Бизлардан камчилигимиз англайдиган руҳий қонун шуки- бизнинг эътирофимиз, бизни бошқаради.
Биз эътироф сўзини ишлатганимизда, одамлар одатда гуноҳни эътироф этиш хақида гап кетяпти деб ўйлашади. Библия:»Агар гунохларимизни эътироф этсак, У содиқ ва Хақ бўлгани учун бизнинг гунохларимизни кечириб, бизни хар қандай нохақликдан поклайди»(1 Юҳ.1:9),- дейди. Лекин бу эътирофнинг салбий томонидир. Библия кўпроқ эътирофнинг ижобий томони – имонимизнинг эътирофи ҳақида сўзлайди. Шундай қилиб, агар сен Исони Раббим деб, ўз оғзинг билан эътироф этсанг ва Худо Уни ўликлардан тирилтирганига ўз юрагинг билан ишнсанг, нажот топасан.
Чунки инсон ҳақликка эришиш учун юраги билан ишонади ва нажот топиш учун оғзи билан эътироф этади (Рим 10:9-10).
Бу гунохни эътироф этиш эмас, бу Исони эътироф этиш. Инсон юрагида ишонади ва оғзи билан Исони Раббим деб эътироф этади.
Сен ўз оғзингдан чиққан сўз билан боғландинг, ўз оғзингдан чиққан сўз билан тутилдинг (Ҳик. 6:2).
Бизлар сўзлайдиган сўзлар бизнинг эътирофимиздир. Бизнинг эътирофимиз- биз айтган сўзлар, бизларни бошқаради. Исо Масиҳ шундай эканини айтган.
Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: “Қўпорилиб денгизга отил”, деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади(Марк 11:23).
Келинг, Исо Масиҳ айтган мана шу сўзлар устида озроқ фикр юритамиз: «….. кимки айтса…… ва юрагида шубҳаланмаса, лекин айтганидай бўлишига ишонса; нимаики деган бўлса амалга ошади».
Исо Масиҳ нима ҳақида гапираётганини билармиди? Ёки бу сўзлар бор- йўғи маъсулиятсиз хаёлпарастнинг сўзлари эдими? Йўқ! Бу сўзлар хаёлпарастнинг сўзлари эмас! Исо Масиҳ нима деган бўлса, айнан шуни назарда тутган эди. У нимага эга бўласиз деди? У нимаики десангиз,шунга эга бўласиз деди.
Агар сиз юрагингизда хақиқатдан хам салбий ёки
ижобий бирон нарсага ишонсангиз ва ўз оғзингиз билан айтсангиз, сиз ҳақиқатдан ҳам ўша нарсага эга бўласиз. Исо Масиҳ шундай деб
айтган.
Ҳар доим инсон Худонинг ҳар бир таъминотини
юрагида ишониб ва оғзи билан
эътироф этиб олади.
Эътибор беринг, Худонинг сўзидаги бу икки жумла, ҳар хил сўзларда бўлса ҳам, бир хил маънони англатмоқда, “…оғзи билан эътироф этса…”(Рим 10:10), ва “…у нима деган бўлса ўша нарса амалга ошади…” (Марк 11:23).
Шундай қилиб, улуғ Олийруҳоний, осмонлардан ўтган Худонинг Ўғли Исога эга бўлиб, ўзимизнинг эътирофимизни маҳкам тутайлик (Ибр. 4:14). Масиҳийларга: «Эътирофимизни маҳкам тутайлик»,- дейилади бу ердар. Биз маҳкам тутишимиз, сақлаб қолишимиз талаб қилинаётган бу эътироф қандай эътироф? Бу Раббий Исо Масиҳга, Самовий Отамиз бўлган Худога ва Худонинг Сўзига бўлган имонимизни эътирофидир.
Тўғрисини айтганда, кўпчилик Масиҳийлар заифдирлар. Чунки улар ҳеч қачон Худонинг сўзи улар ҳақида нима деганини эътироф этишга журъат қилмаганлар. Улар ҳеч қачон – Библия уларни нима деса улар шу эканликларини, Библия уларни ким деса шу эканликларини ва Библия улар нимага эга деса, шунга эга эканликларини эътироф этишга журъат қилмаганлар.
Аслида, кўпчилик тўғри эътирофни маҳкам тутиш ўрнига нотўғри эътирофни ушлашади. Нотўғри эътироф бу- мағлубиятни, омадсизликни ва шайтоннинг устунлигини эътироф этишдир. Улар ҳар доим шайтон билан қандай вақт ўтказаётганлари ҳақида- қандай жанг олиб бораётганлари, қандай вазиятлардан ўтаётганлари, шайтон қандай қилиб уларни омаддан тутиб турганини, уларни хаста тутиб турганини ва уларни қулликда тутиб турганини гапиришади. Шундай қилиб, улар қанча кўп шу тарзда гапиришса, Исо айтганидек, айтган нарсаларига эришадилар.
Мен биламан, агар одамлар нима қилаётганларини билишганида эди, бундай қилишмас эди, лекин бу кўринишдаги эътирофлар, тушунмасдан туриб Самовий Отамиз бўлган Худони омадсиз деб таъкидлашдир.
Худо омадсиз эмас! Мағлубият Худодан эмас. Сиз мағлубият хақида гапирганингизда, шайтоннинг ишлари хақида гапирган бўласиз. Худо жамоатни мағлубият учун мўлжалламаган. У: дўзахнинг дарвозалари жамоатни енга олмайди, деб айтган (Матт 16:18).
Имон намоён қилишни ва гувоҳликни талаб қилади
Гувоҳлик- имондаги ҳаётимизнинг бир қисмидир. Агар сиз мустаҳкам имонни ривожлантирмоқчи бўлсангиз, Раббий сиз учун нима қилаётганлигини доимо гапириб юринг. Қанча кўп бу ҳақида гапирсангиз, шунча кўп У сизга ҳақиқатга айланади. Қанча кам бу ҳақида гапирсангиз, шунча кам ҳақиқатга айланади.
