Бизлар хушхабарлар орқали Масиҳ Муқаддас РУҳ олови ва қудратида хизмат қилганини ўқиймиз.
Ҳаворийлар китобида илк жамоат Руҳга чўмгани ва худди шундай Руҳ олови ва қудратида хизмат қилганини ўқиймиз. Хўш, эллик йиллардан сўнг, мана шу Руҳ оловида дунёга келган жамоатлар қанақа бўлган? Уларга Раббий шахсан мурожаат этганига қараб, Раббий ҳар замонда ҳам жамоатни ташлаб қўймаслигини англашимиз мумкин.
Шунингдек, илк севгимизни асрамасак, йиллар ўтиб бизлар қандай имонли ёки қандай жамоат бўлишимиз мумкинлигини кўриб, ўзимизни руҳий формада сақлашга ҳаракат қилишимиз мумкин.
Ваҳий китобидаги жамоатлар:
1-Жамоат Эфес. Ваҳий 2:1-7.
«Эфесдаги жамоатнинг фариштасига ёзгин! Ўнг қўлида етти юлдузни тутиб Турадиган, етти олтин шамдоннинг ўртасида Юрадиган шундай дейди:
2 “Сенинг ишларинг, меҳнатинг, бардошинг, шунингдек, бузуқ одамларга бардош бера олмаслигингни, ҳаворий бўлмасалар-да, ўзларини ҳаворий деб атайдиганларни синаганинг ва уларни ёлғончи деб топганингни биламан.
3 Сен кўп нарсани бошингдан кечирдинг, мана, сабр-тоқатга эгасан. Менинг номим ҳақи меҳнат қилиб толиқмадинг.
4 Лекин сенга қарши бир даъвойим борки – сен илк муҳаббатингни тарк этдинг.
5 Энди, қаердан қулаганингни ёдга ол! Тавба қил ва илгариги ишларингни қилиб юргин. Акс ҳолда, тавба қилмасанг, Мен сенинг олдингга тезда келиб, сенинг чироғингни ўз жойидан қўзғатаман.
6 Аммо сенда яхши бўлгани – Мен нафратланадиган николайчиларнинг ишларидан сенинг ҳам нафратланишингдир”.
7 Руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи бор эшитсин: Ғолиб келадиганга Худонинг жаннати ўртасидаги ҳаёт дарахти мевасидан ейишни ато қиламан.
Эфес жамоати масъулиятли жамоат тимсоли.
Ижобий жиҳатлари: Ишларинг, меҳнатинг, бардошинг, бузуқларга бардош бермайди, ҳаворий бўлмаганларни синадинг. Сабр-тоқатга эгалик. Доно- сохта ҳаворийларни фарқлай олади. Раббий номи ҳақи меҳнат қилиб толиқмаган.
Салбий жиҳати: Илк муҳаббатини тарк этган.
Раббий амри: тавба қил ва илгариги ишларингни қил.
Тавба қилса – ғолиб келади ва ҳаёт дарахти мевасидан ейди.
Тавба қилмаса – Раббий чироғини жойидан қўзғатади.
Хулоса: Илк муҳаббатга қайтайлик. Илк муҳаббат белгиси чанқоқлик.
Ххх
2-жамоат Смирна. Ваҳий 2:8-11.
8 Смирнадаги жамоатнинг фариштасига ёзгин! Биринчи ва Охирги, ўлик Бўлган, энди эса Тирик шундай дейди:
9 “Сенинг ишларинг, қайғуларинг ва қашшоқлигингни (аслида сен бойсан) биламан. Ўзини яҳудий ҳисоблайдиган, аслида бундай бўлмаган, аксинча, шайтоннинг йиғини бўлганлар сени ҳақорат қилганларини ҳам биламан.
10 Бошингдан кечиришинг лозим бўлган ҳеч нарсадан қўрқма. Мана, шайтон сизларни васвасага солиш учун сизларнинг ораларингиздан баъзиларни қамоққа ташлайди ва ўн кунларча азоб чекасизлар. Ўлгунингча содиқ бўлгин ва сенга ҳаёт тожини бераман”.
11 Руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи бор эшитсин: Ғолиб келадиган одам иккинчи ўлимдан зиён кўрмайди.
Смирна жамоати азобда бўлган, қувғинда бўлган жамоат тимсоли.
Ижобий жиҳатлари: Ишлари, қайғуси, қашшоқлиги. Диндорлардан ҳақорат этишган.
Салбий жиҳати – йўқ.
Огоҳлантириш: Қўрқма, ўлгунингча содиқ бўл.
Шунда мукофот ҳаёт тожи.
