Руҳга экаётган руҳдан ўриб олади, танага экаётган танадан ўлим ўриб олади. Ҳар дафъа руҳий машғулотлар қилганимизда ғайрат келади. Мен бу дафъа ҳам югуриб хизмат қилишга ғайрат олдим. Менинг орзуим руҳий уйғонишни кўриш. Бу учун Ёзувда асос бор. “Сўра халқларни бераман(санолар 2-боб).
Раббий кўрсатди, ҳар дафъа руҳий машғулотлар қилганимда Муқаддас РУҳ ҳузурини, бошқарувини, ҳамкорлигини намоён қилган. Шу учун руҳий машғулотлар қилишда тўхтамаслик керак.
Одатда, кўпчилик ибодатда Худони излаганида Муқаддас Руҳ ҳаммаларига қуйилган, 1киши излаганида, масалан, Вилкерсен, К.Хейгин шу одамларга қуйилган. Шу учун камчиликмизми, кўпчиликми рашк қилиб ХУдони излашимиз керак.
Соатлаб ибодат қилиб, Муқаддас Руҳга тўлиш. Бу шунчаки ибодат қилиш эмас, бунинг маъноси бор. Муқаддас Руҳ бошқарувида ёпиқ эшиклар очилиши учун ибодат қиламиз. Ёзув ўқиб, ваҳийлар устида ибодат қиламиз.
Руҳий уйғониш келишини истайсизми? БУ учун шахсан сиз нималарга тайёрсиз? Келинг, ўзимизни Раббийга, Унинг хизматига бағишлаб руҳий машғулотлар ва хизматда барқарор бўламиз, ўшанда қудратини кўрамиз!!!
Рухшона Иноят
05.07.21