Имон севгига ўхшайди. У юракда, руҳда бўлади. У худди севгига ўхшаб, уни доимий эътироф этишда ўз қувончини топади ва яшайди. Табиий ҳаётда, эр ва хотин қанча кўп бир- бирларига севишларини айтишса, севгилари шунча кўп ўсади.
Агар сиз синчиковлик билан Исонинг ҳаётига эътибор қилсангиз, У оммавий хизмат қилишидан бошлаб, то хочни кўтариб боргунига қадар, ЎЗИНИНГ КИМ ЭКАНИНИ…НИМА ЭКАНИНИ.. ва ҲАЁТИДАГИ ДАЪВАТИ НИМА ЭКАНИНИ эътироф этар эди.
Масалан У шундай деди: “Кўп ўтмай” дейиши билан нима демоқчи экан, биз англай олмадик, – дер эдилар (Юҳ 16:28). Бу тўрткаррали эътироф эди. Бу Унинг ҳаётини туғилишидан то самога кўтарилишигача қоплар эди.
Исонинг энг дадиллик билан айтган эътирофидан бири мана бу сўзлар эди: “Мени кўрган Отамни кўргандир”(Юҳ 14:9). Нақадар дадилона эътироф! “Агар Отани кўрмоқчи бўлсангиз Менга қаранг”. Юҳанно 12 бобда қуйидаги сўзлари қайд этилган: Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади. Менга ишонган ҳар бир киши зулматда қолмасин, деб Мен дунёга нур бўлиб келганман (Юҳ.12:45-46 оятлар).
Буни яна бир бора такрорлашимга ижозат беринг. ЎЗИНИНГ КИМ ЭКАНИНИ…НИМА ЭКАНИНИ.. ва ҲАЁТИДАГИ ДАЪВАТИ НИМА ЭКАНИНИ эътироф этар эди.
“Ҳа”,-дейиши мумкин кимдир,- “лекин бу Исо эди”.
Мен биламан. Библия, бизларга, Унинг изидан боришимиз учун Исо намуна қолдирганлигини ўргатади. Сиз доимо кимлигингизни эътироф этишингиз керак. Э йўқ, жисмоний кимлигингиз, фалон фалон кўчада турадиган Жамол Фарзиевнинг ўғли ёки қизи эканлигингизни эмас. Йўқ! Аксинча, Худонинг сўзига биноан ким эканлигингизни. Мана бу –маҳкам тутишимиз лозим бўлган эътирофимиздир.
Қаранглар, биз Худонинг фарзандлари деб аталишимиз учун, Отамиз бизга ўзининг нақадар буюк севгисини кўрсатди. Бу дунё Уни танимагани учун бизни ҳам танимаяпти.
Севганларим, биз энди Худонинг фарзандларимиз, лекин келажакда нима бўлишимизҳали тўлиқ очимаган. Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганида, биз У каби бўламиз, чунки У қандай бўлса, Уни шундай холда кўрамиз.(1 Юҳ 3:1-2).
Зеро Худонинг Руҳи билан бошқариладиганларнинг ҳаммаси Худонинг ўғилларидир. Чунки сизлар яна қўрқиш учун қуллик руҳини қабул қилмадингизлар, лекин ўғиллик Руҳини олдингизлар. У билан эса биз Худони Абба, Ота, деб чақирамиз. Ана шу Руҳнинг Ўзи бизнинг руҳимизга, биз Худонинг фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бермоқда.
Агарда фарзандлари бўлсак, унда биз меросхўрларимиз, яъни Худонинг меросхўрларимиз ва Масиҳнинг ворисдошларимиз – фақатгина Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, шундагина У билан улуғлана оламиз(Рим 8:14-16-17).
Бизлар Худонинг болаларимиз! Худонинг ўғиллари! Бизлар Худонинг меросхўрларимиз, Масиҳнинг меросдошларимиз. Бизлар Худо билан қариндошлигимизни қувонч билан эътироф этамиз. Қандай қилиб биз У билан қариндош бўлдик? Бизлар Худодан туғилганмиз. Худонинг болалари. У бизнинг ҳақиқий Отамиз. Бизлар Унинг ҳақиқий болаларимиз. Бизлар Худонинг ўғиллари ва қизлари сифатида ўз жойимизни эгаллаб, кимлигимизни эътироф этишга журъат этамиз.
ХУДОНИНГ СЎЗИ СИЗ ҲАҚИНГИЗДА НИМА ДЕЯЁТГАНИНИ ТОПИБ, БУНИ ЎЗ ЭЪТИРОФИНГИЗГА АЙЛАНТИРИНГ
Одамлар мендан кўпинча Библияни ўрганиш ҳақида сўрашади. Менда кўп маслаҳатлар бўлса ҳам, қаерга бормай бир нарсани ҳаммасидан кўра кўпроқ таклиф этаман.
Масиҳий, имонли сифатида ўқишни Янги Аҳддан, асосан, мактублардан бошланг. (Биласизми, мактублар биз имонлиларга ёзилган хатлардир. Улар жамоатга ёзилган). Ўқиш давомида «Масиҳда», «Унда», «У орқали» деб таъкидланган барча урғуларга диққат қилинг. Сўнг рангли қалам билан бу урғуларнинг тагига чизинг. Сиз ўртача 140 та шу каби жумлаларни топасиз ва уларнинг кўпчилиги мактублардадир. Уларнинг баъзилари, албатта, сиз «Масиҳда» бирор нарсага эга эканлигингизни аниқ гапирмайди. Масалан, мактублардан бирида Ҳаворий Павлуснинг саломлашиши: «Сизларга Раббий Исо Масиҳ исми билан салом». Бу жумлада «Масиҳда» деб ёзилган, лекин бу ерда сиз “Масиҳда” бўлганингиз учун бирор нарсага эга эканлигингиз айтилмаган.
Шунингдек сиз «Унда», «Масиҳда» ва шу каби жумлалар ишлатилмаган, бироқ ўша маънони ўз ичига қамраб олган бошқа оятларни ҳам топасиз. Шунга қарамасдан, улар сизга сиз “Масиҳда” бўлганингиз туфайли кимлигингиз, нималигингиз ва нимага эга эканлигингиз ҳақида гапиради.
