Идейные соображения высшего порядка, а также рамки и место обучения кадров требуют определения и уточнения существенных финансовых и административных условий.
Идейные соображения высшего порядка, а также рамки и место обучения кадров требуют определения и уточнения существенных финансовых и административных условий.
Не следует, однако забывать, что укрепление и развитие структуры позволяет выполнять важные задания по разработке модели развития.

Кириш: Бу воизликда, нима учун ёшлар руҳий машғулотлар қилиш ва Худога хизмат қилишга чанқоқ эмас, деган саволга жавоб топишга ҳаракат қиламиз.
Менимча, бунинг биринчи сабаби нотўғри дунёқараш. Дунёқарашни кўзойнакка қиёсласа бўлади. Агар дунёга қора кўзойнок орқали қарасангиз, дунё қора тусда кўринади, қизил кўзнойнак орқали қарасангиз қизғиш кўринади. Дунёга тўғри дунёқараш билан қараш учун ўз дунёқарашимизни сўзга биноан тўғирлашимиз керак, ўшанда тўғри яшаб барака топамиз!
1.Уч хил дунёқараш
Имонлиларда 3 хил дунёқараш бўлиши мумкин.
Биринчи дунёқараш – дунёвий дунёқараш. Бунда ёшлар дунёвий қадриятларга интилади: уйим бўлса, тўйим бўлса, оилам бўлса, пулим бўлса, обрўйим бўлса бас, мен бахтли, муваффақиятли одамман. Бу дунёқарашли ёшлар шуларга эришишга интилиб умрларини ўтказишади, ахийри ҳеч нарсага эриша олмай, бу дунёда Раббийнинг баракаларини йўқотишади, у дунёда эса жазо олишади. Луқо 12:47. Хўжайинининг иродасини била туриб тайёр бўлмаган, хўжайинининг иродаси бўйича иш тутмаган қул кўп таёқ ейди.
Бир ўсмир имонга келди. У шўх бола эди. Жанжаллашиб, ичиб юрар эди. Масиҳга келгач ҳаёти ўзгарди. Унга машина ҳайдашни ишониб топширишди. Хизматда ўса бошлади. Шунда шайтон пул билан васваса қилди. Опаси пул бераман, бизнес бошла деди. Хизматчи унга: “Бу васваса, аввало Худонинг ортидан юр, кейин ўқишга кир. Сенинг руҳий, ақлий ўсиш давринг. Бизнес ҳам, пул ҳам қочмайди. Худони маҳкам тут”,-деди. У йигит қулоқ солмай, бизнес бошлагани кетди. Йиллар ўтиб, бизнеси ҳам бўлмади, руҳий ўсмагани учун имондан қайтиб кетди, бузуқ ҳаётига қайтиб касаллик орттирди, 3марта уйланди. Ҳозир фарзандсиз, уйсиз, бизнессиз, пулсиз, бемор, ҳаётини 40ёшида бошқатдан бошламоқчи.
Ёшлар, ёдда тутинг, шайтон дунё орқали алдайди. Дунё сувингизни сиқиб олиб, тупуриб ташлайди. Шу учун дунёга алданмай, аввало руҳий ўсиш, кейин ақлий ўсиш ортидан бўлсангиз ҳаётингизга ҳамма нарса: оила, иш, бизнес ўз вақтида келади ва улар Худодан келганида уларни йўқотмайсиз!
Иккинчи дунёқараш – диний дунёқараш. Бунда ёшлар диний амаллар қилсам бас, Худо мени баракалайди, у дунёга жаннатга кираман, деб ўйлашади. Диний амалларнинг вазифаси – бизларни Худога яқинлаштириш. Улар мақсад эмас, мақсадга элтувчи йўл. Диний амаллар ўз-ўзича қутқармайди, диний амаллар барака, нажот келтиришига ишониш- ўз кучига ишониш ҳисобланади. Ҳеч ким ўз кучи билан жаннатга кира олмайди. Матто 15:8-9. «Бу халқ Менга оғизлари билан яқинлашади ва Мени тили билан ҳурмат қилади, лекин унинг юраги Мендан узоқдир.
9.Бироқ одамларнинг таълимоти ва амрларини ўргатиб, улар Мени беҳудага эҳтиром қиладилар».
Одам қалби Худони излашига олиб келмайдиган ҳар қандай диний амаллар бизларни алдайди ва Худодан узоқлаштиради. Худони билмайдиган одамлар бундай таълимотларни чиқарган ва уларнинг таълимоти билан яшаш одам кучини беҳуда нарсага сарфлашига олиб келади.
Учинчи дунёқараш – илоҳий дунёқараш. Худони излаб, Худога маъқул бўлиб яшашга ҳаракат қилади. Бундайлар қалби Худо учун уйғоқ бўлади, руҳий уйғонишда бўлади. Уларнинг қалбларининг сўрови: 1)Сен кимсан Раббий? 2)Сен учун нима қилишимни истайсан?-бўлади. Ҳаворий Павлуснинг ёшлигидаги тажрибаси бунга мисол. Ҳаворийлар 9:5-6. 5. У: –Сен кимсан, ё, Раббий? – деди. Раббий эса: –Мен – сен қувғин қилаётган Исоман. Нишга қарши тепишинг қийин, – деди.
