

2.Мен сендан буюк халқ яратаман. Сени дуо қилиб, номингни улуғлайман. Сен дуо-баракали бўласан.

3.Сени дуо қилганларни Мен дуо қиламан, сени лаънатлаганларни Мен лаънатлайман. Ер юзидаги барча қабилалар сенда барака топадилар””(Ибтидо 12:1-3).

Буни Миср фиръавни ўз терисида ҳис қилишига тўғри келди. Бир шаҳарга келганларида Иброҳим бобонинг хотинлари Соро биби чиройли бўлганлиги туфайли фиръавн саройига олади.  “Аммо Раббий Ибромнинг хотини Сорай туфайли фиръавн ва унинг хонадонини оғир яралар билан шикастлади”(Ибтидо 12:17). Фиръавн Иброҳим бобомизни хотини ва бор мол-мулклари билан қўйиб юборибгина бу лаънатдан қутулади(Ибтидо 12:20).

Иброҳим бобомизнинг насллари Исҳоқ бобо орқали яҳудийлар ва масиҳийлар бўлса, Исмоил бобо орқали мусурмонлардир. Лаънат кучга кирмаслиги учун ким ёки нима бизларни уларни лаънатлашга тезласа ҳам босиқлик қилиб лаънатламаслигимиз керак, чунки оқибатидан ўзимиз азоб топамиз. Худонинг халқидан яҳудийларга қарши кўтарилиш кўп содир бўлган, уларга қарши бўлганларни антисемитлар деб аташади. Ашаддий антисемитлардан бири Гитлер бўлиб, 2-жаҳон уруши давомида 6млн.яҳудийни қириб ташлаган. Лекин ўзи урушда енгилиб қирилиб кетган, ундан насл ҳам қолмаган.

Ибодат:  Худойим, билмасдан халқингни лаънатлаган бўлсам кечиргин. Дуо қилгин, бундан буён тилимга эҳтиёт бўлай. Фақат ҳаётимга барака келтирадиган сўзларни айтай, лаънат келтирадиганларидан тилимни тияй. Омин. 

6. ОММАВИЙ ГУНОҲ –  ОММАВИЙ ЖАЗОНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРИШИ МУМКИН 2

Садом шаҳри ҳақида 13-бобда шундай дейилган. “Садом аҳолиси Раббий қаршисида ёвуз ва ўта гуноҳкор эдилар”(Ибтидо 13:13).  Сўнгра РАббий Иброҳим бобо билан   Садом ва ГАморанинг фарёди улканлиги, уларнинг гуноҳлари жуда оғир экани ҳақида гаплашади(Ибтидо 18:20-22). Шунда Иброҳим бобо: “ГУноҳкор билан гуноҳсизни бирдек ҳалок қиласанми?”-дейди. РАббий бу шаҳарда неча гуноҳсиз одам бўлса ҳаммасини сақлаб қолишини айтади(22-33оятлар). ХУдо Садом шаҳрига фаришталарини юборди. Фаришталар Иброҳим бобонинг жиянлари Лут бобонинг олдига келдилар. Шаҳар аҳли гомосексуаллик гуноҳига берилган эди. Улар фаришталарни ҳам одам деб ўйлаб зўрламоқчи бўлиб келдилар. Улар эшикни бузиб кирмоқчи бўлганларида фаришталар уларни кўрлик билан шикастладилар. Кейин эса Лут бобога дедилар: “–Бу шаҳарда сенинг яна киминг бор? Қуёвингми, ўғлингми, қизингми – шаҳарда киминг бўлса, ҳаммасини бу ердан олиб чиққин.

13.Чунки биз бу ерни вайрон қиламиз. Зеро унинг аҳолиси устидан Раббийга фарёд улкандир. Раббий бизни бу ерни вайрон қилиш учун юборди, – дедилар(Ибтидо 19:12-13). Лут бобо ҳамма қариндошларига эрталабгача, бу шаҳардан қочиш кераклигини, Худо шаҳарни барбод қилмоқчи эканини айтдилар. Лекин куёвлари ҳазил қиляпти, деб ўйлаб ишонмадилар.  Шунда фаришталар Лут бобони, унинг уйида бўлган хотини ва ҳали турмушга чиқмаган қизларини шаҳардан чиқариб қўйдилар. Садом ва ҒАмўра шаҳрига эса олтингугурт ёғдириб, ёндириб юбордилар(Ибтидо 19:28). Йезекил пайғамбар ҳам Садомликларнинг гуноҳи ҳақида хабар берган: “Садомнинг гуноҳи мағрурлик, тўйганлик, бекорчилик эди ва у камбағал-у қашшоққа ёрдам қўлини чўзмас эди”(Йез.16:49).

Четдан қараганлар ёнғиндан югураётган одамларга раҳмлари келиши, Худо бундан бехабардек, Худо асрай олмагандек туюлиши мумкин. Лекин Худо кўп бора огоҳлантириб, улар гуноҳкорона йўлларидан қайтмаганлари учун уларга жазо белгилаган эди. Раббий бу шаҳардан тўғри одам ЛУт бобони оиласи билан қутқазиб, шаҳарни гуноҳи учун жазолади. Оммавий гуноҳ – оммавий жазога сабаб бўлди.

Тарихдан яна бир мисол 2-жаҳон урушидир. Бунда Гитлер халқининг катта қисмини қўшни давлатларни босиб олишга урушга қўзғата олди. 2-жаҳон урушида 62млн. одам ҳалок бўлди. СССР томонидан 27млн.киши ҳалок бўлган бўлса, СССР қўшини Германияга қувиб келиши, Берлинни ер билан яксон қилиши натижасида Германия томонидан 13,5млн киши ҳалок бўлган[12], шаҳарлар вайрон қилинган, Гитлер ўзини шармандаларча отиб ўлдирган, немис халқининг аксарияти мажбурий ишга қул қилиб олиб кетилган. Оммавий гуноҳ – оммавий жазога олиб келди! Тарих сабоқларидан ўрганиб, ҳеч қачон бизларни биров гуноҳга, зўравонликка чорласа эргашмаслигимиз керак, чунки ҳар бир ишимиз учун  ўзимиз жавоб берамиз!  