Энди, бу оятларни топганингизда уларни ёзиб олинг. Сўнг улар устида чуқур фикр юритинг. Уларни эътироф этишни бошланг. Ўз оғзингиз билан «мен Масиҳда шу кишиман, мен Масиҳда мана буман, мен Масиҳда шунга эгаман,»- деб эътироф этишни бошланг.
Кўрасизки, имоннинг эътирофи реалликни яратишни бошлайди. Худо «Исо Масиҳда» сиз нималарга эга эканингизни ёки ким эканлигингизни айтаётган бўлса бу ҳақиқатдир. У буни амалга ошириб бўлган. Библия ҳамма нарса бизга тегишли эканини, қонуний равишда бизга тегишли эканини айтади. Библия- Исо Масиҳнинг қони билан муҳрланган қонуний ҳужжатдир. Шунга қарамасдан, сизнинг бунга имонингиз ва буни эътироф этишингиз буни сиз учун бор қилади. Худо бизлар учун нималарни тайёрлаб қўйгани ҳақидаги ҳақиқатни бизлар билишимизни ва булардан қувонишмизни истайди ва Унинг сўзи, қандай буни амалга оширишимиз мумкинлигини айтади!
Масалан, кўришимиз мумкин-ки, Худо бизга қайтадан туғилишни тайёрлаб қўйган. Унинг сўзи мана шу нажот, бизнинг ҳаётимизда қандай ҳақиқатга айланиши ҳақида айтади. Ҳаттоки баъзида бизлар: “Худо кеча, фалон ва фалон одамга нажот берди”,- деб айтсакда, биз Худонинг нуқта-и назаридан, У бу одамга фақат ўтган кеча нажот берган эмаслигини биламиз. Худо бу одамга Исо Масиҳ ўлимдан тирилганида нажот берган. Бу одам нажотни кеча қабул қилди холос ва Худо бундан 2000йил олдин тайёрлаб қўйган қайта сотиб олиш у учун ҳақиқатга айланди.
Масиҳ такалар ва хўкизларнинг қони билан эмас, балки Ўз қони билан муқаддас маконга бир марта кириб, мангу қайта сотиб олинишни қўлга киритди (Ибр 9:12).
Исо Масиҳ буни яна бир бора қилиши шарт эмас. У буни амалга ошириб бўлган. Таъминот амалга оширилган. Римликларга 10:10 оят бизларга қандай қилиб, шахсий ҳаётимизда нажотнинг ҳақиқийлигини қўлга киритишимиз мумкинлиги ҳақида айтади.
Рим 10:10 Чунки инсон ҳақликка эришиш учун юраги билан ишонади ва нажот топиш учун оғзи билан эътироф этади.
Ҳар доим одам юраги билан ишонади ва оғзи билан эътироф этади. Сиз юрагингиздан бирор нарсага ишонсангиз ва уни оғзингиз билан эътироф этсангиз, ўша нарса сизнинг ҳаётингизда ҳақиқатга айланади. Имоннинг эътирофи ҳақиқатни яратади.
Библияда «Масиҳда», «Унда», «У орқали» деб ёзилган баъзи бир оятларни ўқиганингизда, улар сизга ҳақиқат эмасдек туюлади. Ёзув сиз «Унда» эгасиз деб айтган нарсаларга сиз эга эмасдек туюлиши мумкин. Лекин агарда сиз Худонинг сўзига юрагингиз билан ишонганингиз учун, ўз оғзингиз билан эътироф этишни бошласангиз: “бу меники, мен мана буман, Мен мана бунга эгаман”,- деб, сўнг ўша нарса сиз учун ҳақиқатга айланади. Улар руҳий дунёда ҳар доим бўлган. Лекин биз уларни, биз танада яшаётган жисмоний дунёда ҳаққониятга айланишини истаймиз. Демак ёдда сақланг:
1. Ҳар бир оятнинг тагига чизинг.
2 Уларни ёзиб олинг.
3 Улар устида фикр юритинг.
4 Уларни эътирофингизга айлантиринг.
5 Ўз оғзингиз билан айтишни бошланг.
2-ҚИСМ
Ҳақиқатдан Унда
Буюк эътироф
Шундай қилиб, агар сен Исони Раббим деб, ўз оғзинг билан эътироф этсанг ва Худо Уни ўликлардан тирилтирганига ўз юрагинг билан ишнсанг, нажот топасан.
Чунки инсон ҳақликка эришиш учун юраги билан ишонади ва нажот топиш учун оғзи билан эътироф этади. (Рим. 10:9-10).
Эътироф: Мен Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканига юрагим билан ишонаман. У менинг оқланишим учун ўлимдан тирилганига ишонаман. Мен Уни Раббим ва Нажоткорим деб эътироф этаман. Исо Масиҳ менинг Раббим. У менинг ҳаётимда ҳукмронлик қилади. У мени бошқармоқда. У мени етакламоқда.
Албатта,бизлар қилишимиз керак бўлган илк эътироф Исо Масиҳни Раббим деб эътироф этишимиздир. Юқоридан туғилиш, Худонинг фарзанди бўлиш- Худо тайёрлаб қўйган нарсаларини ва ваъдаларини олишимиз учун калитдир.
Бу эътироф бизнинг ҳаётимиздаги ҳукмронликни ўзгартиради. Бу бизнинг ҳолатимизни белгилайди. Исо Масиҳни Раббим деб эътироф этиш, бизларни зудлик билан Раббий Исо Масиҳнинг ғамхўрлиги ва Унинг ҳимояси остига қўяди. У бизнинг Чўпонимиз. Биз Уни Раббим деб эътироф этдик, демак биз бир қадам олдинга юриб, Уни Чўпоним деб эътироф этишимиз мумкин. 23-сано энди бизларга тегишли. Исо Масиҳ: “Мен яхши чўпонман”,- деб айтган(Юҳ 10:14).
Баъзида мен эрталаб уйғониб: «Раббий менинг Чўпоним. Мен ҳеч нарсага муҳтож бўлмайман. Мен қобилиятга муҳтож бўлмайман. Мен кучга муҳтож бўлмайман. Мен пулга муҳтож бўлмайман. Мен ҳеч нарсага муҳтож бўмайман. Раббий менинг Чўпоним»,- деб эътироф этаман.
