18.07.21. Ҳаггай 1-боб. Ўқидим. 2.Қўшинлар Худованди шундай дейди: Бу халқ: “Ҳали вақти келгани йўқ, ҳозир Раббийнинг Уйини қуриш вақти эмас”,-деб айтаяпти. 3.Шунда Ҳаггай пайғамбар орқали Раббийнинг Сўзи келди: 4.”Бу уй хароба бўлиб ётганида, сизларнинг ўзларингиз учун безатилган уйларингизда яшаш вақтими? 5.Шунинг учун энди Қўшинлар Худованди шундай дейди: Ўзингизнинг аввалги йўлларингизни синчиклаб кўриб чиқинглар. 6.Сизлар кўп экдингизлар, аммо кам йиғиб олдингизлар. Сизлар еяпсизлар, аммо тўймаяпсизлар. Сизлар ичяпсизлар, аммо чанқоғингиз босилмаяпти. 8.Тоққа чиқиб ёғоч ташинглар ва маъбад қуринглар. Мен эса бу уйдан рози бўламан ва улуғланаман,-дейди Раббий.
Нима билдим? Худо ҳақида: 1)Раббий халқнинг “Худонинг уйини қуриш вақти эмас”,деганини эшитган(2). 2)Раббий пайғамбари орқали жавоб берган: Менинг Уйим хароба бўлиб ётганида ўзларингнинг уйларингда яшаш вақтими (3,4). 3)Йўлларингни синчиклар кўриб чиқинглар, деди(5). 4)Тоққа чиқиб ёғоч ташинглар ва маъбад қуринглар(8). 5)Мен бу уйдан рози бўламан ва улуғланаман(8).
Одамлар ҳақида: 1)Кўп экдилар, кам ўриб олдилар; 2)едилар, аммо тўймадилар; 3)ичдилар, чанқоқлари босилмади;
Хулоса: Худонинг халқи “ҳали Худога хизмат қилиш вақти эмас”, -деб баҳона қилиб, ўзи учун яшаб юрар эди. Улар учун оиласи, боласи, иши муҳим эди. Буларни биринчи ўринда қўяр эди, Худо эса фақатгина дуо қилиши учун керак эди.
Худони излашни, Унга хизмат қилишни четга суриб қўйганлари учун Худо ҳам уларнинг устидан осмонни ёпиб қўйди. Барака бермади, шу учун чарчаб ишласалар ҳам бирлари икки бўлмади. Ҳозир ҳам бизнинг жамоатда кўпларда шу нарса кузатиляпти.
Агар Раббийга маъқул бўлай десак, аввало руҳий машғулотларни қилиб Худони излашимиз керак, кейин руҳий жамоатни кўтаришга масъулият олишимиз, ибодат қилиб хушхабарчилик, шогирдчилик, етакчилик билан шуғулланишимиз керак. Агар буларни четлаб фақат ўзимизнинг ғамимизни еб яшасак муҳтожликдан бошимиз чиқмайди. Ўзимиз учун жон куйдиргандек Раббий учун ҳам жон куйдириб меҳнат қилишимиз керак. Шунда Раббий хизматимиздан рози бўлади, улуғланади ва бизларни дуо қилади, ўшанда осмон очилиб баракалар қуйилади. Бугун кўп имонлиларнинг юраги Худонинг фош қилишига кўр бўлиб қолган. Эрта шундай бўлиб қолмаслик учун бугун ҳали уйғоқлар, ўлгунимча Раббийни излаб, Унга хизмат қилиб яшашга масъулият оламан, деб қарор қилишимиз керак ва қароримизда туришимиз керак. Ўшанда ўлгунча кимгадир керак бўламиз, бўлмаса, баракасиз, хор бўламиз.
2қарор: 1)Ҳаётим охиригача Раббийни излаб, Унга хизмат қиламан. 2)Бу ҳақида фарзандларимга айтиб бераман.
Ибодат: Раббий, борлигингиз, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, Сўзингиз юракларда ўз ишини амалга оширсин. Бугун қайноқлар абадий хизмат қилишга қарор қилсин. Бугун илиқлар уйғонсин. Баракасизлигининг сабабиби билиб руҳий ялқовлиги, қайсарлиги учун тавба қилсин, руҳий машғулотлар ва хизмат қилишга масъулият олсин. Дуо қилинг, жамоатимизга юрагида ўти борларни кўтаринг: болалар, ўсмирлар, ёшлар, аёллар, эркаклар орасида ҳақиқий руҳий, ақлий меҳнаткашлар кўтарилсин. Раббийнинг жамоатини кўтаришсин, Раббий рози бўлиб, улуғлансин ва баракаларини қуйсин. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
Сиз қандай қўллайсиз ва ким билан бўлишасиз?