Ибодат: ХУдойим, Сен одил Худосан. Гуноҳ кўпайиб кетмаслиги учун Сен гуноҳни чегаралайсан. Дуо қилгин, тана ҳирси, нафс билан яшамай. Кўпчиликка қўшилиб, гуноҳда яшамай, бировлар ундаши билан зўравонлик йўлига кирмай, токи муддатидан олдин ўлиб, 2дунёйимни куйдирмайин. Балки тўғри яшаб, жаннатингга эга бўлай. Омин.   

7.БИЛМАЙ ГУНОҲ ҚИЛИШ ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛМАЙДИ

Пайғамбар Иброҳим ХУдонинг ортидан мусофирдек юрар эдилар. Гарор деган жойга бориб турганларида, хотинлари Соро бибини “синглим” деганлари учун Гарор подшоҳи Абумалек ҳарамига олади. Кейинги воқеалар шундай баён қилинган: “Аммо тунда Худо Абумалекка тушида келиб, унга: “Мана, сен олиб келган аёл учун ўласан, чунки унинг эри бор”, – деди.

4.Абумалек эса Сорога яқинлашмаган эди. У деди: “Ё, Раббий! Наҳотки Сен бегуноҳ халқни ҳам ҳалок қилсанг?

5.Унинг ўзи менга: «Бу менинг синглим”, –деган эмасмиди? Аёлнинг ўзи ҳам: “Бу менинг акам”, –деган эди. Мен буни юрагимнинг соддалиги ва қўлларимнинг поклигида қилдим».

6.Сўнг Худо унга тушида деди: “Сен буни юрагингнинг соддалигида қилганингни билиб, сени Менга қарши гуноҳ қилишдан сақладим. Шунинг учун унга қўл тегизишингга йўл қўймадим.

7.Энди хотинини эрига қайтариб бер, чунки у пайғамбардир. У сен учун ибодат қилади ва сен тирик қоласан. Агар қайтариб бермасанг, билгинки, сен ва ҳамма сеникилар аниқ ўласизлар”.

Қаранг, қандай подшоҳ?!! Худо жазони айтаётганидан халқи учун шафоат қиляпти, билмаганим учун юрагим соддалиги ва қўлларимнинг поклигида қилдим, демоқда. Бизлардан неча одамлар аёлнинг эри борлигини билиб, у билан дон олиб юришади?! Буни Худо кўрмаяптими? Булар жазосиз қоладими?Ахир юрагинг соддалигида қилганингни билиб Менга қарши гуноҳ қилишдан сақладим демоқда! Гуноҳ қилсанг ўласан!-демоқда. Ўлим бирдан содир бўлмас, ахир Одам Ато ҳам бирдан ўлмадиларку. Лекин ўлдирувчи вирус аллақачон қонга кирган эди. Одам ўлимга маҳкум бўлган эди. Биз ҳам бировнинг ҳаққига хиёнат қилганимизда, гуноҳ қилганимизда ўлдирувчи вирус қонимизга киради ва биз кундан кунга ўла бошлаймиз.

Шоҳ Абумалек Иброҳим пайғамбардан нима учун бундай қилдингиз деб сўраганларида, Иброҳим пайғамбар: “Мен, бу жойда Худодан қўрқиш йўқ ва мени хотиним учун ўлдирадилар, деб ўйладим”,-деб жавоб бердилар(Ибтидо 20:11). Шоҳ Абумалек бутпараст бўлиб, шу қадар ХУдодан қўрққан, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаган, бизлар эса ҳаммани ҳукм қилувчи Якка Тангрини билиб баъзан қандай гуноҳлар қилиб юрамиз?

Шоҳ Абумалек Иброҳим пайғамбарнинг хотинларини қайтариб берди, шунда: “Сўнгра Иброҳим Худога ибодат қилди ва Худо Абумалекни, унинг хотинини ҳамда унинг чўриларини шифолади, шунда улар туға бошладилар.

18.Зеро Худо Иброҳимнинг хотини Соро учун Абумалекнинг хонадонидаги барча қоринларни ёпиб қўйган эди(Ибтидо 20:17-18).

Шоҳ Абумалек Худонинг халқи вакили эмас эди, шу учун Худонинг қонунларини билмас, бўйсунмаслиги учун баҳона бор эди. У Иброҳим пайғамбарнинг хотинларини авраб ёки тортиб олган эмас,  боши очиқ аёл деб ўйлаб олган эди. Ҳали аёлга яқинлашган эмас эди. Лекин барибир жазо келди! Худо ҳамма қоринларни ёпиб қўйди, бепуштлик дарди ҳаммани урди. Лекин шоҳ Абумалек билмай қилган гуноҳини тўғирлаганидан сўнг Иброҳим пайғамбар дуо қилдилар, шундагина жазодан нажот келди. Юқорида ХУдонинг: “Иброҳим пайғамбар ибодат қилса, тирик қоласан”,-деганини ўқидик. Аюб пайғамбар ҳақларида ҳам шундай дейилган. У киши бетоб бўлганларида, дўстлари гуноҳинг учун жазо деганида, кейин Худо: “Агар Аюб дуо қилса Мен уларни кечираман”,-деган эди. Бизлар бошқаларга нисбатан гуноҳ қилишга ХУдодан қўрқишимиз керак. 1)Чунки ҳар бир гуноҳнинг жазоси бор. Норасмий статистикага кўра эркакларимизнинг 90%ҳеч қурса бир марта оиладан ташқарида жинсий муносабатда бўлар экан. Бунинг жазоси йўқми? Балки шу учун уйдан чиқа олмай ўтиргандирлар? 2)Худо кимга қарши гуноҳ қилган бўлсак ўша кечирсагина кечириши мумкин. ўшанда орқасидан ноҳақлик қилган одамимизга айбимизни очиқ айтиб кечирим сўрашимиз керак бўлади. У ўзини қандай тутади, Худо билади. 3)Кечирим сўраб, шу гуноҳни бошқа қилмаслик учун қарор қилиш керак бўлади. Агар одам яна қайтарадиган бўлса, товбанинг кучи қолмайди.