* * *
Зотан, биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз. Ўз шоирларингиздан баъзиларни айтганидек: “Биз ҳам Унинг уруғидирмиз” (Ҳав 17:28).
Эътироф: Унда мен яшайман………. ҳаракат қиламан……….ва борман! Қудратнинг нақадар кенг идиши! Нажоткорим ва Раббим Масиҳда мен ҳаётга эгаман! Қувватга эгаман! Имкони йўқ топшириқлар учун кучга эгаман!
Мен – ток, сизлар – новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар.
Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар (Юҳ 15:5, 7).
Эътироф: Мен Ундаман. Мен Унда яшайман. У узум токи, мен эса новдасиман. Ток новдада ва новда токда. Унинг ҳаёти-Худонинг ҳаёти- менинг ичимда. Унинг табиати- Севги табиати менинг ичимда. Табиий танамда қон оқаётгани каби, Унинг Ҳаёти ички одамимда оқмоқда. Мен бу ҳаёт ва Севги менда ҳукмронлик қилишига рухсат бераман.
Одам қайтадан туғилганида, Исо Масиҳга келади. Сиз «Унда» бўлишингиз учун бу ягона йўлдир. Лекин кейин Исо: “…агар Менинг сўзларим сизларда бўлса…”, деб айтган. Сизларда бўлса дегани, яшаса деганидир. Мен ҳаётимда Унинг Сўзини нақадар қўлласам, Унинг Сўзи менда шу қадар яшайди. Кўп Масиҳийлар юқоридан туғилганлар ва «Ундалар», лекин Унинг Сўзи уларда эмас. Шу сабабдан, ибодатлар уларнинг ҳаётларида жавобсиз қолади. Сўз менинг ҳаётимда, уни амалда қўллашим даражасида яшайди. Мен Сўзни ёдлашим мумкин, таъкидлашимиз мумкин, ҳатто воизлик ҳам қилишим мумкин, шу билан бирга Сўз менда яшамаслиги мумкин. Сўз менинг ҳаётимда, уни амалда қўллашим даражасида яшайди. Мен бу сўз менинг ичимда эркин оқишига: мени ўқитишига, мени бошқаришига, менинг устимдан ҳукмронлик қилишига рухсат бераман. Мен Сўзнинг оятлари менинг ҳаётимда ўз ўрнини олишига рухсат бераман худди Масиҳ танада бўлгани каби, мен Масиҳга ўхшаб бораман.
Шундай қилиб, ким Масиҳда бўлса, у янги ижоддир. Эскиси ўтиб кетди, энди ҳаммаси янгидир (2 Кор 5:17).
Эътироф: Мен Исо Масиҳда янги ижодман. Мен ичимдаги Худонинг қобилияти, Худонинг табиати ва Худонинг ҳаётига эга янги ижодман.
Масиҳий кўрпача каби янгиланмайди. У янги ижоддир. У шунчаки янгиланган эмас. У, ҳали бу вақтгача умуман бўлмаган янги ижоддир. Таржималарнинг бирида «у янги авлоддир,» дейилади.
Масиҳий, қайтадан туғилганида янги танага эга бўлмайди, бир куни янги танага эга бўлса ҳам. Янги ижод бу -ичимиздаги янги одамдир. У ерда яшаётган эски одам кетди. Сизнинг ҳақиқий ўзлигингиз, бу сизнинг ички одамингиздир (2 Кор 4:16). Ички одам, ҳақиқий одам, янги ижоддир.У Ҳаёт ва Худонинг табиатини олган. Янги ижод эканлигингиз эътирофини маҳкам ушланг. Сўнг ичингиздаги янги одам, танангиз орқали ташқарида намоён бўлади. Ички янги одамингиз ташқи одамингиз устидан ҳукмронлик қилишига имкон беришни ўрганинг.
Худо бизларга қараганида, Масиҳдаги шу янги одамимизга қарайди. Бизлар Масиҳдалигимизда, Ундан ташқарида бўлганимиздан кўра кўпроқ яхши кўринишга эгамиз. Бизлар бир биримизни Масиҳда кўра олмаймиз. Бизлар бир биримизга табиий нуқтаи назардан қараймиз, лекин Худо бизларга Масиҳдалик ҳолатимизда қарайди!
* * *
Чунки биз Худо азалданоқ таёрлаган яхши ишларни бажаришимиз учун Исо МАСИҲДА яратилган Унинг ижодимиз (Эф.2:10)
Эътироф: Мен Унинг ижодиман. У мени янги ижод қилди. Бизлар ўзимиз ўзимизни янги ижод қилган эмасмиз У қилди. Бизлар Унинг ижодимиз. Сиз Унинг ижоди ҳақида қандай сўзлаётганингизга диққат қилинг. Унинг ижоди ҳақида Ўз сўзида нима деяётган бўлса, шуларни айтишга диққат қилинг. Оҳ, мен шу қадар бечора, заиф ва нолойиқман. Мен ҳеч нимага арзимайман – деган сўзларингиз билан Худони ҳақорат ва мазах қилишдан эҳтиёт бўлинг. У сизни бу каби янги ижод қилган эмас. У сизни қийматли янги ижод қилди. У сизни Унинг ҳузурида ҳеч қачон гуноҳ қилмаган инсон каби тура оладиган янги ижод қилди. У сизни ҳақ янги ижод қилди. Ўзингиз ҳақингизда ўз фикрларингизни қўйиб, аслида ким эканлигингизни гапиришни бошланг.
* * *
Зеро биз Масиҳда Худонинг ҳақлиги бўлишимиз учун, Худо гуноҳни билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди (2Кор.5:21). Эътироф: Мен Исо Масиҳда Худонинг ҳақлигиман. Мен Худонинг қаршисида хавфсиз тураман. Менинг ибодатларим кўп нарсани амалга оширади.
