содержимое
Бу китобчадан сиз одам қандай қилиб жаннатни йўқотди, ўлгач қаерга боради ва қандай қилиб жаннатга қайтиш мумкин, шулар ҳақида билиб оласиз.
1.Жаннатни йўқотиш:
Жаннатга йўлни тушуниш учун аввало одам жаннатни қандай йўқотганини билишимиз керак.
Худо одамни лойдан яратди ва Руҳини пуркади, шунда одам тирик жонга айланди. Ибтидо 2:7.Раббий Худо ернинг тупроғидан одамни яратиб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади ва одам тирик жон бўлди.
Худо Одам Атога: “Гуноҳ қилма, гуноҳ қилган кунинг ўлим билан ўласан”,-деди. Ибтидо 16. Раббий Худо инсонга шундай амр берди: “Боғнинг ҳар бир дарахтидан бемалол еявергин.
17. Фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтидан емагин. Чунки ундан еган куниёқ аниқ ўласан”.
Лекин Одам Ато тақиқланган мевани еди ва ўлди. Ўша заҳоти Худонинг Руҳи уни тарк этди, шу учун Худонинг шуҳрати кетиб у яланғоч эканини кўрди. Ибтидо 3: 16. Раббий Худо инсонга шундай амр берди: “Боғнинг ҳар бир дарахтидан бемалол еявергин. 17.
Фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтидан емагин. Чунки ундан еган куниёқ аниқ ўласан”.
Танаси касаллик ва ўлимга гирифтор бўлди. Шу учун ҳар бир киши касаллик ва ўлимни бошидан кечиради.
Жони танидан чиққач дўзахга кетишга маҳкум бўлди.
Гуноҳи ўзида қолган одамларнинг жони вафот этганидан дўзахга боришининг Муқаддас Ёзувда исботи бор:
1)Бой ва Лазар ҳақида ҳикоя:
Луқо 16:19-31. Кимхоб ва шойи кийимлар кийиб, ҳар куни дабдабали базмлар қиладиган бир бой одам бор эди.
20. Унинг дарвозаси олдида эса баданига яра тошган Лазар исмли бир қашшоқ ётар эди. 21.
У бойнинг дастурхонидан тўкилган ушоқлар билан қорнини тўйдиришни орзу қилар ва итлар келиб унинг яраларини ялар эдилар. 22.
Сўнг қашшоқ вафот этди ва фаришталар уни Иброҳимнинг маконига олиб бордилар. Бой ҳам ўлиб дафн этилди. 23.
Дўзахда азоб чекаётган бой бошини кўтариб узоқда Иброҳимни ва унинг маконидаги Лазарни кўрди. 24.
У фарёд қилиб деди: –Эй, Иброҳим ота! Менга раҳм қилиб, Лазарни юборгин, у бармоғининг учини сувга ботириб, тилимга сув томизсин. Чунки мен бу оловда азоб чекяпман. 25.
Лекин Иброҳим унга шундай жавоб берди: –Болам, сен ўз ҳаётингда яхши улушингни олганинг, Лазар эса ёмон улушини олгани эсингда борми? Энди у бу ерда ором олмоқда, сен эса азоб чекмоқдасан. 26.
Бундан ташқари, сиз билан бизнинг орамизда буюк жар ўрнатилган. Бу ердан сиз томон ўтмоқчи бўлганлар ўта олмайдилар ва у ердан биз томон ҳам ўтмайдилар. 27.
Шунда у деди: –Ундай бўлса, эй, ота, сендан ўтиниб сўрайман, Лазарни отамнинг уйига юборгин, 28.
чунки менинг бешта укам бор. Улар ҳам бу азоб жойига келмасликлари учун у уларга гувоҳлик берсин. 29.
Иброҳим унга: –Уларда Мусо ва пайғамбарлар бор, уларга қулоқ солсинлар, – деди. 30.
У эса деди: –Йўқ, Иброҳим ота, агар ўликлардан бири уларнинг олдига борса, ўшанда тавба қиладилар. 31.
Шунда Иброҳим унга: –Агар Мусо ва пайғамбарларга қулоқ солмаган бўлсалар, унда ўликлардан бири тирилса ҳам ишонмайдилар, – деди.
