Кириш: Фақат шогирд устозини яхши билиши ва устозининг ишларини такрорлай олиши мумкин. Шу учун Масиҳ шогирд орттирган эди, шогирдларини ҳам шогирд орттиришга юборди. Лекин ҳамма ҳам шогирд бўлишни истамайди. Кимгадир ялқовлик, кимгадир дунёни севиш, кимгадир гуноҳни севиш ҳалақит беради. Ёзув эса бунга қарши ўлароқ ҳар биримизни Сўзни ўрганиш ва бажаришга даъват қилади. Шунда ҳаракат қилаётганлар орқали Муқаддас Руҳ Ўзини намоён қилади.
Мен шогирдчиликни ипак қуртининг капалакка айланишига қиёслайман. Ипак қурти ўзгармаса, пилла ичида қолиб кетса, бўғилиб ўлади. Лекин ўзгариши натижасида капалакка айланади ва учиб кетади, унинг иккинчи ҳаёти бошланади.
Масиҳийлар ҳам дунёвий ҳаётлари ва ишларидан кўтарилиб, масиҳ ортидан боришга интилмас эканлар, ҳаётларини ўзгармайди, ерда, муҳтожликда судралиб юришга мажбур бўлади. Бир куни шу дунёвий ҳаёт уларни ўлдиради. Шогирдлар эса руҳ изми билан яшай бошлайдилар, уларнинг руҳий қанотлари пайдо бўлади ва улар Раббий ортидан уча бошлайдилар. Раббий уларга ҳамроҳ бўлади!!!
Қуйидаги парчани ўрганиб, шогирдлик нархини билиб оламиз.
Луқо 9:23. Кейин барча одамларга деди: “Агар ким Менинг ортимдан юришни хоҳласа, ўзидан воз кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, Менга эргашсин.
Нима 3нарса талаб қилинмоқда?
1)Ўзидан воз кечсин.
2)ҳар куни ўз хочини кўтарсин.
3)Менга эргашсин.
Бироз ўйлаб, жавоб ёзинг: сиз буларни қандай тушунасиз?
1)Раббийнинг йўли ва мен ўзим истаган йўл, бошқа -бошқа. Токи мен ўз йўлимдан юришни истар эканман Раббий ортидан бора олмайман. Шу учун ўз йўлимни қолдириб, Раббий ортидан боришим керак. Шогирдлар учун бу балиқчиликни қолдириб, Масиҳ ортидан изма-из юриш эди. Ҳаворий Повул учун диндорлигини қолдириб, шогирдларга қўшилиш эди ва ҳок.
2)Тирик эканмиз мукаммаллашамиз. Қандайдир гуноҳкор истаклар пайдо бўлиб, бизни чорлайди. Биз уларни хочга михлашимиз керак. бу кўпроқ ўз характери устида ишлаш соҳасига тегишли бўлади. Масалан, жаҳлланишни хочга михлаш, хасисликни, масъулиятсизликни, ўзбилармонликни, итоатсизликни ва ҳок.
3)Раббий доим ҳаракатда. Руҳий машғулотлар ёрдамида Раббий қаерда ҳаракат қилаётганини ҳис қилиб, Унинг ортидан бориш керак.
Энди самимий жавоб бериб, ёзиб қўйинг: Қайси бирига сиз тайёрсиз?
1)Ўз йўлимни қолдириб Раббийнинг йўлидан юришга.
2)Ҳар куни хочимни олишга.
3)Раббий ортидан боришга.
ШОГИРДЛИК БАРАКАЛАРИ:
Қуйидаги парчаларни ўқиб, қандай баракалар ваъда берилганини ёзинг.
1)Матто 19:27-30. 27 .Шунда Петъор Унга жавобан: – Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сенинг ортингдан эргашдик. Биз энди нимага эга бўламиз? – деди.
28 Исо эса уларга деди: – Сизларга ростини айтаман, сизлар – Менинг ортимдан эргашганлар – янги оламда, Инсон Ўғли тахтда Ўз шуҳратида ўтирганида, сизлар ҳам ўн икки тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласини ҳукм қиласизлар.
29 Менинг номим учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-бола ёки ер-мулкини ташлаб кетган ҳар бир одам булардан юз марта кўпроғини олади ва абадий ҳаётни мерос қилиб олади.
30 Зотан кўплаб биринчи бўлганлар охирги, охиргилар эса биринчи бўладилар.
Тахтга ўтирамиз, ҳукм қиламиз.
2) Юҳанно 15:15. Энди Мен сизларни қулларим деб атамайман, чунки қул, унинг хўжайини нима қилаётганини билмайди. Аммо Мен сизларни дўстларим деб атадим, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани Мен сизларга маълум қилдим.
Шогирдларни Масиҳ Ўз дўстлари қилади.
3)2Тимотий 4:2.Сўзни воизлик қилгин, бу ишда қулай фурсатми, фурсат эмасми, саботли бўлгин. Фош қилгин, тақиқлагин, бутун сабр-тоқат билан таълим бериб насиҳат қилгин…
6 Мен энди қурбон бўлмоқдаман ва бу дунёдан ўтиш вақтим келди.
