Kategoriya

Милоддан олдинги Сўз

ЖАМОАТДА ЎРГАНИШ УЧУН ПАРЧАНИ ҚАНДАЙ ТАНЛАШ МУМКИН?

1Кор.14:26. Шунинг учун биродарлар, нима қилсак экан? Сизлар тўпланганингизда, ҳар бирингизда бирор қўшиқ борми ёки таълимот, ёки тил борми, ёки ваҳий, ёки бирор талқин қилиш борми – буларнинг ҳаммаси Жамоатни барпо қилиш учун бўлсин.

Хулоса: Раббий шогирдларининг тўпланиб туришини истайди. Тўпланганда бирга сўз ўрганишини, Худони улуғлашини, бу билан бир-бирининг имонини барпо қилишини истайди.

1)Жамоатда бўлишиш учун парчани аввало жамоатнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб танлаш керак. Масалан, оилаларда муносабатларда муаммо бор. Айнан имонлилар орасидаги муносабатлар қандай бўлиши лозимлиги ҳақидаги парчаларни ўргана бошлайсиз, қўллай бошлайсиз ва натижа кела бошлайди. Худди шунингдек, жамоатда кўпайиш бўлмаса, кўпайиш ҳақидаги парчаларни ўрганиб, қўллайсиз. Худо ҳақида, Нажоткор ҳақида, МУқаддас РУҳ ҳақида, хуллас жамоатни ўстирадиган ва қувватлайдиган парчаларни ўрганиш мумкин.

2)Жамиятнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда танлаш лозим.     Масалан, атрофингизда беморлар, ёвуз руҳга чалинганлар бор. Одамлар келиб, улар учун ибодат қилишингизни сўрашяпти. Сизда эса Муқаддас РУҳ инъомлари, мўъжизалар ва шифолашлар ҳали ишламаяпти. Шунда жамоатга масъул одамлар сифатида шу парчаларни жамоат билан ўрганишга қарор қиласизлар ва ўргана бошлайсизлар. Албатта, натижа бўлади!

3)Масиҳийлик таълимоти асослари яъни пойдеворини ўтиш лозим. Ёзувни қимматбаҳо тошлар конига қиёс қилса бўлади. Сизнинг вазифангиз уларни шодаларга тақсимлаш. Шундай қилиб, Имон ҳақида, Худо ҳақида, шунингдек, имон йўлида муҳим бўлган нарсалар ҳақида Ёзув нима дейишини ўрганиб, шунга асосланиб таълимот тузилади. Ҳар бир масиҳий ўз таълимоти пойдеворини ўрганиб олади ва қўллай бошлайди, натижада баракалар кела бошлайди.

Хулоса: Мақсад қўйиб ҳаракат қилиш, бизни ўлик нуқтадан олға итаради ва натижага эришишимизга, ҳосил олишимизга ёрдам беради. Чўпонлик юрагига эга бўлишимиз ва чўпонлар вазифаларини ўрганиб қўллашимиз одамларга хизматимиз сифатини оширади, натижада ҳосилимиз боқий бўлади. Шогирдлар учрашувида ўтган учрашувдаги қилган қарорингизни қандай бажардингиз саволига жавоб сўраш, имонлиларда ўз устида ишлашга, ўзгаришга туртки бўлади ва барака келтиради. Кимга хушхабар айтдингиз саволига жавоб, доимо хушхабар айтишимиз лозимлигини эслатиб туради ва ичкаридан ташқарига чиқишимизга ёрдам беради. Натижада сўз тарқалиб ҳосил келтиради. Жамоатда ўрганиш учун парчани қандай танлашни билишимиз мавзу танлашга мақсад ва етуклик билан ёндашишга ёрдам беради ва жиддий масиҳийлар тарбиялашга ёрдам беради. Қўллайлик ва натижасини кўрайлик.

Ибодат: Раббий, борлигинг, Сўзинг учун раҳмат. Дуо қил, бажарувчилар бўлайлик ва бу орқали баракали бўлайлик. Исо Масиҳ номи билан: Омин.  

3.ШОГИРДЛАР УЧРАШУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1Кор.14:26. Шунинг учун биродарлар, нима қилсак экан? Сизлар тўпланганингизда, ҳар бирингизда бирор қўшиқ борми ёки таълимот, ёки тил борми, ёки ваҳий, ёки бирор талқин қилиш борми – буларнинг ҳаммаси Жамоатни барпо қилиш учун бўлсин.

Хулоса: Раббий шогирдларининг тўпланиб туришини истайди. Тўпланганда бирга сўз ўрганишини, Худони улуғлашини, бу билан бир-бирининг имонини барпо қилишини истайди.

Шогирдлар учрашуви саволлари:

Биз билган саволлар.

1)Нима учун миннатдорсиз?

2)Биз ибодат қилишимиз ва ёрдам беришимиз мумкин бўлган қандай эҳтиёжингиз бор?

3)Яқинингизнинг биз ибодат  қилишимиз ва ёрдам беришимиз мумкин бўлган қандай эҳтиёжи бор?

4)Охирги Ёзув ўрганиб қилган қарорингизни қандай бажардингиз?

5)Ким билан бўлишдингиз?