2)Масиҳ Нуҳ даврида ҳалок бўлганларга воизлик қилгани ҳақида ҳикоя:
Масиҳ одамларнинг гуноҳини ўзига олиб хочда жон бергач жони дўзахга борди. У ерда у Нуҳ даврида ҳалок бўлганларга хушхабар айтди. 1Петьор 3:18-20. …Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога олиб келиш учун, бир марта бизнинг гуноҳларимиз учун азоб чекди. Ўзи Ҳақ бўла туриб, ноҳақлар учун қурбон бўлди. Масиҳ танаси билан ўлдирилган эди, лекин руҳи билан тирилди.
19. У бориб, руҳи билан зиндонда бўлган руҳларга воизлик қилди. 20.
Булар Нуҳ кунларида, кема қурилаёган вақтда, уларни кутаётган Худонинг узоқ сабр-тоқатига бўйсунмаган эдилар. Кемада эса оз киши, яъни фақат саккиз жон сувдан қутулиб қолган эди.
Демак, одамзоднинг руҳи, жони ва танаси гуноҳ туфайли ўлимга ва дўзахга маҳкум этилган! Афсуски, Одам Атонинг гуноҳи унинг наслига ҳам ўтиб, энди гуноҳкордан гуноҳкор туғилади. Демак, ҳар бир киши туғилганидан ўлимга маҳкум туғилади. Римликларга 5:12. Битта киши орқали дунёга гуноҳ кириб, гуноҳ орқали эса ўлим кирганидай, худди шундай, ўлим ҳамма одамларга ўтди, чунки ҳамма гуноҳ қилган.
2.Нима жаннатга йўл эмас?
1)Одамнинг диний амаллари жаннатга йўлми?
Одам Ато ва Момо Ҳаво гуноҳ қилганларини пайқаганларида, ўзларига анжир баргидан кийим қилдилар. Бу билан гуноҳни ёпмоқчи бўлдилар. Лекин Худо ҳайвон сўйиб, уларга терисини кийдирди. Бу билан инсон ўз гуноҳини ўз кучи билан қоплай олмаслиги, гуноҳнинг эвази ўлим экани, қон тўкилиши лозимлиги, инсон оқланиш учун Худонинг ёрдамига муҳтож эканини кўрсатди. Ибтидо 3:7,21. Шунда иккаловларининг ҳам кўзлари очилиб, яланғоч эканликларини пайқадилар ва анжир баргларини бир-бирига тикиб, ўзларига белбоғлар ясадилар. …21. Раббий Худо одамга ва унинг хотинига теридан кийим ясаб, уларни кийинтирди…
Одамнинг гуноҳларини ўз кучи билан ювишга интилишини Худо ўз- ўзича ҳақлик деб атайди ва бу Худонинг назарида булғанган кийим кабидир. Ишаъё 64:6. Биз ҳаммамиз нопок каби бўлиб қолдик ва бизнинг бор ҳақлигимиз булғанган кийим кабидир. Биз ҳаммамиз барг каби сўлиб қолдик ва қонунбузарликларимиз бизни шамол каби учириб кетмоқда.
2)Ибодат жаннатга йўлми?
Баъзилар тоат-ибодат жаннатга йўл дейдилар. Лекин гуноҳкорни Худо эшитмайди. Юҳанно хушхабари. 9:31. Аммо бизлар биламизки, гуноҳкорларни Худо эшитмайди. Лекин ким Худодан қўрқиб, Унинг иродасини бажарса, Худо ўшани тинглайди.
Шунингдек, Ёзувда оғзи тоат-ибодатда бўлиб, юраги Худодан йироқ бўлганларни Худо қабул қилмаслиги айтилган. Матта хушхабари 15:8,9. «Бу халқ Менга оғизлари билан яқинлашади ва Мени тили билан ҳурмат қилади, лекин унинг юраги Мендан узоқдир.
9.Бироқ одамларнинг таълимоти ва амрларини ўргатиб, улар Мени беҳудага эҳтиром қиладилар».
Шунингдек, бир сўзни кўп қайтариб ўтириш Худога маъқул эмаслиги айтилган. Матто хушхабари 6:7. Ибодат қилаётганингда, мажусийлар каби ортиқча гапиравермагин, чунки улар, кўп сўзласам ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар.
Шунингдек, одамларга кўрсатиб тоат-ибодат қилаётганларни тақдирламаслиги айтилган. Матто 6:5-6.
Ибодат қилаётганингда, иккиюзламачилар каби бўлма, чунки улар одамларга кўриниш учун синагогаларда ва кўчаларнинг бурчакларида туриб ибодат қилишни севадилар. Сизларга ростини айтаман, улар ўз мукофотларини аллақачон олмоқдалар.