7 Мен яхши жанг билан жанг қилдим, ўз масофамни тугатдим, имонимни сақладим.
8 Энди эса мен учун ҳақлик тожи тайёр турибди. Ҳақ ҳукм қилувчи Раббий ўша куни шу тожни менга беради. Фақатгина менга эмас, балки Унинг намоён бўлишини севадиганларнинг ҳаммасига ҳам беради.
Раббий тож кийдиради.
БУ баракалар сиз учун нимани англатади?
Руҳий дунёга дахлдорликни, руҳий дунёда ўз шарафли ўрним борлигини.
НИМА ШОГИРД БЎЛИШИМИЗГА ХАЛАҚИТ БЕРИШИ МУМКИН?
Дунёни севиш.
2Тимотий 4:9. Менинг олдимга тезроқ келишга ҳаракат қилгин.
10. Чунки Димас бу дунёни севиб қолиб, мени тарк этди ва Фессалоника шаҳрига кетди. Крискен Галатияга, Титус Далматияга кетди.
Гуноҳни севиш.
Филиппиликларга 3:17. Биродарлар, менга тақлид қилинглар ва бизнинг намунамиз бўйича ҳаракат қиладиганларга қаранглар.
18. Чунки кўп одамлар Масиҳ хочининг душманлари каби яшаяптилар. Мен сизларга улар ҳақида тез-тез айтиб турар эдим, энди ҳатто кўз ёшим билан гапираяпман.
19 Уларнинг охирати – ҳалокат, уларнинг худоси – қорин, уларнинг шуҳрати – уларнинг шармандалигидадир. Улар ердаги нарсалар ҳақида фикр юритадилар.
20 Бизнинг фуқаролигимиз эса – осмондадир. Биз у ердан Нажоткор Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутмоқдамиз.
Бундан ўзимизни асрашимиз учун нима қилишимиз керак?
1Тимотий 6:12-14. Сен эса, эй, Худонинг одами, булардан қочгин, аксинча, ҳақлик, художўйлик, имон, севги, сабр-тоқат ва мулойимликнинг пайидан бўлгин.
12. Имоннинг яхши жанги билан жанг қилгин. Абадий ҳаётни ушлаб тургин, чунки сен шунга даъват этилгансан ва яхши эътирофни кўп гувоҳлар олдида эътироф этгансан. 13.
Ҳамма нарсага ҳаёт берувчи Худонинг олдида ва Понтий Пилат ҳузурида яхши эътироф билан гувоҳлик берган Исо Масиҳнинг олдида сенга буюраман: 14.
Бизнинг Раббимиз Исо Масиҳ зоҳир бўлгунича, амрни бенуқсон ва беғубор сақлагин.
Характеримизда Руҳ ҳосилларини шакллантириш пайидан бўлишимиз керак. имонга қарши нарсалар билан курашишимиз керак. абадий ҳаётни маҳкам тутишимиз керак. Амрни бенуқсон сақлашимиз, яъни унга амал қилишимиз, уни ўзимизга мос қилиб талқин қилмаслик ва қўлламаслик.
Хулоса: Раббий Ўзининг топшириғини фақат шогирдлар бажар олишини тушунган. Чунки шогирдгина кўп вақтини устоз олдида ўтказади, шогирди қандай ишлаётганини кўради, тақлид қилади ва унинг ишини қайтара олади. Буюк Амр ва Буюк Топшириқни бажаришнинг йўли – Масиҳнинг шогирди бўлишдир. Шогирд бўлиш ипак қуртининг капалакка айланишидек. Агар ипак қурти капалакка айланиб учиб кетмаса, пилла ичида ўлади. Масиҳий ҳам ерлик, дунёвий ҳаётдан кечиб, руҳ изми билан яшай бошламаса, ўзгариб, руҳий дунёда парвоз қилмаса дунёвий ҳаёт ичра ҳалок бўлади. Шогирд бўлишнинг нархи – ўзидан кечиш, ҳар куни хочини олиш ва Масиҳ ортидан юришдир. Баракаси эса: Масиҳ ёнида тахтда ўтириш, ҳукм қилиш, тож кийдирилиш, бу дунёда қурбон қилган нарсаларининг 100баробар қайтарилиши, у дунёда абадий ҳаётдир. Шу учун ерлик, дунёвий ҳаётга берилмасдан ўзимизда руҳ ҳосилларини ривожлантириш, имон жанги билан курашиш, абадий ҳаётни тутиб туриш, муқаддасланиш ва мукаммалланиш пайидан бўлишимиз лозим.
Ибодат: Раббий, борлигингиз учун, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, шогирд бўлишни истайлик. Дуо қилинг, ўзимиздан кечайлик, ҳар куни хочимизни олайлик, Сизнинг ортингиздан юрайлик. Руҳ ҳосилларини ўзимизда етиштирайлик, имон жанги билан жанг қилайлик, абадий ҳаётни тутиб турайлик, тобора муқаддасланайлик ва мукаммаллашайлик. Сизнинг қудратингиз ва шуҳратингиз, севгингиз биз орқали намоён бўлсин. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
Иноят Исохонова.
16.06.2021.