Бу мақолада мўъжизавий ҳаёт ва хизмат калити бўлмиш – Масиҳда жо бўлиш нима эканини Худонинг Сўзидан таҳлил қиламиз.
1Юҳанно 2-боб. Ўқидим. 5.Кимки Унинг Сўзига риоя қилса, у одамда Худонинг севгиси ҳақиқатан камолга етган бўлади. Ана шундан биз Унда жо эканимизни биламиз. 6.Кимки мен Унда жо бўлмоқдаман деб айтса, Масиҳ қандай юрган бўлса, у ҳам шундай юриши керак. 22.Исонинг Масиҳ эканлигини инкор этадиган киши ёлғончи бўлмаса, унда ким ёлғончи? Бу – Отани ва Ўғилни инкор этувчи Масиҳнинг мухолифидир. 27.Бироқ Худодан олган мойланиш сизларда бор экан, сизларга бировнинг уқтиришининг ҳожати йўқдир. Лекин шу мойланишнинг ўзи сизларга ҳамма нарсани ўргатганидек, бу эса ёлғон эмас, балки ҳақиқатдир, шундай қилиб, у сизларга ўргатганидек, Масиҳда бўлинглар. 28.Ҳа, фарзандларим, Масиҳда жо бўлинглар, токи У зоҳир бўлганида, дадил бўлайлик ва Унинг олдида уятда қолмайлик.
Нима билдим? Худо ҳақида: 1)Худодан олган мойланиш бор(27). 2)Мойланиш Масиҳда бўлишни ўргатади(27).
Одамлар ҳақида: 1)Худонинг Сўзига риоя қилганларда севгиси камолга етган бўлади(5). 2)Шунда Унда жо бўламиз(5). 3)Унда жо бўлаяпман деб ўйлаган одам Масиҳдек юриши керак(6). 4)Исонинг Масиҳ эканини инкор этадиган ёлғончидир(22). 5)БУ Отани ва Ўғилни инкор қилувчи Масиҳнинг мухолифидир(22). 6)Масиҳда жо бўлсак – У зоҳир бўлганида дадил бўламиз ва уятда қолмаймиз(28).
Хулоса: Сўзга риоя қилиш учун Уни ўқиш, ўз ҳаётини Сўзга бўйсундириш керак. бу дегани – одатийдагидек ҳаракат қилмайман, балки ибодат қилиб, куч олиб, бошқача, Худо истаганидек ҳаракат қиламан. Бу ўз устида доимо ишлашни талаб қилади. Агар шундай ўз устимизда ишласак- ҳаётимиз ва хизматимизда Худонинг шуҳратини кўрамиз! Худони севганларгина Унинг амрларига риоя қилишади, шунга қараб ким Раббийни қанча севишини билиб олиш мумкин. Сўзга бўйсунганимиз сари Унда жо бўла борамиз. Масиҳ қандай юрган эди? Муқаддасликда, ҳақликда, севгида, Худо билан мулоқотда, Худога тўлиқ бағишланишда, Худога ва одамларга хизматда. Агар Масиҳда жо бўляпман деб ўйласак биз ҳам шундай юришимиз керак. Масиҳ -мойланган дегани. Раббий Исо одамларни нажотга келтириш учун мойланган эди. Раббий Исонинг нажоткор эканини рад қиладиганларни Ёзув ёлғончилигини фош қилмоқда. Уларни Масиҳнинг мухолифи, яъни душманининг руҳи бошқармоқда. Худонинг Сўзини тушуниш, ҳақиқатни англаш учун ҳар бир имонлига мойланиш берилган. Бу мойланиш Масиҳга жо бўлишга етаклайди. Дунёни севсак, танамизни севсак Масиҳда жо бўла олмаймиз. Лекин Раббийни севсак Масиҳда жо бўламиз ва У келганида дадилликка эга бўламиз ҳамда уятда қолмаймиз.
2қарор: 1)Сўзга бўйсуниб, Масиҳда жо бўламан. 2)Бу ҳақида фарзандларимга айтиб бераман.
Ибодат: Раббий, борлигингиз, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, Сўзингизга риоя қилайлик, Худонинг севгиси бизларда камолга етсин. Шундан Сизда жо эканимиз билинсин. Масиҳ юргандек муқаддасликда, севгида, ҳақликда, Худони излашда ва одамларга хизматда юрайлик. Ёлғончиларни, Масиҳнинг мухолифи бошқараётган одамларни осон танийлик. Худо берган мойланишни ҳис қилайлик, биров уқтиришини кутмасдан мухолифни таниб рад қилайлик. Мойланиш ўргатишига диққат қилайлик ва амал қилайлик, Масиҳда жо бўлайлик, токи Масиҳ зоҳир бўлганида дадил бўлайлик ва уятда қолмайлик. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
Сиз нима қарор қиласиз ва ким билан бўлишасиз?
Дебора Иноятова
07.06.2021.