6.Лекин сен ибодат қилаётганингда, ўз хонангга киргин ва эшикни ёпиб, яширин бўлган Отангга ибодат қилгин. Яширин бўлганларни кўраётган Отанг эса сени ошкор тақдирлайди.
Тоат -ибодатни аввало Худони излаш ва топиш учун қилиш керак. Ҳаворийлар фаолияти 17:26-27. Бутун ер юзида истиқомат қилиш учун Худо бир қондан бор одам наслини яратиб, уларга олдиндан белгиланган даврларини ва истиқомат жойларини тайин этди,
27. токи улар Худони изласинлар, Уни сезмасмикинлар ва топа олмасмикинлар, чунки У ҳар биримиздан йироқ эмасдир.
Ўшанда, тоат-ибодатимиздан нажотимизга фойда бор, бўлмаса йўқ.
3)Рўза жаннатга йўлми?
Баъзилар рўза жаннатга йўл дейдилар, лекин гуноҳкорлар жаннатга кирмайдилар. Рўза гуноҳдан қутулиш йўли эмас. Аксинча, одам олдин гуноҳларига тавба қилиб, гуноҳларидан кечмаса, йўлини тўғирламаса рўзасини Худо қабул қилмайди. Ишаъё пайғамбар 58:1-4. Ўзингни тутиб турма, баланд овозда бақиргин! Овозингни карнай каби баланд қилгин. Менинг халқимга унинг жиноятларини ва Ёқубнинг хонадонига унинг гуноҳларини кўрсатгин.
2.Улар худди ҳақ иш қиладиган ва Ўз Худосининг Қонунини тарк этмайдиган халқ каби ҳар куни Мени излайдилар ва Менинг йўлларимни билишни хоҳлайдилар. Улар Мендан адолатли ҳукм ҳақида сўрайдилар, Худога яқинлашишни истайдилар.
3.“Нима учун биз рўза тутамиз, Сен эса кўрмайсан? Ўз жонимизни қийнаймиз, Сен эса билмайсан?” Мана, сизлар рўза тутган кунингизда ўзингизга ёққанини қиласизлар ва бошқалардан оғир меҳнатни талаб қиласизлар. 4.
Мана, сизлар жанжал ва тортишувлар учун ҳамда қонунбузарлик мушти билан бошқаларни уриш учун рўза тутасизлар. Шу куни овозингиз юқорида эшитилиши учун рўза тутмайсизлар.
Охирги оятдаги “…Шу куни овозингиз юқорида эшитилиши учун рўза тутмайсизлар”,-деб Худо пайғамбари орқали таъна қилиши ХУдо рўзани Уни излаш ва овози Худога эшитилиши учун, одам ХУдо қаршисида бўйсуниши учун тутишни буюрганини билдиради.
4)Савоб ишлар жаннатга йўлми?
Баъзилар савоб ишлар жаннатга йўл деб ўйлашади. Лекин савоб ишлар жаннатга олиб бормайди, аксинча савоб ишларига ишониш жаннатдан маҳрум қилади. Эфесликларга 2:8-9. Чунки сизлар имонингиз орқали иноят билан нажот топдингизлар. Бу эса сизлардан эмас, балки Худонинг инъомидир;
9.бу – савоб ишларингиз туфайли эмас, токи ҳеч ким мақтанмасин.
Бизлар савоб ишларимиз учун гуноҳдан, дўзахдан нажот топмаймиз, балки нажот топганимиз учун миннатдорчилик тарзида эзгу ишлар қиламиз!
3.Жаннатга ягона йўл:
Орқага, жаннатга қайтишнинг ягона йўли – гуноҳдан покланиб, қайтадан руҳдан туғилиш.
Гуноҳнинг эвази ўлим. Римликларга 6:23. Чунки гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса – Раббимиз Исо Масиҳдаги абадий ҳаётдир.
Ҳар бир киши ўз гуноҳи учун дўзахга бориши керак. Римликларга 5:12. Битта киши орқали дунёга гуноҳ кириб, гуноҳ орқали эса ўлим кирганидай, худди шундай, ўлим ҳамма одамларга ўтди, чунки ҳамма гуноҳ қилган.
Лекин Худо одамларнинг ўлишини истамайди, шу учун уларнинг ўрнига ўлишга ўринбосар қурбонлик тайинлади. Гуноҳкорлар учун фақат гуноҳсиз одам ўлиши мумкин эди. Бундай одам ерда йўқлиги учун Худо Руҳини бокира қизга юборди. Бу бокира қиз Марям орқали бу дунёга Масиҳ келди. Юҳанно 3:16. Чунки Худо дунёни шунчалик севдики, Ўзининг Ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
17. Зеро Худо дунёни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўз Ўғли орқали қутқариш учун Уни дунёга юборди. 18.
Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди, ишонмаган одам эса аллақачон ҳукм қилинган, чунки Худонинг Ягона Ўғлининг номига имон келтирмади.
У одамларнинг гуноҳи учун ўлди ва 3-кун қайта тирилди. Гуноҳига тавба қилган одамларнинг қонини Масиҳнинг қони ювади ва одамга Муқаддас Руҳ қайта киради. Ҳаворийлар 2:38-41. Петъор эса уларга деди: –Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номига чўмдирилинглар ва Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар.
39. Чунки бу ваъда сизларга, фарзандларингизга ва бизнинг Раббий Худойимиз даъват этган барча узоқдагиларга тегишлидир.
40. У яна бошқа кўп сўзлар билан гувоҳлик берар ва огоҳлантириб: –Бу бузуқ авлоддан қутулинглар! – дер эди. 41.
Шунда унинг сўзини қувонч билан қабул қилганлар чўмдирилдилар. Ўша куни ҳаворийларга уч мингга яқин жон қўшилди.
Муқаддас Руҳ кирганида одам юқоридан туғилади ва Руҳдан туғилгани учун жаннатга қайтиш имтиёзига эга бўлади. Юҳанно 3:1-15. 1.Фарзийлар орасида Никодим исмли бир одам бор эди, у яҳудийларнинг бошлиқларидан бири эди.
2. У Исонинг олдига тунда келиб, Унга: ―Раввий, Сен Худодан келган Устоз эканингни биз биламиз. Чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бирга бўлмаса, Сен қилаётган мўъжизаларни қила олмайди, ― деди.
3. Исо унга жавобан: ―Ростини, сенга ростини айтаман, агар ким юқоридан туғилмаса, Худонинг Шоҳлигини кўра олмайди, ― деди. 4.
Никодим эса Унга: ―Одам қари бўла туриб қандай яна туғилиши мумкин? Наҳотки, у онасининг қорнига иккинчи гал кириб, туғилиши мумкин? ― деди. 5.
Исо жавоб берди: ―Ростини, сенга ростини айтаман, агар ким сувдан ва Руҳдан туғилмаса, Худонинг Шоҳлигига кира олмайди. 6.
Танадан туғилган тана, Руҳдан туғилган эса руҳдир.
7. «Юқоридан туғилишингиз керак»,– деганимга ҳайрон қолма. 8.
Руҳ қаерда истаса, ўша ерда нафас олади. Унинг овозини эшитасан, бироқ қаердан келаётганини ва қаерга кетаётганини билмайсан. Руҳдан туғилган ҳар бир одам билан ҳам шундай бўлади. 9.
Никодим унга жавобан: –Бу қандай бўлиши мумкин? – деди. 10.
Исо эса жавоб бериб, деди: –Сен Исроилнинг устозисану, шуни билмайсанми? 11.
Ростини, сенга ростини айтаман, бизлар билган нарсамиз ҳақида сўзлаяпмиз ва кўрган нарсамиз ҳақида гувоҳлик бераяпмиз, сизлар эса Бизнинг гувоҳлигимизни қабул қилмаяпсизлар. 12.
Агар сизларга ердаги нарсалар ҳақида гапирган сўзларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар ҳақида сўзласам қандай ишонасизлар? 13.
Осмонда бор бўлган ва осмондан тушган Инсон Ўғлидан ташқари ҳеч ким осмонга чиққан эмас. 14.
Мусо илонни саҳрода баланд кўтарганидек, Инсон Ўғли баланд кўтарилиши керак, 15.
токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин.
Худо -РУҳдир! Шу учун бизлар Руҳдан туғилибгина, Руҳий шахслар бўлибгина жаннатга кира оламиз! Нафақат самода, балки ерда ҳам ХУдо бизларнинг Руҳда Унга сажда қилишимизни истайди. Юҳанно хушхабари 4:23-24. Аммо шундай кунлар келадики, аллақачон келди ҳам, ҳақиқий сажда қилувчилар Отага руҳда ва ҳақиқатда сажда қиладилар, чунки Ота Ўзига шундай сажда қилувчиларни изламоқда.
24. Худо – Руҳдир, Унга сажда қиладиганлар руҳда ва ҳақиқатда сажда қилишлари лозим.
