Kategoriya

Kitoblar va maqolalar

МАСИҲИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ АСОСЛАРИ

Масиҳийлик таълимоти асослари рукнида биз Муқаддас Ёзув орқали Худонинг ҳаётимиз учун муҳим бўлган соҳаларга нисбатан нуқтаи-назарини билиб оламиз.

Без названия

Масиҳийлар қандай кўмилиши лозим?

Аввало, очиқлик бўлиши лозим. Масиҳийлар нурда юриши лозим, масиҳий эканини яширмаслиги лозим.

Кўплаб ҳолатларда масиҳийнинг қариндошлари мусурмон бўлишади ва улар ўз удумимизга кўра кўмамиз, дейишади. Бу ҳолатда қариндошларининг ихтиёрига қўйиб бериш лозим. Чунки Масиҳ ҳам: “Ўликларни … кўмишига қўйиб беринглар”, деган(Матто 8:22).

Лекин шундай бўлади: масиҳийлар шов-шув бўлмаслиги учун ими-жимида мусурмонча кўмишларини исташади. Кўпинча, бу ҳолатда ҳам мусурмонча кўмилади ва муаммо юз бермайди.

Баъзан эса шундай ҳолларда баъзи одамлар кўмиш маросимида ёки ундан кейин бу одам “Масиҳий бўлган, жаноза ҳам ўқимаймиз, қабристонимизга кўммаймиз ҳам”, дейишади.

Масиҳийлар шундан қўрқади ва шайтон уларни шу қўрқуви билан қулликда ушлаб туради.

Шу учун баъзилар Масиҳдан воз кечишади, бошқа баъзилар эса Масиҳий эканлигини яшириб яшашади.  НАтижада, Осмон Шоҳлигидан маҳрум бўлишади.

Ваҳий 21:5-8.

5. Тахтда Ўтирган: “Мана, ҳамма нарсани янги яратяпман”, – деди. У менга: “Ёзиб олгин, зеро бу сўзлар ҳақиқий ва ишончлидир”, – деди.

6. Кейин У менга яна деди: “Амалга ошди! Мен Алфа ва Омега, Бошланиш ва Тугашдирман. Чанқаганга тирик сув манбаидан текин бераман.

7. Ғолиб келадиган ҳамма нарсани мерос қилиб олади. Мен унинг Худоси бўламан ва у Менинг ўғлим бўлади.

8. Аммо қўрқоқлар, имонсизлар, жирканчлар, қотиллар, зинокорлар, сеҳргарлар, бутпарастлар ва барча ёлғончиларнинг қисмати олтингугурт ва олов билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир”.

Матто 10:28-33.

28. Танани ўлдириб, жонни ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар, лекин танани ҳам, жонни ҳам дўзахда ҳалок қила оладигандан кўпроқ қўрқинглар.

29. Иккита чумчуқ бир ассарийга сотилмайдими? Улардан бирортаси ҳам Отангизнинг иродасисиз ерга тушмайди.

30. Сизларнинг эса бошингиздаги сочингизнинг ҳар бир толаси ҳам саналган.

31. Шунинг учун қўрқманглар, сизлар кўпгина чумчуқлардан қадрлироқсизлар.

32. Шундай қилиб, инсонлар олдида Мени очиқ эътироф этадиган ҳар бир одамни Мен ҳам Осмондаги Отам олдида очиқ эътироф этаман.

33. Аммо инсонлар олдида Мени инкор этадиган одамни Мен ҳам Осмондаги Отам олдида инкор этаман.

ҲАҚИҚИЙ МАСИҲИЙЛАР НИМА ҚИЛИШИ ЛОЗИМ?

1)Аввало, ҳаётимиз билан ҳам, ўлимимиз билан ҳам Масиҳни улуғлаш учун ибодат қилиб яшашимиз керак.

2)НУрда юришимиз керак, Масиҳий эканимизни яширмаслигимиз керак.

Шунда оламдан ўтганимизда қавму-қариндош, элу-халқ ўз удумига кўра кўммоқчи бўлганида ҳам биз уларни алдаган бўлмаймиз.

Агар улар йўқ, биз мусурмонча кўммаймиз дейишганида, қайғуриш керак эмас, жамоатга хабар бериш керак. ЖАмоат хизматчилари келиб, қайси қабрга, қандай, ким  кўмишини ташкиллаштирадилар.

3)Қаерда масиҳий оламдан ўтибди деб эшитсангиз, қайси жамоат аъзоси бўлишидан қатъий назар боришга ҳаракат қилинг. Бизнинг маданиятимизда ўлик бўлганини эшитганида халқ ўликка боради, ҳатто бегона боради. Ўликка бориш ҳам ХУдонинг амрини бажариш, ҳам маданиятни ҳурмат қилиш бўлади. Воиз 7:4да дейилган: “Доноларнинг юраги йиғи уйида”. Сиз масиҳийлар ўлигига бориб, ҳамдардлик экасиз, сиз оламдан ўтганингизда РАббий бошқа имонлиларни сизнинг маросимингизга юборади.

4)Жамоат тадбирларида иштирок этинг, хизмат қилинг. Танишинг ва танилинг.