Бизлар қўрқмасдан: “Худо бизларни ҳақ қилди,” деб айта оламиз. Бизлар буни қилган эмасмиз. Худо буни қилди. Ҳақлик дегани, Худо билан тўғри муносабатларда бўлиш дегани. Ҳақ бўлган Исо Масиҳ бизларнинг ҳақлигимизга айланди. Шунинг учун, бизлар, Худонинг ҳузурида, ҳеч қачон хато қилмаган каби тура олишимиз мумкин. Бизлар Худонинг ҳузурида айблов ёки руҳий пастлик ҳиссиётисиз тура оламиз.
* * *
Шундай экан, энди ИСО МАСИҲДА бўлганларга ҳеч қандай маҳкумлик йўқдир (Рим.8:1)
Эътироф: Мен Исо Масиҳда бўлганим учун, ҳозироқ, ҳозирги замонда, менда ҳеч қандай айблов ҳисси йўқ.
* * *
Аммо сизлар Худо туфайли Исо Масиҳдасизлар. Масиҳ эса биз учун Худодан донолигимиз, ҳақлигимиз, муқаддаслигимиз бўлиб, бизни Худога қайтариш учун тўловимиз бўлди,… (1Кор.1:30).
Аммо сизлар Худо туфайли ИСО МАСИҲДАСИЗЛАР. Масиҳ эса биз учун Худодан донолигимиз, ҳақлигимиз, муқаддаслигимиз бўлиб, бизни Худога қайтариш учун тўловимиз бўлди,…
Эътироф: Исо Масиҳ менинг Раббим. У менинг донолигим. У менинг ҳақлигим. У менинг муқаддаслигим. У менинг сотиб олинишим.
* * * Зеро агар ўлим бир кишининг жинояти орқали ҳукм сурган бўлса, боз устига мўл-кўл иноятни ва ҳақлик инъомини қабул қилганлар ягона Исо Масиҳ орқали ҳаётда ҳукм сурадилар (Рим.5:17).
Зеро агар ўлим бир кишининг жинояти орқали ҳукм сурган бўлса, боз устига мўл-кўл иноятни ва ҳақлик инъомини қабул қилганлар ЯГОНА ИСО МАСИҲ орқали ҳаётда ҳукм сурадилар. Эътироф: Мен иноятнинг мўллигини ва ҳақликнинг инъомини қабул қилдим.Мен ҳаётимда Исо Масиҳ орқали подшоҳдек ҳукмронлик қиламан. Библиянинг кенгайтирилган таржимасида шундай дейилади: Ягона Исо Масиҳ орқали ҳаётда подшоҳлардек ҳукронлик қилади. Қаерда бизлар шоҳлар каби ҳукмронлик қилмоқчимиз? Ҳаётда. Мана шу ҳаётда. Қандай қилиб? Исо Масиҳ орқали. Павлуснинг бу сўзларни ишлатганининг сабаби- у яшаган вақтларда улар подшоҳларга эга эдилар. У вақтларда подшоҳлар ўз вилоятлари устидан ҳукмронлик қилар эдилар. Унинг сўзи сўнгги сўз қудратига эга эди. Нима деса қилишар эди. У ҳукмронлик қилар эди. Худонинг сўзи Исо Масиҳ орқали ҳаётимизда ҳукмронлик қилишимиз кераклигини айтади.
* * *
Унда биз сотиб олинишга эгамиз
У бизнинг зулмат ҳукмронлигидан ҳалос қилиб, севимли Ўғлининг Шоҳлигига олиб кирди. Биз Масиҳда Унинг қони билан қайта сотиб олинишга ва гуноҳларимизнинг кечирилишига эгамиз (Кол.1:13-14).
Биз Масиҳда Унинг қони орқали қайта сотиб олиниб, Унинг инояти бойлиги бўйича гуноҳларимизнинг кечирилишига эгамиз (Эф.1:7).
«Унда биз сотиб олинишга эгамиз…»Бунга бизлар ўз кучимиз билан эришишимиз керак эмаслиги учун, нақадар миннатдор бўлсак бўлади. Биз аллақачон бунга эгамиз. Бизлар аллақачон зулмат ҳокимлигидан ва шайтон кучидан озод қилинганмиз. Қайтадан туғилиш шарофати билан биз зулмат ҳокимлигидан қутқарилиб, Худонинг суюкли Ўғли шоҳлигига киритилганмиз. Биз шайтонни қаерда учратишимиз ва қандай синовлардан ўтишимиздан қатъий назар енга оламиз. Биз Исо Масиҳни Раббим деб тан олган ва қайтадан туғилган вақтимиздан бошлаб, бизнинг ҳаётимизда шайтоннинг ҳукмронлиги тугади ва Исо Масиҳнинг ҳукмронлиги бошланди. Гал.3:13 шундай дейди: Масиҳ биз учун лаънат бўлиб, бизни Қонун лаънатидан қайта сотиб олди, (зеро ёзилган: “Ёғочга осилган ҳар бир киши лаънатидир”).
Биз қонун лаънатидан сотиб олинганмиз! Қонун лаънати нима? Библиянинг биринчи 5 та китоби ва айниқса Қонуннинг такрорланиши китоби 28-бобининг сўнгги ярмидан ўқинг. Исо Масиҳда бизлар қонун лаънатидан: қашшоқлик, касаллик ва иккинчи ўлимдан сотиб олиниб, Иброҳимнинг дуо баракатларига эга бўлдик. (Галатликларга 3:14 ва Қонуннинг такрорланиши китоби 28-бобининг бошидаги ярмини ўқинг). Масиҳда янги ижодлигимиз туфайли, шайтоннинг бизлар устимиздан ҳукмронлиги тугади. Исо Масиҳ бизнинг Раббимиз!
* * *
Биз гуноҳлардан қутулиб, ҳақликда яшашимиз учун, Масиҳ Ўз танаси билан гуноҳларимизни хочга олди. Унинг жароҳатлари билан сизлар шифолангансизлар (1 Петр 2:24).