Жаннатга йўл, мавзуида суҳбатлашар эканмиз, хўш, ўзи жаннат нима?-деган савол туғилиши табиий. Одамга нима ёқса жаннатни ўшандай тасаввур қилади, ўшандай таърифлайди. Кимлардир қорин дардида, шу учун жаннатни овқат ва шароб тўла боғ деб тасаввур қилади. Кимлардир кайф-сафо дардида, шу учун жаннатни қизлар боғи деб тасаввур қилади. Кўплар ҳукм кунида адашганини пайқайди, лекин кеч бўлади. Шу учун жаннат умидвор одамлар Худодан бугун жаннатга элтадиган йўлни сўрашлари ва у йўлдан юришлари лозим!
Ёзув кўплар у йўлдан юрмаслигини огоҳлантирмоқда. Чунки у йўлдан юриш учун муқаддас бўлиш, одамларга ёқишдан кўра кўпроқ Худога ёқишга ҳаракат қилиш, Худо билан ва ХУдо учун яшаш керак!
Демак, биз ўзимиз танлаймиз: ё бу дунёнинг ҳузур ҳаловати, у дунёда жаннат йўқ. Ё бу дунёда озроқ нарх тўлаш – у дунёда жаннатга йўл очиқ!
Жаннат – бу Худо ҳукмрон бўлган жой. Жаннатда Худонинг ҳузурига етишамиз ва Худо билан бирга бўламиз. У ерда фаришталардек бўламиз, жинсий муносабатлар бўлмайди, бор меҳримиз Худога қаратилган бўлади. Шундай экан, оилавий муносабатларни севадиганлар бу дунёда, оила чегарасида бу муносабатлардан қонишлари лозим. Оиладан ташқарида бўлгани эса жаннатдан маҳрум қилади.
Хулоса: Ҳеч нарса ўз ўзича жаннатга йўл бўла олмайди. Боз устига, одамнинг ўз кучи билан қилаётган амаллари жаннатга йўл бўла олмайди. Ботқоққа ботган одам ўзини чиқара оладими? Чўкаётган одам ўзини қутқара оладими? Чақалоқ ўзи туғила оладими? Мурда ўзини кўма оладими? Йўқ, бировнинг ёрдам керак! Худди шундай, гуноҳкор ўзини ўзи қутқара олмайди! Гуноҳ бу – руҳ касаллиги ва маҳкумлиги. Аниқроқ қилиб айтганда – гуноҳ бу руҳий ўлим. Руҳий ўлган одамга фақат Руҳ ҳаёт бериши мумкин, ўлик ўзига ҳаёт бера олмайди. Шу учун руҳан ўлган одамзодга, у гуноҳига тавба қилганида, Муқаддас Руҳ қуйилиб, қайта ҳаёт бағишлайди. Энди қайта туғилган одам Худонинг Сўзи орқали Худони, Унинг иродасини пайқайди ва Уни бажариб яшашга ҳаракат қилади. Бажармоқчи бўлганида руҳий талабларни инсоний куч билан бажара олмаслигини пайқайди ва Худодан ёрдам сўрайди. Шунда Муқаддас РУҳ куч бера бошлайди ва одам Худонинг амрларини бажариб яшашга қодир бўлади. Юқоридан туғилган одамнинг севги маркази Худо бўлиб қолади, шу учун Худога маъқул бўлиш учун Сўз ўқиб, бажаради, Худога яқинлашиш учун ибодат қилади ва рўза тутади. Худо билан орасида тўсиқ пайдо бўлмаслиги учун муқаддас яшашга ҳаракат қилади, Худонинг севгисини бўлишиш учун Худога ва одамларга хизмат қилиб, савоб ишлар қилиб яшайди. Булар ҳаммаси ўзаро боғлиқ ва фақат бирини ажратиб олиб, мана бу жаннатга йўл дея олмаймиз. Жаннатга йўл ягона: у инсоний амаллар эмас, балки осмондан келиб, гуноҳ муаммосини ҳал қилиб, бизларга осмонга қайтиш йўлини кўрсатиб кетган Исо Масиҳ! Унинг ортидан юрганлар жаннатга борадилар! Чунки фақат У жаннатдан келди ва фақат У жаннатга бориш йўлини билади ва бизларга жаннатга йўлни кўрсатди ҳамда очди!!!!
Ибодат: ХУдойим, мен гуноҳкорлигимни тан оламан. Исо Масиҳнинг қони билан гуноҳларимни ювгин, юрагимни очдим Сенга, Муқаддас РУҳинг билан кириб келсин. Ёзувга биноан, Муқаддас Руҳнинг кучи билан итоатда ва муқаддасликда яшашга ва ахийри жаннатга боришимга ёрдам бергин. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
02.05.2021.