Сизни қанча кўп имонли билса, шунча кўп одам яхши, ёмон кунингиздан хабардор бўлиб келиш эҳтимоли бор. Бир биродар оламдан ўтибди. Кўпдан буён жамоатдан, имондан узоқлашган экан. Оламдан ўтганида ҳеч ким билмабди ҳам. “Нима учун ҳеч ким келмади?”-деб сўраганларида, “у биродар қайси жамоатга тегишли эди? Ким у кишини таниб-билар эди?” -деган савол масъулларда пайдо бўлган экан.

Қаххор ака оламдан ўтганларида гўё тўйдек тумонат одам йиғилди. БУтун Ўзбекистондан одамлар келган экан. Қатор-қатор машиналарнинг охири кўринмади, одамларнинг ҳам сонини ҳисоблашнинг иложи бўлмади.  У киши тирикликларида РАббийга, жамоатга, у кишига мурожаат қилган ҳар бир имонлига сидқидилдан хизмат қилиб ҳурмат қозонган эдилар.

5) ТАъзияга борганда қандай юпатиш мумкинлигини ўрганиш учун таъзия маросимини ўтказиш семинарига қатнашинг.

6)Кўмиш маросими командаси бўлади. Оятлар ўқиб турувчи, ювувчи, қабр қазувчи ва бошқалар. Агар қалбингизда шу хизматлар бўйича хизмат қилиш истаги бўлса хабар беринг, сизга керакли нарсалар берилади ва ўргатилади. Бу соҳада ҳам РАббийга, ҳам ХУдонинг халқига хизмат қилишингиз мумкин.   

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, агар биз кўмиш маросимига ҳам Раббийга хизматдек қарасак, РАббий бундан шарафланади ва бизларни ҳам шарафлайди! БУ учун ибодат қилайлик ва  тайёрланиб, ҳаракат қилайлик!Биз танамиз қаерга бориши ҳақида эмас, жонимиз қаерга бориши ҳақида кўпроқ қайғуришимиз керак. Исо Масиҳни кўмишга одамлар ва жой топган Худо сиз ва бизга ҳам ғамхўрлик қилади!

acd04295bf7d5e1ccc3f024c26766ed2

МАСИҲ ШОГИРДИДЕК ЯШАШ

Йермияҳ 29:11-14. “11. Фақат Мен сизлар ҳақингиздаги мақсадларимни биламан, – дейди Раббий, – булар сизларга келажак ва умид бериш учун ёвузликка эмас, эзгуликка бўлган мақсадлардир.

12. Сизлар келиб, Мени чорлайсизлар ва ибодат қиласизлар, шунда Мен сизларни эшитаман.

13. Сизлар Мени излайсизлар ва агарда бутун юрагингиз билан изласангизлар Мени топасизлар.

14. Шунингдек, Мен сизлар томонингиздан топиламан, – дейди Раббий. – Сизларни асирликдан қайтараман ва Мен сизларни қувиб юборган барча халқларнинг орасидан ҳамда барча жойлардан йиғиб оламан. Мен сизларни қаердан кўчирган бўлсам ўша жойга қайтараман», – дейди Раббий”.

Азизлар, анчадан буён Муқаддас Руҳ кучи қуйилиши учун изланишдаман.

Кеча шу учун рўза тутдим, энди рўзаларни кўпайтирмоқчи ва кучайтирмоқчиман.

Кеча шундай ваҳиф олдим: тушкунлик руҳи имонлиларга босим ўтказмоқда, шу учун улар руҳий машғулотлар қилишда, хизмат қилишда муваффақият қозонишларига умид қилмай қила оладиган ишлари билан шуғулланмоқдалар.

Мен тушкунлик руҳи кетиши ва МУқаддас РУҳ қуйилиши учун ибодат қилдим.

Яна шогирдчиликнинг осон йўлини тушунтириш лозимлигини тушундим.

Ҳар биримиз руҳ, жон ва танамиз. Ҳар куни руҳда, жонда ва танада ривожланиш учун машғулотлар қилишимиз лозим,   шунда кучли бўламиз.

Ҳар куни ҳар 3йўналишда вақт ва куч ажратинг, шунда Худонинг ҳузури, баракаси ва ҳимояси сизга ва оилангизга ёр бўлади. “Менга яқинлашинглар ва Мен сизларга яқинлашаман”, дейди Раббий Ёқуб 8:4да.

Имонли сифатида: 1) ҳар куни камида 1боб Худонинг Сўзини ўқиб, мулоҳаза қилинг, бажаришга қарор қилиб бажаринг. Агар МУқаддас Китобни тўлиқ ўқиб чиқмаган бўлсангиз, 1бошдан бошлаб ҳар куни 1бобдан ўқинг. Агар ўқиб чиққан бўлсангиз ўқув режасига билан ўқинг. Ўқув режаси керак бўлса сўранг, беришим мумкин.

2)ҲАр куни ибодат қилинг. ХУдони излаш ибодати, Раббий ибодати ва ҳок.

3)Ҳар куни хамду сано куйланг. Интернетдан олишингиз мумкин.

