Масиҳийлик ҳам мактабдек гап. Мактабда аълочилар ва сустроқлар бўлганидек, масиҳийликда ҳам Масиҳ талабларини ўрганиб, бажариб, барака олиб яшайдиганлар бор, булар амалий масиҳийлардир. Шунингдек, руҳий машғулотларга сустроқлар бор. Афсус улар баракалардан маҳрум яшашади. Чунки шартсиз ва шартли баракалар мавжуд.
Масалан, нажотни бизлар шунчаки имон билан қабул қиламиз, у учун меҳнат қилмаймиз. Эфесликларга 2:8-9.Чунки сизлар имонингиз орқали иноят билан нажот топдингизлар. Бу эса сизлардан эмас, балки Худонинг инъомидир;
9.бу – савоб ишларингиз туфайли эмас, токи ҳеч ким мақтанмасин.
Лекин моддий баракаларни хизмат ва меҳнат орқали оламиз.
Аюб 1:10. Уни, унинг уйини ва унинг барча нарсаларининг атрофини тўсиқ билан ўраган Сен эмасми? Сен унинг қўлларининг ишини дуо қилдинг ва унинг мол-мулки ер юзи бўйлаб тарқалмоқда.
Чиқиш 23:25. Фақат Раббий Худойингизга хизмат қилинглар ва Мен нон-сувингизни дуо қиламан ҳамда орангиздан хасталикларни йўқ қиламан.
Руҳий баракаларни руҳий машғулотлар орқали оламиз:
Менга яқинлашинглар ва Мен сизларга яқинлашаман. Яъни ХУдо бизга яқинлашиши учун биз Унга ибодатда яқинлашишимиз керак. Ёқуб 4:8. Худога яқинлашинглар ва У сизларга яқинлашади. Эй, гуноҳкорлар, қўлларингизни тозаланглар! Эй, фикрида иккиланаётганлар, юракларингизни покланглар!
Сўзимни туну кун ўрганинглар ва қўлланглар, шунда донолик, муваффақият, узоқ умр, кўпайиш ва ер бераман. (Йешуа Нун ўғли 1:8; Қонунлар 8:1).
Шу учун келинглар, қуйидаги “Амалий масиҳийлик” курсини қунт билан ўрганиб қўллаймиз, Худонинг талабларини билиб бажарамиз ва тайёрлаб қўйган баракаларига эга бўламиз!!!
Рухшона Иноят