Агар шундай қилмасак, қонимиздаги гуноҳ вируси учун олдин барака, кейин тинчлик, кейин соғлиқ кетаверади.

Келинглар, билиб билмай қилган гуноҳларимиз учун кечирим сўраймиз ва бошқа бундай яшамаслик учун Худодан қўрқув сўраймиз.

Ибодат: ХУдойим, кўпчилигимиз ўзимизни имонлик ҳисоблаймиз, лекин истаганимизча гуноҳ қилиб яшаймиз. Сени, Ҳукм кунини ўйлашни истамаймиз, у куни бир гап бўлар деб қўямиз. Кечир мени. Барча билиб билмай қилган гуноҳларимни кечир. (Қайси гуноҳ эсингизга келса ўша учун номини айтиб кечирим сўранг, кечир, бошқа қилмасликка қарор қиламан, деб, қарорингизни айтинг). Менга Худодан қўрқув бер. Ҳар қадамим, айтган сўзим учун аввало шу дунёда баракам, соғлиғим, тинчлигим йўқолиши билан жавоб беришим, у дунёда эса ҳукм кунида жавоб беришимни доим ёдимда тутиб, кўз ўнгингда пок яшай. Омин.       

8.ОММАВИЙ ГУНОҲ ОММАВИЙ ЖАЗО КЕЛТИРИБ ЧИҚАРАДИ 3

Иброҳим пайғамбарнинг ўғиллари Исҳоқ бободан Ёқуб бобо дунёга келадилар. Ёқуб бобонинг 12ўғиллари, 1қизлари бўлади. Юсуф ўғилларини кўпроқ яхши кўрганлари учун акалари Юсуф бобони Мисрга қулликка сотиб юборадилар. Юсуф бобо Худо қошида пок юришга ҳаракат қилганлари учун Худо у кишини дуо қилади, тушларнинг таъбирини айтиш инъоми, бошқариш донолиги беради. У киши фиръавннинг тушининг таъбирини айтиб, эътиборини қозонадилар ва фиръавндан кейин саройда 2-кишига айланадилар. Кейин заминда қаҳатчилик бўлиб, Юсуф бобо оилаларини Мисрга кўчириб келадилар,қулликка сотган акаларини эса: “Сизлар қилган ёмонликни, Худо яхшиликка ўгирди”,-деб кечирадилар(Ибтидо 45-боб).

Улар бошида Мисрда яхши яшайдилар, фақат асрлар ўтиб, Юсуф бобони билган фиръавнлар ўтиб кетгач, яҳудий халқи эса Мисрда кўпайиб ва кучли бўлиб боргач, мисрликлар уларнинг кўпаяётганларидан қўрқиб, Худонинг халқини эза бошлайдилар. Шунда халқ Худога фарёд қила бошлайди. Худо эса уларга Мусо пайғамбарни кўтариб, фиръавннинг олдига: “Ҳалқимни қўйиб юбор, у келиб Менга саҳрода сажда қилсин”,-дейиш учун юборади.

Мусо пайғамбар фиръавннинг олдига келиб халқини қўйиб юборишини сўрайдилар. Лекин фиръавн қўйиб юборишни истамайди. Шунда Худо қўйиб юборишини, бўлмаса Мирсга жазо юборишини айтади. Лекин фиръавн ва унинг аёнлари, халқи қулоқ солмайди ва Худо 10жазо юборади.

Булар қуйидаги жазолар эди:

1)Ҳамма ҳавзаларда сув қонга айланди(Чиқиш 7-боб).

2)Ҳамма жойни қурбақа босди(Чиқиш 8-боб).

3)Ҳамма жойни бит босди(Чиқиш 8-боб).

4) Сўна пашша босди(чиқиш 8-боб).

5)Қорамолга оғир ўлат касаллиги келди(9-боб).

6)Одамларни ва ҳайвонларни ярали чипқонлар босди(9-боб).

7)Кучли дўл ёғди ва чорвани, экинларни, дарахтларни нобуд қилди(9-боб).

8)Ерни чигиртка босди(10-боб).

9)Ерни қуюқ зулмат қоплади(10-боб).

10)Тўнғичлар ҳалок бўлди(11-боб).

Ҳозирги замон тили билан айтганда булар табиий офатлар эди.  Улар ўз-ўзидан содир бўлган эмас, балки мисрликларнинг Худога бўйсунмаслиги туфайли содир бўлган эди. Миср ўшанда энг бой, буюк салтанат эди. Муваффақият одамларни мағрур қилиб қўяди. Мисрликлар бутларга сиғинар эдилар, Раббийни тан олмас эдилар. Раббий  бутун дунё устидан Худо эканини уларни жазолаб исботлади. Уларнинг жодугарлари Мусо пайғамбарга тақлидан мўъжизалар қилмоқчи бўлдилар, лекин 3-га келганда қила олмадилар. Шунда жодугарлар: “Бу Худонинг қўли”,-дедилар(Чиқиш 8:19). Лекин шунда ҳам фиръавн бўйсунмади.