РУХШОНА ИНОЯТ
nadia@cawregion.net это тестинг
2. Жамоатлар кўпайтиришда 2-қадам: Хушхабарчилик
Биз нимани олдимизга мақсад қилиб қўйиб, шунга интилсак ўшанга эришамиз. Жамоатлар кўпайтиришни мақсад қилсак, ибодат қилсак ва масъулият олиб хизмат қилсак натижага эришамиз.
Ҳаворийлар 8:31. Шу орада, бутун Яҳудия, Галилия ва Самария юртлари бўйлаб жамоатлар барпо бўлиб ва Раббийнинг қўрқувида юриб тинчликка эга эдилар ҳамда Муқаддас Руҳнинг юпанчида кўпаяр эдилар.
Ўтган дарсда жамоатлар кўпайтиши учун 1-қадам ибодат эканини ўтган эдик. Бугун 2-қадамни ўтамиз. Бу хушхабарчиликдир. Келинг, Ёзувдан парча ўрганиш билан бошлаймиз:
Ҳаворийлар 13-боб. 1.Антиохия шаҳридаги жамоатда баъзи пайғамбарлар ва муаллимлар: Барнабо, Нигер деб аталган Симеон, киринеялик Луций, вилоят ҳокими Ҳирод билан бирга тарбияланган Манаен ва Шоул бор эдилар. 2.Улар Худога хизмат қилиб, рўза тутаётганларида, Муқаддас Руҳ уларга: “Менга Барнабо билан Шоулни Мен уларни даъват этган иш учун ажратиб беринглар!”-деди. 3.Шунда улар рўза тутиб, ибодат қилдилар ва уларга қўлларини қўйиб, уларни жўнатиб юбордилар. 4.Улар эса Муқаддас Руҳ томонидан юборилиб, Селевкия шаҳрига келдилар ва у ердан Кипрга сузиб кетдилар. 5.саламис шаҳига келиб, яҳудийларнинг синагогаларида Худонинг сўзини воизлик қилдилар. Юҳаннони ҳам хизмат учун ўзлари билан бирга олган эдилар. 44.Кейинги шаббат куни қарийб бутун шаҳар Худонинг Сўзини эшитиш учун йиғилди. 49.Раббийнинг сўзи эса бутун юрт бўйлаб тарқалар эди. 52.Шогирдлар эса қувончга ва Муқаддас Руҳга тўлар эдилар.
Нима билдик? Қандай қўллаймиз?
Жамоатлар кўпайтириш учун жамоат ичида жамоат кўпайтиришга ҳаракат қилиш муҳити яратилиши лозим. Яъни ҳар доим 2фронтда ишлаймиз: 1)Бор шогирдлар билан шогирдчилик ва етакчилик,
2)дунёвийлар билан хушхабарчилик.
Эътибор берайлик:
1)Охирги марта кимга хушхабар айтдик? Қачон охирги марта кимдир тавба қилди?
2)Шогирдимиз борми? Уни ўстириш учун у билан шуғулланяпмизми?
3)Хизматчилар кўтаряпмизми? У билан шуғулланяпмизми?
4)Янги жамоада ишлаяпмизми?
Қандай қилиб хушхабар айтишимиз керак?
1)Хушхабарни Муқаддас РУҳ ҳузури ва қудрати намойиши билан етказиш. 1Кор.2:4-5. Менинг сўзим ҳамда воизлигим инсоний доноликнинг ишонтирарли сўзларидан эмас, балки руҳ ва куч-қудратнинг намоён бўлишидан иборат эди,
5.токи имонингиз инсоннинг донолигига эмас, балки Худонинг куч-қудратига асосланган бўлсин.
Биз доим бунга интилишимиз ва бу учун ибодат қилишимиз керак.
2)Хушхабар воизлиги. Одамлар қулоқ солиши ва биз дадиллик билан айта олишимизни сўрашимиз лозим. Эфес.6:18-20. 18. Ҳар доим барча ибодат ва илтижолар билан Руҳда ибодат қилиб, бутун сабот билан ҳамма муқаддаслар учун бўлган илтижоларда ҳушёр бўлинглар.
19.Мен учун ҳам ибодат қилинглар, токи Хушхабарнинг сирини маълум қилишимга оғзимни дадиллик билан очишим учун менга сўз берилсин
20ва сўзлашим керак бўлганидек, жасорат билан воизлик қила олайин. Шу Хушхабар учун мен кишандаги элчиман.