Хулоса- қўрқмаслик ва охиригача содиқ қолиш.
Ххх
3-жамоат Пергам жамоати Ваҳий 2:12-17.
12 Пергамдаги жамоатнинг фариштасига ёзгин! Ўткир дудама қиличга Эга бўлган шундай дейди:
13 “Сенинг ишларинг, шайтоннинг тахти бўлган жойда яшашинг, Менинг номимни маҳкам тутганингни биламан. Шайтон яшайдиган сизларнинг жойларингизда Менинг содиқ гувоҳим Антипа ўлдирилганида ҳам, Менга бўлган имондан воз кечмаганингни биламан.
14 Лекин сенга қарши озроқ даъвойим бор, чунки орангизда Балъамнинг таълимотини тутганлар бор. Исроил ўғиллари зино қилишлари ва бутларга бағишланган нарсаларни ейишлари учун Балъам Балакка уларни васвасага солишни ўргатган эди.
15 Шунингдек, сенинг ичингда Мен нафратланадиган николайчиларнинг таълимотини тутганлар ҳам бор.
16 Тавба қилгин, акс ҳолда, тезда келиб, улар билан оғзимдаги қилич билан курашаман”.
17 Руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи бор эшитсин: Ғолиб келадиганга яширин маннани ейишни ато қиламан ва унга оқ тош бераман. Бу тошда янги исм ёзилганки, уни олган одамдан бошқа ҳеч ким билмайди.
Пергам жамоати хизматкор, содиқ аммо орасига бидъат киришига йўл қўйган жамоат тимсоли.
Ижобий жиҳати: Ишлари, садоқати.
Салбий жиҳати: Орасида бидъатга берилганлар бор.
Огоҳлантириш: тавба қилгин, бўлмаса қилич билан курашаман.
Хулоса: бидъатдан ўзимизни ва жамоатни асраш. Бу учун очиқ бўлиш ва шогирд юрагига эга бўлиш, Ёзув билан таққослаш, Ёзувга биноан тўғирлашса қабул қила олиш.
ххх
4-жамоат Тиатир жамоати. Ваҳий 2:18-29.
18 Тиатирдаги жамоатнинг фариштасига ёзгин! Кўзлари алангали олов бўлган ва оёқлари қиздирилган ярқироқ мисга ўхшаш Худонинг Ўғли шундай дейди:
19 “Сенинг ишларинг, муҳаббатинг, хизматинг, имонинг, бардошингни биламан. Охирги ишларинг аввалгисидан кўпроқ эканини ҳам биламан.
20 Лекин сенга қарши озроқ даъвойим бор, чунки сен ўзини “пайғамбар” деб атайдиган Йезебел исмли аёл таълим беришига ва Менинг қулларимга зино қилишни ҳамда бутларга бағишланган нарсаларни ейишни ўргатиб, уларни янглиштиришига йўл қўймоқдасан.
21 Тавба қилиши учун Мен унга вақт бердим, бироқ у ўз зинокорлигидан тавба қилмади.
22 Мана, Мен уни хасталик тўшагига ётқизаман. У билан бирга зино қилганларни ҳам, борди-ю қилмишларидан тавба қилмасалар, буюк кулфатга дучор қиламан.
23 Унинг болаларини ҳам ўлим билан қириб ташлайман, шунда барча жамоатлар Мен юракларни ва одамларнинг ичини Синовчи эканимни билиб оладилар. Сизларнинг ҳар бирингизни қилган ўз ишларингизга яраша тақдирлайман.
24 Бу таълимотни тутмаган, “шайтоннинг тубликлари” деб аталадиган нарсаларни билмайдиган сизларга ва Тиатирда бўлганларга айтаман: Сизларга бошқа оғирлик юкламайман,
25 фақат Мен келгунимча, сиз эга бўлган нарсани маҳкам тутинглар.
26 Ғолиб келадиганга ва Менинг сўзларимга охиригача риоя қиладиганга мажусийлар устидан ҳокимият бераман.
27 Худди Мен Отамдан ҳокимиятни олганимдек, у ҳам уларга темир таёқ билан чўпонлик қилади, улар эса сопол идишлардек парчаланадилар.
28 Мен унга тонгги юлдузни ҳам бераман».
29 Руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи бор эшитсин».
Хизматкор, фаол, лекин сохта пайғамбарларга очиқ жамоат тимсоли
Ижобий жиҳати:
Хизматлари, севгиси, бардоши, имони, кейинги ишлари олдингидан яхши.
Салбий жиҳати:
Гуноҳга йўналтирувчи аёл жамоатда сўзлашига йўл қўйган, сохта пайғамбарларга йўл очиб берган.
