1Тимотий 3:1. Бу сўз тўғри: агар ким Жамоатнинг нозири бўлишни истаса, хайрли ишни истаган бўлади.
Жамоатда кўпчилик ким орқалидир имонга келган, лекин ҳозир унинг шогирди эмас. Бунинг сабаби 2та: хушхабарчиларда чўпонлик билими ва тажрибасининг бўлмаганлиги ва чўпон юраги бўлмаганлиги.
Масиҳ ҳосил келтиришимизни, ҳосилимиз боқий қолишини истайди. Бу учун биз уларни шогирд қилишимиз ва хизматчи даражасига кўтаришимиз керак. Унгача ва ундан кейин алоқани сақлаб қолишга уринишимиз керак.
Чўпон юраги – ота юраги.
Ҳақиқий ота фарзандини шартсиз севги билан севади. Фарзанд нима хато қилса кечиришга тайёр бўлади. Уни ўқитади, озиқлантиради, ҳимоя қилади. Бола қайсар бўлса у учун ибодат қилади, бағрикенглик билан итоатли муносабатга қайтишини кутади, очиқлик даражасида маслаҳат ва ёрдам беради.
Чўпонлик билими ва тажрибаси:
Чўпон Худо ва қўзи орасидаги воситачи. У қўзи учун ибодат қилади ва унга Худонинг Сўзини ўргатиб, Худо билан боғлаб қўяди. Худонинг ғамхўрлигини, барасини ва ҳимоясини қўзига намоён қилади. Қўзи итоатсиз, қайсар бўлганида, тушунтириш ишларини олиб боради ва Ёзувда кўрсатилган чеклашларда тутади.
Раббий чўпонлик масъулиятини юклаётган одамлар чўпонлар ҳақида материаллар ўқиб, семинарларда қатнашиб, ўз билим ва тажрибаларини оширишлари ва амалда қўллашлари лозим.