Ҳикматлар 4:26-27.
26. Оёқларинг юрадиган йўлни пухта ўйла ва барча йўлларинг мустаҳкам бўлсин, 27. ўнгга ҳам, чапга ҳам ўгирилмагин; оёқларингни ёвузликдан йироқ қилгин.
Хулоса: Раббий ҳаётимизда, ишимизда, хизматимизда, Худо билан муносабатларимизда юрадиган йўлимизни олдин ўйлаб олишимизни истайди. Қарор қилгач, тебранмай, мустаҳкам ҳаракат қилишимизни ва бу йўлдан ҳеч қаерга оғмаслигимизни, яна гуноҳдан йироқ юришимизни айтади.
Агар ҳаёт оқими билан оқаверсак ҳеч нарсага эришмаймиз, лекин мақсад қўйиб, режалаштириб ҳаракат қилсак – қўйилган мақсадларга эришамиз. Бу билан бу дунёда ҳосилга ва баракага, у дунёда мукофотга эга бўламиз! Азизлар, бу ҳақида бош қотиринг, бу қўшимча мия ҳужайралари ривожланишига туртки бўлади ва биз ақллироқ бўламиз. Дунёда энг ақлли халқ ким? Тўғри, Худонинг халқи. Чунки улар руҳий ва ақлий меҳнатга кўпроқ вақт сарфлашади. Уларга тақлид қилинг ва уларнинг натижасига эга бўласиз.
Вақт олиб, ёзиб чиқинг: нималарга эришдингиз ва келаси йилда нималарга эришмоқчисиз? Агар буни ибодат билан, яна рўза билан Худодан сўраб қилсангиз янада зўр бўлади. Чунки Худо бизларга тайёрлаб қўйган нарсаларни кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, у одам юрагига ҳам келмаган. Бизга эса буларни Худойимиз МУқаддас Руҳ билан очади(1Кор.2:9).