Ҳамма сув ҳавзаси қон бўлишини  тасаввур қилинг. Ортидан қурбақа босиши, бит босиши, пашша босиши, ўлат келиши – ҳамма қорамол ўлиши – чорвачилик кучли талафон кўрди; одамларга ярали чипқонлар – соғлиқни сақлаш тизими издан чиқди; дўл ёғди- ҳамма экин-текин нобуд бўлди, чигиртка босди –қолган кўкатларни ҳам еб кетди – деҳқончилик кучли талафон кўрди; ерни зулмат қоплади, тўнғичлар ҳалок бўлди. Шуниси диққатга сазовор эдики, бир ерда бўлса ҳам фақат мисрликлар яшаётган жойда булар содир бўлар, ХУдонинг халқи яшаётган жойда эса тинчлик эди… Миср шу қадар иқтисодий зарар кўрдики, ўтириб қолди…

Биз ҳам нотўғри иш қилаётганимизда баъзан виждонимиз фош қилади. Шунда тўхташимиз керак, чунки гуноҳнинг жазоси бор…

Ибодат: Худойим, Сен Қудратлисан! Ҳар кимни бўйсундиришга, жазолашга, йўқ қилиб юборишга қодирсан. Ҳамма нарсанинг жавоби бор! Сендан қўрқиш ҳиссини бер, “Худо кечиради”,-деб ўзимни алдаб Сенинг қаршингда гуноҳ қилиб яшамайлик, балки ёвузликдан, гуноҳдан нафратланайлик, жирканайлик. Омин. 

9. ХУДОНИНГ АМРЛАРИНИ БУЗИШ ТУФАЙЛИ КЕЛАДИГАН ЖАЗО

Худо Мусо пайғамбар орқали яҳудий халқини Мисрдан саҳрога келтирди. Саҳрода, тоғ устида Мусо пайғамбар Худо билан учрашди, бу вақтда 40кун еб-ичмай рўзада бўлди ва ХУдо Мусо пайғамбарга 10амр берди(Чиқиш 20:1-17). Булар қуйидагилар:  

1.Мен Раббий ХУдойингман ва Мендан бошқа худолар йўқдир!

2.Ўзингга бут ясама.

3.Раббий ХУдойингнинг исмини беҳуда тилга олма.

4. 6кун ишлагин, 7-кунни Худога бағишлагин.

6.Ўлдирмагин.

7.Зино қилмагин.

8.Ўғирлама.

9.Алдама.

10.Ҳасад қилма.

 Ёзувда Худо Мусо пайғамбарга бу амрларни бераётганида уни дунёга эълон қилгани, ҳар бир одамнинг юрагига ёзиб қўйгани, шу учун одамларнинг виждонлари ва фикрлари уларни фош қилиб туриши айтилган(Римликларга 2:15). Агар одам бу амрларни бажариб яшаса Худонинг ҳимояси, баракаси устида бўлади; бузса – бунинг жазосини ҳам шу дунёда олади, ҳам ҳукм куни жавоб беради. Кўпларнинг ҳаётларидаги муаммолар, касалликлар, йўли ёпиқликлар илдизида Худонинг амрларини бузиш ётади. Бизнинг халқимиз орасида ишини, пулини, дунёвий нарсаларни бут қилиб, улар учун яшаш; Худога вақт ажратмаслик; зино қилиб яшаш; ўғирлаш, алдаш, ҳасад қилиш кенг тарқалган. Зино: статистика бўйича 90%эркакларнинг оиладан ташқарида муносабати бўлади. Кейинги кунларда аёллар ҳақида ҳам эшитиб турибмиз. Телефон, қимматбаҳо нарса ё пулингиз чапроқ тушиб қолса борми, манзилингиз ёзилган бўлса ҳам, сизникилигини билса ҳам, қайта-қайта қўнғироқ қилса ҳам бошқа нарсангизни топа олмайсиз. Чунки одамлар бировнинг мулкидан келадиган лаънатдан кўра, шу нарсадан бойишга кўпроқ ишонишади. Кимдир бировнинг мулки ё бошқа нарсасига ҳасад қилиб юрса, кимдир олиб қўйиш пайида ҳам бўлади. Лекин ХУдо қаршисида ўз ризқини қирқаётганини билмайди. Боши муаммодан чиқмай қолганида эса: “Худойим, нима айбим учун?”-дейди. Айбдор ўзи, лекин бошқалар назарида у бечора бўлиши, Худо бефарқ туюлиши мумкин.

Худойим. Одамлар Сен билан ва бир-бирлари билан тўғри муносабатда бўлишлари учун Сен амрларингни бергансан. Дуо қил, амрларингни тушунай. Бажаришга истак, ҳаракат, куч бер, токи Сен дуо қиладиганлар қаторида бўлайин. Омин.    