3)Баъзан мўўъжизалар содир бўлмайди, одамлар хушхабарни эшитишни исташмайди. Бундай вақтда 3-йўл асқотади. Бу -Масиҳни кўрсатишдир. Танишиш, дўстлашиш, ғамхўрлик қилиш. Ёзувдан мисоллар: Марк 5.жинга чалган одамнинг мисоли; Юҳанно 4.Самарияликлар. Масалан: Қариндошлар.
Масиҳни ҳаёти билан кўрсатиш -ШМА ҳаётидир.
Кимнинг ёдида бор: ШМА ҳаёти нима?
Шма – ивритдан “эшит ва бажар” демакдир.
Ибодат: Раббий, борлигингиз, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, бизлар хушхабар айтайлик. Хушхабарни аломатлар ва мўъжизаларингиз билан тасдиқланг. Йиллар оша олдин қилган ишларингизни қилинг. Жамоатлар кўтарилсин ва кўпайсин. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
РУХШОНА ИНОЯТ
Жамоатлар кўпайтиришда 1-қадам: Ибодат
Жамоатлар кўпайтиришда муваффақият хизматчиларнинг ўзига боғлиқ. Агар керакли қадамларни доимий равишда имон билан босиб юрсак албатта натижа бўлади.
Жамоатлар кўпайтиришда муваффақиятли бўлишда аввало хизматчининг ўзини англаши аҳамиятга эга. У сўраган нарсаси берилишига ишончи комил:
Санолар 2:8-9. Мендан сўра ва Мен Сенга халқларни мерос қилиб, ернинг ҳудудларини мулк қилиб бераман.
«Сен уларни темир ҳасса билан шикастлайсан, кулолнинг идишидек чилпарчин қиласан».
Мендан сўра. Раббий сўрашимизни истаяпти. Сўраётганда берса хизмат қилиш масъулиятини олиб сўраш керак.
Халқларни, ерларни мерос қилиб олиш шайтонга ё одамларга боғлиқ эмас. Улар Худоники. Худо кимга истаса ўшага беради.
Темир ҳасса – ҳокимият тимсоли. Раббий уларни бошқариш учун ҳокимият беради.
Кулолнинг идиши – мўртлик тимсоли. Худо ва У ҳокимият берган Унинг хизматкорлари қаршисида халқлар мўрт.
Рим.1:5. У орқали биз иноят ва ҳаворийликни олдик, токи Унинг номи ҳақи барча халқларни имонга бўйсундирайлик.
Иноят бепул, текин совға. Иноят камчиликларимизни тўлдиради.
Ҳаворийлик – бирор вазифани бажариш учун юборилганлик.
Имонга бўйсундириш дейилган! Келтириш эмас, бўйсундириш. Бу ҳам ҳокимият берилгани аломати. Бизлар ибодатда бўйсундирамиз.
Шу дунёқараш билан хизматни бошлаганда қуйидаги қадамларни қўямиз:
1-қадам: Хизмат қилишга бормоқчи бўлган одамлар учун ибодат.
Ибодатда куч катта. Бир воиз бир гувоҳликни айтган эдилар. Акалари атеист бўлган. Йиллар давомида Масиҳга келмаган. Имонлининг ҳокимияти ҳақида ярим йил изланиб, ибодат қилганларида қотмаларни барбод қилиш лозимлиги ҳақида ваҳий олганлар. 2Кор.10:4-5га биноан акаларининг онгидаги қотмаларни барбод қилганлар. 2ҳафта ичида акалари келиб, хушхабарни қабул қилганлар ва нажот топганлар!
Худодан кимларга боришимизни исташини сўраймиз. Юрагимизга солганимизда бу одамлар учун қуйидаги йўналишларда ибодат қиламиз:
1)Ёвуз руҳларнинг, дунё руҳининг, сохта дин руҳининг таъсирини боғлаймиз.
Эф.2:1-2 «Сизлар ҳам жиноятлар ва гуноҳларингиз туфайли ўлик бўлиб, (2) бир вақтлар бу дунёнинг одати бўйича ўша гуноҳларда юриб, ҳавода ҳукмронлик қилаётган бош ҳукмдорнинг, яъни ҳозир бўйсунмаслик ўғилларида амал қилаётган руҳнинг иродаси бўйича яшар эдингизлар.»
Ҳавода ҳукмдорлик қилаётган бош ҳокимнинг иродаси бўйича яшар эдингизлар, яъни шайтоннинг.