4)Шогирдлар учрашуви. Ўзингизда етакчилик қобилиятини ривожлантиринг. Атрофингиздагилар учун ибодат қилиб, ҳафтасида камида 1марта шогирдлар учрашуви ўтишга руҳлантиринг. Унда  бирга жамоатингиз учун муҳим оятларни ўрганинглар ёки ўзингиз ўқиган Сўзларингизни бўлишиб, руҳий ўсишингиз ва оилангиз эҳтиёжлари учун бирга ибодат қилинг.

5)Имон билан бўлишиш. Атрофингиздаги абадий ўлимга, дўзахга кетаётганлар учун Худодан севги сўраб, юраги очиқлар билан жаннатга йўлни бўлишинг. НАжот сўзи бу тирик уруғ. Қачон, қандай ҳосил беришини билмаймиз, лекин эксак, бир куни албатта ҳосил беради!!!

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, агар руҳий машғулотлар қилиб ва хизмат қилиб, ХУдога ҳар кунимиздан ўрин берсак, У бизларни юксалтиради! Ўзимиз чиқа олмайдиган чўққиларга олиб чиқади. ШУ учун ҳаракат қилайлик.

ХУДОНИНГ ОВОЗИНИ ЭШИТИШ

(Ибодат мактаби материалларидан)

Бу учун 3қадам қўйилади:

1)Тўхташ.

2)Кузатиш.

3)Сўраш.

Тўхташ-

Бизнинг онгимиз доимо нималарнидир ўйлаш билан, танамиз қилиш билан банд. Ташвиш муҳитида биз Худони эшита олмаймиз. Шу учун ҳамма ишимиздан тўхташимиз керак.  Санолар 45:11. 11. Тўхтанглар ва англаб олинглар: Мен – Худоман. Халқлар орасида юксаламан, ерда юксаламан.

Кузатиш –

Бу сиз билмоқчи бўлган нарсани изланиш, диққатингизни шунга қаратишни билдиради.

Сўраш –

Раббий шуни очиб беришини сўрашни билдиради.

2

Раббийдан сўраш: Раббий, Сен мени қандай кўряпсан?

Раббийдан сўранг ва жавоб беришини кутиб, юрагингизга очаётганини ёзиб олинг.

3.

Баъзан Худо тимсоллар кўрсатади, масалан, арча. Шунда Худодан сўрашимиз керак. 1)БУ нима? 2)Мен буни нима қилишим керак?

4.

ХУДО ЎЗИНИ ОЧИШИНИ СЎРАШ ИБОДАТИ:

Худо сизга қандай очилган?

Менинг жавобим:

1)Ҳамма нарсани биладиган.

2)Йўлбошчи.

3)Асровчи.

4)баракаловчи.

5)Ғамхўр.

5.

Худодан сўраш: Ҳаётимнинг шу даврида менга қандай очилмоқчисан?

Мустаҳкамловчи.

Бу нимани билдиради?

Сенинг руҳингдан олиб, бошқаларга соламан. ..

Сонлар 11-боб.

11-боб

1. Халқ Раббийга эшиттириб нолий бошлади. Раббий буни эшитганида, Унинг ғазаби алангаланди ва уларнинг орасида Раббийнинг олови ёнди ҳамда қароргоҳнинг четини ямлаб юта бошлади.

2. Шунинг учун халқ Мусога фарёд қилди. Мусо Раббийга ибодат қилди ва олов тинчланди.

3. Сўнг бу жойни “Табераҳ”  деб атади, чунки уларнинг орасида Раббийнинг олови алангаланди.

4. Уларнинг ораларидаги мусофирлар очкўзлик қила бошладилар. Улар билан бирга Исроил ўғиллари ҳам яна йиғлаб, дедилар: “Ким бизларни гўшт билан боқади?

5. Бизлар Мисрда текинга еган балиқ, бодринглар, қовунлар, кўк пиёз, бошпиёз ва саримсоқлар ёдимизда,

6. энди эса жонимиз ўртанмоқда; ҳеч нарса йўқ, кўз ўнгимизда фақат манна». 

7. Манна эса кашнич уруғига ўхшаш, бдола кўринишида эди.

8. Халқ юриб, уни терар эди ва уни тегирмон тошда янчар ёки ўғирда туяр эди. Сўнг уни қозонда пиширар ва ундан нон қилар эди; унинг таъми мойли нонга ўхшаш эди.

9. Тунда қароргоҳга шудринг тушганида, у билан бирга манна ҳам тушар эди.

10. Мусо халқнинг ҳар бири ўз оилаларида, ҳар бири чодирининг эшиги олдида йиғлаётганини эшитди. Шунда Раббийнинг ғазаби ўта алангаланди ва Мусони қайғу босди.

11. Сўнгра Мусо Раббийга деди: ―Нима учун Сен Ўз қулингни азобламоқдасан? Нима учун мен Сенинг нигоҳингда илтифот топмадимки, Сен ушбу халқнинг бутун юкини менга юкладинг?

12. Ахир бу бутун халқни мен қорнимда кўтариб юрдимми ва  мен уни туғдиммики, Сен менга Сен оталарига қасам ичиб беришни ваъда берган ерга уларни «энага болани кўтариб юргани каби, қўлингда кўтариб бор», дейсан?

13. Бутун бу халққа бериш учун гўштни қаердан олайин? Зеро улар менинг олдимда йиғлаб: “Бизга ейишга гўшт бер”, – демоқдалар.

14. Мен бутун бу халқни бир ўзим кўтариб юра олмайман, чунки у мен учун оғирдир.

15. Агар Сен мен билан шундай йўл тутаётган бўлсанг, яхшиси, мени ўлдиргин; агар мен Сенинг нигоҳингда илтифот топган бўлсам мен ўз кулфатимни кўришимга йўл қўймагин.

16. Раббий Мусога деди: ―Исроил оқсоқолларидан, сенинг ўзинг оқсоқол ва назоратчи эканликларини билган етмиш кишини Менинг олдимга йиққин. Уларни йиғин чодирига олиб келгин ва улар сен билан бирга ўша жойда турсинлар.

17. Мен тушиб келаман ва ўша ерда сен билан гаплашаман. Сендаги Руҳдан олиб, уларга соламан ва улар сен билан бирга халқнинг юкини кўтариб юрадилар, токи сенинг бир ўзинг кўтариб юрмагин.

2

ХУДОНИНГ СЎЗЛАШ УСУЛЛАРИ

ХУДО ТУШЛАР ОРҚАЛИ ҲАМ СЎЗЛАЙДИ

Масалан: Украинанинг Ирпень шаҳрида бир имонли аёл яшайди. Уруш бошланишидан 1ой олдин Худо бир неча марта: “Бу ердан кет”, деган. Аёл оиласи билан нарсаларини йиғиштириб кўчиб кетган. Улар чиққанидан уруш бошланиб, чегаралар ёпилган.

Шу учун тушларга ҳам диққатли бўлишимиз керак.

ХУДО ТИМСОЛЛАРНИ ИШЛАТИШИ МУМКИН.

тимсолларни контекстга қараб таҳлил қилиш лозим.

ХУДО ҲИССИЁТНИ ИШЛАТИШИ МУМКИН.

Ҳаворийлар. Петрус трансга тушди ва ваҳий олди.

Худо бирор нарсани ҳис қилишни бериши, руҳлантириши мумкин.

ХУДОНИНГ ОВОЗИНИ ЭШИТИШДА ЧЕГАРАДАН ЧИҚИШЛАР

1)Худо фақат Муқаддас Китоб орқали гапиради деб ўйлаш.

2)Худо фақат одамнинг қалбига гапиради деб ўйлаш.

3)Худо мен ўрганган йўл билан гапиради деб ўйлаш.

4)Худо фақат чўпон орқали гапиради деб ўйлаш.

5)Худо шундай гапирадики, Унинг айтганини қилиш осон деб ўйлаш.

ИЧКИ ЙЎЛЛАР

Алданиш ичингизга киришига йўл қўйманг. Агар одам 1йил алданишда бўлса, алданиш ичига киради ва уни назорат қилиш қийин бўлади. Ишайё 44:20. У чангнинг ортидан қувади. Алданган юраги уни адаштирди ва у қалбини қутқара олмайди ва айтмайди: “менинг ўнг қўлимдаги алдов эмасми?”

Ташқи ишларга берилганлар ички ишларга диққатларини жамлай олмайдилар. Яъни одам уй ишлари, турли ишларга кўп диққатини, вақтини, кучини берса руҳий, ички, чуқур ишларга диққат қила олмайди ва чуқур кириб барака ола олмайди.

Агар сиз чуқурликка бормоқчи бўлсангиз, нимадир ташқи нарсадан  воз кечишингиз керак бўлади.

Ички йўлларимиз – бу бизнинг ўйлаш тарзимиз, тасаввуримизда бўладиган жойларимиздир. Суқрот деган: Мен билан суҳбатлашгин, шунда мен сени кўраман.

         ЙЎЛЛАР

-одамнинг йўллари, Худонинг йўллари, қадимги йўллар, эгри йўллар, тўғри йўллар мавжуд.

Бизнинг вазифамиз йўлимизни тўғирлаш, Худонинг йўлидан юриш ва йўналтириш.

ХУДОНИНГ ОВОЗИНИ ЭШИТИШ ЙЎЛЛАРИ

  1. Худодан маълум одам ҳаётига ва вазиятига нисбатан сўрашингиз мумкин: “Раббий, бу одамга бугун нима демоқчисиз?”

Кейин очиқ юрак билан, диққат билан Худо нима дейишини 2-5дақиқа қулоқ соламиз.

Шахсан мен бу вазифани бажараётганда, Раббийдан Муқаддас РУҳ кучида хизмат қилиш учун нима қилишим керак деб сўрадим. Менга: “Ўзинг бўлган жойда руҳий муҳит яратгин. Бу учун руҳий машғулотларда барқарор бўлгин”, деган жавоб келди. Бизлар Худонинг ҳузурини олиб юрадиган идиш бўлишимиз керак.

ХУДОНИНГ ОВОЗИНИ ЭШИТИШГА МИСОЛЛАР:

   2.Бу одамни қайси ўсимликка ўхшатасан?

1)БУ нимани билдиради?

2)Буни нима қилиш керак?

Жавоблар:

Чинор дарахтига.

1)илдизи қадимий. У каттароқ нарсанинг бир қисми, унинг бағрида.и

2)Ўсишни давом эттириш, токи кўпроқ соя берсин ва кўпроқ одамлар соясида ором олсин.

3.Раббий, бу одамни қайси қурилиш материалига ўхшатасан?

1)цемент.

2)Цементнинг вазифаси мустаҳкамлаш, у қурилишнинг ҳамма босқичида ишлатилади. Ўз вазифасини бажариши керак.

4.Раббий, бу одамни қайси ҳайвонга ўхшатасан?

1)шер.

2)ҳукмронлик қилиш. Руҳий дунёда шернинг ҳокимияти билан ибодат қилиш ва ҳаракат қилиш. Ўзини ҳокимият эгаси сифатида ҳис қилиш, буни руҳий дунёда қўллаш.

5. Раббий, бу одамни қайси қушга ўхшатасан?

1)товус. гўзал, ХУдонинг боғида ташвишсиз юради. Масиҳни чиройи билан улуғлайди.

2)Яшаш ва хизмат қилиш.

6.Бу одамнинг ҳаётида нима қиляпсан?

1)Жарлик. Арқонли кўприк. Тобора янги арқонлар билан тахталар қўшиб кўприк кенгайтирилмоқда.

2)Хизматни кенгайтириш.

7. Раббий, бу одамни қайси рангга ўхшатасан?

1)светофорнинг ранглари: қизил, сариқ ва яшил.

2)Тўхташ, тайёрланиш ва юриш вақтлари бор. Хизматингда буларни ўрган. Айнан ҳозир қилишинг керак бўлган ишни қил.

Бўшашиш! Ҳар хил даврлар борлигини билиш керак, айнан ҳозир нима қилиш кераклигини билиб, шуни қилиш керак.

ТЎСИҚЛАР

Худонинг овозини эшитишимизга тўсқинлик қиладиган нарсалар

1)Бутлар, ишонмаслик, ўзини паст кўриш – юрагимизни Худодан кўра кўпроқ эгаллайдиган нарсалар.

2)жамоатдаги илоҳиётшунослик, қолиплар. Агар жамоатда Худо гапирмайди деб ўргатилган бўлса одам изламайди ва Худонинг овозини эшитмайди.

3)одамлар билан муносабатдаги муаммолар, хафаликлар.

4)Ёзувни ўқимаслик ёки юзаки ўқиш.

5)Одамга менсимасдан қараш, ўзини баланд олиш.

6)Худонинг овозини эшитиш тажрибасига эга бўлмаслик, салбий тажриба, ялқовлик.

Масалан, Илий Шомуилга Худонинг овозини тинглашни ўргатди.

Салбий тажрибага эса – кимдир нотўғри пайғамбарчилик қилган, шу учун тўғри пайғамбарларни ҳам қабул қилмайдилар.

7)Қийин ҳаётий вазиятлар. Масалан Илёс. Мен ҳам 1ярим йил руҳий босим остида бўлганман.

8)Ҳиссий яралар.

ХУДОДАН ОЛГАН СЎЗИМИЗНИ БАЖАРИШИМИЗГА НИМА ТЎСҚИНЛИК ҚИЛАДИ?

1)Қулайлик. Одамлар Худонинг иродасини бажариш учун қулай жойларидан чиққилари келмайди.

2)одатий ҳаёт тарзи. Руҳий машғулотларни, хизматни қилишга масъулият олгиси келмайди.

3)Худога ишонмаслик.

4)Одамлардан қўрқиш.

5)Таваккал қилиш тажрибаси йўқлиги. Ўзингизни синанг: имондамисиз? Одам ўзини таҳлил қилиб, ҳаётининг қайси соҳасида қўрқув борлигини аниқлаши ва шу соҳада ишлаши мумкин. 

Биз ақлий меҳнат қилганимизда нейронлар ривожланади.  

Хулоса: Ҳар бир кунда, вазиятда Худонинг иродасини излашимиз мумкин. Раббий Уни излашимизни, агар сидқидилдан изласак У Ўзини очишини айтган. Шундай экан, бу соҳада ҳаракат қилайлик ва Худо билан қадамба қадам юрайлик.

Ибодат: Раббий, дуо қил, Сени, иродангни излайдиган, Сен билан яшайдиган халқ бўлайлик. Исо Масиҳ номи билан: Омин.

РЎЗАНИНГ ЛАЗЗАТИ

Рўзанинг одам ҳис қиладиган уч босқичи бор:

1)Очлик ҳисси. БУ жуда кучли ҳис бўлиб, кўпчилик шу ҳисга дош бера олмайди, шу учун рўза тутмайди.

2)Ўз заифлигини тан олиб Раббийга таяниш. Одам бор диққатини Раббийга қаратиб, Ундан куч сўрайди, РАббийга мутлақ бўйсунади.

3)Раббийнинг ҳузир қуйилиши. БУ босқичда Раббийнинг ҳузури шу қадар қуйиладики, ҳеч қанақа тўқлик ҳисси, бахт, лаззат ҳисси бунга тенг кела олмайди. Одам илоҳий тинчлик, севги, қувонч, бахтни ҳис қила бошлайди. Гўёки кўкларга парвоз қилаётгандек бўлади. Руҳий кучга тўлади. Раббийдан жавоблар кела бошлайди, ечимлар кела бошлайди.

Шу босқичда кўп муаммолар ечим топади, ёриб ўтиш келади. Азизлар, келинглар, шундай руҳий лаззатни ҳис қилайлик. Ҳафтасида камида 1кун рўза тутайлик.  

Масиҳ шогирди бўлиш нархи ва баракаси

Кириш: Фақат шогирд устозини яхши билиши ва устозининг ишларини такрорлай олиши мумкин. Шу учун Масиҳ шогирд орттирган эди, шогирдларини ҳам шогирд орттиришга юборди. Лекин ҳамма ҳам шогирд бўлишни истамайди. Кимгадир ялқовлик, кимгадир дунёни севиш, кимгадир гуноҳни севиш ҳалақит беради. Ёзув эса бунга қарши ўлароқ ҳар биримизни Сўзни ўрганиш ва бажаришга даъват қилади. Шунда ҳаракат қилаётганлар орқали Муқаддас Руҳ Ўзини намоён қилади.

Мен шогирдчиликни ипак қуртининг капалакка айланишига қиёслайман. Ипак қурти ўзгармаса, пилла ичида қолиб кетса, бўғилиб ўлади. Лекин ўзгариши натижасида капалакка айланади ва учиб кетади, унинг иккинчи ҳаёти бошланади.

Масиҳийлар ҳам дунёвий ҳаётлари ва ишларидан кўтарилиб, масиҳ ортидан боришга интилмас эканлар, ҳаётларини ўзгармайди, ерда, муҳтожликда судралиб юришга мажбур бўлади. Бир куни шу дунёвий ҳаёт уларни ўлдиради. Шогирдлар эса руҳ изми билан яшай бошлайдилар, уларнинг руҳий қанотлари пайдо бўлади ва улар Раббий ортидан уча бошлайдилар. Раббий уларга ҳамроҳ бўлади!!!   

Қуйидаги парчани ўрганиб, шогирдлик нархини билиб оламиз.

Луқо 9:23. Кейин барча одамларга деди: “Агар ким Менинг ортимдан юришни хоҳласа, ўзидан воз кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, Менга эргашсин.

Нима 3нарса талаб қилинмоқда?

1)Ўзидан воз кечсин.

2)ҳар куни ўз хочини кўтарсин.

3)Менга эргашсин.

Бироз ўйлаб, жавоб ёзинг: сиз буларни қандай тушунасиз?

1)Раббийнинг йўли ва мен ўзим истаган йўл, бошқа -бошқа. Токи мен ўз йўлимдан юришни истар эканман Раббий ортидан бора олмайман. Шу учун ўз йўлимни қолдириб, Раббий ортидан боришим керак. Шогирдлар учун бу балиқчиликни қолдириб, Масиҳ ортидан изма-из юриш эди. Ҳаворий Повул учун диндорлигини қолдириб, шогирдларга қўшилиш эди ва ҳок.

2)Тирик эканмиз мукаммаллашамиз. Қандайдир гуноҳкор истаклар пайдо бўлиб, бизни чорлайди. Биз уларни хочга михлашимиз керак. бу кўпроқ ўз характери устида ишлаш соҳасига тегишли бўлади. Масалан, жаҳлланишни хочга михлаш, хасисликни, масъулиятсизликни, ўзбилармонликни, итоатсизликни ва ҳок.

3)Раббий доим ҳаракатда. Руҳий машғулотлар ёрдамида Раббий қаерда ҳаракат қилаётганини ҳис қилиб, Унинг ортидан бориш керак.

Энди самимий жавоб бериб, ёзиб қўйинг: Қайси бирига сиз тайёрсиз?

1)Ўз йўлимни қолдириб Раббийнинг йўлидан юришга.

2)Ҳар куни хочимни олишга.

3)Раббий ортидан боришга.

ШОГИРДЛИК БАРАКАЛАРИ:

Қуйидаги парчаларни ўқиб, қандай баракалар ваъда берилганини ёзинг.

1)Матто 19:27-30. 27 .Шунда Петъор Унга жавобан: – Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сенинг ортингдан эргашдик. Биз энди нимага эга бўламиз? – деди.

28 Исо эса уларга деди: – Сизларга ростини айтаман, сизлар – Менинг ортимдан эргашганлар – янги оламда, Инсон Ўғли тахтда Ўз шуҳратида ўтирганида, сизлар ҳам ўн икки тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласини ҳукм қиласизлар.

29 Менинг номим учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-бола ёки ер-мулкини ташлаб кетган ҳар бир одам булардан юз марта кўпроғини олади ва абадий ҳаётни мерос қилиб олади.

30 Зотан кўплаб биринчи бўлганлар охирги, охиргилар эса биринчи бўладилар.

Тахтга ўтирамиз, ҳукм қиламиз.

2) Юҳанно 15:15. Энди Мен сизларни қулларим деб атамайман, чунки қул, унинг хўжайини нима қилаётганини билмайди. Аммо Мен сизларни дўстларим деб атадим, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани Мен сизларга маълум қилдим.

Шогирдларни Масиҳ Ўз дўстлари қилади.  

3)2Тимотий 4:2.Сўзни воизлик қилгин, бу ишда қулай фурсатми, фурсат эмасми, саботли бўлгин. Фош қилгин, тақиқлагин, бутун сабр-тоқат билан таълим бериб насиҳат қилгин…

6 Мен энди қурбон бўлмоқдаман ва бу дунёдан ўтиш вақтим келди.

7 Мен яхши жанг билан жанг қилдим, ўз масофамни тугатдим, имонимни сақладим.

8 Энди эса мен учун ҳақлик тожи тайёр турибди. Ҳақ ҳукм қилувчи Раббий ўша куни шу тожни менга беради. Фақатгина менга эмас, балки Унинг намоён бўлишини севадиганларнинг ҳаммасига ҳам беради.

Раббий тож кийдиради.

БУ баракалар сиз учун нимани англатади?

Руҳий дунёга дахлдорликни, руҳий дунёда ўз шарафли ўрним борлигини.

НИМА ШОГИРД БЎЛИШИМИЗГА ХАЛАҚИТ БЕРИШИ МУМКИН?

Дунёни севиш.

2Тимотий 4:9. Менинг олдимга тезроқ келишга ҳаракат қилгин.

10. Чунки Димас бу дунёни севиб қолиб, мени тарк этди ва Фессалоника шаҳрига кетди. Крискен Галатияга, Титус Далматияга кетди.

Гуноҳни севиш.

Филиппиликларга 3:17. Биродарлар, менга тақлид қилинглар ва бизнинг намунамиз бўйича ҳаракат қиладиганларга қаранглар.

18. Чунки кўп одамлар Масиҳ хочининг душманлари каби яшаяптилар. Мен сизларга улар ҳақида тез-тез айтиб турар эдим, энди ҳатто кўз ёшим билан гапираяпман.

19 Уларнинг охирати – ҳалокат, уларнинг худоси – қорин, уларнинг шуҳрати – уларнинг шармандалигидадир. Улар ердаги нарсалар ҳақида фикр юритадилар.

20 Бизнинг фуқаролигимиз эса – осмондадир. Биз у ердан Нажоткор Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутмоқдамиз.

Бундан ўзимизни асрашимиз учун нима қилишимиз керак?

1Тимотий 6:12-14. Сен эса, эй, Худонинг одами, булардан қочгин, аксинча, ҳақлик, художўйлик, имон, севги, сабр-тоқат ва мулойимликнинг пайидан бўлгин.

12. Имоннинг яхши жанги билан жанг қилгин. Абадий ҳаётни ушлаб тургин, чунки сен шунга даъват этилгансан ва яхши эътирофни кўп гувоҳлар олдида эътироф этгансан. 13.

 Ҳамма нарсага ҳаёт берувчи Худонинг олдида ва Понтий Пилат ҳузурида яхши эътироф билан гувоҳлик берган Исо Масиҳнинг олдида сенга буюраман: 14.

Бизнинг Раббимиз Исо Масиҳ зоҳир бўлгунича, амрни бенуқсон ва беғубор сақлагин.

Характеримизда Руҳ ҳосилларини шакллантириш пайидан бўлишимиз керак. имонга қарши нарсалар билан курашишимиз керак. абадий ҳаётни маҳкам тутишимиз керак. Амрни бенуқсон сақлашимиз, яъни унга амал қилишимиз, уни ўзимизга мос қилиб талқин қилмаслик ва қўлламаслик.

Хулоса: Раббий Ўзининг топшириғини фақат шогирдлар бажар олишини тушунган. Чунки шогирдгина кўп вақтини устоз олдида ўтказади, шогирди қандай ишлаётганини кўради, тақлид қилади ва унинг ишини қайтара олади. Буюк Амр ва Буюк Топшириқни бажаришнинг йўли – Масиҳнинг шогирди бўлишдир. Шогирд бўлиш ипак қуртининг капалакка айланишидек. Агар ипак қурти капалакка айланиб учиб кетмаса, пилла ичида ўлади. Масиҳий ҳам ерлик, дунёвий ҳаётдан кечиб, руҳ изми билан яшай бошламаса, ўзгариб, руҳий дунёда парвоз қилмаса дунёвий ҳаёт ичра ҳалок бўлади. Шогирд бўлишнинг нархи – ўзидан кечиш, ҳар куни хочини олиш ва Масиҳ ортидан юришдир. Баракаси эса: Масиҳ ёнида тахтда ўтириш, ҳукм қилиш, тож кийдирилиш, бу дунёда қурбон қилган нарсаларининг 100баробар қайтарилиши, у дунёда абадий ҳаётдир. Шу учун ерлик, дунёвий ҳаётга берилмасдан ўзимизда руҳ ҳосилларини ривожлантириш, имон жанги билан курашиш, абадий ҳаётни тутиб туриш, муқаддасланиш ва мукаммалланиш пайидан бўлишимиз лозим.

Ибодат: Раббий, борлигингиз учун, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, шогирд бўлишни истайлик. Дуо қилинг, ўзимиздан кечайлик, ҳар куни хочимизни олайлик, Сизнинг ортингиздан юрайлик. Руҳ ҳосилларини ўзимизда етиштирайлик, имон жанги билан жанг қилайлик, абадий ҳаётни тутиб турайлик, тобора муқаддасланайлик ва мукаммаллашайлик. Сизнинг қудратингиз ва шуҳратингиз, севгингиз биз орқали намоён бўлсин. Исо Масиҳ номи билан: Омин.

Иноят Исохонова.

16.06.2021.   

АМАЛИЙ МАСИҲИЙЛИК НИМА?

Масиҳийлик ҳам мактабдек гап. Мактабда аълочилар ва сустроқлар бўлганидек, масиҳийликда ҳам Масиҳ талабларини ўрганиб, бажариб, барака олиб яшайдиганлар бор, булар амалий масиҳийлардир.  Шунингдек, руҳий машғулотларга сустроқлар бор. Афсус улар баракалардан маҳрум яшашади. Чунки шартсиз ва шартли баракалар мавжуд.

 Масалан, нажотни бизлар шунчаки имон билан қабул қиламиз, у учун меҳнат қилмаймиз. Эфесликларга 2:8-9.Чунки сизлар имонингиз орқали иноят билан нажот топдингизлар. Бу эса сизлардан эмас, балки Худонинг инъомидир;

9.бу – савоб ишларингиз туфайли эмас, токи ҳеч ким мақтанмасин.

Лекин моддий баракаларни хизмат ва меҳнат орқали оламиз.

Аюб 1:10. Уни, унинг уйини ва унинг барча нарсаларининг атрофини тўсиқ билан ўраган Сен эмасми? Сен унинг қўлларининг ишини дуо қилдинг ва унинг мол-мулки ер юзи бўйлаб тарқалмоқда.

Чиқиш  23:25. Фақат Раббий Худойингизга хизмат қилинглар ва Мен нон-сувингизни дуо қиламан ҳамда орангиздан хасталикларни йўқ қиламан.

Руҳий баракаларни руҳий машғулотлар орқали оламиз:

Менга яқинлашинглар ва Мен сизларга яқинлашаман. Яъни ХУдо бизга яқинлашиши учун биз Унга ибодатда яқинлашишимиз керак. Ёқуб 4:8. Худога яқинлашинглар ва У сизларга яқинлашади. Эй, гуноҳкорлар, қўлларингизни тозаланглар! Эй, фикрида иккиланаётганлар, юракларингизни покланглар!

Сўзимни туну кун ўрганинглар ва қўлланглар, шунда донолик, муваффақият, узоқ умр, кўпайиш ва ер бераман. (Йешуа Нун ўғли 1:8; Қонунлар 8:1).

Шу учун келинглар, қуйидаги “Амалий масиҳийлик” курсини қунт билан ўрганиб қўллаймиз, Худонинг талабларини билиб бажарамиз ва тайёрлаб қўйган баракаларига эга бўламиз!!!

Рухшона Иноят

МТА2. ЯНГИ ИЖОД

2.ЯНГИ ИЖОД

Бу мавзуда биз янги ижод тушунчаси нима эканлиги, бизга қандай аҳамияти борлиги, эски табиат ва янги ижод каби дунёқарашимиз ва ҳаётимиз ўзгартирадиган ҳақиқат ҳақида суҳбатлашамиз.

МТА. 1ИМОН

1. ИМОН

Имон – масиҳийнинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Имон билан нажот топганмиз, имон билан Худо билан суҳбатлашиб яшаймиз ва имон билан Худонинг Шоҳлигига кирамиз. Шу учун бу мавзуни Худонинг Сўзи орқали ўрганиб мустаҳкамланишимиз имонда мустаҳкам бўлишимизга ёрдам беради.

Служение 1

8.XIZMATNI NIMADAN BOSHLASH KERAK?

8.XIZMATNI NIMADAN BOSHLASH KERAK?

Siz masihiylik bilan ozmi, ko‘pmi, tanishsiz. Siz xizmat qilishni, da’vatingizga kirishni, Osmon Shohligiga hosil keltirishni istaysiz. Lekin Masihiylik shu qadar serqirraki, odam ba’zan nimadan boshlashni bilmaydi. Har bir kishining o‘z da’vati bo‘lgani bilan birga, masihiylikda 2narsa barcha masihiylarga birdek tegishli va umrbod bajarib o‘tish talab qilinadi. Bular:  Buyuk Amr va Buyuk Topshiriqdir.

Служение

7.SHOGIRDCHILIKDA KEYINGI QADAM

SHOGIRDCHILIKDA KEYINGI QADAM

Bizlar hamma narsani birdan tushunmaymiz, balki qadamba qadam tushunib, qilib muvaffaqiyatli bo‘lib boramiz. Iso Masih ham shogirdlariga: “Sizlarga ko‘p narsalarni aytmoqchiman, lekin sizlar sig‘dira olmaysizlar”,degan(Yuh.16:12). Shu uchun qadamba qadam o‘rganishga, bajarib muvaffaqiyatli bo‘lishga yuragimizni yo‘naltirishimiz lozim.

Разработка сайта: BrainHayStack