1)Янгиликларни ўзлаштиришга қизиққон бўлинг.
Аксарият ҳолларда, бизлар янгиликлардан қўрқамиз. Масалан, 15йил олдин менга мобил телефон совға қилишганида, мен ишлатишни истамаган эдим. Чунки 4,5кнопкани босишни ўрганиш керак. Ўшанда телефонлар бир куни ҳаётимизнинг ажралмас қилси бўлиб қолишини билмас эдим. Ўшанда Раббий менга бир қимматбаҳо дарс берди: Янгиликлардан қочма, ўрганишга, қўллашга қизиққон бўлса, шунда пешқадам бўласан. Мен: “Хўп”,-дедим. Телефонни ишлата бошладим. Шундан сўнг, нима соҳада янгиликни ўзлаштириш керак бўлса, мен пешқадам бўлиш учун ўрганишга ҳаракат қилганман. Нима сизга телефонингизнинг ҳамма вазифаларини ўрганиб чиқишга халақит беради? Ахир кераксиз нарсаларга бир дунё вақтимизни сарфлаймиз?! Шунинг ўрнига, керакли нарсаларни ўрганишга вақт сарфласак, эртага шу соҳада пешқадам бўла оламиз.
ЗУм – суҳбатлашиш жойи. Унга кириб ишлашни ўрганиш учун 3нарса керак: а)Ибодат, б)яхши аппарат, ҳамма аппаратларингни: телефон, планшет, компьютер синаб кўринг. Қайси бири яхшироқ кирса ўшани ишлатинг. В)яхши интернет оқими. Уйингизнинг ҳар жойида қаранг, агар уйингизда интернет яхши бўлмаса, уйида интернет оқими яхши бўлган бирор шогирдингиз билан келишиб қўйинг. Учрашув кунлари уникига бориб, бирга киринглар.
Команда билан 2-марта зумга кирганимизда мен: “Скайп осон эди, бу мураккаброқ экан, ҳар дафъа ҳар хил таблица чиқади”,-дедим. Шунда В.: “Бу жуда осон платформа”,-бизлар осон қўллаяпмиз, деди. Мен командамиздан кимдир қила оляптими, демак қила оламиз, дедим ва ўтириб озроқ ўргандим. Агар ҳаяжонланмасдан, ҳамма таблицаларни бир бир кўриб чиқса, одам ҳар қандай дастур нимадан ибодат эканини билиб қолади ва осон ишлата олади. Кейин бизнинг ўзимизнинг командамиздан кўплар кира олмаганида, мен катта командамизда айтганимда, улар: “Бизлар 100%киряпмиз, яхши аппарат билан яхши интернет бор жойда туришсин”,-бўлди, дейишди. Бунга ҳам бизларнинг қизиқиб ўрганмаслигимиз муваффақиятсизликка олиб келаётган экан. Шундай экан, келинглар, қизиқамиз, ўрганамиз, қўллаймиз, пешқадам бўламиз!
Интернет – ҳозирги кунда хизмат, бизнес ва иш маркази. Шунчаки телеграммда хабарларни ўқиб ўтириш бу суст фойдаланувчилик ҳисобланади. Телеграмм ё бошқа жойларда хизмат, бизнес, иш юритиш фаол фойдаланувчилик дейилади. Қизиққон бўлинг: интернет орқали қандай хизмат қилишингиз, бизнес ва иш юритишингиз мумкин? Масалан, ҳозир бизлар сайт очдик. У ерда ҳар куни руҳий мавзуди расмлар, аудио, видео, воизликлар ва бошқа қизиқ нарсалар қўйиш мумкин. Агар команда фаол бўлса, бу сайт орқали дунёга хизмат қилишимиз мумкин. Суст бўлса бу соҳада бир ўзим хизмат қилишимга тўғри келади. Қандай иштирок этиш мумкин? Ибодат, қизиқиш, ўрганиш, қўллаш, холос! Қизиққанлар, ёрдам беришни истаганлар бўлса менга айтинглар, қандай ишлашни кўрсатиб қўяман.
Маблағ соҳасида – интернет ҳозир энг арзон жой ҳисобланади. Чунки хизмат, иш, бизнесга бориш учун кунида энг арзони автобусда бориб-келишга 2400сарфлайсиз, таксида 6000-50000сарфлайсиз. Интернетда эса, масалан моби 30га 30.000га уланиб, кунида 1000сўмдан сарфлайсиз, лекин шунча иш қиласиз. Мен кўплаб заказларни интернет орқали оламан, интернет орқали пул ишлайман. 30000сўм баъзан 3млн.даромад келтиради. Ҳар биримиз ички иқтидоримизни ўргансак, ҳар бирингиз ўзига хос шахссиз. Ўзлигингизни топинг, намоён қилинг ва барака топинг.
Демак, мақсад: янгиликларни ўзлаштиришдан қўрқмаслик, пешқадам бўлиш учун ўрганишга қизиққон бўлиш.