2Кор. 4:3-4. Агарда Хушхабаримиз ёпиқ бўлса, у ҳалок бўлаётганлар учун ёпиқдир.
4.Худо тасвири бўлган Масиҳнинг шуҳрати ҳақидаги Хушхабарнинг нури имонсизларга порламаслиги учун бу дунёнинг худоси уларнинг онгини кўр қилиб қўйган.
Бу дунёнинг худоси, яъни шайтон онгини кўр қилиб қўйган.
Одамларни озод қилиш учун уларнинг устиларидан ёвуз руҳлар таъсирини боғлаш ва Муқаддас Руҳни ечиб юбориш керак.
2)Онгидаги диний ва дунёвий қотмаларни барбод қиламиз.
2КОр.10:4-5. 4.Чунки жангимиздаги қуроллар тана измига оид эмас, балки истеҳкомларни барбод қилиш учун Худо томонидан қудратлидир.
5.Булар билан Худони таниб -билишга қарши кўтариладиган ҳар қандай хаёл ва кеккайишни йиқитамиз ҳамда ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсуниши учун асир қиламиз.
Ибодатимиз онгдаги истеҳкомларни, яъни қотмаларни барбод қилишга қодир!
Қотма бу – нотўғри фикрни ҳақиқат деб қабул қилиш ва қатъий ишониш. Ибодатда уларни барбод қилсак барбод бўлади.
3)Раббийдан юрагини ёритишини сўраймиз.
2Кор.4:6. Зеро қоронғиликдан нур порлашига буюрган Худо бизнинг юракларимизда порлади, токи Исо Масиҳ сиймосидаги Унинг шуҳратини билиш учун бизларни ёритсин.
Худосиз юраклар зулмат. Худо юракни ёритганида одамлар Масиҳ сиймосида Худони кўра бошлайдилар.
Эф.1:18. …ва фаҳмлашингизнинг кўзларини ёритсин, токи сизлар Унинг даъватининг умиди нимадан иборат эканлигини ва муқаддаслар учун бўлган Унинг мероси шуҳратининг бойлиги қандай эканлигини билиб олинглар.
Юрагингизнинг кўзини, яъни руҳий кўзларингизни очсин,токи Унинг даъватини ва мукофотини билиб олинглар.
4)Муқаддас РУҳдан фош қилишини сўраймиз.
Юҳ.16:7-11. 7.Аммо Мен сизларга ҳақиқатни айтаман: Менинг кетганим сизлар учун яхшидир, чунки агар Мен кетмасам, Юпатувчи сизларга келмайди. Агарда Мен кетсам, Уни сизларга юбораман.
8.У келганида эса, дунёни гуноҳ, ҳақиқат ва ҳукм ҳақида фош қилади.
9.Гуноҳ шундан иборатки, одамлар Менга ишонмаяптилар.
10.Ҳақиқат шуки, Мен Отамнинг олдига кетаяпман ва сизлар Мени бошқа кўрмайсизлар.
11.Ҳукм эса шуки, бу дунёнинг ҳокими ҳукм қилинган.
Муқаддас Руҳ одамларни Масиҳга ишонмаслик гуноҳ экани ҳақида, Масиҳ Осмонга кўтарилгани ҳақида, шайтон ҳукм қилингани ҳақида фош қилади.
5)Муқаддас Руҳ ҳар бир одамни тўлдиришини сўраймиз.
Ҳав. 2:17. “Мана, охирги кунларда шундай бўлади, – дейди Худо, – Мен Ўз Руҳимни ҳар бир вужуднинг устига ёғдираман. Сизларнинг ўғилларингиз ва сизларнинг қизларингиз башорат қиладилар, сизларнинг йигитларингиз ваҳий кўрадилар, сизларнинг мўйсафидларингиз туш кўрадилар.
Муқаддас Руҳ қуйилиб, тушлар ва ваҳийлар беради.
Шулар учун ибодат қилсак, албатта самарасини кўрамиз.
Ибодат: Худойим, борлигингиз, Сўзингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, менда хизматчининг тўғри ўзини англаши бўлсин. Дуо қилинг, кимларга боришим кераклигини юрагимга солинг. Дуо қилинг, шу одамларнинг ёвуз руҳлар таъсиридан озод бўлиши, юраги ёришиши, онгидаги қотмалари барбод бўлиши, Муқаддас РУҳ қуйилиши учун мунтазам сўраб, натижаларга эга бўлай. Исо Масиҳ номи билан: Омин.
РУХШОНА ИНОЯТ