Ўрганиш учун оятлар: 1)Юҳанно 12:24.Ростини, сизларга ростини айтаман, агар буғдой уруғи ерга тушиб ўлмаса, у ўзи қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил келтиради. 25.
Кимки ўз жонини севса, уни йўқотади, лекин ким бу дунёда ўз жонидан нафратланса, уни абадий ҳаётга сақлаб қолади. 26.
Ким Менга хизмат қилса, Менинг ортимдан юрсин ва Мен қаерда бўлсам, Менинг хизматкорим ҳам ўша ерда бўлади. Ким Менга хизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади.
Савол: Сиз буни қандай тушундингиз?
Жавоб: Агар одам ўзи учун ўлмаса кўп ҳосил келтира олмайди. Ўзи учун ўлиш – мақсадлари, орзуларини қўйиб Худонинг мақсадлари ва орзуларини қабул қилишдир.
Биз жонимизни севганимизда уни аяймиз, у учун қўрқамиз, уяламиз. Шундай қилиб уни йўқотамиз. Жонимиздан кечганимизда эса бемалол хизмат қиламиз.
Масиҳга хизмат қилмоқчи бўлган одам Унинг ортидан юриши керак, У эса ҳамма жойга хушхабар айтгани боришни истайди. Биз борганимизда Ота Худо бизларни ҳурмат қилади.
Хулоса: Демак, муваффақиятли хизмат қилиш учун 1-даражали муҳим нарса ўзидан кечиб, Раббийга бағишланган бўлиш, ишчи ишга чиққандек хизматга чиқишдир. Шунда Худо чиқаётганимизда ҳам, кираётганимизда ҳам дуо қилади.
2)Юҳанно 3:30. У ўсиши, мен эса кичрайишим керак.
Савол: Сиз буни қандай тушундингиз?
Жавоб. Яҳё Чўмдирувчи ИСо Масиҳ ҳақида айтаяпти. Бизнинг ичимизда ҳам Муқаддас РУҳ бор. Биз қанча катта бўлсак У шунча кичик бўлади, биз нақадар кўп Унга Ўзини намоён қилиш имконини берсак У шунча кўп биз орқали фаолият юритади.
Хулоса: Худога ўзимиздан кўра кўпроқ таяниб, биз орқали хизмат қилишига имкон беришимиз керак.
Амалий қадамлар:
- Ўз иқтидорингизни билинг ва ривожлантиринг.
Ҳар биримиз хизматчи потенциалига( яъни иқтидорига)эгамиз. Бу иқтидорни кўра билиш ва ривожлантириш муҳимдир. Яхшироқ тушуниш учун мисол оламиз. Ҳаммамиз самолёт иқтидорига эгамиз. Фақат ўзимизни запарож деб билсак, запорождек юрамиз. Самолёт бўлиб учиш учун учишни ўрганиш керак. Қанча ногиронлар ўзларига ишонганлари учун ҳам бизнес, ҳам иш, ҳам оила соҳасида кучли ҳаракат қилиб мақсадга эришдилар. Биз ҳам ўз иқтидоримизга ишониб, уни ривожлантириб ҳаракат қилсак катта натижаларга эришамиз.
2)Хизматда ўсинг. Бу учун МуҚаддас Руҳнинг бошқарувига таянинг, илгари қилмаган ишларингизни қилиб кўринг. Бир, икки хизматимиз ўхшамаганида хизмат ёқимсиз туюлиши мумкин. Одам қайси соҳада иши яхши кетаётган бўлса, ё куч ишлатишига тўғри келмаса, одатда ўша томонга ҳаракат қилади. Лекин хизмат Худонинг иродаси эканлиги учун сабот билан хизмат қилишда давом этаверса, бир куни ёриб ўтиш келади. Хизмат завқли, хизмат зўр! Мана, шу кунларда кўп ишлашимга тўғри келган бўлсада, бошим чарчаган бўлса-да, Худонин гҳузури, мойланиши шу қадар қуйилдики, Унинг ҳузурида мен ўзимни қояларни парчалаётган кувалдадек ҳис қилдим, муқаддаслик, мойланиш ҳис қилдим. Ўша кунлар ўтди, ёзиб тугатдим, лекин ўша кунларга қайтгим келяпти. Бу Худо энг яқин бўлган лаҳзалар эди. Агар Худони излаб, Унинг иродаси билан хизматида бўлсак – доимо шундай бўлади!