Шу тариқа Ишаъё пайғамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо келди: “У бизнинг касалликларимизни кўтарди, дардларимизни эса Ўзи чекди” (Матто 8:17). Эътироф: Унинг яраларидан мен шифо топдим! Худонинг Сўзи, мен бундан 2000 йил олдин Унинг яраларидан шифо топганимни айтмоқда. Агар мен шифоланган бўлсам, демак мен шифоланганман. Шифо менга тегишли, чунки мен Масиҳдаман. Петьор, орқага Голгўтадаги қурбонликка қараб: “Унинг яраларидан сизлар шифо топдингиз”,- деди. Шифо топасизлар эмас, шифо топгансизлар деди. Худо Исо Масиҳга нафақат бизнинг қонунбузарликларимиз ва гуноҳларимизни, балки касалликларимизни ҳам юклаганини ёдда сақлайди. Исо Масиҳ ҳам, уларни бизлардан олиб кетганини ёдда сақлайди. Шу сабабдан, Муқаддас Руҳ Петьорни: «Унинг яраларидан сизлар шифо топдингизлар…,»- деб ёзишга руҳлантирган. Бу оятлар бизга тегишли, чунки биз Масиҳдамиз. У бизларни шифо билан таъминлади. Масиҳ сизнинг сотиб Олувчингиз эканини эътироф этинг. Сиз сотиб олинганингизни эътироф этинг. Шайтон сизнинг устингиздан бошқа ҳукмронлик қила олмаслигини эътироф этинг ва бу эътирофингизни маҳкам ушланг. Сиз зулмат ҳокимлигидан озод қилингансиз. Шайтон устингиздан ҳукмронлик қилишига йўл берманг. Касалликни қабул қилманг, уни рад этинг.
* * *
Чунки Исо Масиҳдаги ҳаёт Руҳининг қонуни мени гуноҳ ва ўлимнинг қонунидан озод қилди (Рим 8:2).
Эътироф: Исо Масиҳдаги Ҳаёт қонуни, мени гуноҳ ва ўлим қонунидан озод қилди. Замонавий Тўлиқ Ҳушхабар ҳаракатидан олдин,Др. Джон Г. Лейк кўп йиллар Африкада даъватчи бўлиб фаолият юритди. Ўша ерда ҳалокатли ўлат касаллиги тарқалиб, юзлаб одамлар ҳалок бўлишди. У касалларга хизмат қилди, ҳалок бўлганларни кўмди. Ахийри, инглизлар кемада моддий ёрдам ва шифокорлар гуруҳини юборишди. Шифокорлар Лейкни кемага чақиришиб: “Ўзингизни касалликдан қандай ҳимоя қиляпсиз?”- деб сўрашди.
Жаноблар, мен, Исо Масиҳдаги Ҳаёт ва Руҳ қонуни, мени гуноҳ ва ўлим қонунидан озод қилганига ишонаман ва мен токи шу Ҳаёт қонуни нури остида юрар эканман, бирорта ҳам микроб менга ҳужум қилмайди,- деб жавоб берди Лейк.
“Бизларнинг касалликдан ҳимоя воситаларимизни қўллашингиз маъқулроқ деб ўйламайсизми?”- сўради шифокор.
“Йўқ, лекин менинг фикримча сиз тажриба ўтказиб кўришингиз керак”,- деди Лейк. Агар сиз бориб, ҳалок бўлган одамнинг ўпкасидан чиққан кўпикни олиб, микроскоп остидан қарасангиз, сиз кўп миқдорда яшаётган микробларни кўрасиз. Сиз кўрасизки, бу микроблар одам ўлганидан кейин ҳам, маълум бир вақт яшай олади. Сиз менинг қўлимни шу микроблар билан тўлдириб, микроскоп остидан қарасангиз, бу микроблар яшашни ўрнига, дарҳол ўлишини кўрасиз”.
Шифокорлар рози бўлишди. Улар тажриба ўтказишди ва бу ҳақиқат бўлиб чиқди. Улар нима сабабдан бундай бўлаётганини била олмай, ҳайратларини яшира олмай турган вақтда, Лейк: “Бу Исо Масиҳдаги Ҳаёт Руҳи қонуни,”- деб айтди.
* * *
Шунинг учун Худога бўйсунинглар, иблисга қарши туринглар ва у сизлардан қочиб кетади (Ёқуб 4:7).
Бу оятда «сиз» феъли назарда тутилади. Сиз шайтонга қарши туринг ва у сиздан қочиб кетади. У сиздан даҳшатга тушиб қочади. Худо бу учун ҳамма ишни аллақачон қилди. У Исо Масиҳни юборди ва Исо Масиҳ ўлимдан қайта тирилиб, шайтон устидан ғалаба қилди. Исо Масиҳ уни сиз учун енгди. Энди эса ҳаракат қилиш навбати сизники. Сиз буни қила оласиз, чунки сиз “Масиҳдасиз”. Э йўқ, сиз шайтонга шахс сифатида ҳеч қандай қўрқинчли эмассиз. Лекин сиз Масиҳда қандай ҳуқуқга ва имтиёзга эга эканингизни, Исо Масиҳнинг номи сизга тегишли эканини, Масиҳнинг номи нимага қодир эканини билганингизда, шайтон сиздан даҳшатга тушиб қочади.
* * *
Фарзандларим! Сизлар Худодансизлар ва уларни енгдингизлар. Чунки ичингизда Бўлган бу дунёда бўлгандан устундир (1Юҳ 4:4).
Эътироф: Буюк Шахс менинг ичимда яшайди, чунки мен Масиҳдаман. У шайтондан Буюкроқ. У касалликдан Буюкроқ. У вазиятлардан Буюкроқ. Ва У менда яшайди! Биз нафақат Худодан туғилганмиз ва Унинг севгисига дахлдормиз, биз Исо Масиҳни ўликлардан тирилтирган, Унинг Руҳининг маъбадимиз. Балки сиз имконсиз туюлган муаммолар билан юзма-юз тўқнашгандирсиз. Бу муаммо нақадар имконсиз эканини гапириш ўрнига, ичингиздаги Шахсга қаранг ва айтинг: “Худо ҳозир менинг ичимда”. Имонингизнинг эътирофи, Уни сизнинг томонингизда фаолият юритишига олиб келади. У сизнинг ичингизда кўтарилади ва сизга омад беради. Яратувчи Устоз сизнинг ичингиздадир.
* * *
Аммо бизларни Севган орқали буларнинг ҳаммасидан биз ғолибдан кўра устунроқмиз (Рим 8:37).