2)Ҳисоб-китобли бўлинг. Аксарият одамларимиз, яшашмайди, кун кечиришади. Баъзиларнинг тайинли дипломи, касби йўқ. Баъзиларнинг тайинли ҳунари, иши йўқ. Баъзиларнинг ҳам кундалик харажатларни қоплаш, ҳам яхши орзуларга ташлаб қўйишга етадиган маоши йўқ. Баъзиларнинг иши ҳам йўқ, бизнеси ҳам. Азизлар, бу бизнинг ҳаётимиз. Ҳаётимизни биров қуриб бермайди, ҳаётимизни Раббий билан бирга ўзимиз қурамиз. Баъзилар машиналар, яхталар, уйлар ҳақида орзу қилишади, лекин кундалик харажотларига яраша даромад топмайдилар. Раббий бу орзуйимизга қандай етказсин? Фақат орзу қилганимиз учунми? Ахир у “қўлингнинг ишини дуо қиламан”,-деган. Нималарга эга бўлишни истайсиз? Шунга хос ишга ўзингизни тайёрланг ва ишланг. Умуман олганда, мен бу дунёдаги ҳамма нарса, ҳаёт ҳам ўткинчи эканини ҳисобга олган ҳолда, Ёзувда айтилганидек: “Егулик ва кийгуликка эга бўлиб, шунга қониқиб яшашни” маслаҳат берган бўлар эдим. Чунки “бойимоқчи бўлганлар кўп васвасаларга дучор бўладилар”. Лекин сиз бундан ортиқроқ нарсага эга бўлмоқчи бўлсангиз, демак ибодатингиз ва ишингиз шунга мос бўлсин. Агар эга бўлишга ҳаракат қилмасангиз, орзу қилмасдан ҳам қўя қолинг.
Моддий соҳада бизларда муаммолар кўп, донолик кам.
- Аввало, бизлар ҳам яхши касб эгаси бўлишга иқтидоримиз, уқувимиз етишига ишонмаймиз. Шу учун бизларда ақлий меҳнат, руҳий меҳнат билан шуғулланадиганлар оз.
- Яхши касб олиш учун ўқиб ўрганмаймиз. Чунки бирор натижа чиқишига ишонмаймиз.
- Ишимизга яхши нарх қўйишни билмаймиз. Масалан, мен иш берганларида нархини айтаман. Одамлар сифатига қараб кўнишади. Агар бу нархга тўлай олмасалар ҳеч қиси йўқ, мен тўлай оладиганни кутаман. Худо юборади.
- Ишимиз бўлганида, Худони ва хизматни ўз ўрнига қўйиб, бағишланиб хизмат қилмаймиз.
Мақсад: бугунги кун билан яшамайлик, эртага қандай яшамоқчимиз, шунга қараб касб-ҳунар эгаллайлик.
3)Шифолаш инъомида ҳаракат қилишда муваффақият омили – қалбда имон муҳитини яратиш. Мен Алленнинг, кейин Лейкнинг китобларини ўқиб чиқдим. Иккаловлари ҳам Руҳнинг кучи тушиши учун рашк билан бир неча йил ибодат қилганлари, ахийри тушгани ва ғайритабиий хизматлари бошлангани ҳақида гувоҳлик бермоқдалар. Бу китобларни рус тилида ўқимоқчи бўлганлар бўлса, айтинглар, мен юбораман. Мен қўллашни бошладим. Натижада, Ф.да уйқусизлик, тушкунлик бор эди, Руҳга тўлишиб, қувончга тўлишиб, уйқусизликдан қутулди. Г.опа эса автоҳалокатга учраб бир ярим йил шифохонада ётганлар. Шундан сўнг уйқусизликка гирифтор бўлганлар. У киши учун хўжайиним ибодат қилдилар. У киши нажотни қабул қилиб, Худони излашни бошлаганларидан шифо топдилар, соки уйқу қайтди. Келинглар, бу соҳада ибодат қиламиз, китоблар ўқиб қўллаймиз, биз ҳам Раббий Муқаддас Руҳнинг ғайритабиий кучини бергунича қўйиб юбормаймиз. Олиб Раббийни мўъжизага тўла хизмат билан улуғлаймиз.
Вазифа: Юқорида берилган 3соҳадан бирортасида ҳаракат қилиб, натижага эришиб, гувоҳлик бериш.
Ибодат: Худойим, бизларни пешқадам бўлишимизга ёрдам бер. Янгиликларни ўрганишга қизиққон бўлайлик, ҳаётда ҳисоб-китобли бўлайлик, Руҳ кучи ва инъомларини олишга чанқоқ бўлиб нарх тўлайлик. Қўлга киритиб, муқаддас ва итоатли хизмат билан Сенинг номингни улуғлайлик. Исо Масиҳ номи би лан: Омин.
Рухшона Иноят