УЙДА ҚОЛИНГ: 20КУН 5ДАҚИҚАЛИК САФАР- МУАММОЛАР ИЛДИЗИ

10. ХУДОДАН БОШҚА КИМСАГА Ё НАРСАГА УМИД ҚЎЙИШ, ИШОНИШ ЛАЪНАТИ

Одамзод қилаётган яна бир гуноҳ – бу умидини Худодан бошқа кимсаларга ё нарсаларга қўйишдир. Абитуриетлик давримда 4қиз олийгоҳда тайёрланар, баъзан репетитордан чиққандан сўнг суҳбатлашиб қолар эдик. Бир куни ким қаерга кирмоқчи экани ҳақида суҳбатлашдик. 2қиз: “Худо хохласа, мана бу ўқишга кирмоқчиман”,-дедик. Бир қизимиз: “Мен Худо хоҳласа ҳам, хоҳламаса ҳам шу йил Тиббиёт Олийгоҳига кираман”,- деди. Ичимдан титраб кетдим: “Қандай қилиб бундай дейди?” хаёлимда шу гапи билан йўлини ёпгандек, Худонинг қаҳри келиб кира олмайдигандек бўлди. Ўртоғим: “Унинг танкаси жуда кучли”,-деди. Имтиҳонлар бошланиб, мен йиқилдим, у қиз кирди. Шунда ХУдога ҳайрон қолдим. Келгуси йили мен Тиббиёт Олийгоҳига кирдим, лекин у қиз 1-курс 1-сессиясидан олийгоҳдан ҳайдалди. Тиббиёт олийгоҳига имтиҳон топширганлардан 20-30% ўқишга кирар эди, кирганлардан эса 1%дан ками ҳайдалар эди. У шу кичик фоизга кириб қолгани ғалати эмасми?  

Йермияҳ17:5-8.Раббий шундай дейди: “Инсонга умид қилаётган, ўзига вужудни таянч қилаётган ва Раббийдан юраги йироқлашаётган инсон лаънатидир.

6.У саҳродаги супургигул каби бўлади. Эзгулик келганида, у кўрмайди. У чўлдаги жазирама иссиқ жойларда, кимсасиз, ҳосилсиз ерда жойлашади.

7.Раббийга умид қилаётган ва таянчи Раббийда бўлган инсон дуо-баракатлидир.

8.Зеро у сув бўйида экилган ва оқимларда илдиз отадиган дарахт каби бўлади. Жазирама иссиқ келганида, у сезмайди. Унинг барглари яшил бўлиб тураверади. У қурғоқчилик пайтидан қўрқмайди ва ҳосил келтиришни тўхтатмайди.

Демак, таниш-билиш, пул, мансаб – бошқа нарсаларга умид қўйсак бунинг лаънати келади. Довуд подшоҳ –шоҳ бўлган, кўп имкониятларга эга бўлган, лекин шунда ҳам умидини жанговар, моддий кучига эмас, РАббийга қўйган, шу туфайли Раббийдан ҳимоя ва баракага эга бўлган:

Санолар 19:8-10: Баъзилар жанговар аравалари билан, баъзилар отлари билан, биз эса Раббий Худойимизнинг номи билан мақтанамиз.

9.Улар эгилдилар ва йиқилдилар, биз эса турдик ва тик турибмиз.

10.Ё, Раббий! Подшоҳни қутқаргин ва Сени чақирганимизда бизни эшитгин.

Биз ўзимизга ҳам, ўзгаларга ҳам ХУдо қадар умид қилишимиз ёки мақтанишимиз мумкин эмас. Чунки бизларда бор нарсаларнинг ҳаммаси ҳам Ундан. У олиб қўйса куч ҳам, донолик ҳам бир кунда йўқолади!

Бир боксчи жаҳон чемпиони бўлгач, рингга “Абадий” деб ёзилган кўйлакда чиқа бошлади. Мен энг кучлиман! Мен энг зўрман!-дея бошлади. 38ёшида Паркинсон касаллигига дучор бўлиб, қўллари титрашни бошлаганидан спортни тарк этишга мажбур бўлди. Бутун умр касаллик билан курашиб, алоҳидаланиб яшашга мажбур бўлди. Йермияҳ9:23-24. Раббий шундай дейди: “Доно ўз донолиги билан мақтанмасин, кучли ўз кучи билан мақтанмасин ва бой ўз бойлиги билан мақтанмасин,

24.бироқ мақтанувчи Мени англаши ва билиши билан, яъни, Мен ерда шафқат, суд ва ҳақиқатни амалга оширувчи Раббий эканимнинг билиши билан мақтансин, чунки Менга фақат шу маъқулдир”, ― дейди Раббий.

Фақат Раббий билан мақтанишимиз мумкин, бошқа ҳеч нима билан!!!

Ҳозирда коронавирус авж олаётган бир вақтда кўпчилик умидини вакцина топилиши, малҳам топилишига қўйган. Худо очса топилади, бўлмаса йўқ.

Рак муаммоси:CCТ тахминига кўра 20йил ичида рак касалига чалиниш ва ҳалок бўлиш ҳолати 2баробар ошади: янги касалланадиганлар 10млн.дан 20млн.га, ўлиш ҳолати 6млн.дан 12млн.га ошади. Бугунги кунларда бутун дунёда 14.000.000(млн)киши рак касаллигига чалинган, ҳар йили ракдан ўртача 8.200.000 нафар одам ҳалок бўлмоқда[13].

ОИТС муаммоси: 42млн киши касалланган. Ҳар йили 2,5млн. киши ВИЧдан ҳалок бўлади. Ҳар куни 6800киши юқтиради, 5700киши ҳалок бўлади[14].

Бу ҳақида статистик маълумотлар эълон қилинса-да, шов-шув бўлмайди, чунки ҳали давоси топилмагани учун кўнганмиз, шифокорлар изланишда. Коронавирусни енгиш учун ҳам Худога умид қилишимиз, соғларни асрашини, касалларни шифолашини, шифокорларга вакцина, малҳам топишга ёрдам беришини сўрашимиз лозим. Шунда ХУдонинг қудрати билан бу муаммодан чиқиб оламиз.

15апрелда коронавирусни юқтирганлар сони Ўзбекистонда 1275киши, ҳалок бўлганлар 4киши. ССТ сўнгги маълумотига кўра бугунги кунда, дунёда 1,84млн киши юқтирган, 117минг киши ҳалок бўлган[15].