Эътироф: Мен ғолибман! Агар Худонинг Сўзи бизларга ғолиблигимизни айтса, шунинг ўзи етарли бўларди, лекин Сўз, биз Масиҳда ғолиблардан ҳам каттароқ эканимизни айтади. “Мен мағлубман” дейишдан кўра, кўтарилинг ва Библия сиз ҳақингизда нима деса шуни айтинг. “Мен ғолибман!”- деб айтинг. Сизга ўзингиз ғолиб эмасдек туюлишингиз мумкин, лекин Худонинг Сўзида кўраётганингизни эътироф этишингиз, буни сизнинг ҳаётингизда ҳақиқатга айлантиришни бошлайди. Эртами кечми сиз нимани эътироф этсангиз, ўшанга эришасиз. Сиз ҳеч қандай вазиятлардан қўрқмайсиз. Сиз ҳеч қандай касалликлардан қўрқмайсиз. Сиз ҳеч қандай шароитлардан қўрқмайсиз. Сиз ҳаётни қўрқувсиз, ғолибона қарши оласиз.
* * *
Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳда мен ҳамма нарсани қила оламан (Фил.4:13).
Эътироф: Менинг Раббим Исо Масиҳ орқали мен ҳамма нарсага қодирман. У мени қувватлайди. Мен мағлуб бўлмайман. Мен енгилмайман. Мен У орқали ҳамма нарса қила оламан. Тана ва табиий инсоний ақлимиз, бизларни ўз имкониятларимизда чегаралайди. Бизлар вазиятларга, муаммоларга, синовларга қараб: “йўқ қила олмаймиз,”- деймиз. Шубҳаланишнинг, тананинг овози ва унинг ҳиссиётимизнинг овози: “Мен қила олмайман, Менинг қобилиятим йўқ, имкониятим йўқ, ёки кучим йўқ. Мен чекланганман,”- дейди. Лекин имоннинг овози: «Мени қўллаб турган Исо Масиҳда ҳамма нарса қила оламан»,-дейди. Худонинг кучи бизникидир. Биз ўз кучимизга ишонмаймиз, Библия бизни ўзимизча кучли бўлишимиз хақида ҳеч нарса демаган. У Худо бизнинг кучимиз деб айтган.
* * *
Энди эса Худо учун яшай деб, мен Қонун орқали Қонун учун ўлдим. Мен Масиҳ билар биргахочга михланганман. Шунинг учун яшаётган мен эмас, балки менинг ичимдаги Масиҳ яшаяпти. Энди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшаяпма (Гал.2:(19)20).
Эътироф: Мен Исо Масиҳ билан бирга хочга михланганман! Мен буни қилишга харакат қилишим керак эмас. Мен Исо Масиҳ билан бирга хочга михландим. Энди мен яшамайман! Исо Масиҳ менда яшайди!
Ана шу Сўз ўтган асрлар ва авлодлардан яширинган сир бўлиб, ҳозир эса Унинг муқаддасларига ошкора бўлди.
Худо мажусийлар учун бўлган ушбу сирдаги шон-шуҳратининг нақадар бойлигини Ўзининг муқаддасларига очиб беришга рози бўлди. Бу сир – шон-шуҳратнинг умиди, Масиҳ сизнинг ичингиздалигидир (Кол.1:26-27).
Масиҳ менинг ичимда яшайди.
Сизлар ҳам жиноятлару гуноҳларингиз туфайли ўлик бўлиб,
Аммо раҳм-шафқатга бой бўлган Худо бизларни Ўзининг буюк севгиси билан севди ва жиноятларимиз туфайли ўлик бўлсак-да бизларни Масиҳ билан бирга жонлантирди, (сизлар иноят орқали нажот топгансизлар), ҳамда У билан бирга тирилтириб, бизларни Исо Масиҳда самога ўтирғизди,…( Эф.2:1, 4-6).
Эътироф: Мен Исо Масиҳ билан бирга хочга михланганман. У ўликлардан тирилганида, мен ҳам У билан бирга тирилдим. Мен қайтадан тирилиб У билан бирга самода ўтирдим. Ҳозирда мен Масиҳ билан самода ўтирибман.
* * *
Менинг Худойим эса Исо Масиҳ орқали сизларнинг ҳар қандай муҳтожликларингизни Ўзининг шон-шуҳратидаги бойлиги билан қондиради (Филип 4:19).
Эътироф: Менинг ҳамма мухтожликларим қондирилган!
* * *
Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси – Худо муборак бўлсин! У самода бизга барча руҳий баракаларни Масиҳда ато этган (Эфес 1:3).
Этибор қилинг, Худо бизни бирор-бир баракат билан дуо қилмоқчи, дейилмаган, Худо бизни аллақачон дуо қилган дейилган. Бу дегани, сиз Исо Масиҳда қайтадан туғилганингиздан бошлаб, то абадий ҳаётга киргунингизгача, У сиз учун ҳаммасини тайёрлаб қўйган. Нимаики муҳтожлигингиз бўлмасин, У ҳаммаси билан сизни дуо қилган. Булар сизники. Худонинг онгида булар сизники. Худонинг Ўзининг фарзандларига берган ваъдаларини Унинг Сўзидан топиб, Масиҳда бўлган ҳаётингизда, Худо Отанинг шарафида ҳақиқатга айлантиринг!
