Бугунги мавзуимиз айнан таъсир қилувчи масиҳий бўлиш, ўз таъсир йўлини ўйлаб топиш ва бу соҳада ҳаракат қилишга бағишланади.
- Аввало келинг, нима учун масиҳийлар таъсир қилувчи масиҳий бўлишни исташмайди?
1)Ҳаракат қилишган, натижа бўлмаганидан қўл силташган.
2)Исташмайди.
3)Ўз ташвишлари билан банд.
4)Қўрқув
5)Масъулиятсизлик.
Бошқа сабаблар….
Буларнинг бирортаси Раббий қаршисида бизларни оқлай олмайди, шу учун бўйсунувчан юракка эга бўлиб, бу соҳада ибодат қилиш, ўрганиш, қўллаш вазиятни ижобий томонга ўзгартиради.
Аслида, ижодий ёндошсак, жамиятга таъсир қилиш завқли, қизиқ ва осон. Ахир бизларда улар билмайдиган нақадар кўп билимлар, инъомлар, имкониятлар бор: Масиҳ севгиси, инояти, шафқати, донолиги, ғамхўрлиги, Худонинг Сўзи, Муқаддас Руҳ ва ҳок… Яна ҳар биримизнинг шахсий иқтидор ва инъомларимиз: бизлар парда тикишни биламиз ва ўргата оламиз, савдо қилишни биламиз ва ўргата оламиз, инглиз тили, рус тили, МТА, Яратилишдан инсоният тарихи ва ҳок. Тирик булоқлар юрганида кўплар ташналикдан жон беряпти… бизларда бера оладиган нарсалар кўп, фақат жамият учун очилиш керак, уларни ҳаётимизга киритишимиз, уларга вақт, кучимизни, имкониятларимизни сарфлашимиз керак. Улар билан дўст тутинишимиз керак.
- Масиҳ билан бирга йиғмаган, сочади.
Матто 12:30. Ким Мен билан бирга бўлмаса, у Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиғмаса, у сочади.
Агар Масиҳ билан хирмонга одамлар жонини йиғмасак, унда сочган бўламиз!
3.Амалий кадамлар:
1)Атрофингиздан ўрганинг. Одамларга таъсир қилиш учун таъсир кучига эга бўлиш лозим. Кузатувчан бўлинг: одамлар нимаси билан бошқаларга таъсир қиляпти? Улардан нимани ўрганса бўлади? Масалан, дунё учун пул, муваффақият, билим, донолик, ўз соҳасининг устаси бўлиш кучли таъсир омиллари ҳисобланади. Сиз шулардан қайси бирига эгасиз, қайси бирини қўлга киритишингиз мумкин?
Азизлар, мен ҳаракат қиляпман, одамлар қулоқ солишни исташмаяпти, деган баҳона ўтмайди. Нима қилса қулоқ солишади? Шуни аниқлаш керак, бу соҳада ўсиш керак ва олинган билимларни қўллаш керак. Бу бизлар учун мақсадга айланса, бу учун ҳаёт -мамот жангидек курашсак, натижага эришамиз, акс ҳолда, муваффақиятсизлигимизда ўтираверамиз.
2)Ўзингизни таҳлил қилинг. Қайси соҳада ўсиб, ўрганишингиз мумкин. Мақсад қўйиб, режа қўйиб, ҳаракат қилинг.
3)дунёвийлар учун ҳаётингизда дарча очинг. Бу учун ажратилган кунингиз, вақтингиз бўлсин. Улар келсин, келмаса сиз боринг. Борадиган одамингиз бўлмаса, Муқаддас Руҳдан сўранг, Унинг Ўзи кимга боришни кўрсатади.
Хулоса: Қирғоқларда қутқарувчилар бўлади. Улар чўкаётганларни сувдан чиқариш учун ўзлари суза оладилар, яна чўкаётганни судраб чиқиш учун етарлича кучли. Айнан шундай одамлар ишга олинади. Агар одам сузишни билмаса, кучли бўлмаса, қутқаришни истамаса, бу ишга олинмайди. Лекин нақадар яхши сузишни билса, кучли бўлса, қутқаришни истаса – шу қадар қурбонлар барака топади. Биз ҳам одамларнинг жонларини қутқарувчиларимиз. Жон қутқарувчилари сифатида доим ўзимизга савол беришимиз лозим: Мен жон қутқарувчиси сифатида ўзимни хизматга тайёрлаш учун қўлимдан келган ҳар ишни қилдимми? Қайси соҳада масъулиятсизлигим учун Раббий мендан норизо бўлиши мумкин? Келинглар, шу ҳақида ўйлаб, ўзимизни яхши хизматчи бўлишга тайёрлайлик. 1Тимотий 3:16.Бутун Ёзув Худодан руҳланган бўлиб, таълим олишга, фош қилишга, тўғрилашга ва ҳақликда тарбиялашга фойдалидир, 17.
токи Худонинг одами баркамол бўлиб, ҳар қандай яхши иш учун тайёрланган бўлсин.
Ибодат: Худойим, таъсир қилувчи масиҳийлар бўлишимизга ёрдам бер, ўз устимизда ишлаб, терувчи масиҳийлар бўлайлик. Исо Масиҳ номи билан омин.
Вазифа: Қандай таъсир қилувчи бўлиш мумкин, ўйлаб кўринг. Ўрганинг, қўлланг. Дунёвийларга дарча очинг.
РУХШОНА ИНОЯТ 2020.