1)Худо билан шахсий муносабатлар ва ибодат ҳаёти.
2)хушхабарчилик.
3)Шогирдчилик.
4)Етакчилик-хизматчилик.
5)Жамиятга таъсир.
6)Ёшлар билан ишлаш.
Сиз қайси мавзуда суҳбатлашишни истайсиз, таклиф айтишингиз мумкин, қизиқтирган нарсаларни сўрашингиз мумкин. Бу аввало команда учрашувлари, шу учун хизматчилар таклиф қилинади. Лекин бошланишида шогирдлар зумда учрашишга ўрганишлари учун ишлаётган одамларингизни ҳам таклиф қилиш мумкин.
Учрашувлардан мақсад – командани бирлаштириб, амалий масиҳийлик орқали маҳсулдорроқ бўлишга йўналтириш. Бу ерда сиз руҳланиш олишингиз, гувоҳлик беришингиз мумкин, бирга улуғлаб, ибодат қилишингиз мумкин. Агар хизматда нимадир соҳада ўсиш бўлмаса, ўксинмасдан, ибодат қилишда, ўрганишда, қўллашда давом этишингиз мумкин. Ахир РАббий ваъда берган: “Худо эса ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди: 7.доимо яхши иш қилиб, шуҳрат, шараф ва ўлимсизликни излаганларга У абадий ҳаёт ато этади”(Римликларга 2:6-7).
Бизлар ниманидир кутиб яшай олмаймиз, чунки вақт ўтиб кетяпти. Бир танишимиз билан 2йилдан буён ишлаётган эдик. Хотини, қайнонаси Масиҳни қабул қилган эди. Эрлари бизлар билан дўстона муносабатда эди, лекин қабул қилмаган эди. Шу киши 65ёшида ўтган куни оламдан ўтиб қолибди. Бирдан қонида қанд ошгану, ўлиб қолган. ХУдо: “Сен айтмасанг, гуноҳкор гуноҳида ўлса, қонини сендан талаб қиламан, айтсангу қабул қилмаса, гуноҳида ўлади, қонини сендан талаб қиламан”,-деган. Бизлар вақтимиз, кучимиз, маблағимизни сарфлаб шу оилага бориб-келиб юрганимизда фурсат камлигини билмас эдик. Чунки у одам бақувват эди, нафақада бўлса ҳам ишлаётган подполковник эди, машина, уй олмоқчи эди…
Мен ХУдо шафқат қилиб ўлими олдидан тавба қилган бўлсин деб қоламан, чунки у Масиҳ ҳақида билар эди, нима бўлганда ҳам бу одам эшитиши, танлаш ҳуқуқига эга бўлиши учун қўлимдан келган ҳамма ишни қилдим: ибодат қилдим, эзгулик қилдим, сўз айтдим. Азизлар, атрофимиздаги одамлар: қўшнилар, қариндошлар, дўстлар шу бугун ўтиб қолса- мен бу одамдан қарзимни узганман, мен ички тўсиқлар, уялиш, ноқулайликларни Раббий учун енгиб ўтиб хушхабарни етказганман, дея оламизми?
Команда учрашувлари бир-бирини руҳлантириб, далда бериб, тортиб бирга боришига ёрдам беради. ШУ учун командада бораётганда ёлғиз бораётгандан кўра йўл осонроқ ва қизиқроқ. Масъулият имтиёз ҳам беради. Имтиёзга эга бўлиш учун команда хизматига ҳисса қўшишга масъулиятимизни маҳкам тутайлик. Команда учрашувларида бирга қарор қилиб, ишларни тақсимлаб олиб, кейин хизматда қўллайлик ва РАббийни хурсанд қилайлик.
ХУдонинг ҳузури, баракаси, мойланиши, ҳимояси ёғилсин. Худо жамоатда халқини мустаҳкамлайди ва уларга ёрдам беради. Бизлар Унинг номи билан сайтда йиғиляпмизми, У орамизда бўлади ва шу учрашувлар орқали ёрдам беради ва мустаҳкамлайдик. “Ўз Муқаддас Маконидан сенга ёрдам юборсин ва Сиондан сени мустаҳкамласин(Санолар 19:3).
Рухшона Иноят 2020й.