Янги парчани ўрганиш ва 2саволга жавоб бериш:

1)Бу парча нима ҳақида ва қандай қарор қиласиз?

2)Ким билан бўлишасиз?

ЭНДИ БУНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНИ:

1)Нима учун миннатдорсиз?

2)Биз ибодат қилишимиз ва ёрдам беришимиз мумкин бўлган қандай эҳтиёжингиз бор?

3)Яқинингизнинг биз ибодат  қилишимиз ва ёрдам беришимиз мумкин бўлган қандай эҳтиёжи бор?

4)Охирги марта учрашувда Ёзув ўрганиб қилган қарорингизни қандай бажардингиз?

5)Хушхабарни ким билан бўлишдингиз?

6)Янги парча ўрганиб қуйидаги саволларга жавоб беринг: Бу парчада Худо ҳақида нима ўргандингиз?

7)Бу парчадан одамлар ҳақида нима ўргандингиз?

Хизматчилар учун қўшимча савол: Бу парчадан хизматчилар ҳақида нима ўргандингиз?

 Қўлланглар, гуруҳда қарор қабул қилиб, бажариб, ўзгариш осонроқ бўлади ва қарор қилганда хушхабар бўлишиш осонроқ бўлади.

2.ХУШХАБАРЧИДАН ЧЎПОНГА ЎСИБ БОРИШ

1Тимотий 3:1. Бу сўз тўғри: агар ким Жамоатнинг нозири бўлишни истаса, хайрли ишни истаган бўлади.

Жамоатда кўпчилик ким орқалидир имонга келган, лекин ҳозир унинг шогирди эмас. Бунинг сабаби 2та: хушхабарчиларда чўпонлик билими ва тажрибасининг бўлмаганлиги ва чўпон юраги бўлмаганлиги.

Масиҳ ҳосил келтиришимизни, ҳосилимиз боқий қолишини истайди. Бу учун биз уларни шогирд қилишимиз ва хизматчи даражасига кўтаришимиз керак. Унгача ва ундан кейин алоқани сақлаб қолишга уринишимиз керак.

Чўпон юраги – ота юраги.

Ҳақиқий ота фарзандини шартсиз севги билан севади. Фарзанд нима хато қилса кечиришга тайёр бўлади. Уни ўқитади, озиқлантиради, ҳимоя қилади. Бола қайсар бўлса у учун ибодат қилади, бағрикенглик билан итоатли муносабатга қайтишини кутади, очиқлик даражасида маслаҳат ва ёрдам беради.

Чўпонлик билими ва тажрибаси:

Чўпон Худо ва қўзи орасидаги воситачи. У қўзи учун ибодат қилади ва унга Худонинг Сўзини ўргатиб, Худо билан боғлаб қўяди. Худонинг ғамхўрлигини, барасини ва ҳимоясини қўзига намоён қилади. Қўзи итоатсиз, қайсар бўлганида, тушунтириш ишларини олиб боради ва Ёзувда кўрсатилган чеклашларда тутади.

Раббий чўпонлик масъулиятини юклаётган одамлар чўпонлар ҳақида материаллар ўқиб, семинарларда қатнашиб, ўз билим ва тажрибаларини оширишлари ва амалда қўллашлари лозим. 

1.МАҚСАД ҚЎЙИБ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

Ҳикматлар 4:26-27.

26. Оёқларинг юрадиган йўлни пухта ўйла ва барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин, 27. ўнгга ҳам, чапга ҳам ўгирилмагин; оёқларингни ёвузликдан йироқ қилгин.

Хулоса: Раббий ҳаётимизда, ишимизда, хизматимизда, Худо билан муносабатларимизда юрадиган йўлимизни олдин ўйлаб олишимизни истайди. Қарор қилгач, тебранмай, мустаҳкам ҳаракат қилишимизни ва бу йўлдан ҳеч қаерга оғмаслигимизни, яна гуноҳдан йироқ юришимизни айтади.

Агар ҳаёт оқими билан оқаверсак  ҳеч нарсага эришмаймиз, лекин мақсад қўйиб, режалаштириб ҳаракат қилсак – қўйилган мақсадларга эришамиз. Бу билан бу дунёда ҳосилга ва баракага, у дунёда мукофотга эга бўламиз! Азизлар, бу ҳақида бош қотиринг, бу қўшимча мия ҳужайралари ривожланишига туртки бўлади ва биз ақллироқ бўламиз. Дунёда энг ақлли халқ ким? Тўғри, Худонинг халқи. Чунки улар руҳий ва ақлий меҳнатга кўпроқ вақт сарфлашади. Уларга тақлид қилинг ва уларнинг натижасига эга бўласиз.

 Вақт олиб, ёзиб чиқинг: нималарга эришдингиз ва келаси йилда нималарга эришмоқчисиз?  Агар буни ибодат билан, яна рўза билан Худодан сўраб қилсангиз янада зўр бўлади. Чунки Худо бизларга тайёрлаб қўйган нарсаларни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, у одам юрагига ҳам келмаган. Бизга эса буларни Худойимиз МУқаддас Руҳ билан очади(1Кор.2:9).

Разработка сайта: BrainHayStack