Азизлар, болаларнинг юраги даладек гап. Агар бизлар юрагига Худонинг Сўзини эксак -эртага руҳи улғайиб ижобий ҳосиллар оламиз. Бу Худога, ота-онасига, атрофдагиларига севги, тўғрилик, хушмуомалалик, кучлилик ва ҳок. Агар болаларимизга Худонинг Сўзини экишга вақтимиз етмаса, истагимиз бўлмаса – шайтон ўзининг салбий уруғларини экади. Булар меҳрсизлик, қайсарлик, одамовилик, қўполлик, жанжалкашлик, масъулиятсизлик ва ҳок.
Агар эрта яхши ҳосил олайин десангиз, бугун болаларингиз қалбига Худонинг Сўзини экишни севинг. Бу учун вақт ажратинг, куч сарфланг. Шунда бошқалар азобда бўлган вақтда сиз роҳатда бўласиз!!!
Ҳикматлар 22:6. 6. Болани йўлининг бошида тарбия қил, шунда қариганида ҳам ундан озмайди.
Аввало, Худо фарзандимизга Унинг Сўзини ўргатишимизни амр қилган.
Қонуннинг такрорланиши 6:4-9.
4. Эшит, эй, Исроил! Бизнинг Раббий Худойимиз ―ягона Раббийдир!
5. Раббий Худойингни бутун қалбинг билан, бутун жонинг ва бутун кучинг билан севгин.
6. Мен сенга бугун амр бераётган ушбу сўзлар юрагингда бўлсин.
7. Буларни фарзандларингга уқдиргин, булар ҳақида уйингда ўтирганингда ҳам, йўлда юрганингда ҳам, ётганингда ҳам ва турганингда ҳам гапириб тургин.
8. Бу сўзларни қўлингга белги сифатида боғлаб қўйгин ва булар пешаналарингга пешанабоғдек бўлсин.
9. Бу сўзларни уйингнинг ёндорларига ва дарвозаларингга ёзиб қўйгин.
Ҳар бир мавзуни олдин ўзингиз ўқиб чиқинг, дарсга оид расм чизиш, саҳна кўриниши, ўйин тайёрланг. Шундай ўтингки, болаларга қизиқ бўлсин ва ёдида қолсин. Ҳар бир дарсни Муқаддас Руҳ мойлаши учун ибодат қилинг.
Қани, кетдик: