Болаларга ота-онанинг таъсири муҳим. Болалар ота-онасидан маслаҳат оладилар, кўмак оладилар. Уларнинг ҳаёти болаларга намуна. Шу учун Ёзувни ўқиб, бажариб яшашни одат қилинг.
Қуйида болаларни руҳлантиришнинг яна 6усулини тақдим қиламан.
- Муқаддас Китобни бутун оилангиз билан, яъни оила даврасида ўқинг. Менинг дадам ҳар куни тушликдан сўнг 10дақиқа Ёзув ўқиб беришга вақт топар эди. Бу менинг ҳаётимга энг кучли таъсир қилган.
- Кичик парчалар ўқинг. Болангизга нимани ўтмоқчи эканингизни ўйлаб кўринг. Шу мавзуга оид кичик, муҳим парчалар танланг. Кичик болаларга 1,2-боблик катта парчалар олиш уларни чарчатиши мумкин.
- Болаларни савол беришга руҳлантиринг. Парча ўқиганингиздан кейин боладан нима тушундинг? Қандай қўллайсан? Нимани тушунмадинг? -деб фикрини билдиришга, савол беришга руҳлантиринг. Бола тушунса бажаради, тушунмаса йўқ.
- МУқаддас Ёзувни Исо Масиҳ шахси билан боғланг. Исо Масиҳ Юҳанно 5-бобда айтган: “Сизлар Ёзувларни синчиклаб текширасизлар, чунки улар орқали сизлар абадий ҳаётга эга бўлишни ўйлайсизлар. Ёзувлар эса Мен ҳақимда гувоҳлик берадилар”. Эски Аҳд Нажоткор келишини, Янги Аҳд келганини баён қилади. Бутун Ёзув ХУдонинг юраги ва инсониятга севгисини очади.
- Дарс ўтишдан олдин ўзингиз парчани ўрганинг. Болаларга тушунишга осон, аниқ, қизиқарли қилиб ўтиш учун Ёзув ўрганишга Муқаддас Руҳдан ваҳийлар сўранг, ўргангач, қандай ўргатиш устида мулоҳаза қилинг. Саволлар тузиб, жавоблар топинг.
- Ёзувни ўрганиш ибодатга олиб келсин. Болалар шу ўқиган парчаларини қандай қўллашлари ҳақида қарор қилсинлар ва Раббийга ибодат қилсинлар.