Ибодат: ХУдойим, қайси вазиятларда инсонга ё нарсага таянганимни очгин. Сендан бошқага таянганим учун кечир, мен бошқа бундай қилмасликка қарор қиламан. Дуо қил, бундан буён юрагимни бундай гуноҳдан асрай, ишонганим, умид қилганим, мақтаганим фақат Сен бўлгин. Бошқаларни эса Сенинг номинг билан дуо қилай ва ҳурмат қилай. Омин.  

УЙДА ҚОЛИНГ: 20КУН 5ДАҚИҚАДАН САФАР

11.ХУДОНИНГ СЎЗИГА ҚЎЗ ТЕКИЗИШ ЖАЗОСИ

Худо Мусо пайғамбарга халқ бажариши учун амрлар бериш билан бирга, маъбад қурилиши, Худонинг сўзини сақлаш учун сандиқ қурилиши ҳақида ҳам амр беради. Маъбад 3қисмдан иборат бўлган. 1)Маъбад ҳовлиси – бу ерга Худонинг халқи кириши мумкин бўлган,  2)МУқаддасгоҳ – бу ерга фақат руҳонийлар кириши мумкин бўлган, 3)Муқаддаслар Муқаддаси. Бу ерга фақат олийруҳоний кириши мумкин бўлган. Бу ерда сандиқда Худонинг Сўзи сақланган ва Худонинг ҳузури бўлган.  Олийруҳоний покланиб, оёғига қўнғироқча ва занжир боғлаб кириши лозим бўлган. Чунки агар гуноҳи бўлса Муқаддаслар МУқаддасига кирган заҳоти, Худонинг ҳузурида йиқилиб ўлган, шунда қўнғироқча жарангламай қолган, уни ташқаридан занжир билан оёғидан тортиб чиқаришган. Чунки ҳатто руҳонийларнинг Муқаддаслар Муқаддасига киришга ҳаққи бўлмаган. Маъбад кўчаётган вақтда ҳам Худонинг Сўзи сақланаётган аҳд сандиғини муқаддасланган левитлар елкаларида кўтариб юришлари лозим бўлган, оддий халқнинг унга тегишга ҳаққи бўлмаган.

Шу билан бирга, ХУдо Мусо пайғамбар орқали огоҳлантирган: “Сизларга амр бераётган сўзларимга ҳеч нарса қўшманглар ва ундан олиб ташламанглар. Мен сизларга амр бераётган Раббий Худойингизнинг амрларини бажаринглар”(Қонунлар 4:2).

Йиллар ўтиб, Худонинг халқи Худога қарши гуноҳ қилиб яшайди. Шунда ХУдо душманлари уларга қарши кўтарилишига йўл қўяди. Душман халқни енга бошлайди. Шунда халқ ХУдо қаршисида тавба қилиш ўрнига: “ХУдонинг Сўзи солинган Аҳд Сандиғини жанг майдонига олиб келинглар”,-дейди(1Шоҳлар 4-боб). Улар: “Худо Ўз аҳд сандиғи ҳақи бизларга ғалаба беради”,-деб ўйлаган эди. Лекин ХУдо: Агар гуноҳ қилсанглар, душманларинг қўлига топшираман”,деган эди, шу учун ҳимоя қилмайди. Душман ХУдонинг халқини енгади ва Аҳд Сандиғини ҳам ўлжа сифатида олиб кетиб, ўз бутхоналарига қўядилар. Лекин эрталабга қарасалар бутлари ағанаб ётган бўлади. 2-куни кирсалар бутнинг боши, қўл, оёқлари Аҳд Сандиғи ёнида синиб ётган бўлади(1Шоҳлар 5-боб). РАббийнинг қўли филистимларга оғир келади ва Раббий уларни азобли ўсма яралар билан шикастлайди. ШУнда филистимликлар Аҳд Сандиғини қўшни вилоятга юборадилар, уларга ҳам ёшидан қарисигача ўсма яралар чиқади. Аҳд Сандиғини қаерга юборишса шундай бўлаверади. Шунда улар Аҳд сандиғини қурбонликлар билан Исроил халқининг ерига, Вефсамис деган жойга  қайтариб юборадилар(1Шоҳлар 6-боб).   Вефсамис аҳли қизиқиб Аҳд сандиғига қарайдилар, шунда халқдан эллик минг етмиш одам ўлади. Шунда Вефсамис халқи: “Ким Муқаддас Худонинг қаршисида тура олади?Буни қаерга юборайлик?”-дейди. Шундан сўнг халқ бутпарастликдан ХУдога қайтади. Йиллар ўтиб, подшоҳ Довуд Худонинг Аҳд сандиғини Йерусалимга кўчирмоқчи бўлади. Йўлда Аҳд Сандиғи қўйилган арава эгилади ва уни қўриқлаб кетаётган йигит Аҳд Сандиғи йиқилмасин деб, қўли билан тутиб қолмоқчи бўлади. Шу лаҳзада Худо уриб у ўлади(2Шоҳлар 6:7). Шундан сўнг подшоҳ Довуд Аҳд сандиғини қоидаси билан кўчириб ўтказади: левитлар, яъни Худонинг хизматчилари елкаларида кўтариб ўтказадилар, шоҳ Довуд ҳар 6қадамда қурбонлик келтиради.

Худонинг Сўзи самода абадий тасдиқлангандир(Санолар 118:89). Шу учун Муқаддас Ёзувни ерда ўзгартиришнинг иложи йўқ. ХУдонинг Сўзи Худонинг ҳимоясида, Худо Уни ўзгартирилишига йўл қўйиш нари турсин, тезроқ амалга ошиши учун бедор турибди: Шунда Раббий менга: ― Сен тўғри кўраяпсан. Зеро Мен Ўз сўзим устидан бедор турибман, токи у тезда амалга ошсин, ― деди(Йермияҳ 1:12).