Мана шу хизматкорлик иқтидорини очиб, ривожлантириб хизмат қилишга Д.П.нинг “Етуклик, қобилиятлилик, мойланиш” (Зрелость, компетентность, помазание), деган воизликлари ёрдам беради.
а)Хизматда муваффақиятли бўлиш учун одам ҳиссий, ақлий, руҳий етукликка интилиши лозим. Бу учун ўз хулқ-атвори устида ишлаш керак.
Ҳиссий етуклик нима? Одам ҳиссиётини бошқара олиши, салга хафа бўлмайди, аччиқланмайди, жанжаллашмайди ва ҳок.
Ақлий етуклик – соғлом фикрлай олади ва тўғри қарор чиқара олади. Масалан, бир хизмат ишониб топширилди, режалаштириб бажара олади;
руҳий етуклик – руҳ ҳосилларига эга бўлиш.
Кўпинча одамнинг хизматга кира олмаслигининг сабаби унинг характеридаги нуқсон ва Худонинг иродасига енгил қараш бўлади. Масалан, кўнгли тор. Шу учун шогирд қилишга сабри етишмайди ва ҳок. Одам ўз устида ишлашни бошлаганидан вазияти ҳам ўзгаради.
б)Қодирлик. Бизлар она қорнидан хизматкор бўлиб туғилмаймиз. Шу учун қаерда муваффақиятли хизматчиларни кўрсангиз билингки, улар ўз устида ишлаган. Ҳамма нарсани ўрганиш ва қўллаш керак: хушхабарчилик, шогирдчилик, етакчилик ва ҳок. Шунда қобилият ошади. Хизматда Худо бошқарувининг калити – Унинг иродасини бажаришга чанқоқлик. Чанқоқлик билан ибодат қилинг, рўза тутинг ва натижасини кўрасиз!
Хушхабарчилик учун ибодат-хушхабар
Шогирдчилик учун ибодат-хушхабар-потенциал шогирдларга хизмат.
Етакчилик учун ибодат- потенциал шогирдларга хизмат – уларни хизматга руҳлантириш.
Одамларимиз нимадан озиқланса ўша бўлади. Агар одамлар имонга келишини истасак хушхабар экишимиз керак; шогирд бўлишини истасак шогирдчиликни ўргатиб, руҳлантиришимиз керак; хизматчи, чўпон бўлишини истасак хизматчи, чўпон қилишга ёрдам берадиган озиқ беришимиз керак. Бу учун аввало ўзимиз ибодат қилиб, изланиб, ўқиб, тузиб, қўллашимиз керак. Истасангиз, ўзингиз дастур тузинг, истасангиз мендан тайёрини олинг. Асосийси, ҳаракат қилиш керак.
В)Мойланиш. Биз етук бўлганимизда, қобилиятли бўлганимизда хизмат ҳосилларимизни кўпайтириш учун Худо шу хизматга мойлайди.
3)Масъулият олинг, изланинг.
Хулоса: Агар хизмат учун масъулият олсак, чанқоқлик билан ХУдонинг иродасини изласак, ўз соҳамида китоблар ўқиб, қўлласак, албатта хизматда кўпайишга ёриб ўтиш келади.
Хизматда ўсиш ва хизматни ривожлантириш борасида қандай таклифлар бор?
Г. Ибодат ва имон билан ҳаракат қилиш. Одамларни яхши кўриб, улар билан дўстлашиш.
Р. Бизлар ибодат қила бошлаганимизда 4киши ўз устида ишлай бошлади. Ибодат қила бошлади, жанжаллашгани учун кечирим сўради, 2қизга хушхабар айтди.
Ж. Қайси соҳада хизмат қилмоқчи бўлсак, ўша соҳада муваффақиятлилар билан суҳбатлашиш. Команда билан бирга ҳаракат қилиш. Команда билан муваффақиятли хизмат қилаётган одамлар билан суҳбатлашиш.
Вазифа: Бирор хизмат соҳасида масъулият олиб, қилиб кўриш ва келаси дафъа гувоҳлик бериш.
Рухшона Иноят 2020й.