04.07.Ҳаворийлар 1-боб. Ўқидим. 4.Сўнгра уларни йиғиб, уларга буюрди: -Йерусалимдан кетиб қолманглар, лекин Мендан эшитганларинг, Отам ваъда қилганни кутиб туринглар. 5.Зеро Яҳё сувга чўмдирган эди, аммо сизлар бир неча кундан кейин Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар. 8.Аммо Муқаддас Руҳ сизларнинг устиларингизга тушиб келганида, сизлар куч-қудрат оласизлар ва Йерусалимда, бутун Яҳудияда, Самарияда ҳамда ернинг ҳудудларигача Менинг гувоҳларим бўласизлар. 13.Улар келиб, болохонага чиқдилар. Шундай қилиб, Петьор, Ёқуб, Юҳанно ва Андер, Филип ва Томаҳ, Бартолмей ва Матто, Алфей ўғли Ёқуб, Зилот Шимон ва Ёқуб ўғли Яҳудо ўша ерда эдилар. 14.Уларнинг ҳаммалари бир неча аёллар ва Исонинг онаси Марям ҳамда Унинг укалари билан якдилликда тинимсиз ибодату илтижолар қилар эдилар.
Нима билдим? Худо ҳақида: 1)Масиҳ Муқаддас Руҳни кутинглар, деди(4). 2)Муқаддас Руҳга чўмасизлар, деди(5). 3)Муқаддас Руҳ келганда куч-қудрат оласизлар ва Йерусалимда, бутун Яҳудияда, Самарияда ҳамда ернинг ҳудудларигача гувоҳларим бўласизлар, деди(8).
Одамлар ҳақида: 1)Шогирдлар болохонага йиғилдилар(13). 2)Биргаликда якдилликда тинимсиз ибодату илтижолар қилдилар(14).
Хулоса: Масиҳ Муқаддас Руҳ қуйилмагунича Йерусалимдан узоқлашманглар, деди. Биз буни Муқаддас РУҳ қудрати қуйилгунича ибодат хоналарингдан узоқлашманглар, деб қабул қилишимиз лозим. Хизмат, иш, ўқишчи? Уларни ҳам қўлдан келгунча қилиб туриш керак, асосий диққатни Худони ва Унинг қудратини излашга бериш керак. Муқаддас Руҳ қуйилганида куч-қудрат оламиз. Бу куч қудрат ҳамма жойда муваффақиятли гувоҳ бўлишимизга ёрдам беради. Шу учун агар куч-қудратда хизмат қилишни истасак, куч-қудрат қуйилгунича бир қўлимиз хизматда, бир қўлимиз ибодатда ХУдони излашда бўлиши лозим. Масиҳ вақт белгилади. Бир неча кундан сўнг, деди. Улар Муқаддас Руҳ қуйилиши ҳақида хабарни қалбларига қабул қилганларидан бир неча кундан сўнг У қуйилиши керак эди. Биз ҳам қалбимизга қабул қилганимиздан сўнг бир неча кундан кейин(йил эмас) У қуйилади. Имон билан кутишимиз керак. шогирдлар ишониб, итоат қилиб ибодатга йиғилдилар. 120дан ортиқ одам якдилликда, тинимсиз ибодат қилдилар. Биз ҳам шундай қилсак натижасини кўрамиз!!!
2қарор: 1)МУқаддас Руҳ яна қуйилиб, куч-қудратига тўлдиргунича имон билан ибодатда сўрайвераман. 2)Бу ҳақида фарзандларимга айтиб бераман.
Ибодат: Раббий, борлигингиз, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, бизларга ҳам яқин кунларда Муқаддас Руҳ яна бир бор қуйилсин ва бизлар куч-қудратга тўлиб, шаҳримиз, вилоятимиз, давлатимиз, ҳатто дунёнинг чеккаларигача Масиҳнинг гувоҳлари бўлайлик. Дуо қилинг, жамоат якдилликда ибодатга йиғилсин ва нарх тўласин. Ва биз буюк руҳий уйғонишни кўрайлик. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
Сиз қандай қўллайсиз ва ким билан бўлишасиз?