Йермияҳ 29:11-14. “11. Фақат Мен сизлар ҳақингиздаги мақсадларимни биламан, – дейди Раббий, – булар сизларга келажак ва умид бериш учун ёвузликка эмас, эзгуликка бўлган мақсадлардир.
12. Сизлар келиб, Мени чорлайсизлар ва ибодат қиласизлар, шунда Мен сизларни эшитаман.
13. Сизлар Мени излайсизлар ва агарда бутун юрагингиз билан изласангизлар Мени топасизлар.
14. Шунингдек, Мен сизлар томонингиздан топиламан, – дейди Раббий. – Сизларни асирликдан қайтараман ва Мен сизларни қувиб юборган барча халқларнинг орасидан ҳамда барча жойлардан йиғиб оламан. Мен сизларни қаердан кўчирган бўлсам ўша жойга қайтараман», – дейди Раббий”.
Азизлар, анчадан буён Муқаддас Руҳ кучи қуйилиши учун изланишдаман.
Кеча шу учун рўза тутдим, энди рўзаларни кўпайтирмоқчи ва кучайтирмоқчиман.
Кеча шундай ваҳиф олдим: тушкунлик руҳи имонлиларга босим ўтказмоқда, шу учун улар руҳий машғулотлар қилишда, хизмат қилишда муваффақият қозонишларига умид қилмай қила оладиган ишлари билан шуғулланмоқдалар.
Мен тушкунлик руҳи кетиши ва МУқаддас РУҳ қуйилиши учун ибодат қилдим.
Яна шогирдчиликнинг осон йўлини тушунтириш лозимлигини тушундим.
Ҳар биримиз руҳ, жон ва танамиз. Ҳар куни руҳда, жонда ва танада ривожланиш учун машғулотлар қилишимиз лозим, шунда кучли бўламиз.
Ҳар куни ҳар 3йўналишда вақт ва куч ажратинг, шунда Худонинг ҳузури, баракаси ва ҳимояси сизга ва оилангизга ёр бўлади. “Менга яқинлашинглар ва Мен сизларга яқинлашаман”, дейди Раббий Ёқуб 8:4да.
Имонли сифатида: 1) ҳар куни камида 1боб Худонинг Сўзини ўқиб, мулоҳаза қилинг, бажаришга қарор қилиб бажаринг. Агар МУқаддас Китобни тўлиқ ўқиб чиқмаган бўлсангиз, 1бошдан бошлаб ҳар куни 1бобдан ўқинг. Агар ўқиб чиққан бўлсангиз ўқув режасига билан ўқинг. Ўқув режаси керак бўлса сўранг, беришим мумкин.
2)ҲАр куни ибодат қилинг. ХУдони излаш ибодати, Раббий ибодати ва ҳок.
3)Ҳар куни хамду сано куйланг. Интернетдан олишингиз мумкин.
4)Шогирдлар учрашуви. Ўзингизда етакчилик қобилиятини ривожлантиринг. Атрофингиздагилар учун ибодат қилиб, ҳафтасида камида 1марта шогирдлар учрашуви ўтишга руҳлантиринг. Унда бирга жамоатингиз учун муҳим оятларни ўрганинглар ёки ўзингиз ўқиган Сўзларингизни бўлишиб, руҳий ўсишингиз ва оилангиз эҳтиёжлари учун бирга ибодат қилинг.
5)Имон билан бўлишиш. Атрофингиздаги абадий ўлимга, дўзахга кетаётганлар учун Худодан севги сўраб, юраги очиқлар билан жаннатга йўлни бўлишинг. НАжот сўзи бу тирик уруғ. Қачон, қандай ҳосил беришини билмаймиз, лекин эксак, бир куни албатта ҳосил беради!!!
Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, агар руҳий машғулотлар қилиб ва хизмат қилиб, ХУдога ҳар кунимиздан ўрин берсак, У бизларни юксалтиради! Ўзимиз чиқа олмайдиган чўққиларга олиб чиқади. ШУ учун ҳаракат қилайлик.