Ўзгартиришга ҳаракат қилмоқчи бўлганларни эса Раббий бошидан огоҳлантирган: “Ушбу китобнинг башорат сўзларини эшитадиган ҳар бир кишига мен ҳам гувоҳлик бераман: Кимки буларга бирор нарсани қўшса, Худо унга бу китобда ёзилган яраларни қўшади.

19.Кимки бу башорат китобининг сўзларидан бирортасини олиб ташласа, Худо уни бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан маҳрум қилади”(Ваҳий 22:18-19).

Бунда ҳам гап Муқаддас Ёзувнинг китобини ўзгартириш ҳақида эмас, балки эшитганига қўшиб айтиш ёки эшитганларидан баъзиларини айтмаслик ҳақида кетяпти. Бунинг тасдиғини қуйидаги оятларда ҳам кўриш мумкин: “Сизларга ростини айтаман, еру осмон ўтмагунича ва ҳамма нарса амалга ошмагунича, қонундан бирор йота ҳам, бирор чизиқча ҳам ўчмайди.

19.Шундай қилиб, ким шу амрлардан энг кичигини бузиб, одамларга шундай ўргатса, у Осмон Шоҳлигида энг кичик деб аталади. Аммо ким буларни бажариб, бошқаларга ҳам ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк деб аталади(Матто 5:18-19).

 Демак, Эски Аҳд даврида Муқаддас Ёзув Муқаддаслар муқаддасида бўлган. Халқ ҳатто қарамоқчи бўлса ўлган. Янги Аҳд даврида Худо ҳар бир кишига Сўзни ўқиш имконини берган, бу учун бошидан илк мактублар кўпайтирилиб тарқатилган, фақат энди шарти Сўзни бузиб етказмасликдир. Агар Худонинг Сўзини ўқимаган бўлсак, ўзимиз билмасак У ҳақида эшитганларимизни айтмаслигимиз керак. Унга туҳмат қилишимиз, Уни ёмонлашимиз мумкин эмас. Уни бузиб таълим беришимиз, ёзилганидан бирор нарсани олиб ташлашимиз, ёки бирор нарса қўшишимиз керак эмас. Акс ҳолда, қўшганимиз учун Худо Миср яраларини қўшади, олиб ташлаганимиз учун жаннатга киришдан маҳрум қилади. Шу учун билмаган соҳага аралашмаган, янада яхшиси, Муқаддас Китобни шахсан ўқиб, ўрганиб билган нарсаларни тўғри таълим беришдир. Ўшанда Худонинг Шоҳлигида буюк одам аталамиз.

Ибодат: Худойим, Сўзингни нақадар эҳтиром қилишингни, бедор кузатаётганингни билмаганим учун кечир. Шу вақтгача МУқаддас Китоб ҳақида нотўғри фикрларни эшитган, қабул қилган, айтган бўлсам кечир. Дуо қил, билмаган соҳамга бундан буён аралашмай, токи жаннатингдан маҳрум  бўлмай ё Сен Мисрга юборганингдек ҳалок қилувчи балоларга йўлиқмай. Ёзувинг ҳақида кимлардандир эшитганларимга асосланиб нотўғри гапирмайин, шунча гапиргим келса, ўзим ўқиб, ўрганиб, Сўзингни  тўғри етказайки, Худо Шоҳлигида буюк одам бўлай. Омин.        

УЙДА ҚОЛИНГ: 20КУН 5ДАҚИҚАДАН САФАР- МУАММОЛАР ИЛДИЗИНИ ТОПИШ ВА БАРТАРАФ ҚИЛИШ

12.НОЛИШ ГУНОҲИ ВА ЖАЗОСИ

Мусо пайғамбар халқни Мисрдан олиб чиқиб саҳро орқали ваъда қилинган ерга олиб борар эди. Ҳар дафъа қийинчиликка дуч келганларида Мусо пайғамбар ибодат қилар эди, Худо жавоб берар эди, халқ эса нолир эди, Худо жазолар эди. Шундан воқеалардан бири Сонлар китобида берилган: “4.Эдом ерини четлаб ўтиш учун улар Ҳор тоғидан Қизил денгиз бўйлаб жўнаб кетдилар. Йўлда халқ тушкунликка тушди

5.ва халқ Худога ҳамда Мусога қарши сўзлаб деди: “Нима учун сизлар бизларни Мисрдан олиб чиқдингизлар, бу ерда саҳрода ўлишимиз учунми? Зеро бу ерда нон ҳам, сув ҳам йўқ ва бу жирканч нон бизнинг меъдамизга тегди”.

6.Шунда Раббий халққа заҳарли илонларни юборди ва улар одамларни чақди. Исроил халқидан кўпчилик ўлди.

7.Шу сабабли, халқ Мусонинг олдига келиб деди: “Биз Раббийга қарши ва сенга қарши гапириб гуноҳ қилдик. Раббийга ибодат қил, токи У биздан илонларни узоқлаштирсин”. Мусо халқ учун ибодат қилди.

8.Раббий Мусога деди: “Ўзингга илон ясагин ва уни байроқнинг устига қўйгин, илон чаққан ҳар бир киши унга қараганида тирик қолади”.

9.Мусо мис илон ясади ва уни байроқнинг устига қўйди. Агар кимнидир илон чақса, у мис илонга қараб тирик қолар эди”(Сонлар 21:4-9).