6. Шунда Шоул даҳшатга тушиб ва титраб: –Ё, Раббий, нима қилишимни буюрасан? –деди. Раббий унга: –Ўрнингдан туриб, шаҳарга бор ва сенга нима қилишинг кераклиги айтилади, – деди.
Бундайларни Раббий бошқаруви осон бўлади ва Ўз чўққиларига олиб чиқади.
2.Эски ҳаёт яхшироқ туюлиши
Ёшларнинг Худони била туриб, Уни излашга, Унга хизмат қилишга чанқоқ бўлмасликларининг иккинчи сабаби шу вақтгача дунёвий яшаганлари учун дунёвий ҳаёт яхшироқ, кўпроқ озодлик берадигандек кўринишидир. Луқо 5:39. Ҳеч ким эски шаробни ичиб, ўша заҳоти янгисини истаб қолмайди. Лекин у: “Эскиси яхшироқ”, – деб айтади.
Аслида, ҳар кунини Худо билан бошлаш ҳаётига баракаларга, Худонинг кучига эшик очади. Фақат Худо берадиган гуноҳ кучидан озодлик бизларга ҳақиқий озодлик беради!
Шу учун ўз келажагини ўйлаган ҳолда, ақл билан иш кўриш ёшларнинг ўзига фойда бўлади. Одам руҳ, жон танадан иборат экан, ҳам руҳан, ҳам ақлан, ҳам жисмонан ўсаётган одам эртага тўлақонли бахтли бўлади. Руҳан ва ақлан ўсишни ўйламаган эртага очқолади, юпун, ночор бўлади. Атрофингизга қаранг: қанча одамлар ночорликда. Сиз эртага шундай бўлишни истайсизми? Ёки ўзига тўқ, бундайларга ёрдам берувчи бўлишни истайсизми?
Ҳаворий Повулнинг намунаси: Повул ёки Савл ёшлигидан Худога бағишланган эди. Раббий Ўзини очганида, диний дунёқарашдан кечди, Раббий ортидан кетди. У танаси билан маслаҳатлашмади, дунёни хочга осди. Раббийга мутлақ бағишланиш учун ҳатто оила қурмади. Раббий унинг қурбонликларини ҳисобга олди ва дунё халқлари ва шоҳлари олдида Раббий ҳақида гувоҳлик беришга танлади. Раббий у билан шахсан суҳбатлашди ва унинг Сўзи ва хизмати орқали ғайритабиий мўъжизалар қилди. Улар ичида касаллар шифоланиши, ёвуз руҳлар қувилиши, ўликлар тирилиши ҳам бор эди. У орқали кўплаб шогирдлар, гуруҳлар, жамоатлар кўтарди, масиҳийликни бутун дунё бўйлаб ёйди. Муқаддас Китобнинг ярмини ёзди, Масиҳ учун жон беришни ўзи учун шараф билди! Энди унга Раббийнинг ўнг қўлида ўтириш, ҳукм суриш ва тож кийиш бахти берилган!
Сиз ҳам Повулдек бўлишни истайсизми? Бунинг имкони бор! Бизга ҳам ўша Руҳ ва ўша Муқаддас Китоб берилган. Руҳ кучида Сўз бўйича яшасак, Раббий қадамба қадам чўққиларига кўтаради!
Мен сизга Худонинг ортидан боришни тавсия қиламан. Буни кичик қадамлар билан бошлаш мумкин. Масалан: 1) Ёзув ўрганиш: Ҳар куни 1бобдан Ёзув ўрганиб, нима ўқиганингиз ҳақида ўйланг, қандай қўллашингизни ўйланг ва қўллашга қарор қилиб, қўллай бошланг. Ўшанда Худонинг ҳузури, баракаси ва ҳимояси ҳаётингизга келади. 2)Ибодат борасида, Матто 6:9-13оятлардаги ибодатни тушунган ҳолда, Раббийга сўзланг. 3)Ҳамду -сано борасида интернетдан янги қўшиқларни қўйиб, Раббий Сенга куйлаяпман, деб 2-3ҳамду сано билан Раббийни улуғланг. 4)Ўқиган нарсангизни биродарларга қисқа лўнда айтишга ҳаракат қилинг, бу билан руҳий озиғингизни бўлишган бўласиз. 5)Худони билмайдиганлар учун ибодат қилиб, уларга Худонинг ажойиблигини, ҳаётингизда нималар қилаётганини айтинг. Шунда нур ва туз вазифасини бажарган бўласиз!!!
Хулоса: Бу воизликда ёшларнинг Худонинг ортидан боришига тўсиқларнинг иккисини очишга ҳаракат қилдик. Сиз ҳам бизга фикрингизни айтинг: нима ёшларнинг йўлига тўсқинлик қилмоқда? Бу борада, катталар ёшларга қандай ёрдам беришлари мумкин? Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим, фикрингизни кутиб қоламиз. Руҳий ҳаётингизга эса омад тилаймиз!!!
Руҳшона Иноят.
09.07.21.
nadia@cawregion.net это тестинг