Огоҳлантириш: тавба қил. Эга бўлган нарсаларингни маҳкам тут.
Хулоса: Раббий берган нарсаларни маҳкам тутишга қарши чиқадиган ҳамма нарсани ғолиб келиш. Токи Раббий халқлар устидан ҳокимият берсин.
Ибодат: Худойим, борлигингиз учун раҳмат. Дуо қилинг, севгимиз, имонимиз, хизматимиз қаршингизда мукаммал бўлсин.
Вазифа: Ўзини ва жамоатини қайси жамоатга мос келишини таҳлил қилиш, бу ҳақида ўйлаш ва ўзига тегишли хулосалар қилиш.
2-қисм
5-жамоат Сардис жамоати 3:1-6.
«Сардисдаги жамоатнинг фариштасига ёзгин! Худонинг етти руҳига ва етти юлдузга эга Бўлган шундай дейди: “Сенинг ишларингни биламан: сен «тирик» деган номга эгасан, аслида ўликсан.
2 Бедор бўлгин ва ўлимга яқин қолган нарсаларни мустаҳкамлагин, чунки сенинг ишларинг Худойимнинг олдида мукаммал эканини топмадим.
3 Қабул қилган ва эшитган нарсангни ёдга олиб асрагин ва тавба қилгин. Агар бедор бўлмасанг, Мен ўғридек бостириб келаман ва қайси соатда устингга келишимни билмай қоласан.
4 Бироқ Сардисда ўз кийимларини булғамаган сенинг бир неча одаминг бор. Улар Мен билан бирга оқ кийимларда юрадилар, чунки улар бунга лойиқдирлар.
5 Ғолиб келадиган оқ кийимларга бурканади, унинг исмини ҳаёт китобидан ўчирмайман. Мен унинг исмини Отам ва Унинг фаришталари олдида эътироф этаман.
6 Руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи бор эшитсин”.
Бу жамоат ўлик жамоат тимсоли. Демак ҳамма жамоатлар ҳам тирик эмас экан.
Салбий жиҳатлари: тирик деган номга эга, аслида ўлик.
Ишлари Худойимнинг олдида мукаммал эмас.
Ижобий жиҳатлари: Ҳақликни, муқаддасликни сақлаган бир неча одам бор.
Огоҳлантириш: Бедор бўлгин ва ўлимга яқин нарсаларни мустаҳкамлагин.
Қабул қилган ва эшитган нарсангни ёдга олиб асрагин ва тавба қилгин.
Бедор бўлмасанг ҳукм қилгани келаман.
Хулоса: Агар имон билан руҳий машғулотлар қилиб, хизмат қилиб юрмасак, руҳий дунёда руҳий ҳаётимиз бўлмаса, Худо қаршисида ўликмиз. Бундай суст масиҳийлик бизларни нажотга келтирмайди. Бизларни шу аҳволга келтираётган ҳамма нарса билан курашиб, тирик имонга: руҳий машғулотлар ва хизмат қилиб юришга қайтиш керак. Шунда номимиз ҳаёт китобидан ўчмайди ва Раббий исмимизни Отамиз олдида эътироф этади!
ххх
6-жамоат Филадельфия жамоати.
Ваҳий 3:7-13.
Филаделфиядаги жамоатнинг фариштасига ёзгин! Муқаддас, Ҳаққоний, Довуднинг калитига эга, – очса, ҳеч ким бекита олмайдиган, бекитса, ҳеч ким оча олмайдиган, – Шахс шундай дейди:
8 “Сенинг ишларингни биламан. Мана, Мен сенинг олдингда эшикни очдим, ҳеч ким уни ёпа олмайди. Сен кам кучга эгасан, бироқ Менинг сўзимни асрадинг ва Менинг номимдан воз кечмадинг.
9 Мана, ўзларини яҳудий деб атайдиган, аслида эса бундай бўлмаган, ёлғон сўзлаётган шайтоннинг йиғинини Мен шундай қиламанки, улар келиб, сенинг оёқларингга тиз чўкадилар ва Мен сени севганимни билиб оладилар.
10 Сен Менинг бардош сўзимни сақлаганинг учун Мен ҳам сени ер юзида яшаётганларни синаш учун бутун оламга келадиган васвасалар давридан сақлайман.
11 Мана, тезда келаман. Нимага эга бўлсанг, шуни маҳкам тутгин, токи бирор кимса сенинг тожингни тортиб олмасин.