Масиҳда
Рим 3:24 Гал 2:4 Кол 1:28
Рим 8:1 Гал 3:26 1Фес 4:16
Рим 8:2 Гал 3:28 1Фес 5:18
Рим 12:5 Гал 5:6 1Тим 1:14
1Кор 1:2 Гал 6:15 2Тим 1:9
1Кор 1:30 Эф 1:3 2Тим 1:13
1Кор 15:22 Эф 1:10 2Тим 2:1
2Кор 1:21 Эф 2:6 2Тим 2:10
2Кор 2:14 Эф 2:10 2Тим 3:15
2Кор 3:14 Эф 2:13 Филе 1:6
2Кор 5:17 Эф 3:6 2Пет 1:8
2Кор 5:19 Филип 3:13,14 2Юҳ 1:9
Унда
Ҳав 17:28 Кол 2:6 1Юҳ 3:3
Юҳ 1:4 Кол 2:7 1Юҳ 3:5
Юҳ 3:15,16 Кол 2:10 1Юҳ 3:6
2Кор 1:20 1Юҳ 2:5 1Юҳ 3:24
2Кор 5:21 1Юҳ 2:6 1Юҳ 4:13
Эф 1:4 1Юҳ 2:8 1Юҳ 5:14,15
Эф 1:10 1Юҳ 2:27 1Юҳ 5:20
Филип 3:9 1Юҳ 2:28
Севимлида
Эфес 1:6
Раббийда
Эфес 5:8 Эфес 6:10
Унда
Эфес 1:7 Эфес 2:21 Кол 1:14
Эфес 1:11 Эфес 2:22 Кол 2:3
Эфес 1:13 Эфес 3:12 Кол 2:11
1Пет 1:8
Масиҳ орқали
Рим 3:22 2Кор 5:18 Филип 4:19
Рим 5:15 Гал 2:16 1Пет 1:3
Рим 5:17-19 Эфес 1:5 1Пет 2:5
Рим 7:4 Филип 1:11 1Пет 5:10
1Кор 1:4
У орқали
1Кор 1:5 Кол 1:17 Яҳуд 7:25
1Кор 8:6 Кол 1:20 Яҳуд 13:15
Кол 1:16 Кол 3:17 1Пет 1:21
Ўзи орқали
Яҳуд 1:3 Яҳуд 9:26
Унинг қони орқали
Яҳуд 9:11,12 Яҳуд 10:19,20 1Юҳ 1:7
Яҳуд 9:14,15
У воситасида
Рим 5:2 Рим 5:11 Гал 6:14
У орқали
Эф 4:16 Кол 2:19
Масиҳники
2Кор 2:15 Кол 2:17 Кол 3:24
Фил 3:12
Уники
1Юҳ 1:5 1Юҳ 2:27
Масиҳ орқали
Рим 5:1 1Кор 15:57 Филип 4:6-7
Рим 5:11 Гал 3:13-14 Филип 4:13
Рим 6:11 Гал 4:7 Яҳуд 10:10
Рим 6:23 Эф 2:7 Яҳуд 13:20-21
У орқали
Юҳ 3:17 Рим 8:37 1Юҳ 4:9
Рим 5:9
Масиҳ билан
Рим 6:8 Эф 2:5 Кол 3:1
Гал 2:20 Кол 2:20 Кол 3:3
У билан
Рим 6:4 Рим 8:32 Кол 2:13-15
Рим 6:6 2Кор 13:4 Кол 3:4
Рим 6:8 Кол 2:12 2Тим 2:11-12
Мен орқали
Юҳ 6:57 Юҳ 14:6
Менда
Юҳ 6:56 Юҳ 15:4,5 Юҳ 16:33
Юҳ 14:20 Юҳ 15:7,8
Менинг севгимда
Юҳ 15:9
Унинг исмида
Матто 18:20 Юҳ 14:13,14 1Кор 6:11
Марк 16:17,18 Юҳ 16:23,24
* * *
Қуйидаги оятлар «Унда», «У орқали» деган жумлаларни ишлатмасада, СИЗ МАСИҲДАЛИГИНГИЗ туфайли кимлигингиз, нимага эга эканлигингиз ҳақида гапиради.
Матт 8:17 Фил 2:5 Ёқуб 4:7
Матт 11:28-30 Фил 2:13 1Пет 2:9
Матт 18:11 Кол 1:13 1Пет 2:21
Матт 18:18-20 Кол 1:26-27 1Пет 3:18
Матт 28:18-20 Тит 2:14 1Пет 5:7
Марк 1:8 Тит 3:7 1Юҳ 1:9
Марк 9:23 Ибр. 2:9-11 1Юҳ 2:1
Марк 11:23-24 Ибр. 2:14-15 1Юҳ 3:2
Луқо 10:19 Ибр. 2:18 1Юҳ 3:14
Юҳ 4:14 Ибр. 4:14-16 1Юҳ 4:4
Юҳ 6:40 Ибр. 7:19-22 1Юҳ 4:10
Юҳ 10:10 Ибр.Яҳ 8:6 1Юҳ 4:15
Юҳ 14:12 Ибр. 9:24 1Юҳ 5:1,4-5
Юҳ 14:23 Ибр. 9:28 1Юҳ 5:11-12
Юҳ 17:23 Ибр.10:14 Ваҳ 1:5-6
Гал 3:29 Ибр.13:5-6
Гал 5:1 Ибр. 13:8
Исо Масиҳни Нажоткор сифатида қабул қилиш учун гуноҳкорнинг тавба ибодати
Азиз Самовий Ота,
Исо Масиҳ Исми билан Сенинг олдингга келаман.
Сенинг Сўзинг: “Менинг олдимга келганларни қувиб юбормайман”,- деб айтган (Юҳ 6:37).
Шунинг учун мен биламан, Сен мени қувиб юбормайсан, лекин қабул қиласан.
Бу учун мен Сенга раҳмат айтаман.
Сен Ўз Сўзингда дегансан: Агар оғзинг билан Исо Масиҳни Раббим деб эътироф этсанг ва Худо Уни ўликлардан тирилтирганига юрагинг билан ишонсанг, НАЖОТ ТОПАСАН. Чунки Раббий номини чақирган ҳар кимса нажот топади (Рим 10:9,13).
Мен, Исо Масиҳ Худонинг Ўғли эканига юрагим билан ишонаман. У менинг оқланишим учун ўликлардан тирилганига ишонаман.
Мен Унинг исмини чақирдим – Исо Масиҳнинг исмини – шунинг учун биламан, Ота, ҳозир Сен мени қутқардинг.
Сенинг Сўзинг: “Одам юраги билан ҳақликка ишонади ва оғзи билан нажотни эътироф этади”,- деб айтган (Рим 10:10).
Мен юрагим билан ишонаман ва мен Исо Масиҳни Раббим деб эътироф этаман.
Шунинг учун мен нажот топдим!
Раҳмат Ота!
Имзо
Сана
КЕННЕТ ХЕЙГИН