Офат пайдо бўлди. Илонлар чиқиб одамларни чақа бошлади. Уларнинг чақишидан одамлар ўлар эди. Бугун 3,4нафар. Эрта 10нафар, кейин кўпроқ ва ҳоказо. Четдан қараган, Худо қаерга қараяпти? Ахир табиий офатдан қариялар, аёллар, болалар ҳалок бўляптику?!-дейишлари мумкин эди. Лекин бу Худодан келган жазо эди. Бундай вазиятда илонларга қарши курашиш, бошқалар курашишга ёрдам бериши муаммони ечмас эди. Худодан келган офатни фақат Худо қайтариши мумкин. улар буни тушундилар. Тавба қилдилар ва Худо муаммони бартараф қилди.  

Бизлар ҳам ҳаммамиз йўлдамиз. Саҳродан ортга, Худонинг олдига қайтмоқдамиз. Йўлда халқ тушкунликка тушиши мумкин.  Етишмовчилик бўлганида ва манна жонга текканида халқнинг кўзига қуллик даврининг азоблари унутилиб Миср яхши кўриниб кетди. Бизларнинг ҳам олдинги азобларимиз унутилиб, қийинчилик вақтида нолишимиз мумкин. Худо нолишни илонлар юбориш билан жазолади. Нолиш гуноҳи жазоланади, шу учун карантиндан нолимаслигимиз, сабр қилишимиз лозим. Нимадир етишмас, нимадир ёки кимдир жонга теккандир, Худодан миннатдорчилик билан шу эҳтиёжимизни қондиришини сўрашимиз мумкин, лекин нолимаслигимиз керак.  Нолишга жазо келганида, халқ хатосини тушунди ва Мусонинг олдига келиб тавба қилди. Шунда Худодан даво келди. Мис илонга қараганларида шифо топар эдилар. Нега?  Худо Сўз айтди, мис илон эмас, Худонинг Сўзига имон шифолар эди. Худо халқнинг Унинг Сўзига ишонишга қайтиши, имон билан шифо топиши ва имон билан йўлни давом эттиришини истаган эди.

Кимлардир карантиндан норизо бўлиши мумкин. Мен шифокор сифатида айтаман: бу вирус янги, шу учун бизда унга қарши иммунитет йўқ. Шу учун карантин сақланмаса ҳамма юқтирар эди. Касаллик қандай кечиши организмга боғлиқ. Ҳар хонадонга касаллик кириб келганида эса одам ишлашни ҳам, овқатни ҳам ўйламас эди, тирик қолишни ўйлар эди. Шу учун давлатимиз халқ учун ғамхўрлик қилиб, карантин эълон қилиши, юқтирганларни ажратиб олиб, уларни даволаб, касалликни чегараш учундир. Бу давлатимизнинг ғамхўрлиги, шу учун бу ғамхўрликдан миннатдор бўлиб, етишмовчиликлар учун ибодат қилишимиз керак. Бу кунлар ўтиб кетади: фақат биз барака билан чиқамизми, жазо биланми юрак ҳолатимиз ва айтаётган сўзларимизга боғлиқ.  Келинг қарор қиламиз, бундан буён ҳаётимизда нима бўлишидан қатъий назар нолимаймиз. Чунки Худо нолишга эмас, имонли ибодатга жавоб беради.  

Ибодат: Худойим борлигингиз, Сўзингиз учун раҳмат. Сўзингиз бизлар учун харитадир. Дуо қилинг, ортингиздан бораётган йўлимизда тушкунликка тушмайлик, нолимайлик, етишмовчиликларда, бирор нарса жонга текса ибодат қилайлик.Сизга қарши, хизматчиларингизга қарши боришдан асранг. Имон билан ҳаракат қилиб, кўнглингизга маъқул ишларни қилайлик ва хизматингизда бўлайлик. Омин.  

Бугун 22апрелда коронавирус юқтирганлар сони Ўзбекистонда 1692киши, кеча 30киши юқтирган, 424киши тузалган, 7киши оламдан ўтган. ДУнё бўйича 2,3миллион киши юқтирган, 160минг киши ҳалок бўлган. ДУо қилайлик, соғлар юқтирмасин, касаллар шифо топсин, Худо шифокорларни дуо қилсин: ҳам бурчларини бажара олсинлар, ҳам ўзлари соғлом бўлсинлар. Омин.

РУХШОНА ИНОЯТ


[1] Сколько заболевших и умерших от коронавируса на 6апреля. https://yandex.uz/turbo?

[2] Коронавирус в Узбекистане, последние новости на 6апреля 2020г. https://yandex.com/new

[3] Про США Энциклопедия США. Prousa.info/religion  Кўрилди: 06.04.2020.

[4] Религии Зарубежной Европы. https://obrazovaka.ru/geografiya/religii-zarubezhnoy-evropy.html Кўрилди: 06.04.2020.

[5] Сколько заболевших и умерших от коронавируса на 7апреля. https://yandex.uz/turbo?

[6] В Узбекистане число зараженных коронавирусом достигло 472. https://yandex.uz/search

[7] За сутки в мире коронавирусом заразились более 82тысяч человек. http://yandex/news

[8] Газета.ru Количество безработных в мире достигло 192,7млн человек. http://yandex.uz/turbo

[9]11самых сильных и страшных природных катаклизмов. www.mostrated.ru/nature/a

[10] Сколько заболевших и умерших от коронавируса на 8апреля. http://yandex.uz/turbo?

[11] Коронавирус в Узбекистане за 8апреля 2020г. http://coronavirusstat.ru

[12] Людские потери второй мировой войны. https://yandex.uz/search

[13] Заболеваемость и смертность от рака в мире. Статистика смертности от рака. http://www.oncoforum.ru/

[14] Проблема СПИДа сегодня. http://yandex.uz/search

[15] В Узбекистане число заразивщихся коронавирусом достигло 1275человек. https://yandex.com/turb

[16] Риа новости Рия наука Ученые: число геев в США увеличилось в два раза за последние 25лет.  https://ria.ru/20160601/1441628369.html

Разработка сайта: BrainHayStack