12 Ғолиб келадиганларни Худойимнинг маъбадида устун қиламан ва у энди ташқарига чиқиб кетмайди. Унинг пешанасига Худойимнинг номини, шунингдек, Худойимнинг юзидан, осмондан тушиб келаётган, Худойимнинг шаҳри – янги Йерусалимнинг номини ҳамда Менинг янги номимни ёзаман.
13 Руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи бор эшитсин”.
Фаол, ёриб ўтишга эга жамоатнинг тимсоли.
Ижобий жиҳатлари: ишлари, Сўзни асрагани, Масиҳнинг номидан воз кечмагани, бардошлилиги.
Салбий жиҳати: йўқ.
Огоҳлантириш: Эга бўлган нарсангни маҳкам тутгин, токи биров тожингни тортиб олмасин.
ХУлоса: Раббий ишларини синади ва Раббий бу жамоат олдида эшикни очди. Раббий эшикни очса ҳеч ким ёпа олмайди. Эшиклар очилиши одамларга эмас, Раббийга боғлиқ. Раббий эшикларни очганида одамлар хушхабарни қабул қиладилар. Шу учун Раббий назарида ишларимиз мукаммал бўлишига интилишимиз, эга бўлган нарсаларимизни маҳкам тутиб, хизматда сустлашмаслигимиз керак, токи Раббий бизнинг қаршимизда ҳам эшикларни очсин!
Ххх
7-жамоат Лаодикия жамоати
Ваҳий 3:14-22.
14 Лаодикиядаги жамоатнинг фариштасига ёзгин! Омин, содиқ ва ҳақиқий Гувоҳ, Худонинг ижодининг Бошланғичи шундай дейди:
15 “Сенинг ишларингни биламан. Сен на совуқ, на қайноқсан. О, қани эди, сен ё совуқ, ё қайноқ бўлсанг эди!
16 Аммо сен қайноқ ҳам, совуқ ҳам эмас, балки илиқ бўлганинг учун, мен сени оғзимдан тупуриб ташлайман,
17 чунки сен: “Мен бойман, бойиб кетдим, ҳеч нарсага муҳтож эмасман”, – дейсан. Аслида сен бахтсиз, бечора, қашшоқ, кўр ва яланғоч эканингни билмайсан.
18 Бойишинг учун Мендан оловда тозаланган олтин, яланғочлигинг шармандалиги кўринмаслиги учун кийинишга оқ кийим сотиб олишингни маслаҳат бераман; шунингдек, кўришинг учун кўзингга кўз мойини суртгин.
19 Кимни севсам, ўшани фош қиламан ва интизомга соламан. Шунинг учун рашкли бўл ва тавба қил.
20 Мана, эшик олдида туриб тақиллатаяпман. Кимда-ким Менинг овозимни эшитиб эшикни очса, унинг олдига кираман. Шунда Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз.
21 Ғолиб келадиганга Ўзим билан бирга тахтимда ўтиришни ато қиламан, чунки Мен ғолиб келиб, Отам билан Унинг тахтида ўтирдим.
22 Руҳ жамоатларга нима деяётганини қулоғи бор эшитсин”».
Бу жамоат – илиқ, ўзидан мамнун жамоатнинг тимсоли.
Ижобий жиҳати:
Салбий жиҳати: РАббийга илиқ, манман.
Огоҳлантирув: Бойман дейсан, аслида бахтсиз, бечора, қашшоқ, кўр ва яланғочсан. Мендан тоза олтин – Сўз, оқ кийим – Ҳақлик, кўз мойи – мойланиш олгин.
Рашкли бўл ва тавба қил. Тақиллатяпман, очсанг кираман. Ғолиб келсанг тахтимга ўтқизаман.
Хулоса: Раббийга рашкни йўқотган кунимиз, ўзимизга ишониб қолган кунимиз илиқлашган бўламиз. Одам нақадар манман бўлса, шу қадар ХУдодан узоқлашади ва баракаларни йўқотиб боради. Шу учун Сўзга, Руҳга, ҳақликка яқин юриш, узоқлашганда эса тавба қилиб қайтиш лозим.
Ибодат: ХУдойим. Сўзингиз учун раҳмат. Мана турли жамоатларни кўриб чиқдик. Қандай имонли, қандай жамоат эканимизни фаҳмлаш учун ўзимизни таҳлил қилишга ва Сиз истаган имонли, жамоат бўлишимизга ёрдам беринг. Ўзингиз қаршимиздан эшикларни очинг, токи ҳеч ким ёпа олмасин; Ўзингиз руҳий ҳокимият беринг, токи темир ҳасса билан боқайлик.
Исо Масиҳ номи билан: Омин.
Руҳшона Иноят.
[1] В.П.Вихлянцев. Библейский словарь. 14-бет.